Namoz haqida oyat va hadislar to’plami

Namoz haqida oyat va hadislar to’plami

unga hut oyidagi asliy soyasi miqdori – olti yarim qadam qo‘shilsa, jami yigirma yarim

Namoz ayollar uchun

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, у зотнинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Бугунги кунда кўпчилик аёлларни намоз ўқишганида уйчи кийим, иштон, лозим, халат ёки шу каби тор, калта кийимларда намоз ўқиётганларини гувоҳи бўламиз. Бундай кийимларда ўқилган намоз қабул бўладими ёки йўқми деган савол кўпчилик мусулмонларни, хусусан муслима опа-сингилларимизни қизиқтирса ажаб эмас.

Аввало шуни эслаб ўтишимиз лозимки, Аллоҳ таоло намоз ўқишга тараддуд кўраётганларга зийнатланишини амр қилди. Аллоҳ таоло айтади:

«Эй Одам болалари, ҳар бир сажда чоғида зийнатланингиз, ҳамда (хоҳлаганингизча) еб-ичаверинглар, фақат исроф қилманглар. Зотан, У исроф қилгувчи кимсаларни севмас» (Аъроф: 31).

Шундай қилиб, кимки намоз ўқимоқчи бўлса, ўшанга намоз учун зийнатланиши буюрилган. Кўпчилик мусулмонлар эса ушбу буйруққа хилоф равишда тунги пижамасида ёки иш кийимида намоз ўқийди ва ўзини намоз учун зийнатламайди. Аллоҳ эса гўзалдир ва гўзалликни яхши кўради.

Уламоларнинг фикрича зийнатланишликнинг энг оз миқдори, бу авратни ёпишликдир. Шундан келиб чиқиб улар айтишдики, авратни ёпиш намозни қабул бўлишидаги муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Кимки авратини ёпмаса, намози қабул бўлмайди.

Уларнинг «авратни ёпиш» деган сўзларидан шу нарса тушуниладики, авратни ёпишлик фарз ва бунда нимадан фойдаланилганликнинг фарқи йўқ. Бу ҳолатда намоз раво бўлади, ҳатто аврат шаклини билинтириб турадиган кийим бўлса ҳам.

Бу турли мазҳаб уламолари баён қилган ҳақиқатдир. Қуйида айтилган сўзларга баъзи шарҳларни келтирамиз.

1 – Ҳанафий мазҳаби:

«Ад-Дур ал-Мухтор» (2/84)да айтилади: «Агар у тор ва тана шаклини билинтириб туришининг фарқи йўқ». Иқтибос тугади. Яъни, бу ерда намозда кийиладиган кийим назарда тутилган.

Ибн Обидийн роҳимаҳуллоҳ ўзининг «ад-Дур ал-Мухтор»га қилган шарҳида деди: ««Агар у тана шаклини билинтириб туришининг фарқи йўқ» ибораси шуни англатадики, агар ушбу кийим думбага ёпишиб турса деганидир. Бироқ агар кийим қалин бўлса ва унинг ортидан тер рангини ажратиб бўлмаса, шунингдек агар у тана аъзоларига ёпишиб турса ва унинг шаклини тана аъзолари кўриниб тургандек кўрсатиб турса – ҳатто шундай бўлса ҳам бу намоз раво бўлмайди дегани эмас. Чунки аврат ҳали ҳам ёпилиб турибди». Ибн Обидийндан иқтибос тугади.

2 – Шофиий мазҳаби:

Имом Нававий роҳимаҳуллоҳ «ал-Мажмуъ»да (3/176) айтади: «Агар (тери) ранги бекилса, аммо тана аъзоси катталиги билиниб турса, масалан, тизза ёки думба ва ҳоказолар, (бундай ҳолатда) намоз раво бўлади. Чунки аврат бекилган. Доримий ва «ал-Баён» муаллифи айтишдики, агар тана шакли кўринса намоз раво бўлмайди. Бироқ бу очиқ хатодир». Имом Нававийдан иқтобос тугади.

3 – Моликий мазҳаби:

«Ал-Фаваки ал-Даваний»да (1/216) айтилади: ««Агар одам битта кийимда намоз ўқиса, намози раводир»: бу керакли шартларга жавоб беради. Бу эса кийимнинг бирор нарсани кўрсатмайдиган даражада қалин бўлишлигидир. Акс ҳолда макруҳ бўлади. Яна кийим унинг бутун танасини ёпиб туриши керак. Агарда кийим шахсийроқ ҳисобланган фақатгина авратни беркитиб турадиган бўлса ёки аврат шаклини кўрсатиб турса, бунда (кийимда) намоз ўқиш макруҳ бўлади ва агар етарлича вақт қолган бўлса намозни такроран ўқиши керак бўлади». Иқтибос тугади.

Эслатиб ўтмоқчимизки, авратни шаклини билинтириб турадиган кийимда намоз ўқишлик макруҳ, ҳаром эмас.

«Ҳошия ад-Дасуқий»да айтиладики, аврат шаклини билинтириб турадиган кийимда ўқилган намоз раво, аммо макруҳ бўлади. Агар етарлича вақт қолган бўлса намозни қайта ўқиб қўйишлик мустаҳаб бўлади.

«Балғатул Салик»да (1/283) айтиладики: «Мато қалин бўлиши керак, яъни кўриниши шаффоф бўлмаслиги керак ва умуман ичи кўринмаслиги керак ёки диққат билан қараганда шаффоф бўлиши мумкин. Агар мато бир қараганингдаёқ ичи кўринадиган бўлса, бу худди унинг бўлмаганидек (яъни бу худди ялонғоч намоз ўқиётганингдек бўлади, чунки у беркитмайди). Аммо агар мато яхшилаб қараганингда ичи кўринса, агар вақт бўлса у намозни қайта ўқиши керак бўлади. Бу худди кийим аврат шаклини билинтириб турганидек. Чунки бундай кийимда намоз ўқишлик, тўғри қарашга кўра – макруҳ». Иқтибос тугади.

