O’kinma kitobi

O’kinma kitobi

Қалб хурсанд бўлиши сабаблари

O’qish kerak bo’lgan kitoblar

oning eng boy va eng muvaffaqiyatli odamlari o’z vaqtlarini ko’pincha kitoblar o’qish bilan sarflaydilar. Ular hech qachon kitob o’qishdan charchamaydilar, chunki, ko’p kitob o’qish ularning mantiqiy fikrlashini yaxshilaydi. Muvaffaqiyatli insonlar har doim o’zini o’zi tarbiyashga yordam beruvchi va pullarini boshqarishni o’rgatadigan kitoblar o’qiydilar. Statistikaga qaraganda, dunyoning 85 foiz boylari har oyda 2 va undan ko’p kitobni mutoala qilar ekan. Tadqiqotlar xulosa qilsak, har birimiz hayotda o’z o’rnimizni topish va muvaffaqiyatga erishish uchun kitob o’qishni kanda qilmasligimiz kerak ekan. To’g’ri, kitob o’qish sizni milliarderga aylanishingizga kafolat berolmaydi, lekin o’qish foydadan holi emas.

Quyida sizlarga qanday qilib pul topish, sarmoya kiritish va sarflashga oid kitoblar ning ba’zi birlari bilan tanishtiramiz. Bu kitoblar birilliant va bestseller bo’lib, yillar davomida do’konlar tokchasidan tushmay kelmoqda.

“O’yla va Boy bo’l”

Afsonaviy tadbirkor Andrew Carnegidan ruhlangan, journalist Napoleon Hill 20 yil davomida 500 milliarderlar hayotini va muvaffaqiyatga erishish yo’lini tadqiq qildi va 1937 yilda dunyoga mashhur best seller kitobini chop etdi. U boy bo’lish sirini 13 ta prinsipga ajratadi va muvaffaqiyatsizlikning asosiy sabablarini ko’rsatib beradi. Kitobda inson psixologiyasining naqadar kuchli qurol ekanligi ta’kidlangan.

“Boy insonlar qanday o’ylaydilar”

Steve Siebold 30 yilni 1200 dan ortiq milliarderlar va millionerlar bilan intervyular o’tqazib sarfladi. U xulosasida boy bo’lish uchun hammada bir xil imkoniyat borligini ta’kidladi. Bu kitob yoshlarga qanday qilib boy bo’lish sirlari bilan o’rtoqlashadi.

“Boy ota, kambag’al ota”

Multimillioner Robert Kiyosaki ushbu kitobida ikkita ota, o’zini va eng yaqin do’stini otasini, hikoyasini aytib beradi. Ushbu kitobda boy ota va kambag’al otaning farzandiga beradigan turli xil fikrlari jamlangan.

Vavilonlik eng boy odam ( George S. Clason)

George S. Clasonning klassik asari shaxsiy jamg’arma qilish orqali qanday qilib boyishni ko’rsatib beradi. Kitobning asosiy mazmuni ishlab topgan daromadizning 10 dan 1 qismini saqlab qo’yish va sarf xarajarlarni boshqarishni o’rgatadi

Boy odatlar (boy insonlarning har kungi muvaffaqiyatli odatlari)

Yozuvchi Thomas Korley hayotining 5 yilini boylar va kambagallarning yashash tarzini o’rganib chiqdi. Natijada boy va kambag’al odatlar degan ikki xil qarashni o’z asarida tasvirladi.

O’kinma kitobi

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

. Соғлом фикрли ақлли одамлар одамларни ўзини фойдасига эмас балки зарарига деб билади. Улар билан ёндашиб ёки қарор қабул қилиб одамларга суяниб олишмайди. Лекин одамлар билан муносабатларни ўзини чегараси бор. Ҳусайн ибн Алига қарагин, у зот Расулуллоҳ (с.а.в.) ни невараларидир. У зотни ўлдирилса ҳамки уммат ҳеч бир нарса демади. Балки у зотни қатл этиб каллаларини олганлар бу етишган ғалабалари учун такбир ва таҳлил айтишди. Аҳмад ибн Ҳанбални ҳибс қилиб қамчида уриб ўлдиришгача етиб борса ҳамки? ҳеч ким ҳаракат қилиб қўймади. Ибн Таймийяни асирга олиб хачирга тескари миндириб шаҳарда олиб юрилса жанозасига келган оломон парво қилмади. Чунки уларни бу ҳақда ўз ҳудудлари бор эди. «Улар сиздан Аллоҳ томонидан бўлган бирон нарсани (азобни) қайтара олмаслар». (Жосия-19)

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

«Эй Аллоҳ!»

«Осмонлар ва ердаги (барча) жонзот (Унга муҳтождир ва бор тилак-мақсадларини ёлғиз) Ундан сўрур. У Зот ҳар куни иш-амалдадир» (Раҳмон сураси, 29-оят).
Агар денгиз мавж уриб тўлқинланса, бўронлар авжга чиқса, кемадаги кишилар «Эй Аллоҳ!» дерлар.
Агар саҳродаги киши адашиб қолса, карвон йўлини йўқотиб қўйса, туядагилар йўлда саросимага тушса, «Эй Аллоҳ!» дерлар.
Агар бахтсизлик рўй бериб, фалокат содир бўлса, мусибатга дучор бўлган бечоралар «Эй Аллоҳ!» дерлар.
Агар талабгорлар қаршисида эшиклар беркилса, тиланчилар юзларига парда тўсилиб унут бўлиб кетсалар, «Эй Аллоҳ!» дерлар.
Агар ҳийлалар иш бермай қолса, йўллар тор бўлиб қолса, орзулар тугаб қолса, арқонлар узилиб кетса, «Эй Аллоҳ!» дерлар.
Агар ер кенг бўлишига қарамасдан торайиб кетса, нафсинг кўтариб юрган нарсалар зичлашса, сен ҳам «Эй Аллоҳ!» дегин.
Аллоҳ учун пок сўзлар, холис дуолар, ростгўй қичқириқлар, айбсиз қон ва ҳаяжонга туширувчи қийинчиликлар кўтарилур. У Зот учун саҳар чоғида кафтлар чўзилур, ҳожатда эса қўллар, бало-офатда кўзлар, ҳодисаларда эса сўзлар билан Унинг исми сабабли тиллар куйга келиб, ёрдам сўраб, гипириб нидо қилур ҳамда Унинг зикри билан қалблар хотиржам бўлиб, руҳлар сокинлашиб, шуурлар тинчланур. Ва яна эс-ҳуш жойига келиб, кучли ишонч қарор топур.
«Аллоҳ бандаларига меҳрибондир» (Шўро сураси, 19-оят).
«Аллоҳ» сўзи энг чиройли исм, энг чиройли ҳарф, энг ростгўй ибора ва энг қимматли сўздир. «Унинг учун бирон тенгни билурмисиз?» (Марям сураси, 65-оят.)
Аллоҳ – беҳожат, боқий қолувчи, қувватли, ғалаба қозонувчи, азиз, қудратли ва ҳикматли Зотдир. «Бу кунда подшоҳлик кимникидир? Якка-ю ягона ва ғолиб Зот – Аллоҳникидир» (Ғофир сураси, 16-оят).
Аллоҳ – лутфу иноятли, ёрдам-мадад берувчи, яхшилик ва эҳсон улашувчи Зотдир. «Сизларга берилган барча ноз-неъматлар ёлғиз Аллоҳдандир» (Наҳл сураси, 53-оят).
Аллоҳ – улуғ, буюклик, ҳайбат ва куч-қувват соҳибидир.
Аллоҳим, изтироб онида овунчоқлик бер, хафалик вақтида шод-хуррамлик ва хавф пайтида омонлик билан мукофотла.
Аллоҳим, қалб аламини кучли ишонч қори билан поклагин. Руҳлардаги чўғларни иймон суви билан ювгин.
Эй Рабб! Тунда кўзлари бедор бўлган кишиларга омонлик мудроғини, изтиробли нафсларга хотиржамликни ато қилиб, ғалаба билан мукофотла.
Эй Рабб! Ҳайрон кўзларни нурингга йўлла, адашганларни тўғри йўлга ва йўлдан тойганларни ҳидоятингга бошла.
Аллоҳим! Субҳи содиқ нури билан васвасаларни аритиб, виждондаги ботилни ҳақ қўшини билан бартараф эт, шайтон ҳийлаларини ёрдаминг аскарлари мадади билан рад қил.
Аллоҳим, биздан хафаликни кетказиб, ғам-андуҳни аритиб, нафсларимиздан безовталикни йўқот.
Хавфдан паноҳ сўрасак, фақат Сендан сўраймиз, фақат Сенга суянамиз. Сенгагина таваккал қилиб, ёрдамни фақат Сендан тилаймиз. Сен бизнинг дўстимизсан. Бу дўст мунча ҳам яхши ва мунча ҳам яхши ёрдам берувчидир!

Бахтли бўл!

* Иймон ва солиҳ амал пок ҳаётинг сиридир. Сен бу икковини қўлга киритиш учун ҳаракат қил.
* Илм ва маърифат талабида бўлиб ўқишни лозим тут. Чунки китоб ўқиш ғамни кетказади.
* Тавбани доим айтиб юр ва гуноҳлардан бутунлай четлан, чунки гуноҳ ҳаётингни заҳарлайди.
* Қуръонни тадаббур ва тафаккур билан ўқишни лозим тут ҳамда Аллоҳнинг зикрини кўпайтир.
* Одамларга яхшиликнинг ҳар турини дариғ тутмай қилиб юр, шунда қалбинг шод бўлади.
* Шижоатли бўл, журъатсиз ва қўрқоқ бўлмагин. Шижоатли бўлиш қалбга роҳат бахш этади.
* Қалбингни ҳасад, гина, ахлоқсизлик, ғирромлик ва барча касалликдан покла.
* Кўз ташлаш, гапириш, қулоқ солиш, одамларга аралашиш, ейиш ва ичишнинг кўпини тарк қил.
* Самарали ишларга банд бўл, шунда ғам-хафаликни унутасан.
* Шу бугунги кунинг ҳудудида яшагин, ўтиб кетган ёки энди келадиган кунларингни унут.
* Кўриниши, ризқи, офияти ва шунга ўхшаш нарсаларда ўзингдан паст бўлганга қара.
* Эҳтимолнинг энг ёмонини чамалаб кўр, кейин у нарса содир бўлса, ўша воқеага муомала қил.
* Зеҳнингни қўрқинчли хаёллар ва ёмон фикрларга итоат эттирма.
* Ғазаб қилма, сабр қил, ғазабингни ичингга ют, ҳалим бўл, бағрикенглик қил, умр жуда қисқа.
* Неъматлар кетишидан, азоб-бало зоҳир бўлишидан хавфсирама, балки Аллоҳга таваккал қил.
* Муаммоларга табиий ҳажм бер, ҳодисаларни катталаштириб юборма.
* Фитна, тил бириктириш, бошқага қийинчилик етишини кутиб туришдан халос бўл.
* Ҳаётингни соддалаштир, дабдабали яшашдан четлан, ортиқча нарсалар билан яшаш ортиқча машғулотдир. Жисмнинг дабдабада бўлиши руҳ учун азобдир.
* Ҳузурингдаги неъмат билан содир бўлган мусибатларни чамалаб кўр, шунда йўқотишдан кўра фойдани кўпроқ топасан.
* Сен ҳақингда айтилган ёмон сўзлар ҳеч қачон сенга зарра бермайди, балки ўша сўзни айтган кишига зиён етади. Сен бу ҳақда ўйлаб ўтирма.
* Фикрларингни тўғрилаб ол, неъмат, муваффақият ва фазилат устида фикр юрит.
* Бирор кишидан раҳмат кутиб ўтирма, ҳеч кимнинг устида бу ҳақда ҳаққинг йўқ. Балки яхшиликни Аллоҳ розилиги учунгина бажар.
* Фойдали режа тузгин, ғамингни унутиш учун ўша режага машғул бўлиб, фикр юрит.
* Ишингни шу заҳоти бартараф қил, бугунги ишингни эртага қолдирма.
* Ўзингга муносиб бўлган фойдали амални таълим ол, ўзинг роҳат оладиган ишни бажар.
* Аллоҳ сенга берган неъматлар устида фикр юрит, у ҳақда гапириб Аллоҳга шукр айт.
* Аллоҳ сенга ато қилган сиҳҳат, мол-дунё, аҳл ва ишга қаноат қил.
* Яқин ва узоқ кишиларинг билан уларнинг яхшиликларини кўриб муомала қил, айбларидан кўзингни юмгин.
* Бировларнинг хатоси, миш-мишлар, тойилишлар ва одамлар ҳақидаги хабарларга эътибор бераверма.
* Сен пиёда юришга, спортга ва соғлигингга аҳамият бер, чунки соғ танда соғ ақл бўлади.
* Доим Аллоҳдан авф, офият, яхши ҳолат ва тан сиҳҳатлигини дуо қилиб сўра.

