Xotinning eri oldidagi 7 vazifasi nimalar
«Nabiy sallallohu alayhi vasallam dedilar: «Qaysi ayol eri undan rozi bo‘lgan holda vafot topsa, jannatga kiradi» (Ibn Moja rivoyati).
Ҳижобга кирган аёллар кийимлари
Ассалому алайкум! Ҳаммамиз билгандек, ҳозирги кунга келиб, аёллар учун ҳар хил кийимлар мавжуд. Аммо уларни ҳаммасини кийиш жоизми? Мисол учун «юбки-брюки»ни(агар умуман шим эканлиги ҳатто юрганда ҳам билинмайдиган даражада кенг бўлса) ҳижобдаги аёллар кийишлари жоизми? Ёки тугма ва чақмоқли шимларни(тиззадан узунроқ кўйлак билан) кийиш тўғрими? Жавобингиз учун раҳмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Кийим авратни беркитиш билан бирга аъзоларни шакл-шамойилини ҳам билдирмайдиган, ўзига мойил қилмайдиган бўлиши керак. Агар билдирадиган даражада бўлса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ҳадислари остига кириб қоладилар.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: صِنْفَانِ مِنْ أَهْلِ النَّارِ لَمْ أَرَهُمَا: قَوْمٌ مَعَهُمْ سِيَاطٌ كَأَذْنَابِ الْبَقَرِ يَضْرِبُونَ بِهَا النَّاسَ، وَنِسَاءٌ كَاسِيَاتٌ عَارِيَاتٌ مُمِيلَاتٌ مَائِلَاتٌ رُءُوسُهُنَّ كَأَسْنِمَةِ الْبُخْتِ الْمَائِلَةِ، لَا يَدْخُلْنَ الْجَنَّةَ وَلَا يَجِدْنَ رِيحَهَا، وَإِنَّ رِيحَهَا لَيُوجَدُ مِنْ مَسِيرَةِ كَذَا وَكَذَا. رَوَاهُ مُسْلِمٌ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аҳли дўзахдан икки тоифасини кўрмадим: Бир қавмики, қўлларида сигирнинг думига ўхшаш қамчилари бору улар ила одамларни урурлар. Бир аёлларики, улар кийимли яланғочлар, йўлдан оздирувчилар, йўлдан озувчилар. Бошлари худди туянинг қийшайган ўркачига ўхшайди. Улар жаннатга кирмаслар ва унинг ҳидини ҳам топмаслар. Албатта, унинг ҳиди бунча ва бунча масофадан келиб турур», дедилар».
Муслим ривоят қилган.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам дўзах аҳлининг икки тоифасини ва уларнинг нима учун шундай бахтсизликка дучор бўлганларини баён қилмоқдалар.
«Аҳли дўзахдан икки тоифасини кўрмадим»
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу гапларидан ушбу ривоятда васф қилинадиган кишилар ўша вақтда воқеликда бўлмаганлари, балки келажакда чиқишлари тушунилади. Ўша тоифадан биринчиси:
«Бир қавмики, қўлларида сигирнинг думига ўхшаш қамчилари бору улар ила одамларни урурлар».
Булар заифларга, ўз қўл остидагиларга зулм ўтказадиган золимлардир. Дарҳақиқат, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу гаплари юзага чиқди. Одамларга зулм ўтказадиганлар кўпайди. Одамларни анвойи азобларга соладиганлар урчиди. Бинобарин, шу зулм сабабидан дўзахга ўтин бўладиган золимлар ҳам кўпайди.
Ўша дўзах аҳлларининг иккинчи тоифаси;
«Бир аёлларики, улар кийимли яланғочлар»
Яъни, ўзлари кийим кийиб юрадилар-у, аслида яланғочдан фарқи йўқ. Кийими калталигидан кўкраклари, билаклари, баъзида оёқлари йўғон сонларигача очилиб туради. Шунингдек, кийими юпқалигидан кийим деб аталган нарсанинг остидаги жамики нарса бошқаларга кўриниб туради. Улар бу қилмишлари ила,
«йўлдан оздирувчилар»дир
Ана шундай ишлари билан бошқа аёлларни ҳам йўлдан оздирадилар. Айниқса, ёш қизларни ўзларига эргаштириб, йўлдан оздирадилар.
Шунингдек, кўча-кўйда, жамоатчилик жойларида мазкур шармандали ҳолатда юриб, эркакларни ҳам йўлдан оздирадилар. Шилқимликка, зинога чорлайдилар. Улар яна ўзлари ҳам
«йўлдан озувчилар»дир
Йўлдан озмаган бўлсалар, кийимли яланғоч бўлиб кўча-кўйда тентираб юрармидилар?! Уларнинг
«бошлари худди туянинг қийшайган ўркачига ўхшайди».
Чунки «мода» деб бошларига турли-туман нарсаларни ўрнатиб олган бўладилар. Шунингдек, фақат боши эмас, ўша бошидаги миялари ҳам қийшайиб қолган бўлса ажаб эмас. Бўлмаса, кийимли яланғоч бўлиб, ўзи ҳам йўлдан озиб, ўзгаларни ҳам йўлдан оздириб юришармиди?! Уларнинг бу қилмишлари жазосиз қолмайди. Бу дунёда турли-туман машаққатларга, бало-офатларга учрашларини тажриба кўрсатиб турибди. Аммо у дунёдагиси очиқ-ойдин:
«Улар жаннатга кирмаслар ва унинг ҳидини ҳам топмаслар».