4 – Ҳанбалий мазҳаби:

Баҳутий роҳимаҳуллоҳ «ар-Рауд ал-Муробаъ»да (1/494) айтади: «Кийим бадан шакли ёки қисмини кўрсатмасин дейишлик шарт ҳисобланмайди. Чунки бундан сақланишнинг имкони йўқ».

Ибн Қосим роҳимаҳуллоҳ «ар-Рауд ал-Муробаъ»га қилган шарҳларида, юқорида келтирилган Баҳутий сўзларига қуйидагича изоҳ беради: «Бу уч имом – Абу Ҳанифа, Молик ва Шофиий роҳимаҳумуллоҳлар иттифоқ қилган қавлдир. Яъни ушбу масаладаги имом Аҳмаднинг қарашлари, уч бошқа имомларнинг қарашига мувофиқ келади».

Ибн Қудома роҳимаҳуллоҳ «ал-Муғний»да (2/287) деди: «Агар у рангни бекитса, бироқ шаклини кўрсатса, намоз раво бўлади. Чунки бундан сақланиш имконсиз». Иқтибос тугади.

Мардавий «ал-Инсоф»да (1/471) деди: «ал-Мажд ибн Таймия деди: Баданининг қисми катталигини кўрсатиб туриши учун кийимга бирор нарсани боғлашлик (масалан камар) аёллар учун макруҳ. Ибн Тамим ва бошқалар айтишдики: Бели атрофини бирор нарса билан боғлаб, масалан камар ва ҳоказо, намоз ўқишлик аёллар учун бу макруҳ». Иқтибос тугади.

Шайх Саййид Собиқ роҳимаҳуллоҳ «Фиқҳус Сунна»да (1/97) айтадилар: «Авратни ёпадиган кийим кийишлик вожиб, ҳатто у тор ва аврат шаклини билинтириб турса ҳам». Иқтибос тугади.

Бу авратни билинтириб турадиган даражада тор кийимда намоз ўқишлик борасидаги уламоларнинг сўзлари эди. Улар очиқ-ойдин айтишмоқдаки, бундай ҳолатда намоз раво бўлади.

Бироқ бу одамларни тор кийимда намоз ўқишликка тарғиб қилинади дегани эмас. Аксинча, улар тор кийим киймасликлари ёки унда намоз ўқимасликлари керак. Чунки бу намоз учун қилиниши буюрилган зийнатланишга хилоф бўлади. Бу ерда кўпроқ гап бу намоз равоми ёки йўқми деган масала устида борган.

Шайх Солиҳ Фавзон агар аёл киши авратининг шакли кўринадиган даражада тор кийимда намоз ўқиса, унинг намози раво, бироқ у бу кийимни кийгани учун гуноҳкор бўлади деб фатво берганлар.

У киши айтадилар: «Аёл киши тана аъзосини, шаклини ва думбасини билинтириб турадиган тор кийим кийишлиги жоиз эмас. Тор кийим эркак киши учун ҳам, аёл киши учун ҳам жоиз эмас. Бироқ бу айниқса аёллар учун жоиз эмас. Чунки уларнинг ҳолатида фитна кўпроқ.

Ёлғиз ҳолатдаги намозга келсак, агар инсон аврати ёпилган ҳолда мана шундай кийимда намоз ўқиса, унинг намози раво бўлади. Бироқ у тор кийимда намоз ўқигани учун гуноҳкор. Чунки у тор кийим кийишлик билан намоз талаб қилган буйруқлардан бирини бузди. Бу биринчи жиҳат. Бошқа жиҳат шуки, бу фитнага сабаб бўлади ва эътиборни қаратади, айниқса аёллар ҳолатида. Шундай қилиб, аёллар ўзларини кенг кийимлар билан тўсишлари керак. У кийим уларни бекитиши ва баданларидаги ҳар қайси аъзоларини кўрсатмаслиги ёки эътиборни жалб қилмаслиги керак. Аниқроғи, бу аёл кишини тўлиқ беркитадиган кийим бўлиши лозим». Иқтибос тугади («ал-Мунтақо мин Фатава шайх Солиҳ ал-Фавзон» 3/454).

Баъзи уламолар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Кийинган, аммо яланғоч аёллар» деган сўзларини, бу тор кийим кийган аёлларга қаратилган деб шарҳлашган. Валлоҳу аълам.

Аллоҳ пайғамбаримизга, унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Namoz haqida oyat va hadislar to’plami

Namoz Islomning asosiy shartlaridan biri hisoblanadi. Alloh taolo bandalariga farz qilib qo‘ygan. Namoz Alloh bergan hadsiz-hisobsiz ne’matlarga bandasining shukronasi hamdir.

Namoz ibodati tufayli kishining Alloh nazdidagi darajasi yuksaladi. Namozxon oxirat hayotiga tayyorgarlik ko‘rib boradi.

Turli bahonalar bilan namoz o‘qimay yurgan kishi Allohning buyrug‘iga qarshi chiqqan bo‘ladi. Bu esa, katta musibatdir.

Mundarija: Yashirish

  • 1. Qur’oni karimda namoz o‘qish amr etilgan ko‘plab oyatlar bor
  • 2. Hadislardan namunalar
  • 3. Bomdod namozi haqida qisqacha
  • 4. Peshin namozi haqida qisqacha
  • 5. Asr namozi haqida qisqacha
  • 6. Shom namozi haqida qisqacha
  • 7. Xufton namozi haqida qisqacha
  • 8. Vitr namozi haqida qisqacha
  • 9. Farz namozlarni besh vaqti bor
  • 10. Ikki farz namozni birga (jam) o‘qilishi
  • 11. Mustahab bo‘lgan namoz vaqtlari
  • 12. Namoz o‘qish makruh bo‘lgan vaqtlar

Qur’oni karimda namoz o‘qish amr etilgan ko‘plab oyatlar bor

«Namozni mukammal ado etingiz, zakot beringiz va ruku qiluvchilar bilan birga ruku qilingiz» (Baqara, 43).

«Namozni mukammal ado etingiz va zakot beringiz!» (Baqara, 110).

«Alloh imonlaringizni (Baytul-Maqdisga qarab o‘qigan namozlaringiz ajrini) zoe ketkizmas. Albatta, Alloh odamlarga mehribon va rahmlidir» (Baqara, 143).