Фикр айла ва шукр қил

Бунинг маъноси шуки, Аллоҳнинг сенга берган неъматларини эсла. Ўша неъматлар устингдан ва оёғинг остидан ўраб олгандир. «Агар сизлар Аллоҳнинг неъматларини санасангизлар, саноғига етолмайсизлар» (Иброҳим сураси, 34-оят).
Баданингиз соғ бўлиши, юртингиз тинч бўлиши, озуқа ва кийимлар бўлиши, ҳаво ва сув мавжудлиги, қўйингки, дунё сизнинг қўлингизда-ю, уни ҳис қилмаяпсиз. Ҳаётга эгасиз-да, уни билмаяпсиз. «Аллоҳ осмонлар ва ердаги барча нарсаларни сизларга бўйсундириб қўйганини ва сизларга барча зоҳирий ва ботиний (яъни, моддий ва маънавий) неъматларини комил қилиб берганини кўрмадингларми?» (Луқмон сураси, 20-оят.)
Икки кўзинг, тилинг, икки лабинг, икки қўлинг ва икки оёғинг мужассам. «Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?» (Раҳмон сураси, 51-оят.)
Ўйлаб кўр-чи, кесилган оёқ билан юриш осон ишми? Болдиринг кесилган бўлса, унга суянишнинг иложи борми? Оғриқ ўраб турганида кўзингни юмиб ухлай олармидинг ёки қорнингга иштаҳа тусаб турган овқатни ёки совуқ сувни тиқа олармидинг? Шундай кишилар борки, овқат дилини хира қилиб, ичган суви заҳарлаб, уни касалга мубтало қилган. Қулоғинг ҳақида фикр юрит, чунки сен карликдан омонда этилдинг, кўзинг ҳақида ўйла, чунки кўрликдан омонда қилиндинг, теринг тўғрисида фикр айла, чунки сен песлик ва мовохликдан нажот топдинг, ақлингга назар сол, чунки ақлинг мужассам бўлгани учун жиннилик ва довдирликка чалинмадинг.
Битта кўзингни Уҳуд тоғидек олтинга алиштирасанми? Ёки қулоғингни Саҳлон тоғи вазнича кумуш эвазига сотишни яхши кўрасанми? Тилингнинг соқов бўлиши эвазига Заҳро қасрини сотиб олишни хоҳлайсанми? Қўлинг кесилиши эвазига гавҳар ва ёқутлар берилишини истайсанми? Сен ўзи аслида энг афзал неъматлар ичидасан, лекин ўзинг билмайсан. Ғам-ғусса, хафа ва тушкунликда яшайсан. Олдингда иссиқ нонинг, совуқ сувинг, тинч уйқунг, узун офият турса-да, йўқотган нарсаларингни фикрлайсан, борига шукр қилмайсан, молиявий зарардан безовта бўласан, аслида олдингда саодат калити, беҳисоб яхшилик, иқтидор, неъмат ва бошқа эзгу нарсалар бор. «Нафсларингизга оят-аломатлар бордир. Ахир кўрмайсизларми?» (Зорият сураси, 21-оят.)
Ўз нафсинг, аҳлинг, уйинг, ишинг, офиятинг, дўстларинг ва атрофингдаги дунё ҳақида фикр юрит. «Улар Аллоҳнинг неъматини танирлар ва кейин уни инкор қилурлар» (Наҳл сураси, 83-оят).

Ўтган ишга саловот

Ўтган ишни эслаб, унинг таъсирига тушиб хотирлаш ҳамда фожеаларга хафа бўлиш аҳмоқлик ва жинниликдир. Шунингдек, иродани синдириш ва ҳозирги ҳаётни совуриш ҳамдир. Ўтган ишнинг маълумотномалари ақлли кишилар наздида пинҳона тутилиб, оғиздан оғизга кўчирилмайди. У доимий унутиш зиндонига қулфланиб, бепарволик қамоқхонасига мустаҳкам арқон билан боғлангандир. У ҳеч қачон чиқиб кетмайди. Шу даражада ёпиладики, ёруғлик кўринмайди. Чунки ўтиб кетди ва тугади. Хафалик эса қайтиб келмайди, ғам эса ўнгланмайди, қийинчилик қайта бўлмайди, чунки у йўқ бўлиб кетди. Сен ўтган замон босинқирашида, йўқ бўлиб кетувчи соя остида яшама. Нафсингни мозий хаёлотидан сақла. Нима, сен сув анҳорнинг бошланган жойига қайтиб кетишини, қуёшнинг чиққан жойига кириб кетишини, бола она қорнига, сут кўкракка ва кўз ёши кўзга қайтишини хоҳлайсанми? Демак, ўтган замон учун таъсирланишинг, ундан безовта бўлиб, олови билан куйишинг, остонасига қулашинг қўрқинчли, даҳшатли хавф-хатардир. Ўтган замон дафтарини ўқишинг ҳозирги кунинг йўқ бўлиши, хатти-ҳаракатларинг парчаланиб, ҳозирги реал пайтингни барбод қилишдир. Аллоҳ умматлар нима қилишганини зикр қилиб: «Улар ўтиб кетган кишилардир», деб айтган (Бақара сураси, 134-оят).
Иш тугаб ўтиб бўлган, замон жуссасини ёриб кўришнинг ва тарих ғилдирагини қайтаришнинг фойдаси йўқ, ўтиб кетган ишга қайтиш худди унни яна тегирмонда ун қиламан, деган кишига ёки арраланган ўтин қипиғини қайтадан арралайман, деган одамга ўхшайди. Қадимда ўтганларга йиғловчи кишига «Йиғлаганинг билан ўликлар қабрдан чиқмайди», дейишган. Ҳайвонлар тилидан гапириб эшакка: «Нима учун етаклашганда судралмайсан?» дейилганда, у: «Ёлғонни ёмон кўраман», деган экан.
Бизнинг балоимиз шуки, ҳозирги нарсаларни рўёбга чиқаришдан ожизмиз-да, мозийга машғулмиз. Чиройли қасрларимизга беътибор бўлиб, эскирган харобаларга ўзимизни бахш этамиз. Агар инсону жин ўтмишни қайтаришга жам бўлса ҳам, асло уни қайтаролмайди. Чунки бу айни маҳолликдир.
Одамлар орқага қарамайди. Чунки шамол ҳам олдинга эсади, сув ҳам олдинга қараб оқади, карвон ҳам олдинга қараб юради. Сен ҳаёт қонунига хилоф қилма.

Бугунги кунинг ҳақиқий кундир

Агар тонг орттирсанг, кеч бўлишини кутма, бугунги кунингга яраша яша! Яхшилигу ёмонлиги кетган ўтган кеча билан ҳам, ҳали келиб улгурмаган эрта билан ҳам яшамагин. Қуёши чиққан, наҳори етиб келган бугунги кунинг учун кифоялан. Гўёки умринг бир кун, сен яшаш абадийлигини шу кунинг учун қил, гўё бугун туғилгансан-да ва бугун ўласан. Ўтган замон ташвиши, ғам-ғуссаси билан, келажакнинг қўрқинчли шарпаси ва даҳшатли босимидан таъсирланма. Бор диққатинг, аҳамиятинг, ижодкорлигинг ва жидду жаҳдингни фақат бу кунинг учун қарат. Шундай экан, бугунги кунинг учун хушуъли намоз, тадаббурли тиловат, фикр юритиб хабардор бўлиш, қалб ҳозирлиги билан зикр, ишларда мувозанат, хулқларда яхшилик, ризқ тақсимотида розилик, кўринишга аҳамият, жисмга ғамхўрлик ва бошқаларга манфаат етказиш каби нарсаларни ўзингда мужассам қил.
Сен бугунги яшаётган ана шу кунингда соатларни тақсимлаб олиб, дақиқаларидан йиллар, сонияларидан ойларни барпо этишинг ва у кунда яхшилик қилиб, хайр-эҳсонлар улашиб, гуноҳларга истиғфор айтиб, Раббингни зикр қилиб, кетишингга тайёр бўлиб, бугунги кунингда шоду хуррамликда, омонлик ва хотиржамликда, ризқинг, аҳли аёлинг, болаларинг, вазифанг, уйинг ва илмий савиянгдан рози бўлиб яшайсан.
«Сенга ато қилган нарсани олгин ва шукр қилгувчилардан бўлгин. (Аъроф-114). Шунда бу кунингдан хафа бўлмасдан, безовталанмай, ғазаб, гина ва ҳасадга берилмасдан яшайсан.
Қалбинг доскаси ва ҳамда ёзув столинг устига «Бу кунинг ҳақиқий кунинг», деб ёзиб қўй. Агар иштаҳа қилган ҳолда бугун иссиқ нон есанг, кеча еган пўпанак босиб қотиб қолган нонинг ёки эртага ейдиган нонинг зарар берадими? Агар бугун ширин, булоқ суви ичсанг нима учун кеча ичган шўр, намакоб сувга хафа бўласан ёки эртага ичишинг мумкин бўлган, туриб қолган иссиқ сувга аҳамият берасан. Агар ўзингдаги қаттиқ ва ўткир ҳамда метин иродангни «Фақат бугун учун яшайман» назариясига бўйин сунтирсанг демак сен борлиғинг биносини, иқтидоринг юксалишини, амалинг соф бўлишини қўлга киритибсан. Шунда сен фақат, шу бугун лафзимни ширин қиламан, фаҳш, сўкиш ёки ғийбат сўзларни айтмайман. Фақат шу бугун уйимни, ёзув столимни тартиблайман дегин. Шунда пала-партишлик, сочилиб кетишлик бўлмайди. Фақат бугуним учун яшаб, жисмим тозалигига, кўринишимни яхшиланишига, устки кийим бошимни тузатиш, юришим, сўзим ва ҳаракатим мувозанатли бўлишига аҳамият бераман, дегин.
Фақат бу куним учун яшаб, раббим тоатига, намозимни энг чиройли кўринишда, нафлларга бойитилган ҳолда адо этишга, Қуръоним мажбуриятини бажаришга, китобларимга назар солишга, фойдали нарсаларни ёд олишга, манфаатли китобларни мутола қилишга киришаман.
Фақат куним учун яшаб, қалбимга фазилат уруғини экиб, ундан тиконли шохи бўлмиш ёмонликни яъни кибр, ажабланиш, риё, ҳасад, гина, алдов ва ёмон гумон каби нарсаларни таг-томири билан йўқ қиламан.
Фақат бугун учун яшаб бошқаларга манфаат бериб, эҳсон қиламан. Касал кўргани бораман, жанозада иштирок этаман, иккиланиб турганларни йўллаб қўяман, очларга овқат улашаман, қийналганларга таскин бераман, мазлум билан бирга тураман, бечора ҳолларга воситачи бўламан, жабрланганларга тасалли бераман, олимларни ҳурматини жойига қўяман, катталарга ҳурмат ва кичикларга иззатда бўламан. Фақат бугун учун яшайман, чунки ўтган иш ўтиб кетди, худди қуёш каби ботиб кетди. Ҳеч кетган нарсага йиғламайман ҳам, бирор лаҳза эслаш учун турганимни кўрмайсиз ҳам, чунки мозий бизни тарк қилиб, четлашиб, абадул-абад қайтмайдиган бўлиб кетган. Эй келажак! Сен ғайб оламидасан, мен эса хаёллар олами билан муомала қилмайман, нафсимни ваҳималарга сотмайман, йўқолувчи нарсаларга шошмайман, чунки «эрта» ҳеч нарса эмас, ҳали халқ қилинмаган, ҳеч ким уни ҳали эсламаган. Бу кунинг ҳақиқий кундир. Эй инсон! Ҳаётни энг чиройли сурати ва ҳолатини хоҳласанг, луғатдаги энг чиройли сўз «Бу кунинг ҳақиқий кундир», деган сўздир.