Ҳа, ундай шарманда аёллар жаннатга кириш у ёқда турсин, унга яқин ҳам кела олмайдилар. Ҳидини ҳам топа олмасликлари шунга далолат қилади. Ваҳоланки,
«Албатта, унинг ҳиди бунча ва бунча масофадан келиб турур»
Баъзи ривоятларда «Қирқ йиллик масофадан», дейилган.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу айтганлари ҳам юзага чиқди. Аёллар ичида худди шу ҳадиси шарифдаги тасвирга мос келадиганлари кўпайди. Ўзини билиб муҳташам, иболи кийинган аёллар қолоқликда, маданиятсизликда айбландилар. Уларнинг рўмоллари бошларидан тортиб олинди. Ўзлари одобли кийинганлари учун турли-туман қийинчиликларга дучор бўлдилар.
Ушбу ҳадиси шарифни яхшилаб тушуниб, унга амални кучайтириш керак. Орамизда кишиларга зулм ўтказадиганлар, шу сабабли дўзах аҳли бўладиганлар йўқ бўлиши учун курашмоғимиз керак.
Аёл-қизларимиз ичида кийимли яланғочлар умуман бўлмаслиги учун ҳаракат қилмоғимиз лозим. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!
Xotinning eri oldidagi 7 vazifasi nimalar?
«Nabiy sallallohu alayhi vasallam dedilar: «Qaysi ayol eri undan rozi bo‘lgan holda vafot topsa, jannatga kiradi» (Ibn Moja rivoyati).
Musulmon odamga turmushga chiqqan ayol eri oldidagi Islom dini ko‘rsatgan vazifalarni ado etmog‘i lozim bo‘ladi. Ular ichida eng muhimlari quyidagilar:
1. Erining hurmatini joyiga qo‘yib, unga itoat qiladi.
Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: «Agar insonga sajda qilish mumkin bo‘lganida edi, ayolni o‘z eriga sajda qilishga buyurgan bo‘lardim» (Nasoiy, Ahmad va Hokim rivoyati). Bundan murod eriga sajda qildirish emas, balki erning fazli va uning haqqi qanchalar ulug‘ligini bayon qilishdir.
2. Ayol erining mol-mulkini muhofaza qiladi.
«Sizlarga erkak kishi ega bo‘ladigan yaxshilik haqida xabar beraymi? U soliha ayoldir-ki, eri unga qarasa, surur baxsh etadi, buyursa, itoat qiladi va biror joyga chiqsa, uning mol-mulkini muhofaza qiladi» (Abu Dovud rivoyati).
3. O‘z go‘zalligini faqat o‘z eriga taqdim qiladi va o‘zini nomahram nigohlardan saqlaydi.
«Qaysi bir ayol erining uyidan boshqa joyda kiyimlarini yechsa, o‘zi bilan Alloh azza va jalla o‘rtasidagi hayo pardasini yirtibdi» (Ahmad, Ibn Moja, Hokim rivoyati).
4. Oilaviy sirlar hamda jinsiy munosabatlarni boshqalarga oshkor qilmaydi.
«Qiyomat kuni Alloh nazdida eng ulug‘ omonatga xiyonat qilish- bu bir inson ayoliga yaqinlik qilib, so‘ng uning sirini oshkor qilishidir» (Abu Dovud, Ahmad va Bayhaqiy rivoyati). Demak, er va xotin o‘rtasidagi sirni ochgan kimsa qiyomatda eng tuban darajada bo‘lish bilan birga, eng ahamiyatli omonatga xiyonat qilgan hisoblanar ekan.
5. Erining jinsiy ehtiyojini qondiradi.
«Agar erkak ayolini to‘shagiga chaqirsa-yu, u kelishdan bosh tortsa, farishtalar uni tong otguncha la’natlaydilar» («Fathul Boriy ’ala Sahihul Buxoriy»).
6. Erini behudaga g‘azablantirmaydi.
Hadislarning birida «Erini g‘azablantirgan ayolning to eri rozi bo‘lmagunicha namozlari qabul bo‘lmaydi va undan osmonga yaxshi amal ko‘tarilmaydi», deyiladi (Ibn Hibbon rivoyati). Ammo shariatda ta’qiqlangan ishlarda eriga itoat qilinmaydi va ushbu sabab bilan erini darg‘azab qilsa, gunohkor bo‘lmaydi.
7. Ayrim ishlar uchun eridan ruxsat oladi.
«Ayol kishi uchun eri borida uning iznisiz ro‘za tutishi va uning iznisiz uyiga birovni kiritishi halol emas» (Buxoriy, Muslim va boshqalar rivoyat qilgan). Biroq, erning ham asossiz ravishda hali uni, hali buni ta’qiqlashga haqqi yo‘q.
Qiziqarli malumotlar
Xotinning eri oldidagi 7 vazifasi nimalar