«(Ey Muhammad), imon keltirgan bandalarimga ayting, namozni mukammal ado etsinlar hamda savdo-sotiq va oshna-og‘aynigarchilik bo‘lmaydigan Kun (qiyomat) kelmay turib, Biz ularga rizq qilib bergan narsalardan xufyona va oshkora ehson qilsinlar!» (Ibrohim, 31).

«Quyosh og‘ishidan to tun qorong‘usigacha namozni mukammal ado qiling va tonggi o‘qishni (bomdod namozini) ham (ado qiling). Zero, tonggi o‘qish (farishtalar) hozir bo‘ladigan (namoz)dir. Tunda (bir qismida) uyg‘onib o‘zingiz uchun tahajjud (nafl) namozini o‘qing! Shoyadki, Rabbingiz Sizni (Qiyomat kunida) maqtovli (shafoat qiladigan maqomda) tiriltirsa» (Al-Isro, 78­79).

«Ahlingizni namoz (o‘qish)ga buyuring va (o‘zingiz ham) unga (namozga) bardoshli bo‘ling!» (Toha, 132).

«Darhaqiqat, mo‘minlar najot topdilar. Ular namozlarga (qo‘rquv va umid bilan) bo‘yin eguvchi kishilardirlar. Ular (barcha) namozlarni (vaqtida ado etib qazo bo‘lishdan) saqlaguvchi kishilardir» (Mo‘minlar, 1­2, 9).

«Albatta, namoz fahsh va yomonlikdan qaytarur! Albatta, Allohning zikri (barcha narsadan) ulug‘dir!» (Ankabut, 45).

«Bas (ey, Muhammad), ular (kofirlar) aytayotgan so‘zlarga sabr qiling va Quyosh chiqishidan va botishidan avval Rabbingizga hamd bilan tasbeh ayting (namoz o‘qing)! Yana kechaning (bir qismida) va sajdalar (namozlar) ortidan tasbeh ayting!» (Qof, 39­40).

«(Ey Muhammad,) Siz Rabbingizning hukmiga sabr qiling! Zotan, Siz Bizning ko‘z o‘ngimizda (himoyamizda)dirsiz! (Tongdan uyqudan) turgan paytingizda, Rabbingizga hamd bilan tasbeh ayting! Shuningdek, kechadan (vaqt ajratib) va yulduzlar yuz o‘girgach (botgach saharda) ham Unga tasbeh ayting» (Tur, 48-49).

«Darhaqiqat, inson betoqat qilib yaratilgandir. Qachonki unga yomonlik (kambag‘allik yoki musibat) yetsa, u o‘ta besabrlik qiluvchidir. Qachonki unga yaxshilik (boylik, salomatlik) yetsa, u o‘ta man etuvchi (baxil)dir. Faqat namozxonlar bundan mustasnodirlar» (Maorij, 19­23).

Hadislardan namunalar

— Payg‘ambarimiz (s.a.v.) ashoblaridan so‘radilar: «Birortangiz uyingizning oldidan oqib o‘tadigan daryoda (yoki soyda) har kuni besh mahal yuvinsangiz, badanimda kir qolibdi, deb aytasizmi?» Sahobalar: «Sira ham kir qolmaydi», deyishdi. Rasuli Akram: «Besh vaqt namoz ham shunga o‘xshash bo‘lib, Alloh taolo bu o‘qilgan namozlar tufayli gunohlarni kechiradi».

— «Asr namozini qazo qilib qo‘ygan odam bola-chaqasiyu mol-dunyosidan ajragan kishi yanglig‘dir».

— «Qorong‘u kechalarda masjidga borgan kishilarga, Qiyomat kuni bir nurga mazhar bo‘lishlari xushxabarini yetkazing».

— «Sizlardan birlaringiz namoz o‘qigan joyda tahoratini buzmasdan o‘tirgan muddatgacha, farishtalar: «Iloho, bu kishining gunohlarini kechir va unga rahm ayla», deb duo etishadi»

— «Allohga qasamki, shunday narsa xayolimdan o‘tyapti: o‘tin to‘plashni buyursam va o‘tinlar to‘plansa. Keyin namozga buyursam, namoz uchun azon aytilsa, keyin bir kishini mo‘minlarga imomlikka o‘tishni buyursam-da, namozga kelmaganlarning borib uylarini yoqsam…»

— «Mo‘minlar xufton va bomdod namozlaridagi savobni bilganlarida edi, bu namozlarni jamoat bilan o‘qish uchun, emaklab bo‘lsa ham, masjidga kelishar edi».

— «Namoz inson bilan shirk va kufr o‘rtasidagi bir pardadir. Namozni tark etish bu pardani ko‘tarish bo‘ladi».

— «Ular (kofirlar) bilan bizning o‘rtamizni farqlaydigan alomat namozdir. Binobarin, namozni tark qilgan kimsa kofirlarga o‘xshabdi».

— «Banda Qiyomat kunida eng avvalo namozdan hisob-kitob qilinadi. Agar namozi durust chiqsa, qutulibdi va yutibdi. Agar namozi durust chiqmasa, yutqazibdi. Farz namozlari kam chiqsa, Alloh azza va jalla: «Qarang-chi, qulimning nafl namozlari bormi?» deydi. Namozlarining kami nafl namozlar bilan to‘ldiriladi. Qolgan amallari ham shu tarzda hisob-kitob qilinadi».

— «Bir kuni Payg‘ambar, alayhissalom, huzurlarida namoz o‘qimay tong otguncha uxlagan bir kishining nomi tilga olindi. Rasuli Akram: «Unday bo‘lsa, u odamning quloqlariga yo qulog‘iga shayton bavl etibdi», deya marhamat qildilar».

— «Sizlardan birov uxlab qolsa, shayton uning orqa miyasiga uch tugun tugib qo‘yadi va har tugunga: «Hali tunlar uzun, (bemalol) uxla», deya afsun o‘qiydi. Agar u odam uy-g‘onib Allohni zikr etsa, tugunlardan bittasi, tahorat olganida yana biri, namoz o‘qiganida esa, qolgani ham yechiladi va qalbi quvonch va xushnudlikka to‘lib tong ottiradi. Aks holda, shayton tugib qo‘ygan tugunlarning ta’sirida dangasalik bilan tong otguncha uxlab qoladi».