Келажак етиб келгунича тўхтаб тур!

«Аллоҳнинг фармони келиб қолди. Бас, сизлар уни шошилтирмай қўя қолинглар» (Наҳл сураси, 1-оят).
Ҳодисалардан олдинлаб кетмагин. Нима, ҳомиласи ҳали етилмаган болани туғдириб оласанми? Ёки пишмаган мевани узиб оласанми? Чунки эртага деган сўз йўқ нарса, унинг ҳақиқати ҳам йўқ. Борлиқда ҳам йўқ. Унинг таъми ҳам, ранги ҳам йўқ. Шундай экан, нима учун мусибатлардан хавфсираймиз ва унинг ҳодисалари учун аҳамият берамиз? Биз билмаймизки, у нарса ҳали юз берадими? Юз берса ҳам, хурсандчилик ва шодликми? Муҳими у нарса ғайб оламидадир. Ҳали-бери ерда воқеъ бўлгани йўқ. Демак, келмасидан олдин кўприк қуриб ўтишнинг ҳожати йўқ. Ким ҳам биларди, кўприкка етиб келишдан олдин тўхтаб қолармиз. Ёки етиб боришимиздан олдин кўприк қулаб тушар, эҳтимол, кўприкка етиб бориб, соғ-омон ўтиб олармиз. Келажак ҳақида фикр юритиш учун зеҳнга кенг имкониятлар бериб, ғайбга тааллуқли китобларни варақлаш, кейин содир бўлиши эҳтимоли бор нарсаларга безовталаниш шаръан жирканчли бир ишдир. Чунки бунда узун-зун орзулар бўлиб, ақлан мазамматлидир. Бу нарса соя билан олишув қилиниши кабидир. Оламда кўпинча келажакда содир бўладиган нарсалар очлик, яланғочлик, беморлик, камбағаллик ва мусибатдир. Буларнинг барчаси шайтон мадрасасининг дастурида бор. «Шайтон сизларни (агар инфоқ-эҳсон қилсангиз) камбағал бўлиб қолишингиздан қўрқитади ва фаҳш ишларга буюради. Аллоҳ сизларга Ўз тарафидан мағфират ва фазлу карам (бойлик) ваъда қилади» (Бақара сураси, 268-оят).
Аксарият йиғловчилар эртага оч қолишлари, бир йилдан кейин бемор бўлишлари ёки дунё юз йилдан сўнг тамом бўлиб қолишидан қўрқадилар. Демак, умри бошқа кишида бўлувчи одам учун йўқ нарсага гаров бўлиши асло лозим эмас. Ва яна қачон вафот этувчи кимса учун ҳақиқати йўқ, мавжуд бўлмаган нарсага машғул бўлиши жоиз эмас. То етиб келгунича эртани тарк қилиб, хабарларни сўрамасдан бостириб келишини кутиб ўтирма. Чунки сен бу кунинг учун машғулсан. Агар ажабланмоқчи бўлсанг, ана ўша нақд ғамни қарзга олиб, қуёши чиқмаган, нури йўқ бўлган булутли кунда насияга тўловчи кишилардан ажаблангин. Ўзинг узун орзулардан ҳазир бўл.

Таънали танқидларга қандай пешвоз чиқасан?

Ақлсиз, тентаклар Холиқ, ризқ берувчи, якка-ю ягона Аллоҳ таолони сўкиб ҳақорат қилишди-ку, мен, сен ва биз каби хатокор бандаларни нечук айбламашсин?! Сен ҳаётинг давомида даҳшатли урушларга дучор бўласанки, таъналарга ҳеч қандай ён бериш бўлмайди. Модомики, сен мева бериб, бунёдкор бўлиб, таъсирингни ўтқазиб, гуллаб-яшнар экансан, атайин сени хўрлаб, синдиришга қасд қилувчилар чиқаверади. Улар ҳеч қачон сен ҳақингда жим туришмайди, то сен ерга чуқур қазиб кириб кетмагунингча ёки осмонга нарвон қўйиб қочиб кетмагунингча. Аммо сен ҳали улар олдида яшаяпсан, ҳали ёмонлик қилишларини, кўзингдан ёш оқизишларини ва тўшагингга шағаллар ағдаришларини кутиб яшайвер.
Ер устида ўтирган киши ҳеч қачон қулаб тушмайди. Одамлар ўлик итни ҳеч қачон тепишмайди. Лекин сенга ғазаблари келиб туради. Чунки сен улардан салоҳият, илм, одоб ёки мол-дунё жиҳатидан устун турибсан. Сен токи Аллоҳ бераётган ана шундай неъматларни тарк қилиб, барча мақтовга лойиқ хусусиятлардан халос бўлмас экансан, улар наздида гуноҳкор бўлиб юраверасан, тавба қилиш имкони ҳам йўқ, чунки айбинг юқорида айтилганидек, улар эришмаган нарсага сенинг эришишинг. Шунинг учун сен аҳмоқ, синган, эзилган бўлиб қолаверасан. Улар хоҳлашган нарса бундан бошқа нарса эмас. Демак, одамларни танқид қилиб, маломатлашига Уҳуд тоғи каби мустаҳкам, метин тош каби қаттиқ бўлгинки, у тош ҳам боқий қолиши учун ёғган дўлларни ҳам парчалаб ташлайди. Борди-ю, одамларнинг сўзларига қулоқ тутиб таъсирланадиган бўлсанг, уларнинг «қимматбаҳо» орзуларини ҳаётингнинг барбод этилиши эвазига рўёбга чиқарасан. Сен улардан чиройли юз ўгиргин. Улар қилаётган макрдан ҳам сиқилма. Уларнинг аҳмоқона танқидлари сен учун муҳтарам таржимаи ҳолингдир. Чунки ҳаётдаги вазнинг миқдорича таъна-даштномларга рўпара бўласан. Албатта сен ана ўша маломатчиларнинг оғзини ёпиб, тилини боғлаб қўя олмайсан. Лекин уларнинг танқидларини жим туриш, беэътиборлик, совуққонлик билан кўмишга киришгин. Аллоҳ Қуръонда: «Шу адоватларинг билан ўлиб кетинглар», деб айтган (Оли-Имрон, 119). Демак, фазилатларингни кўпайтириш, яхши тарбияланиш, эгриликларни тўғрилаш билан уларнинг оғзига қалампир сепишга қодирсан. Агар сен барча киши наздида мақбул, ҳаммага маҳбуб, дунёда айблардан омонда бўлишни хоҳласанг, эҳтимолдан йироқ нарсани талаб қилиб, жуда ҳам узоқ орзуларни фикрлабсан.

Сенда неъматлар кўпдир

Аллоҳнинг улуғ неъматлари ва ато этган нарсалари ҳақида фикр юрит ҳамда бу неъматларга шукр қил. Билгин сен ато этилган нарсаларга кўмилиб кетгансан. «Аллоҳ таоло «Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангизлар, саноғига ета олмайсизлар» (Наҳл-18)
(Эй инсонлар), Аллоҳ осмонлар ва ердаги барча нарсаларни сизларга бўйсундириб қўйганини ва сизларга барча зоҳирий ва ботиний (яъни моддий-маънавий) неъматларини комил қилиб берганини кўрмадингларми?! (Луқмон-20)
«Сизларга берилган барча ноз-неъматлар ёлғиз Аллоҳдандир». (Наҳл-53)
Аллоҳ таоло неъматларига иқрор қилиб: «Ахир Биз унга икки кўз, тил ва икки лаб (ато) қилмадикми?! Ва Биз уни икки баландликка йўллаб қўйдик-ку! (Балад-8-10)
Неъматларга қаранг: ҳаёт неъмати, офият неъмати, эшитиш неъмати, кўриш неъмати, икки қўл ва икки оёқ неъмати, сув, ҳаво, озуқа неъмати, буларни энг каттаси Раббоний неъмати бўлмиш Ислом неъматидир. Одамлардан бири: Кўзингни миллион доллорга алиштирасанми? Қулоғингни миллион доллорга алиштирасанми? Оёғингни миллион доллорга алиштирасанми? Юрагингни миллион доллорга алиштирасанми? Қанчадан-қанча туганмас бойлигинг бор-у шукрини адо қилмайсан!!

Одамларнинг тасарруфларини кузатма

Чунки улар зарар беришга ҳам фойда келтиришга ҳам ҳаёт беришга ҳам савоб беришга ҳам азоблашга ҳам қодир эмаслар.

Ким одамларни кузатиб юрса ғам чекиб ўлар
Жасур эса лаззат билан муваффақият бўлар

Иброҳим ибн Адҳам: биз шундоқ ҳаётдамизки, агар бу яшашимизни подшоҳлар билса қиличлари билан бизни бўйнимизга уришар эди, дедилар.
Олимлардан бири: қалбда шундай бир ҳолат бўладики, агар жаннат аҳли бизни ҳолимиздек бўлса, демак улар яхши ҳаётда эканлар, деди.
Ва яна бирлари: Қалбда шундай бир ҳолат бўладики, Аллоҳ зикри сабабли хурсадликдан у рақсга тушади, деди.
Олимлардан бирини зиндонга ташлаб у ер эшигини ёпилганида «Сўнг улар (билан мўминлар)нинг ўртасига дарвозали бир девор урилурки, унинг ичида раҳмат-жаннат, ташқарисида-олдида эса азоб-дўзах бўлур. (Ҳадид-13)
У зиндондалик пайтида: Душманларим нима қилишса қилишди лекин мен қалбимдаги бўстоним ва жаннатимда бўлиб, қаерга борсам у мен билан бирга борур, агар ўлсам шаҳидлик, юртимдан чиқариб юборилиши саёҳат, қамаб қўйиш эса узлатдир.
Айтадилар-ку, ким Аллоҳни йўқотиб қайси нарсани топди. Қайси нарсани топиб Аллоҳни йўқотди»?! ҳечам иккови баробар бўлмайди. Ким Аллоҳни топса барча нарсани топади. Ким Аллоҳни йўқотса барча нарсани йўқотади.
Расулулоҳ (с.а.в): «Субҳоналлоҳи валҳамду лиллаҳи вала илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, деб айтишим мен учун қуёш чиқишидан яхшироқдир», дедилар.
Салафлардан бири бадавлат кишилар, уларни қасрлари, ҳовлилари ва мол дунёлари ҳақида гапириб: «улар ҳам ейишади биз ҳам еймиз, улар ҳам ичишади биз ҳам ичамиз, улар ҳам қарашади биз ҳам қараймиз лекин биз ҳисоб бермаймиз улар ҳисоб беришади, деди.
Қабрга кирилган биринчи кечаёқ Хаварнақ қасрлари ва Кисро бойликлари унутилади.
«Мана, Бизнинг ҳузуримизга сизларни аввал-бошда қандай яратган бўлсак, шундай ёлғиз ҳолда келдингиз. Сизларга берган нарсаларимизни ортингизда қолдирибсиз». (Анъом -94)
Мўминлар Аллоҳ ва Унинг расули рост айтди, дейишади. Мунофиқлар ва дилларида мараз бўлган (яъни эътиқодлари заиф бўлган) кимсалар: «Аллоҳ ва Унинг пайғамбари бизларга фақат ёлғон ваъда қилган эканлар», дея бошлайдилар.
Ҳаётинг фикринг ҳосиласидир. Демак фикринг натижаси хоҳ бахтлик хоҳ бахтсизлик бўлсин ҳаётингга таъсир этади.
Айтишади-ку, агар яланг оёқ бўлсанг оёғи кесилган кишига қарагин ва икки оёқ неъмати учун Аллоҳга ҳамд айтгин.
Шоирлардан бири: Бир нарса воқеъ бўлишидан олдин қалбим қўрқинчга тўлмайди.
Борди-ю у воқеъ бўлса кучсизланиб ўзимни бесаранжом ҳис этмайман.

Бошқа киши шахсиятини ўзингда мужассам қилма

Ҳар кимнинг ўз юзланадиган тарафи бор. Бас, яхши ишларга шошилингиз! (Бақара-148)
«У сизларни ерда халифалар қилиб қўйган ва ўзи ато этган неъматлар билан сизларни имтиҳон қилиш учун айримларингизни айримларингиздан юқорироқ даражаларга кўтариб қўйган зотдир». (Анъом-165) «Ҳар бир қабилага ўз суви маълум бўлди» (Бақар-60).
Барча одамларни ўзини таланти, тоқати, санъати ва иқтидори бор. Расулимиз Муҳаммад алайҳис саломни буюк шахс эканликлари шундан аён бўладики, у зот саҳобаларини уларни иқтидори ва тайёргарлигига қараб вазифага таъйин этардилар. Масалан Али (р.а.) ни қозиликка, Муозни илмга, Убайни Қуръонга, Зайдни мерос илмига, Холид ибн Валидни жиҳодга, Ҳассонни шеърга, Қайс ибн Собитни хутба айтиш учун таъйин этардилар.
Бошқаларни ҳолатига эрувчанлик ўзини ўлдиришдир. Бошқаларни сифатини ўзида мужассам қилиш қотилликдир.
Аллоҳ нинг муъжизаларидан бири одамлар сифатлари ва иқтидорлари, тиллари ва ранглари ҳар хил бўлишидир. Абу Бакр (р.а.) раҳмдилликлари ва мулойимликлари билан бутун уммат ва миллатга фойда келтирдилар. Умар эса қаттиққўлликлари ва салобатлари билан Ислом ва уни аҳлига ғалаба келтирдилар. Ўзингда мужассам бўлган иқтидорга рози бўлиб, уни ишга солиб, ўстириб, наф олгин. «Аллоҳ ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмайди» (Бақара-286).
Албатта кўр-кўрона тақлид ва бошқалардаги нарсага ўзини ўхшатиш иқтидорни ва иродани синдириб, ўзи эришиши мумкин бўлган нарсани йўққа чиқаришдир.

Одамларга яхшилик қил

Одамларга яхшилик қилиш саодат йўлларининг энг улкан йўлидир. Бу ҳақда Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар. Аллоҳ Таоло Қиёмат куни: «Эй одам боласи, сендан овқат сўрадим, менга уни бермадинг», деса, у киши: «Эй Раббим, қандай қилиб сени овқатлантираман? Сен оламлар Рабби бўлсанг», дейди. Аллоҳ эса: «Билмайсанмики, фалончи бандам сендан овқат сўради, лекин сен унга таом бермадинг. Агар унга овқат берганингда ҳузуримдан уни топар эдинг», дейди. Аллоҳ: «Эй одам боласи, сендан сув талаб қилдим. Лекин мени сув билан сийламадинг», деса, у киши: «Эй Раббим, нечук сени сув ила сийлайман? Ваҳоланки, сен оламлар Рабби бўлсанг», дейди. Аллоҳ эса: «Фалончи бандам сув талаб қилди. Сен унга сув бермадинг. Билмайсанмики, агар сув билан сийлаганингда, уни Менинг ҳузуримдан топар эдинг», дейди. «Эй одам боласи, касал бўлдим, мени кўргани бормадинг», дейди. Шунда у киши: «Эй Раббим, қандай қилиб сени кўргани бораман? Сен оламларнинг Рабби бўлсанг», дейди. Аллоҳ эса: «Билмайсанмики, фалончи бандам касал бўлди, лекин уни кўргани бормадинг. Агар уни кўргани борганингда уни ҳузуридан Мени топар эдинг», дейди. Имом Муслим ривоятлари.
Бу ҳадисда фикрни қаратадиган бир томони бор. Аввалги овқат ва сув ҳақида гапирганда Аллоҳ уни Менинг ҳузуримдан топар эдинг, деган. Лекин бемор хусусида эса уни ҳузуридан Мени топасан, деди. Чунки Аллоҳ касалга ўхшаш қалблари синиқ кишилар ҳузуридадир. Ҳадисда «Ҳар бир нам жигарда ажр бордир», яъни жигари нам тирик жонзотга яхшилик қилишда ажр бордир, дейилган. Билмайсанмики, Аллоҳ Бани Исроиллик фоҳиша аёлни ташна итни сув бериб парваришлагани учун жаннатга киритди. Энди овқат бериб, сув улашган, одамлардан тангликни кетказиб, машаққатни аритганлар хусусида фикринг қандай?!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимнинг ортиқча минадиган нарсаси бўлса, улови йўқларга берсин. Кимнинг ортиқча сафар таоми бўлса, йўқларга берсин», дедилар.
Ибн Муборакни яҳудий қўшнилари бор эди. Ўз болаларини овқатлантиришдан олдин уларга овқат берар, ўзлари болаларини кийинтирмасдан олдин ўша яҳудийни болаларини кийинтирардилар. Одамлар келиб у яҳудий учун ҳовлингни бизга сотгин дейишди. Шунда яҳудий икки минг динорга сотаман. Аслида ҳовлим нархи минг динор. Кейинги минги эса Ибн Муборакга қўшни бўлганим учун, деди. Ибн Муборак яҳудийни бу сўзини эшитиб қолиб: «Аллоҳим уни Исломга ҳидоят қилгин», деб дуо қилган эдилар Аллоҳни изни билан у яҳудий Исломга кирди.
Ибн Муборак карвонда ҳажга отланди. Йўлда кетаётиб бир аёлни кўрди. У хотин ахлатдан ўлик қарғани олиб жўнаб қолди. У хотинни изидан бир болани жўнатиб у аёлдан у ўлимтикни нима қилиши ҳақида сўраган эди, у: «Уч кундан бери егулик нарсамиз йўқ», деди. Ибн Муборак бу сўзни эшитиб кўзларидан ёш оқди. Ва карвондаги нарсаларни қишлоқ аҳлига тарқатиб юборишни буюриб ана шу йили ҳажни тарк этиб қайтдилар. Туш кўрдилар, тушларида ҳажингиз мақбул, ҳаракатингизга ташаккур ва гуноҳларингиз мағфират, деб айтилди. «Гарчи ўзларида эҳтиёж бўлса-да, ўзларини қўйиб (ўзгаларни) ийсор-ихтиёр қилурлар. (Ҳашр-9)

Қисқа тўхташ

Хафа бўлма: Чунки хафалик ибодатдан заифлаштириб, жидду жаҳддан тўхтатиб, муваффақиятсизлик томон йўллайди. Бундан ташқари ёмон гумонга чақириб шумликка тушириб қўяди.
Хафа бўлма: Чунки хафалик ва безовталик нафсий касалнинг асоси, асаб аламларини манбаси, тубанлик, васваса ва изтиробларни моддасидир.
Хафа бўлма: Чунки сен билан бирга Қуръон, зикр, дуо, намоз, садақа, яхши иш ва мева берувчи фойдали амаллар бордир.
Хафа бўлма: Бўш ва ишсиз қолиш орқали хафаликка таслим бўлма! Уни ўрнига намоз ўқи, тасбеҳ айт, китоб ўқи, ишга машғул бўл, меҳмон кут, зиёрат қил ва фикр юрит.
Парвардигорларингиз: «Менга дуо-илтижо қилинглар, Мен сизларга (қилган дуоларингизни) мустажоб қилурман», деди. (Ғофир-60)
Парвардигорингизга тазарру билан ичингизда (махфий) илтижо қилингиз. Зотан, у ҳаддан ошувчи кимсаларни (яъни эл кўзига кўрсатиш учун риёкорлик қилувчиларни) севмас.! (Аъроф-55)
«Аллоҳга — У зот учун динни холис қилган ҳолингизда дуо-илтижо қилингиз» (Ғофир -14)
(Эй Муҳаммад), айтинг: «Аллоҳ, деб чорлангиз, ёки Раҳмон Меҳрибон, деб чорлангиз. Қандай чорласангизлар-да (жоиздир). Зеро, У зотнинг гўзал исмлари бордир». (Исро-110).

Хафа бўлма, мана бу қоидани ўқи саодатда бўласан

1. Билгин, агар сен бугунги кунинг ҳудудида яшамасанг зеҳнинг тўзғиб, ишларинг изтиробли, ғам андуҳинг кўпайиб кетади. «Агар тонг оттирсанг кеч бўлишини кутма, бордию кеч киргизсанг тонгни кутма»ни маъноси шудир.
2. Мозийни унут, ўтган нарсага аҳамият бериш ва уни устида тўхташ аҳмоқлик ва жинниликдир.
3. Келажакга ҳам машғул бўлма, келажак ғайб оламидир. Етиб келгунича у ҳақда фикрлашни тўхтатиб тур.
4. Танқидлардан саросимага тушма, мустаҳкам бўл. Билгинки танқидлар қийматингни ўлчовчи нарсадир.
5. Аллоҳга иймон келтириш ва солиҳ амалларни қилиш у пок ва саодатли ҳаётдир.
6. Ким хотиржамлик, сокин ва роҳатни хоҳласа Аллоҳ зикрини кўпайтирсин.
7. Банда билмоғи керакки, барча нарса қазо ва қадар билан бўлади.
8. Бирор кишидан раҳмат кутиб ўтирма.
9 Ўз нафсингда энг ёмон тасодифлар рўй бериб қолишини жойлаб юр.
10. Балки сенда содир бўлаётган нарсалар яхшилик бўлиб чиқар.
11. Мусулмонда содир бўлаётган барча нарса яхшиликдир.
12. Неъматлар ҳақида фикр юрит ва шукр қил.
13. Сен ўзингдаги нарса билан кўпгина инсонлар устидасан.
14. Соатдан соатга ўтар экан сени рўшноликка чиқишинг бор.
15. Балолар билан дуо етилиб чиқади.
16. Мусибатлар кўзга малҳам ва қалбга қувватдир.
17. Албатта қийинчилик билан бирга енгиллик бор.
18. Йўлдан озиш сенда ҳеч рўй бермасин.
19. Албатта Раббинг мағфирати кенг зотдир.
20. Ғазаб қилма, ғазаб қилма, ғазаб қилма
21. Ҳаёт бу нон, сув ва соя дегани. Булардан бошқасига аҳамият берма.
22. Осмонда эса сизларнинг ризқу-рўзларингиз (яҳни ерда мўл ҳосил бўлишига сабаб бўлгувчи ёмғир) бордир. (Зарият-22).
23. Кўпинча қўрқилган нарсалар содир бўлмайди.
24. Сенга мусибатга учраганларда намуна бордир.
25. Агар Аллоҳ бир қавмни яхши кўрса балолаб қўяди.
26. Қийинчиликка тушиб қолгандаги дуоларни такрорлаб ўқиб юр.
27. Жиддий ва мева берувчи амалларни ўзингга лозим тут, бекорчиликдан четлан.
28. Миш-мишларни тарк қил ва шов-шувларни тасдиқлама.
29. Қасос олишга бўлган қизиқишинг ва адоватинг хусуматчинг қолиб фақат ўзингни соғлигингга зарар беради.
30. Сенга етадиган барча мусибатинг гуноҳларинг учун каффоратдир.