— Kechasi turib ibodat qilgan va xotinini uyg‘otgan, xotini turishni xohlamasa, yuziga suv sepgan odamga Alloh rahmatini yog‘dirsin. Kechasi turib namoz o‘qigan va erini uyg‘otgan, eri turishni xohlamasa, yuziga suv sepgan xotinga Alloh rahmatini yog‘dirsin».

  • «Namoz jannatning kalitidir».
  • «Namoz dinning ustunidir».
  • «Namoz mo‘minning me’rojidir».

— «Ey Muhammad, bir kecha-kunduzda ummatlaringga besh vaqt namozni farz qildim. O‘zimcha ahd qildimki, kim shu besh vaqt namozni o‘z vaqtida ado etib yursa, u kishini jannatga kiritaman. Kim o‘z vaqtida ado etib yurmasa, u banda xususida ahdim yo‘qdir» (Hadisi qudsiy).

Namoz Alloh taolo bandalariga farz qilib qo‘ygan, islomning asosiy shartlaridan biri hisoblanadi.

Bomdod namozi haqida qisqacha

Subhi sodiqdan (chin tong otgandan) kun chiqqunchadir. Bomdod namozini tong yorishganda oʻqish mustahab, a’loroqdir. Soat boʻyicha hisoblansa, bomdodni kun chiqishidan 40 daqiqacha ilgari oʻqish mustahab vaqtiga muvofiq boʻladi.

Peshin namozi haqida qisqacha

Quyosh zavolga (ogʻishga) kеtganidan soʻng to narsalarning soyasi quyosh tikkaga kеlgan paytdagi so-yasidan tashqari oʻz uzunligiga nisbatan ikki baravar ortguniga qadar. Pеshin namozini yoz faslida biroz kеchiktirib, qish faslida esa vaqti kirishi bilan oʻqish mustahabdir.

Asr namozi haqida qisqacha

Har bir narsaning soyasi quyosh tikkaga kеlgan paytdagi soyasidan tashqari oʻziga nisbatan ikki baravar ortganidan boshlab quyosh botgunchadir. Asr namozini quyosh tigʻini oʻzgartirmay, nursiz holatga kiri-shidan oldinroq oʻqish mustahabdir.

Shom namozi haqida qisqacha

Kun botgan paytdan boshlab kunbotar tomonda shafaq (qizgʻish nurlar) gʻoyib boʻlgunchadir. Shom namozini doimo quyosh botishi bilan oʻqish mustahabdir.

Xufton namozi haqida qisqacha

Shafaq batamom yoʻqolgandan kеyin kiradi. Xufton namozini kеchaning uchdan birining oxirida oʻqish afzal va nihoyatda a’lo boʻladi.

Vitr namozi haqida qisqacha

Xufton oʻqilgandan keyingina kiradi. Xufton va vitr namozlarini subhi sodiqqacha oʻqisa boʻladi. Vitr namozini tun oxirida uygʻonishga qodir boʻlgan kishilar subh oldidan oʻqisalar, mustahab amal qilgan boʻlishadi.

Farz namozlarni besh vaqti bor

Bir kecha-kunduzda farz namozlarning besh vaqti bor.

  1. Bomdod namozini vaqti subhi sodiqdan boshlab, quyosh chiqqunigachadir. Sharqdan yoyila boshlagan oppoq yorug‘lik bomdod namozini vaqti kirganini bildiradi.
  2. Peshin namozini vaqti quyoshning zavolidan har bir narsaning soyasi o‘zidan ikki marta uzun bo‘lgunichadir.
  3. Asr namozini vaqti narsalarning soyasi o‘zidan ikki marta uzun bo‘lgan vaqtdan boshlab, quyosh botgunigacha davom etadi.
  4. Shom namozini vaqti quyosh botganidan so‘ng boshlanib, qizil shafaq yo‘qolgunicha davom etadi.
  5. Xufton va vitr namozlarining vaqti qizil shafaq yo‘qolgan paytdan boshlanib, subhi sodiq kirgunigacha davom etadi. Vitr namozi hech qachon xufton namozidan avval o‘qilmaydi.

Ikki farz namozni birga (jam) o‘qilishi

Ikki farz namozni bir vaqtda o‘qish (yani, jam qilish) uzr tufayli bo‘lsa ham, joiz yemas. Faqat Arafotda ihromda bo‘lish va hojilar rahbari yoki uning vakiliga iqtido qilish sharti bilan peshin, asr namozlari peshin vaqti ichida, Muzdalifada yesa shom va xufton namozlari xufton vaqti ichida jam qilib o‘qiladi, Muzdalifaga ketayotib, yo‘lda shom namozini o‘qish joiz emas.

Mustahab bo‘lgan namoz vaqtlari

  • Erkaklar uchun bomdod namozini so‘nggi vaqtigacha kechiktirib o‘qish.
  • Peshin namozini yoz paytida jazirama issiq yo‘qolgunigacha kechiktirish, qish paytida yesa tezroq o‘qish, faqat havo bulutli bo‘lganida biroz kechiktirish.
  • Asr namozini, quyoshga qaralsa, ko‘z qamashmaydigan paytdan biroz avvalgi vaqtgacha kechiktirish, lekin havo bulutli kunlarda tezroq o‘qish.
  • Shom namozini havo ochiq kunlarda tezroq (vaqt avvalida), havo bulutli kunlarda biroz kechiktirib o‘qish.
  • Xufton namozini tunning uchdan bir qismi o‘tgunigacha kechiktirish, havo bulut kunlari tezroq o‘qish. Uyg‘onishiga ishonganlarning vitr namozini tunning so‘nggi vaqtigacha kechiktirib o‘qishi. Bu hukmlar soati bo‘lmaganlar uchundir.
    Ikki farz namozning birga (jam) o‘qilishi.