Агар сенда бир бурда нон, бир ҳовуч сув ва баданингни тўсувчи кийим бўлса ҳафа бўлма

Денгизчилардан бири тинч океанида адашиб қолиб 21 кун қолиб кетди. Қачон у ердан омонликка чиққанида, одамлар бу воқеъадан энг катта олган ибрат нима бўлди, деб сўрашди. Шунда у: «Бу тажрибадан энг катта олган дарсим, киши ҳузурида ичишга яроқли чучук сув ва кифоя қилгудек таом бўлса нолимоқни ҳеч кераги йўқ экан, деб жавоб берди.
Донишмандлардан бири: «Ҳаётнинг барчаси луқма таом ва ичимлик сувдир, қолгани ортиқча нарсадир», деди.
Жонсон Сувифт айтди. Дунёдаги энг афзал табиблар бу доктор парҳез, доктор тинчлик ва доктор шодлик бўлиб, тинч ва хурсандлик билан озгина таом тановул қилиш киши учун энг яхши шифодир, дейишди.
Менинг фикримча семизлик сурункали касаллик бўлиб, қорин қўйиш эса кишидаги фатонатни кетказади. Осойишталик эса қалбга ёқимли бўлиб руҳга хурсандлик олиб келади. Шод бўлиш нақд хурсандчилик бўлиб, фойдали озуқа ҳамдир.

Кўп зарарлар борки оқибати фойдадир

Вилям Жеймс айтади. Мусибатларимиз биз кутмаган даражада ёрдам беради. Агар Достоевский ва Толстой қайғули ҳаёт кечиришмаганида асрлар оша қўлдан қўлга ўтиб ўқиб келинаётган китобларини ёзишмас эди. Уларда етимлик, кўзи ожизлик, ғурбат ва камбағалликки дучор бўлишган эди. Мана шу дучор бўлган нарсалари юксак қобилият, ютуқ, ривожланиш ва илм тарқатишга ундади.
Кўпинча мол-дунё ва фарзандлар бахтсизликка сабаб бўлади.
«Бас, сизни уларнинг молу дунёлари ва бола-чақалари қизиқтирмасин! Чунки Аллоҳ ўша нарсалар сабабли ҳаёти дунёда уларни азоб-уқубатга солишни истайди, холос» (Тавба-55).
Имом Ибн Асир ажойиб китоби «Жомиъул усул» ва «Ниҳоя» китобларини юра олмасдан уйда михланиб қолганида ёзган.
Имом Сарахсий 15 жилдлик машҳур «Мабсут» китобларини қудуқда ҳибс қилиб қўйилганда ёзганлар.
Ибн Қаййум Жавзийя «Зодул маъод» китобларини мусофирликда ёзганлар.
Имом Қуртубий «Саҳиҳ муслим»га кема саҳнида шарҳ ёзганлар.
Ибн Таймийя кўпгина фатволарини маҳбусликда ёзганлар.
Муҳаддислар юз минглаб ҳадисларни камбағаллик ва ғарибликда ёзишган.
Менга солиҳ биродарларимнинг бири хабар беришича, у маҳбуслик пайтида Қуръони каримни барчасини ёд олиб, қирқ жилдлик китоб ўқибди.
Абул Аъло ал-Меъро девон ва китобларини кўзи кўрмай қолганидан кейин ёзди.
Нобел мукофоти совриндори Тоҳо Ҳусайн кўзи ожиз бўлиб эсдаликлари ва таснифотларини ёзди.
Қанчадан қанча фаросатли кишилар мансабидан четлаштирилганида мансабдалик пайтидан кўра кўпроқ умматга илм ва фикр таратди.
Франсис Бейкун: «Озгина фалсафа ўрганиш инсонни даҳрийликка мойил қилади. Лекин фалсафада чуқурлашиш инсон ақлини динга яқин қилади», деди.
«(Лекин) уларни фақат илм эгаларигина англай олурлар». (Анкабут-43)
«Аллоҳдан бандалари орасидаги олим-билимдонларгина қўрқур» (Фотир-28).
«Илм ва иймон ато этилган зотлар айтадилар: «Аниқки, сизлар Аллоҳ (Лавҳул-Маҳфузда) ёзиб қўйганидек тирилиш кунигача турдинглар. Бас, мана шу тирилиш кунидир». (Рум-56)
Доктор Брейл: «Агар киши ҳақиқий мўмин бўлса нафсий касалга мубтало бўлмайди», деб айтди.
«Албатта иймон келтириб яхши амаллар қилган зотлар учун Раҳмон дўстликни (барқарор) қилур». (Марям-96)
«Эркакми ё аёлми — кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирон яхши амал қилса, бас, Биз унга покиза ҳаёт ато этурмиз ва уларни ўзлари қилиб ўтган амалларидан чиройлироқ ажр-савоблар билан мукофотлаймиз». (Наҳл-97)
«Дарҳақиқат Аллоҳ иймон келтирган зотларни Тўғри йўлга ҳидоят қилгувчидир». (Ҳаж-54)

Иймон энг катта даводир

Психолог олимлардан энг кўзга кўрингани доктор Корл Жейг «Замонавий инсоннинг руҳ ҳақидаги баҳси» номли китобининг 264-саҳифасида айтишича, ўтган ўттиз йил мобайнида бутун дунёдан маслаҳат олиш учун мени ҳузуримга одамлар келишди. Юзлаб беморларни даволадим. Уларни кўпчилиги ўрта ёшлик яъни ўттиз бешлар чамасида эди. Булар орасидагилар ҳаётга қайтишда диний бошпана қидириб, у томонга қайта олишмас эди. Мен айта оламанки, буларни барчалари касал бўлиб, дин мўминларга ато этган нарсани йўқотишган. Модомики, ҳақиқий иймонларини қайтариб олишмас экан асло шифо топа олишмайди.
«Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг – бахтсиз ҳаёт бўлур ва Биз уни Қиёмат кунида кўр ҳолда тирилтирурмиз». (Тоҳа-124)
«Аллоҳга шерик қилганлари сабабли кофирларнинг дилларига қўрқув солажакмиз. (Оли Имрон-151)
« Ёки (кофирларнинг қилган амаллари) устма-уст тўлқин ва унинг ҳам устида (қора) булут қоплаб олган денгиздаги зулматларга ўхшайди. (Улар) устма-уст зулматлардир. У ўз қўлини чиқариб (қараса) кўришга яқин бўлмас. Кимга Аллоҳ нури (иймон) бермаса, бас унинг (учун) ҳеч қандай нур бўлмас. (Нур-40)

Унда саодат қаерда

«Дунёда гўёки ғариблардек ёки йўловчи бўлиб яшагин, ғарибларга мунча ҳам яхши».
Бахт саодат Абдулмалик ибн Марвонни қасрида ҳам эмас, Ҳорун ар-Рашид қўшинида ҳам эмас, Ибн Жассосни ҳовлисида ҳам эмас, Қорунни конида ҳам эмас, Ибн Синони «Шифо» китобида ҳам, Мутанаббийни девонида ҳам эмас. Қуртубани боғларида ҳам эмас ва Заҳро бўстонида ҳам эмас.
Саҳобалар наздидаги саодат қўл калталик, оддий яшаш шароити, арзимаган маблағ ва нафақадаги етишмовчиликда эди.
Ибн Мусаййиб ҳузуридаги бахт Аллоҳ томон топинмоғида эди. Имом Бухорий наздларидаги бахт саҳиҳ китобларида, Ҳасан Басрийни ростгўйликларида, Имом Шофеъий наздларида нассдан истинбот-ҳукмларни чиқариш, имом Моликни муроқабаларида, имом Аҳмад тақволарида, Собит ал-Бунонийни ибодатларидадир.
«Зеро, Аллоҳ йўлида уларга бирон ташналик, машаққат, очлик етса ва кофирларни ғазаблантирадиган бирон қадам боссалар, душманга бирон зиён етказсалар, албатта улар учун бу ишлари сабабли, яхши амал ёзилур. Зотан, Аллоҳ яхшилик қилгувчиларнинг амалларини зое қилмас». (Тавба-120)
Саодат чек эмаски уни сарф харажат қилинса, улов эмаски, сотиб олинса, гул эмаски ҳидланса, буғдой эмаски ўлчаб олинса, газлама эмаски тўшаб олинса.
Саодат бу кўнгил тасалли топиши, яшаётган асосига дили қониқиши, иҳота қилган нарсасида қалби роҳатланишидир.
Илгари биз ҳовлиларни кенгайтирсак, нарсаларни кўпайтирсак, қулайликлар, кўнгилга ёқадиган, иштаҳа тортадиган нарсаларни жамласак бахтли бўлиб, шод-хуррамликда юрамиз деб гумон қилар эдик. Кейин билсак у ғам, ташвиш ва хавотирдан бошқа нарса эмас экан. Барча нарсани ўз ғами ва муаммоси бор экан.
«Сиз кўзларингиз (кофирлардан айрим) тоифаларни фитнага солиш учун баҳраманд қилган — ҳаёти дунё гўзалликларидан иборат нарсаларга тикманг! Парвардигорингизнинг ризқи яхшироқ ва боқийроқдир». (Тоҳа-131)
Дунёдаги энг ислоҳотчи зот, ҳидоят элчиси бўлмиш Муҳаммад алайҳиссалом фақирликда яшаб, очликдан букилиб қолардилар. Очликни кетказиш учун сифатсиз хурмони ҳам топа олмасдилар, шу билан бирга неъмат, очиқ чеҳра, роҳат, яхши кайфият, мамнунлик, сокин ва хотиржамликда яшардилар.
«Ва Биз сиздан елкангизни эзиб турган оғир юкингизни олиб қўйдик» (Шарҳ-2-3)
«Аллоҳнинг сизга қилган фазлу марҳамати улуғ бўлди» (Нисо-113)
Аллоҳ пайғамбарлик вазифасини қаерга қўйишни яхшироқ билгувчидир. (Анъом-124)
Саҳиҳ ҳадисда: «Хусни-хулқли бўлиш комил яхшиликдир. Гуноҳ эса дилинг тараддудланиб, одамлар ундан хабардор бўлишларини хоҳламаганингдир», дедилар.
Яхшилик виждонга роҳат ва нафсга сокинлик олиб келади.
Ҳадисда: «Яхшилик хотиржамликдир, гуноҳ эса хавф хатардир», дейилган.
Яхшилик очиқ ва ойдин нарса бўлиб, тинчлик ва сокинликда қолдиради. Шубҳаланувчи инсон эса барча ҳодиса, хатар ва ҳаракатлардан ваҳимага тушади.
«Улар (юраксизликлари сабабли) ҳар бир қичқириқ-овозни устларига (тушаётган бирон бало-офат деб) гумон қиладилар». (Мунофиқун-4)
Бундаги сабаб уни фақат ёмонлик қилишини ўзи эмас балки ёмонлик қилувчи кимса безовта бўлиш, изтиробга тушиш ва ваҳимада қолиши ҳам керак.
Саодатни хоҳлаган кимсага энг яхши ечим, доимо яхшилик қилиб юрмоғи ва омонда бўлиши учун ёмонликдан четланмоғи лозим.
«Иймон келтирган, ўз иймонларини зулм (ширк) билан аралаштирмаган зотлар — ана ўшалар хотиржам бўлгувчидирлар ва ўшалар ҳидоят топгувчидирлар». (Анъом-82)
Бир суворий отида шошиб, бошидан ғубор тўзғитган ҳолда Саъд ибн Абу Ваққосни хоҳлаб у зот томон келар эди. Саъд эса одамлар шовқинидан ва халқдан узоқ бўлиб, саҳро ўртасига чодирларини ўрнатиб, ўзлари ва аҳллари билан ўша ерда яшардилар. Ўзлари билан бирга бироз қўйлари ҳам бор эди. Ҳалиги отдаги суворий яқинлашгач қарасалар ўғиллари Умар экан. Ўғиллари: «Эй отажон! Одамлар подшоҳликни талашиб юришганда сиз бўлса бу ерда қўй боқиб юрибсиз», деди. Саъд: «Аллоҳ номи билан сени ёмонлигингдан паноҳ тилайман. Тўғри мана бу кийим билан халифаликка ҳақлиман, лекин Расулуллоҳ (с.а.в.)дан эшитганман у зот: «Албатта, Аллоҳ Таоло тақводор, қалби бой ва панада юрувчи бандасини яхши кўради», деганлар.
Демак мусулмон киши динини соғ ҳолда ушлаб туриши Кисро ва Қайсарлар мулкидан улуғ экан. Чунки дин «Наъим» жаннатидан қарор топгунингча сен билан бирга бўлади. Аммо подшоҳлик ва мансаб озгина кунда йўқ бўлувчи нарсадир.
Шак-шубҳасиз Биз ўзимиз бу ерга ва ундаги бор жонзотга меросхўр бўлурмиз (яъни барча жонзот ўтар, ёлғиз Бизгина қолурмиз). Ва фақат Бизгагина қайтурлар. (Марям-40)

Аллоҳ кафиллик ва гувоҳликка ўзи кифоя қилади

Имом Бухорий саҳиҳ китобларида қилган ривоятда, Бани Исроиллик бир киши бошқа бир кишидан минг динор қарз бериб туришини сўради. Қарз берувчи: «Гувоҳинг борми?» деган эди, қарз олувчи: «Аллоҳдан бошқа гувоҳим йўқ, Аллоҳ ўзи гувоҳликка кифоя қилади», деди. Қарз берувчи: «Вакилинг борми?» деди. Қарз олувчи: «Аллоҳдан бошқа вакилим йўқ, Аллоҳ ўзи гувоҳликка кифоя қилади», деди. Кейин у киши минг динорни берди. У киши бериш вақтини белгилаб орқасига қайтиб кетди. Икковини диёрлари орасида анҳор бор эди. Қарзни тўлаш муддати яқинлашганида қарз олган киши қарз берган кишига қайтариш учун уни ҳузурига келди. Анҳор бўйида қайиқ кутиб турди, аммо бирор нарса топа олмади. Кеч бўлди ҳамки узоқ вақт у ерда қолди. Бирга олиб кетадиган киши топа олмади. Шунда у: «Аллоҳим у киши қарз бераётганида гувоҳ сўради, Сендан бошқа гувоҳ топа олмадим. Кафолат сўради, Сендан бошқа кафил топа олмадим. Аллоҳим ушбу мактубни унга етказгин», деди. Кейин бир ёғочни олиб, уни ўйдида, динорларни тиқиб унга мактуб ёзди. Сўнгра ёғочни олиб анҳорга улоқтирди. У ёғоч Аллоҳни изни, лутфи ва инояти билан жўнаб кетди. Қарз берган киши ҳам ваъдалашилган жойга бориб анҳор бўйида қарз олган кишини кутиб ўтирди. Аммо ҳеч кимни топа олмади. Аҳлимга нима учун бу ёғочни олмас эканман? Деб динорга тўлдирилган ёғочни олиб аҳли ҳузурига жўнаб қолди. Уйига бориб ёғочни синдирган эди, уни ичида динор ва мактубни топиб олди. Чунки Олий Гувоҳ Аллоҳ унга ёрдам қилди. Чунки Вакил Ўзи ваколат бўлади. Аллоҳ Олийларнинг олийсидир.
Мўминларгина Аллоҳга таваккал қилишади.
Агар мўмин бўлсаларингиз Аллоҳга таваккал қилинг

Мафтункор сўзлар солиғи

Бизнинг ҳақиқий саодатимиз Холиқимиз билан бўлган мажбуриятларни адо этишда амалга ошади. Сўнгра халқи билан яъни, аввал Аллоҳ билан сўнгра инсонлар билан бўлган мажбуриятлар адо этилади. Сўзни нутқ қилиш ва уни безаб ясатиш осон лекин уни идеал ҳаётда мақтовли сифат ва буюк амалларда ўз аксини топиш қийин. «Одамларни яхшиликка чорлаб, ўзларингизни унутасизларми»? (Бақара-44)
Амру маъруф қилиб ўзи бажармайдиган, наҳий мункар қилиб ўзи бажараверадиган киши саҳиҳ ҳадисда айтилганидек Қиёмат куни дўзахда бўлади. У киши худди эшак тегирмон атрофида айлангани каби ичаклари билан айланади. Дўзах аҳли эса бундай кишиларни ҳалок бўлиш сабабини сўрашади. Шунда у: «Яхшиликка буюриб ўзим уни бажармас эдим. Ёмонликдан қайтариб ўзим бажараверар эдим», дейди.
Машҳур воиз Абу Муоз Розий ўзи ҳам йиғлаб бошқаларни ҳам йиғлатиб қуйидаги байтни айтди.
Тақводор бўлмаган киши одамларга тақво буюрур
Ўзи бемор бўлган табиб эса одамларга даво улашур
Салафлардан баъзилари одамларга садақа қилишни буюрса аввало ўзи садақа қилади. Кейин уни бошқаларга буюрса улар бўйин эгмасдан бажаришган.
Энг яхши даврларда яшаб ўтган бир воиз ҳақида ўқиб қолдим. У одамларни қул озод қилишга буюришни хоҳлади. Чунки кўпгина қуллар қул озод қилиш ҳақида ваъз айтишлари сўраган эди. У улуғ зот узоқ вақт маблағ тўпладилар кейин қул озод қилдилар. Сўнгра одамларга қул озод қилишни буюрдилар. Одамлар ҳам у зотга эргашиб кўплаб қулларни озод қилишди.

Ҳақиқий роҳат жаннатдадир

«Дарҳақиқат, Биз инсонни меҳнат-машаққатга яратдик» (Балад-4).
Аҳмад ибн Ҳанбалга: «Роҳат қачон?» дейилганида, у зот: «Қачон қадамингни жаннатга қўйиб роҳатлансанг ўшанда роҳат», деб айтдилар.
Демак жаннатдан олдин роҳат йўқ. Бу дунёда яшар экансан безовталик, титроқ, фитна, ҳодиса, мусибат, фалокат, касаллик, ғам, хафалик ва ноумидлик каби нарсалар содир бўлаверади.
Нигериялик бир дўстим менга сўзлаб берди. Бир омонатдор киши бор эдилар. У кишини оналари кечани охирги учдан бир қисмида уйғотар экан. У киши: «Онажон бироз роҳатланиб олай», десалар, оналари: «Мен ҳам сени роҳатланишинг учун уйғотмоқдаманда, қачон жаннатга кирсанг ўша ерда роҳатланасан», дер экан.
Салаф олимларидан бири Масруқ саждада ухлаб қолсалар, дўстлари: «Бироз роҳатланиб олсангиз-ку?»дер экан. Шунда Масруқ: «Роҳатни хоҳлаб шундай қилмоқдаманда», деган эканлар.
Мажбуриятларни тарк қилиб роҳатланишга ошиқадиган кимсалар азобни ҳақиқатга айланишига шошувчи кишилардир.
Демак солиҳ ва фойдали амалларни адо этиш, Аллоҳга яқин қиладиган нарсага вақтни кетказиш билан роҳатланмоқ лозим. Кофир кимса эса насибаси ва роҳати бу дунёда бўлишини хоҳлайди. Шунинг учун улар «Парвардигоро, бизларга (ваъда қилинган азобдан иборат) насибамизни ҳисоб-китоб Кунидан илгариёқ (яъни шу ҳаёти дунёдаёқ) тезроқ келтира қолгин», дерлар. (Сод-16)
«Албатта ана у (кофир)лар нақд (дунё)ни суюрлар» (Инсон-27) Улар шу дунёни хоҳлаганлари учун бугун ҳам эртага ҳам бошланишда ҳам охирида ҳам хасоратда қолишди.
Ҳаёт мана шундай яратилган. Унинг хотимаси фано, лойқа ичимлик бўлиб бирор нарсада қарор топмайди. Неъмат азоб, қийинчилик кенгчилик, бойлик камбағалликдир.
«Сўнгра (бандалар) ҳақиқий ҳожалари — Аллоҳга қайтарилурлар. Огоҳ бўлингизким, ҳукм қилиш Унинг ўзигагина хосдир ва У жуда тез ҳисоб-китоб қилгувчидир». (Анъом-62).