Ikki farz namozni bir vaqtda o‘qish (ya’ni, jam’ qilish) uzr tufayli bo‘lsa ham, joiz yemas. Faqat Arafot-da ihromda bo‘lish va hojilar rahbari yoki uning vakiliga iqtido qilish sharti bilan peshin, asr namozlari peshin vaqti ichida, Muzdalifada yesa shom va xufton namozlari xufton vaqti ichida jam’ qilib o‘qiladi, Muzdalifaga ketayotib, yo‘lda shom namozini o‘qish joiz emas.

Namoz o‘qish makruh bo‘lgan vaqtlar

Quyidagi uch vaqtda na farz va na bu vaqtlar kirmasidan avval zimmaga vojib bo‘lgan namozlarni o‘qish joiz emas.

  • Quyosh chiqishidan boshlab, ko‘tarilgunigacha bo‘lgan vaqtda.
  • Quyosh tik ko‘tarilib (qiyomga kelib), g‘arb sari mayl qilgunigacha bo‘lgan vaktda.
  • Quyosh sarg‘aygan paytdan boshlab, botishigacha bo‘lgan vaqtda.

Faqat quyosh botayotgan paytda o‘qilayotgan asr namozish tamomlash, shu vaqtda o‘qilgan oyatlarning tilovat sajdasini qilish hamda hozir bo‘lgan mayitning janoza namozini o‘qish karohat bilan joizdir

Sizni ushbu maqola ham qiziqtirishi mumkin

  • Islom dini haqida 40 qiziqarli malumotlar
  • Qur‘onda nechta oyat bor ekanligini bilasizmi?
  • Er-xotin orasidagi harom qilingan jinsiy aloqa ko’rinishlari
  • Farishtalar yuvintirgan sahoba haqlarida eshitganmisiz?
  • Milliarder sahoba haqlarida eshitganmisiz
  • Ramazon taqvimi hamda og’iz yopish va ochish duolari
  • Iymon zaifligi alomatlari va davosi
  • Qabr ziyoratida bajariladigan 11 amal
  • Islom dinidagi eng muhim 4 amal
  • Nuh to‘foni jumbog‘i: Bu qanday yuz bergan
  • Qiziqarli malumotlar
  • Foydali malumotlar
  • Shaxsiy rivojlanish
  • Ota-onalarga
  • Psixologik testlar
  • Mantiqiy savollar
  • Salomatlik sirlari
  • Muslim kundaligi
  • Hadislar to‘plami
  • Hikoyalar va Rivoyatlar
  • Ismlar manosi
  • Sherlar to‘plami
  • Maqollar to‘plami
  • Topishmoqlar to‘plami
  • Ertaklar to‘plami
  • Tadbir senariylari

Bu nomoz vaqtlariga tushunmadimda aniq bir vaqtini aytib berizlar

Jamshid assalomu alayko’m. Brinchi jadvaldan bugungi sanani aniqlab oling, undan so’ng tanlagan sana bugungi kunga to’g’ri keldimi, yani siz sanani tanlashda adashmadingizmi manosida, ana undan so’ng esa Namoz vaqtlarini bilib olishingiz mumkin bo’ladi.

Nomoz vaqtini aniq ko’rsating.

Siddiq assalomu alayko’m. Namoz vaqtlari aniq qilib ko’rsatilgan, agar biz anglamagan biron-bir kamchilikga duch kelgan bo’lsangiz bizga bu haqida yana malum qilsangiz iltimos.

So‘nggi yuklangan maqola
Bo‘limlardan birini tanlang

  • Qiziqarli malumotlar
  • Foydali malumotlar
  • Shaxsiy rivojlanish
  • Ota-onalarga
  • Psixologik testlar
  • Mantiqiy savollar
  • Salomatlik sirlari
  • Muslim kundaligi
  • Hadislar to‘plami
  • Hikoyalar va Rivoyatlar
  • Ismlar manosi
  • Sherlar to‘plami
  • Maqollar to‘plami
  • Topishmoqlar to‘plami
  • Ertaklar to‘plami
  • Tadbir senariylari