Одамлар зарарингга фойдангга эмас

Соғлом фикрли ақлли одамлар одамларни ўзини фойдасига эмас балки зарарига деб билади. Улар билан ёндашиб ёки қарор қабул қилиб одамларга суяниб олишмайди. Лекин одамлар билан муносабатларни ўзини чегараси бор.
Ҳусайн ибн Алига қарагин, у зот Расулуллоҳ (с.а.в.) ни невараларидир. У зотни ўлдирилса ҳамки уммат ҳеч бир нарса демади. Балки у зотни қатл этиб каллаларини олганлар бу етишган ғалабалари учун такбир ва таҳлил айтишди.
Аҳмад ибн Ҳанбални ҳибс қилиб қамчида уриб ўлдиришгача етиб борса ҳамки? ҳеч ким ҳаракат қилиб қўймади.
Ибн Таймийяни асирга олиб хачирга тескари миндириб шаҳарда олиб юрилса жанозасига келган оломон парво қилмади. Чунки уларни бу ҳақда ўз ҳудудлари бор эди.
«Улар сиздан Аллоҳ томонидан бўлган бирон нарсани (азобни) қайтара олмаслар». (Жосия-19)

Молга мурувват кўрсатиш ва иқтисод қилиш билан камбағал бўлмаслик

Пул тўплагин азизлик молдадир
Хоҳлаганинг яъни амаки ва тоғангдан беҳожат бўлгин

Молни исроф қилиб ўрни бўлмаган тарафга сочишга чақириш ёки тўпламасликка чақириш аслида саҳиҳ йўл эмас балки у Ҳиндларнинг ибодати ва жоҳил сўфилардангина нақл қилингандир.
Ислом эса шарафли касб қилишга ва шарафли мол тўплашга ҳамда банда моли билан азиз бўлиши учун шарафли томонга инфоқ қилишга чақиради. Бу ҳақда Расулуллоҳ (с.а.в.): «Солиҳ киши қўлидаги солиҳ мол мунча ҳам яхши», деганлар.
Албатта ғам олиб келувчи нарса қарзни кўплиги ёки ҳалокатга элтувчи камбағалликдир. Шунинг учун Пайғамбар (с.а.в.): «Аллоҳим Сени номинг билан куфрликдан ва камбағалликдан паноҳ тилайман», деб дуо қилардилар. Чунки камбағаллик куфрликка яқин нарсадир.
Бу айтилган сўз Ибн Можа ривоят қилган «Дунёда зоҳид бўл Аллоҳ сени яхши кўради. Одамлар қўлидаги нарсада зоҳид бўл одамлар сени яхши кўради», деб айтилган ҳадисга асло қарама-қарши эмас.
Буни маъноси шуки, сен одамлардан сўрашдан беҳожат қилувчи ва улар ҳузуридаги молдан талаб қилишдан тийилиб, кифоя қилгудегини олиш тушунилади.
Ҳадисда: «Ким беҳожат бўлса Аллоҳ уни беҳожат қилади», дейилган.
Ва яна саҳиҳ ҳадисда: «Сен меросхўрларингни бой ҳолда қолдиришинг одамлардан тиланувчи ва камбағал қолдириб кетганингдан яхшидир», дейилган.
Баъзилар:
Сенга энг яхши сўзим «мана буни олгин», деб айтилган сўздир
Сўзларнинг энг ёмони «йўқ, қанийди», деб айтилган сўздир.

Саҳиҳ ҳадисда: «Юқори қўл пастки қўлдан яхшидир. Юқори қўл берувчи қўлдир. Пастки қўл олувчи ва тиланчи қўлдир, дейилган.

«(Садақот-эҳсонлар) Аллоҳнинг йўлида тўсилган (яъни ўзларини ушлаган), бирор ерга сафар қилишга қодир бўлмайдиган, қаноатлари сабабли, билмаган одамга бой-бадавлат бўлиб кўринадиган фақир-камбағаллар учундир». (Бақара-273)
Одамларга лаганбардонлик қилиб улардан ризқ ва касб талаб қилма, чунки Аллоҳ ризқ ва ажал халқ қилишни Ўз кафолатига олган. Албатта иймон иззатида гавдалар кўтарилиб, эгаси шарафли бўлиб, доимо бошлари кўтарилган ва бурунлари юқорилаган ҳолатда бўлур.
Улар ўша кофирлар олдидан куч-қудрат излайдиларми?! (Овора бўладилар!) Зеро, бор куч-қудрат Аллоҳникидир. (Нисо-139)

Аллоҳдан ўзгага боғлиқ бўлма

Модомики тирилтирувчи, ўлдирувчи ва ризқ берувчи Аллоҳ экан нима учун одамлардан хавф қилиб безовта бўлинади. Кўриб турибсанки кўпгина ғам келтирувчи нарсалар одамларга боғлиқ бўлиш, уларни розиликларини талаб қилиш, уларга яқин бўлиш, мақтовларига ҳарис бўлиш ёмонлашларидан зарар топиш оқибатидандир. Мана шу нарса иймонни заифлигидандир.

Қалб хурсанд бўлиши сабаблари

Қалб хурсанд бўлишга сабаб бўлувчи нарсаларнинг биринчиси бу иймондир. Чунки иймон соф ва пок бўлиши билан бирга қалб кенгайиб охири дунё ва ундаги нарсалардан ҳам кенгайиб кетади. Мушрик ва даҳрийларга ҳаёт йўқ. Аллоҳ бу ҳақда: «Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг – бахтсиз ҳаёт бўлур ва Биз уни қиёмат кунида кўр ҳолда тирилтирурмиз». (Тоҳо-124)
«Аллоҳ кимни ҳидоят қилишни истаса унинг кўнглини Ислом учун кенг қилиб қўяр. Кимни адаштиришни истаса, унинг кўнглини худди осмонга кўтарилиб кетаётгандек, тор ва танг қилиб қўяр. Шунингдек, Аллоҳ иймонсиз кимсаларга разолатни (ғолиб) қилур» (Анъом-125).
«Ахир Аллоҳ кўксини Ислом учун кенг қилиб қўйган, бас ўзи Парвардигори томонидан бир нур — ҳидоят устида бўлган киши (куфр зулматларида адашиб-улоқиб юрган кимса билан баробар бўлурми)?! Бас диллари Аллоҳни эслашдан қотиб қолган (яъни Аллоҳни эслашни тарк қилган) кимсаларга ҳалокат бўлгай! Улар очиқ залолатдадирлар»! (Зумар-22)
«Аллоҳ душманларига қалбини торайтириш, қўрқув, хавф, безовталик ва изтироб беришишини ваъда қилмоқда.
(Тангри эканлигига) ҳеч қандай ҳужжат-далил келмаган нарсани (яъни жонсиз бутларни) Аллоҳга шерик қилганлари сабабли кофирларнинг дилларига қўрқув солажакмиз. Уларнинг борар жойлари жаҳаннамдир, зулм қилгувчиларнинг жойлари нақадар ёмон жой! (Оли Имрон-151)
Яна қалбни шод қиладиган нарсалардан бири фойдалик илмдир. Уламолар қувончи ва шодлиги энг кўп кишилардир. Чунки уларда Муҳаммадий ва набавий мерос бордир.
«(Зеро) Аллоҳ сизга Китоб ва Ҳикматни нозил қилди ва билмаган нарсаларингизни билдирди» (Нисо-113)
Яна қалбни шод қиладиган нарсалардан бири солиҳ амалдир. Чунки яхшиликлар қалбда нурдир, юзда зиё, ризқда кенглик ва халойиқнинг қалбида муҳаббат уйғотур.
Яна қалбни шод қиладиган нарсалардан бири шижоатдир. У камарни кенгайтириб, юракни мустаҳкамлаб, асосни кучайтириб Раҳмонга яқинлаштиради. Ҳамда ҳодисалар, миш-мишлар ва ваҳималарга аҳамият бермайдиган қилиб қўяди.
Яна қалбни шод қиладиган нарсалардан бири гуноҳлардан четланиш. Чунки гуноҳ жонсараклик, ваҳшат ва зулуматдир.
Шеър;
Гуноҳни кўрдимки қалбларни ўлдирур
Унда бардавом бўлиш эса хўрликни келтирур
Ва яна қалбни шод этувчи нарсалардан бири мубоҳ нарсаларни кўпидан четланиш. У сўзлашув, таом, уйқу ва одамларга аралашишдир.
«Улар беҳуда – фойдасиз (сўз ва амаллардан) юз ўгиргувчи кишилардир.» (Мўминун – 3)
«У бирон сўз талаффуз қилмас, магар (талаффуз қилса) унинг олдида ҳозиру-нозир бўлган бир кузатгувчи (фаришта у сўзни ёзиб олур).» (Қоф-18)
«(Хохлаганингизча) еб-ичаверинглар, фақат исроф қилманглар. Зотан, У исроф қилгувчи кимсаларни севмас.» (Аъроф-31)

Намозга келинглар

«Сабр ва намоз ўқиш билан мадад сўранглар» (Бақара-45)
Расулуллоҳ (с.а.в.)га бирор иш машаққат туғдирса намозга шошилиб: «Эй Билол намоз билан бизни роҳатлантиргин», деб айтардилар. Ва яна у зот: «Кўз қувончим намозда қилинди», дедилар. Агар қалбинг торайиб ишларинг қийинлашиб, макр кўпайиб кетса намозга шошгинда, намоз ўқигин. Агар юзингда кунлар зулуматлашиб, кечалар ҳар турлик бўлса ва дўстлар ўзгариб қолса намоз ўқишни ўзингга лозим тут.
Расулуллоҳ (с.а.в.) улкан ва муҳим ишларда қалбларини намоз билан сайқаллаб олардилар. Масалан бадр, аҳзоб ва бундан бошқа ўринларда шундай қилганлар. Ҳофиз Ибн Ҳажар Мисрдаги қалъага борганларида ўғрилар у зотни ўраб олишди. У зот ўринларидан туриб намоз ўқигандилар Аллоҳ улардан халос этди.
Ибн Асокир зикр қилишларича, солиҳлардан бир кишига Шом кўчаларидан бирида ўғри йўлиқиб қолди. Ўғрилар у зотни ўлдириш учун тайёрлашганида солиҳ киши икки ракат намоз ўқиб олиш учун изн сўради. Изн берилгач туриб намозни бошладида Аллоҳнинг қуйидаги
«Ёки музтар-ночор одам дуо-илтижо қилган вақтида (дуосини) ижобат қиладиган зотми?!» (Намл-62) оятини уч марта қайтарган эди, осмондан бир фаришта найза билан тушиб, жиноятчини ўлдирди-да, қийналганида дуо қилганни ижобат этадиганни элчиси менман, деди.
Ва яна қалбни шод қилиб ғамни кетказадиган нарсалардан бири Расулуллоҳ (с.а.в) га салавот айтишдир.
«Албатта Аллоҳ ҳам, Унинг фаришталари ҳам пайғамбарга дуою салавот айтурлар. Эй мўминлар, сизлар ҳам у зотга саловот ва саломлар айтинглар»! (Аҳзоб-56)
Имом Термизийдан ривоят қилинади. Убай ибн Каъб (р.а.): «Эй Аллоҳнинг расули! Сизга қанча салавот айтайин? Деганларида, Расулуллоҳ (с.а.в.): «Хоҳлаганингча», дедилар. Убай: «Тўртдан биридами?» деган эдилар, Расулуллоҳ (с.а.в.): «Хоҳлаганингча агар зиёда қилсанг яхши», дедилар. Убай: «Учдан иккисими», деган эдилар, Расулуллоҳ (с.а.в.): «Хоҳлаганинг, агар зиёда қилсанг яхши», дедилар. Убай: «Барчасини сизга салавот айтишга сарфлайми», деган эдилар, Расулуллоҳ (с.а.в.): «Ундай бўлса гуноҳларинг кечирилиб ғамингга кифоя қилади», дедилар.
Демак халойиқларнинг саййидига салавот айтиш билан ғам бартараф бўлади. Расулуллоҳ (с.а.в.): Ким менга битта салавот айтса Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Жума кечаси ва жума кундузи менга салавот айтишни кўпайтиринглар, чунки салавотларингиз менга кўрсатилади», дедилар. Шунда саҳобалар: «Қандай қилиб салавотларимиз сизга кўрсатилади ахир сиз чириб кетасизку? Дейилган эди, Расулуллоҳ (с.а.в.): «Албатта Аллоҳ набийлар жасадларини ерга ейишни ҳаром қилди», дедилар.
Албатта Расулуллоҳга (с.а.в.) иқтидо қилиб у зот олиб келган нурга эргашишда қалб шодлиги, қадри олий бўлиши ва зикри юқори бўлиш насибаси бордир.
Олимлардан бири: «Салавотларнинг энг яхшиси қуйидаги Иброҳимиййа салавотидир», дедилар.
«Аллоµумма солли ъала Муµаммадин ва ъала али Муµаммад, кама соллайта ъала Иброµийма ва ъала али Иброµийма, ва барик ъала Муҳаммадин ва ъала али Муµаммад, кама барокта ъала Иброµийма ва ъала али Иброµийма фил оламийна, иннака µамийдум мажийд». (Маъноси: Аллоµим, Иброµим алайµиссаломни ва у зотнинг оилаларини яхшилик ва раµматда іилганинг каби, Муµаммад алайµиссаломни ва у зотнинг оилаларини µам яхшилик ва раµматда іил. Аллоµим, Иброµим алайµиссаломни ва у зотнинг оилаларини оламларда баракотли іилганингдек, Муµаммад алайµиссаломни ва у зотнинг оилаларини µам баракотли іил. Албатта, Сен маітовли улуІ зотсан.)