Данная Политика конфиденциальности (далее — Политика) содержит сведения о том, какую информацию мы получаем и собираем, когда вы пользуетесь Сайтом, и какие варианты и права вы имеете в отношении этой информации. Мы надеемся, что эти сведения помогут Вам принимать осознанные решения в отношении предоставляемой нам личной информации. В соответствии с применяемым законодательством о персональных данных мы просим вас ознакомиться с основными положениями Политики. Настоящая Политика конфиденциальности действует в отношении всей информации, включая персональные данные в понимании применимого законодательства (далее — Персональная информация), которую Администрация сайта https://uzbaza.uz/ может получить о Вас во время использования Вами этого Сайта. Использование сайта https://uzbaza.uz/ означает безоговорочное согласие пользователя с настоящей Политикой и указанными в ней условиями обработки его персональной информации. В случае несогласия с этими условиями пользователь должен воздержаться от использования данного ресурса и немедленно покинуть Сайт. 1. Персональная информация пользователей, которую получает и обрабатывает Сайт 1.1. В рамках настоящей Политики под «персональной информацией пользователя» понимаются: 1.1.1. Персональная информация, которую Вы предоставляете о себе самостоятельно, когда оставляете комментарий на Сайте (имя); 1.1.2. Данные, которые автоматически передаются Сайтом, когда Вы используете его с помощью установленного на Вашем устройстве программного обеспечения, в том числе IР-адрес, информация о браузере пользователя (или иной программе с помощью которой осуществляется доступ к Сайту), время доступа, адрес запрашиваемой страницы. 1.2. Настоящая Политика применима только к сайту https://uzbaza.uz/ и не контролирует и не несет ответственность за сайты третьих лиц, на которые пользователь может перейти по ссылкам (в том числе рекламным), доступным на сайте https://uzbaza.uz/. На таких сайтах у пользователя может собираться или запрашиваться иная персональная информация, а также могут совершаться иные действия. Передача информации личного характера при посещении сторонних сайтов, включая сайты компаний-партнеров, даже если другой веб-сайт содержит ссылку на Сайт или на Сайте есть ссылка на эти веб-сайты, не подпадает под действия данного документа. Администрация Сайта не несет ответственности за действия других веб-сайтов. Процесс сбора и передачи информации личного характера при посещении этих веб-сайтов регламентируется опубликованным на них документом «Политика конфиденциальности» или аналогичным. 2. Цели сбора и обработки персональной информации пользователей 2.1. Администрация Сайта собирает и хранит только те персональные данные, которые необходимы для стабильной работы Сайта и работающих на нем сервисов. Это необходимо нам для того, чтобы лучше понимать, как Вы взаимодействуете с Сайтом, а также для того, чтобы совершенствовать, менять или иным образом улучшать Сайт в интересах всех пользователей, делать его удобнее. 3. Условия обработки персональной информации пользователя и ее передачи третьим лицам 3.1. Администрация Сайта не раскрывает и не передает предоставленную Вами личную информацию за исключением случаев, предусмотренных законодательством [ Республика Узбекистан ], или если посетитель дал на это свое согласие. 3.2. В отношении персональной информации пользователя сохраняется ее конфиденциальность, кроме случаев добровольного предоставления пользователем информации о себе для общего доступа неограниченному кругу лиц. 3.3. Сайт вправе передать персональную информацию пользователя третьим лицам в следующих случаях: 3.3.1. Пользователь выразил свое согласие на такие действия, путем согласия выразившегося в предоставлении таких данных; 3.3.2. Передача необходима в рамках использования пользователем Сайта, либо для оказания услуги пользователю; 3.3.3. В целях обеспечения возможности защиты прав и законных интересов Сайта или третьих лиц в случаях, когда пользователь нарушает Пользовательское соглашение Сайта. 4. Меры, применяемые для защиты персональной информации пользователей Администрация Сайта принимает разумные и необходимые организационные и технические меры для защиты персональной информации пользователя от неправомерного или случайного доступа, уничтожения, изменения, блокирования, копирования, распространения, а также от иных неправомерных действий с ней третьих лиц. 5. Изменение Политики конфиденциальности, применимое законодательство 5.1. Администрация Сайта имеет право вносить изменения в настоящую Политику конфиденциальности. При внесении изменений в актуальной редакции указывается дата последнего обновления. Новая редакция Политики вступает в силу с момента ее размещения, если иное не предусмотрено новой редакцией. 5.2. К настоящей Политике и отношениям между пользователем и Сайтом, возникающим в связи с применением Политики конфиденциальности, подлежит применению право [ Республика Узбекистан ]. 6. Ваши права В случае если это предусмотрено применимым законодательством, Вы имеете право на доступ к Вашей Персональной информации, обрабатываемой Администратором Сайта в соответствии с настоящей Политикой. Если это предусмотрено применяемым законодательством, Вы имеете право: Требовать удаления Вашей Персональной информации; Требовать ограничений на обработку Вашей Персональной информации; Возражать против обработки Вашей Персональной информации. Отзыв согласия на обработку Персональной информации не повлияет на законность любой обработки, которую мы проводили до отзыва, а также не повлияет на обработку Вашей личной информации, проводимую в соответствии с иными законными основаниями обработки, отличными от согласия. Администрация Сайта будет выполнять указанные запросы в соответствии с применимым законодательством. Настоящее Соглашение определяет условия использования Пользователями материалов и сервисов сайта uzbaza.uz (далее — «Сайт»). 1. Общие условия 1.1. Использование материалов и сервисов Сайта регулируется нормами действующего законодательства [ Республика Узбекистан ]. 1.2. Настоящее Соглашение является публичной офертой. Получая доступ к материалам Сайта Пользователь считается присоединившимся к настоящему Соглашению. 1.3. Администрация Сайта вправе в любое время в одностороннем порядке изменять условия настоящего Соглашения. Такие изменения вступают в силу по истечении 3 (Трех) дней с момента размещения новой версии Соглашения на сайте. При несогласии Пользователя с внесенными изменениями он обязан отказаться от доступа к Сайту, прекратить использование материалов и сервисов Сайта. 2. Обязательства Пользователя 2.1. Пользователь соглашается не предпринимать действий, которые могут рассматриваться как нарушающие [ Республика Узбекистан ] законодательство или нормы международного права, в том числе в сфереинтеллектуальной собственности, авторских и/или смежных правах, а также любых действий, которые приводят или могут привести к нарушению нормальной работы Сайта и сервисов Сайта. 2.2. Использование материалов Сайта без согласия правообладателей не допускается. Для правомерного использования материалов Сайта необходимо заключение лицензионных договоров (получение лицензий) от Правообладателей. 2.3. При цитировании материалов Сайта, включая охраняемые авторские произведения, ссылка на Сайт обязательна. 2.4. Комментарии и иные записи Пользователя на Сайте не должны вступать в противоречие с требованиями законодательства [ Республика Узбекистан ] и общепринятых норм морали и нравственности. 2.5. Пользователь предупрежден о том, что Администрация Сайта не несет ответственности за посещение и использование им внешних ресурсов, ссылки на которые могут содержаться на сайте. 2.6. Пользователь согласен с тем, что Администрация Сайта не несет ответственности и не имеет прямых или косвенных обязательств перед Пользователем в связи с любыми возможными или возникшими потерями или убытками, связанными с любым содержанием Сайта, регистрацией авторских прав и сведениями о такой регистрации, товарами или услугами, доступными на или полученными через внешние сайты или ресурсы либо иные контакты Пользователя, в которые он вступил, используя размещенную на Сайте информацию или ссылки на внешние ресурсы. 2.7. Пользователь принимает положение о том, что все материалы и сервисы Сайта или любая их часть могут сопровождаться рекламой. Пользователь согласен с тем, что Администрация Сайта не несет какой-либо ответственности и не имеет каких-либо обязательств в связи с такой рекламой. 3. Прочие условия 3.1. Все возможные споры, вытекающие из настоящего Соглашения или связанные с ним, подлежат разрешению в соответствии с действующим законодательством [ Республика Узбекистан ]. 3.2. Ничто в Соглашении не может пониматься как установление между Пользователем и Администрации Сайта агентских отношений, отношений товарищества, отношений по совместной деятельности, отношений личного найма, либо каких-то иных отношений, прямо не предусмотренных Соглашением. 3.3. Признание судом какого-либо положения Соглашения недействительным или не подлежащим принудительному исполнению не влечет недействительности иных положений Соглашения. 3.4. Бездействие со стороны Администрации Сайта в случае нарушения кем-либо из Пользователей положений Соглашения не лишает Администрацию Сайта права предпринять позднее соответствующие действия в защиту своих интересов и защиту авторских прав на охраняемые в соответствии с законодательством материалы Сайта. Пользователь подтверждает, что ознакомлен со всеми пунктами настоящего Соглашения и безусловно принимает их.

© 2020-2023 «UzBaza.uz» — Использование материалов, опубликованных на сайте допускается только с письменного разрешения правообладателя и с обязательной прямой гиперссылкой на страницу, с которой заимствован материал!

Azon aytilsa, namoz buziladimi?

ayollarga hamma namozni kirishi bilan o‘qish a’lodir.

Namozda narsa yutsa, nima bo‘ladi?

Savol: Namoz o‘qiyotganda tish orasida qolgan narsani yutsa, namoz

Javob: Agar namozxon tishi orasida qolgan narsa no‘xotdan kichik bo‘lsa, uni yutishi

bilan namozi buzilmaydi. Ammo bu makruhdir. Agar yutgan narsasi no‘xotday bo‘lsa,

namozi buziladi («Fatovoi olamgiriya»).

Namoz vaqti qachon kiradi?

Savol: Namozni vaqtida o‘qish farz hisoblanadi. Ammo peshin va asr

namozlari vaqti faslga qarab turlicha bo‘ladi, deyishadi. Shuni to‘laroq

tushuntirib bera olmaysizlarmi?

Javob: Bomdod namozining vaqti subhi sodiqdan quyosh chiqqunichadir. Sharqiy

ufqda ko‘ndalang bo‘lib ko‘ringan yorug‘lik subhi sodiqdir.

Peshin namozining vaqti zavoldan har bir narsaning soyasi o‘z bo‘yining ikki

barobariga yetgunchadir. Zavoldagi soya bunga kirmaydi.

Quyosh og‘ishga kelgan vaqti «zavol», deyiladi. Zavoldagi soya turli joylar va oylarda

turlichadir. Bizning diyorda har bir kishining zavol vaqtidagi soyasi o‘z qadami (oyoq-

tovondan panjalar uchigacha) bilan o‘lchanganida: saratonda bir yarim, asad oyida ikki

yarim, sunbulada uch yarim, mezon oyida besh yarim, aqrab oyida yetti yarim, qavs

oyida to‘qqiz yarim, jadiyy oyida o‘n yarim, dalv oyida sakkiz yarim, hut oyida olti yarim,

hamal oyida to‘rt yarim, savr oyida uch yarim, javzoyida esa ikki yarim qadam bo‘ladi.

Odatda har bir odam bo‘yi o‘z qadami bilan yetti qadam bo‘ladi. Binobarin, deylik, hut

oyida kishining soyasi o‘z qadami bilan yigirma yarim qadamga yetsa, peshin

namozining vaqti chiqqan hisoblanadi. Ya’ni, yettining ikki barobari o‘n to‘rt qadam,

unga hut oyidagi asliy soyasi miqdori – olti yarim qadam qo‘shilsa, jami yigirma yarim

Asr namozining vaqti peshin namozi vaqti tugaganidan boshlab, to quyosh

Shom namozining vaqti quyosh botishi bilan boshlanadi va g‘arbiy ufqda qizil shafaq

yo‘qolguncha davom etadi.

Qizil shafaq yo‘qolganidan so‘ng xufton namozining vaqti kiradi. Subhi sodiqqacha

xufton namozini o‘qisa bo‘ladi.

Vitr namozining vaqti xufton namozining vaqtidir. Ammo vitr namozini xufton

namozidan so‘ng o‘qish vojib. Xufton namozini o‘qimasdan vitr namozini o‘qish mumkin

Dinda savolim bor. 3-kitob

www.ziyouz.com kutubxonasi

Savol: Namozning mustahab bo‘lgan vaqtlari ham bormi?

Javob: Besh vaqt namozning har biri aytilgan vaqtlarida o‘qilsa, o‘z vaqtida o‘qilgan

hisoblanadi. Ammo bomdod namozini subhi sodiq kirganidanoq emas, balki tong

yorishgach, o‘qish mustahab bo‘ladi. Bu muddat shunday belgilangan: bomdod namozini

tugatganida quyosh chiqishiga yana tahorat olib, bomdod namozini o‘qishga yetadigan

Peshin namozini qishda avvalgi vaqtida, yozda soya bo‘yga bir barobar bo‘lishidan

avvalroq o‘qish mustahabdir.

Asr namozini barcha vaqtda, quyosh gardishida o‘zgarish boshlanmagan

muddatgacha, kechroq o‘qish mustahab bo‘ladi.

Shom namozini hamisha quyosh botishi bilanoq o‘qish mustahab.

Qish kunlari xufton namozini tunning birinchi uchdan bir qismi o‘tganidan so‘ng, yoz

kunlari esa ertaroq o‘qish mustahabdir.

Vitr namozini uyg‘onishga ko‘z yetsa, kechaning oxirida, subhi sodiqdan oldin o‘qish

mustahab bo‘ladi. Ammo uyg‘onishga ko‘zi yetmasa, xufton namozidan so‘ng o‘qish

Haj marosimidan boshqa vaqtda, Arafot tog‘i va Muzdalifa vodiyidan boshqa joyda bir

namoz vaqtida ikki namoz jam qilib o‘qilmaydi.

Iyd namozining vaqti quyosh chiqib, ikki nayza barobarida ko‘tarilganidan to

Savol: Qaysi vaqtlarda namoz o‘qib bo‘lmaydi?

Javob: Uch vaqtda, ya’ni quyosh chiqayotganida (to bir yo ikki nayza

ko‘tarilguncha), tik bo‘lganida va botayotganida (shu kungi asr namozidan boshqa) hech

qanday namoz o‘qib bo‘lmaydi.