Кисро ва кампир

Форс донишманди Бузражмеҳр зикр қилишича, бир форс кампирнинг каталакда товуқлари бор эди. У каталак Кисро қасри ёнгинасида эди. Кампир бошқа қишлоқга сафар қилди. Сафар қилаётиб: «Эй раббим! Бу товуқларни сенга омонат қолдирдим. У кетгач, Кисро қасри ва бўстонини кенгайтириш мақсадида каталакка душманлик қилиб аскарларига товуқларни сўйдириб каталакни буздирди. Кампир қайтгач ҳолатни кўрдида осмонга қараб: «Эй Раббим менку йўқ эдим, Сен қаерда эдинг», деган эди, Аллоҳ унга раҳм қилиб у кампирни ўчини олиб берди. Яъни озгина кун ўтиб Кисрони ўғли отасига пичоқ билан ҳамла қилиб тўшагида қатл этди.
«Аллоҳ ўз бандасига (барча бало-қазодан асраш учун) етарли эмасми?! (Эй Муҳаммад), улар сизни (Аллоҳдан) ўзга бутлари билан қўрқитурлар». (Зумар-36)
Шояд барчамиз одам болаларидан биридек бўлсак эди. У: «Қасамки, агар сен мени ўлдириш учун қўл чўзсанг, мен сени ўлдириш учун қўл чўзгувчи эмасман. Чунки мен бутун оламлар Парвардигори бўлмиш Аллоҳдан қўрқаман» (Моида-28)
Сен қатл этилган банда бўлгин, асло қатл этувчи бўлмагин, чунки мусулмон кишида асос, рисолат каби олий нарсаси бўлиб, ўч олиш, гина, кароҳатдан кўра каттароқ муаммоси бордир.

Пўлат ирода

Ислом ўлкасидан бир студент ғарб давлатларидан бирига яна ҳам аниқроғи Англияга ўқишга борди. Тилни ўрганиш мақсадида у ерда Англиялик диндан йироқ бир оилада яшади. Бола эса диндор эди. У эрта тонгда уйғониб жўмрак олдига борардида, совуқ сувда таҳорат қилар эди. Кейин намоз ўқийдиган хонасига бориб, Раббисига сажда, рукуъ қилиб, тасбеҳ ва ҳамд айтар эди. Хонадон соҳиби бўлмиш кампир бу ҳолатни ҳар куни кузатар эди. Кунларнинг бирида: «Сени ҳар куни нима қиласан?» деган эди, бола: «Бундай қилишни менга диним ўргатган», деди. Кампир: «Бироз дам олиб кечиктириб бажарсанг ҳам бўладику?» деган эди, бола: «Агар намозни вақтидан кечиктирсам Раббим мендан буни қабул қилмайди-да», деди. Шунда кампир бошини эгдида: «Бу темирни ҳам синдирувчи иродаку», деди.
«Уларни на тижорат ва на олди-сотди Аллоҳни зикр қилишдан, намозни тўкис адо этишдан ва закотни (ҳақдорларга) ато этишдан машғул қила олмас. Улар диллар ва кўзлар изтиробга тушиб қоладиган (қиёмат) кунидан қўрқурлар» (Нур-37)
Бу эса иймон иродаси, яқиний қувват ҳамда тавҳид султонидир. Мана шу ирода Фиръавнни сеҳргарларига таъсир ўтқазиб, оламлар рабби Аллоҳга тортишув асносидаёқ иймон келтиришди. Фиръвнга қарата: «Улар дедилар: «Бизлар ҳаргиз ўзимизга келган аниқ ҳужжат-мўъжизани ва бизларни яратган Зотни қўйиб, сени танламаймиз. Бас, қиладиган ҳукмингни қилавер. Сен фақат мана шу дунёдагина ҳукм қилурсан» (Тоҳа-72)
Ҳубайб ибн Зайд Мусайламани олдига кириб тавҳидга чақирди. Мусайлама эса уни қиличи билан майда-майда қилиб ташлади. Ҳубайб эса бақирмасдан ва титрамасдан Раббисига шаҳид ҳолатда йўлиқди.
Хубайб ибн Адийни ўлдириш мақсадида дор олдига келтирилганида қуйидаги байтни айтди.
«Қандай ўлишимни не қизиғи бор,
Мусулмон ҳолимда шаҳид бўлсам, бас!
Ўлимим Аллоҳнинг йўлида бўлгач,
Унинг измида-ку ҳар қандай нафас».

Иймон қиймати

«Улар сизга мусулмон бўлганларини миннат қилурлар. Айтинг: «Сизлар менга мусулмон бўлганларингизни миннат қилманглар. Балки агар (иймонингларда) содиқ бўлсангизлар, Аллоҳ сизларни иймонга ҳидоят қилганини миннат қилур». (Ҳужурот-17)
Ақли расо фатонатли кишиларгина биладиган неъмат бор, ўша неъмат мусулмон кишини кофир кимсага қараб, Ислом динига ҳидоят қилган Аллоҳ неъматини эслашидир. Ҳақиқатда Аллоҳ сени бу кофир кимса каби Раббисини инкор қилиб исён қилишидан, оятларида даҳрий бўлишидан, сифатларини инкор этишидан, мавлоси, Холиқи, ризқ берувчисига муҳораба этишидан, элчилари ва китобларини ёлғонга тутишидан омонда бўлишни тақдир қилди. Кейин эслагин, сен Аллоҳ якка деб айтувчи мусулмонсан. Аллоҳга, расулига ва охират кунига иймон келтиргансан. Камчиликка йўл қўйиб бўлса ҳам фарзларни адо этмоқдасан. Аслида бу пул билан ўлчанмайдиган, мол билан сотиб олинмайдиган неъматдир.
Ахир мўмин бўлган киши билан фосиқ-итоатсиз бўлган кимса тенг бўлурми? (Йўқ), баробар бўлмаслар! (Сажда-18)
Ҳатто баъзи муфассирлар зикр қилишларича, жаннат аҳлининг неъматларидан бири дўзах аҳлига назар солишларидир. Дўзахийларни кўргач бу неъмат учун раббиларига шукр қилишади.

Улар қандай яшашар эди

Яхши саҳобалардан бири ҳаёти билан яқиндан танишайлик. Али ибн Абу Толиб Расулуллоҳ (с.а.в.) қизлари ва жигаргўшалари билан ҳаёт кечирар эди. Али (р.а.) эрта тонгда уйғониб хотини Фотима (р.а.) билан егулик таом қидириб кетишар аммо топа олмай қийналишар эди. Бир куни Али совуқ қаттиқлигидан устларига қалин пўстин кийиб Мадина атрофига иш қидириб кетди. Экинзори бор бир яҳудийни танир эди. Экинзорни кичик эшигидан кирган эди, ҳалиги яҳудий: «Эй аъробий! Кел ҳар челак чиқарган хурмога биттадан хурмо бераман», деди. Али (р.а.) бир қанча вақт ишлаб қўллари қавариб, жисмлари кучсиз бўлиб, ҳар челак ҳисобига хурмони қўлга киритиб, ҳатто ундан пайғамбар алайҳиссаломга ҳам улашиб қолганини Фотима (р.а.) билан кун бўйи еб юришди.
Мана шу уларни ҳаётлари эди. Лекин шундоқ яшашга қарамасдан уйлари саодат, завқ, нур ва шодликка тўлар эди. Чунки улар Расулуллоҳ (с.а.в.) га юборилган ҳақ билан яшашар эди. Ва яна шундай бир қалбий амаллар, ҳақ ва ботилни кўрадиган руҳий, муқаддас нарсага эга эдилар.
Энди Қорунни саодати қаерда? Ёки Ҳомонни шодлиги ва хотиржамлиги қаерда? Биринчисиники дафн қилинган, иккинчисиники эса лаънатланган.
«Билингларки, бу ҳаёти дунё фақат (бир нафаслик) ўйин-кулги, зеб-зийнат, ўрталарингиздаги ўзаро мақтаниш ва мол-дунё ҳамда фарзандларни кўпайтиришдир холос. (У) худди бир ёмғирга ўхшарки, унинг (ёғиши сабабли униб чиққан) ўт-ўлани кофирларни ҳайратга солиб (ақлларини банд қилиб қўюр). Сўнгра у қурир, бас уни сарғайган ҳолда кўрурсиз. Сўнгра у қуруқ чўп бўлиб қолур. (Ҳаёти дунёнинг ҳоли ҳам шундан ўзга эмасдир). Охиратда эса (ўша тўрт кунлик дунёга алданиб қолганлар учун) қаттиқ азоб ва (иймон-эътиқод билан ўтганлар учун) Аллоҳ томонидан мағфират ва ризолик бордир. Ҳаёти дунё эса фақат алдагувчи матодир» (Ҳадид-20)
Ҳақиқий саодат Билол, Салмон ва Амморларда эди. Чунки Билол ҳақ учун азон айтиб чақирар эди. Салмон эса Ростгўйликка ҳамроҳ эди. Аммор эса аҳдига вафо қилар эди.
«Ана ўшалар шундай зотлардирки, Биз улардан қилган энг чиройли амалларни қабул қилурмиз ва жаннат эгалари қаторида уларнинг ёмонлик гуноҳларидан ўтиб юборурмиз. (Бу) уларга ваъда қилингувчи ҳаққирост ваъдадир» (Аҳқоф-16).

Муаллиф: Оиз ал-Қароний
Таржимон: Анвар Аҳмад

O’kinma kitobi

SHE’RLARIM 0 6 –> 1 –> 0 –> 5 –>

O’qish kitobi. 1-sinf • Kutubxonachi.Uz

2822 dona Yuklangan


1.8 MB Hajmi


6233 dona Ko’rilgan

O’qish kitobi. 1-sinf

O’qish kitobi. 1-sinf (2011, T.G’afforova, E.Shodmonov, G.Eshturdiyeva)

No’malum

O’xshash Yuklamalar

.pdf Yoshlik Bahori She’rlar PDF 3 Apr 2020

Ёшлик баҳори

.pdf Ишқ кемаси (Шерлари) PDF 31 Mar 2020

Мухаммад Юсуф. Ишқ кемаси

.pdf Shum bola (qissa) PDF 20 Feb 2020

G’afur G’ulom – Shum bola (qissa)

.pdf Hayo – xaloskor PDF 20 Feb 2020

Ibrohim G’afurov. Hayo – xaloskor

.PDF Garri Potter va Falsafiy tosh PDF 4 Feb 2020

Garri Potter va Falsafiy tosh 1 – YIL

.pdf Afandi latifalari PDF 3 Feb 2020

Afandi latifalar bilan barhamand bo’ling! kayfiyatingiz ko’taring kuningiz yaxshi o’tsin!

.pdf “Odamiylik mulki” PDF 25 Jan 2020

“Odamiylik mulki”. Yozuvchi Toxir Malik qalamiga mansub maʼnaviyat va tarbiya masalalariga bagʻishlangan “Ishq”, “Baxt” va “Saodat” asarlari, kitobxonlar talablarini inobatla olib, toʻliq holda bir muqovaga jamlangan.

Qiziqarli malumotlar
O’kinma kitobi