Tong otib quyosh chiqquncha va asr namozidan so‘ng shom namozi o‘qilguncha nafl

va ikki rakatli tavof namozini o‘qish makruhdir. Shuningdek, imom xutba qilayotganida

va iyd namozlaridan oldin ham nafl namozlarini o‘qish makruh bo‘ladi.

Ulovlarda namoz qanday o‘qiladi?

Savol: Avtomobil yoki samolyotda ketayotganda namoz vaqti kirib qolsa,

qanday ibodat qilinadi?

Javob: Faqih olimlardan Umar Nasuqiy zamonaviy ulov (transport vositalari)da

namoz o‘qish xususida shunday fikr bildiradi. Uning aytishicha, bunday transport

vositalari uchga bo‘linadi:

Ot, tuya, eshak kabi miniladigan hayvonlar. Bu hayvonlarning ustida hayvon

ketayotgan tomonga qaragan holda sunnat va nafl namozlarini o‘qish joiz. Faqat farz

namozlarini hayvondan tushib o‘qish vojib. Chunki hayvonni yurg‘izish va to‘xtatish

egasining ixtiyorida bo‘lib, xohlagan joyda tushib namoz o‘qishi mumkin.

Avtobus, avtomobilga o‘xshash to‘xtatish mumkin bo‘lgan yoki mumkin bo‘lmagan

vositalar. Bular ham yo‘lovchisiga qarab ikki qismga bo‘linadi:

– yo‘lovchi transprot vositasi egasi bo‘lsa, farz namozlarini yerga tushib ado qilishi

– yo‘lovchi transprot vositasi egasi bo‘lmasa, namoz vaqtida xushmuomalalilik bilan

uni to‘xtatishni so‘raydi. To‘xtata olmagan taqdirda iloji boricha o‘tirgan joyida ruku’ va

sajdani qilib namozini transport ichida o‘qiydi. Chunki namozni qazo qilganidan ko‘ra

mana shu tarzda ado etgani afzaldir.

3. Yo‘lovchi mingan vosita poezd, kema va samolyotga o‘xshash to‘xtatilishi mumkin

Dinda savolim bor. 3-kitob

www.ziyouz.com kutubxonasi

bo‘lmagan vositalarda qiblaga yuzlanish va tik turgan holda namoz o‘qish imkoni bo‘lsa,

o‘sha holatda namoz o‘qiydi. Agar yuqoridagi shartlar mavjud bo‘lmasa, imkoni bo‘lgan

shaklda o‘qiladi, namoz qazo qilinmaydi.

Azon qanday aytiladi?

Savol: Azon aytuvchi (muazzin)ning sifatlari qanday bo‘lishi kerak va u

nimalarga e’tibor berishi lozim?

Javob: Muazzin oqil, solih, taqvodor, sunnatlarni va namoz vaqtlarini bilgan kishi

bo‘lishi kerak. U namozxonlar hozir bo‘lish miqdorida azon va takbir orasida kutishi

kerak. Shom namozida azon va takbir orasida uch qisqa oyat o‘qiladigan darajada

Savol: Azon qay holatda makruh hisoblanadi?

Javob: Azon kalimalarini noto‘g‘ri talaffuz qilib, qo‘shiqqa o‘xshatib (talqin) aytish,

junub holatda azon aytish, balog‘atga yetmagan bola, telba, mast, fosiq (gunohi kabira

qilib, shariat amrlarini bajarmagan kimsa) va o‘tirgan kishilarning azon aytishlari

makruhdir. Bunday hollarda azonni takroran aytish mustahabdir. Takbir (iqomat) takror

Savol: Juma kuni peshin namoziga azon aytiladimi?

Javob: Yo‘q, juma kuni uzr bilan juma namoziga bormaganlarning peshin namoziga

azon va iqomat aytishlari makruhdir.

Savol: Muazzin iqomatni yurib aytishi mumkinmi?

Javob: Muazzin azon va iqomat aytayotganida yurishi va gapirishi joiz emas. Chunki

bu ikkisi namoz singaridir. Agar «Qod qomatis-solah»ga kelsa, ixtiyorlidir: iqomatni

joyida tugatishi yoki boshqa safga o‘tish uchun yurishi mumkin («Fatovoi Qozixon»).

Jamoat namoziga kechikilganda.

Savol: Ba’zan masjiddagi jamoatga ulgurmay, kech qolamiz. Namozga

kechikib qo‘shilganlar namozni qanday tugatadilar?

Javob: Jamoat namoziga bir yo undan ortiq rakat o‘tkazib qo‘shilgan kishi

masbuqdir. Masbuq imom namozni salom berib tugatguncha unga ergashib namoz

o‘qiydi. Imom salom berganidan so‘ng qoldirgan rakatlarini o‘qishga turadi va sano

o‘qiydi, taavvuz va tasmiya aytadi. Masalan, uch va to‘rt rakat farz namozlarning oxirgi

bir rakatida imomga iqtido qilgan kishi qoldirgan rakatlarni quyidagicha o‘qiydi: imom

salom berganidan so‘ng u turib sano o‘qiydi, taavvuz va tasmiya aytib, Fotiha surasini

va yana bir surani o‘qiydi. Ruku’ va sajda qiladi va o‘tirib tashahhud o‘qiydi. So‘ng turib

tasmiya aytib, Fotiha surasini va yana bir surani o‘qiydi. Ruku’ va sajda qiladi. Agar

namoz uch rakatli bo‘lsa, o‘tirib tashahhud, salovot va duo o‘qib, namozini tugatadi.

Agar namoz to‘rt rakatli bo‘lsa, o‘tirmay, qiyomga turadi va faqat Fotiha surasini o‘qiydi,

ruku’ va sajda qilib, so‘ng o‘tiradi. Tashahhud, salovot va duo o‘qib,

namozini tugatadi. Masbuq uch holda imomning salomini kutmay, tashahhud

miqdoricha o‘tirgach, qoldirgan rakatlarini o‘qishga turishi mumkin:

namoz vaqti o‘tayotgan bo‘lsa;

mash muddati tugayotgan bo‘lsa;

oldidan kishilarning kesib o‘tishi xavfi bo‘lsa.

Dinda savolim bor. 3-kitob

www.ziyouz.com kutubxonasi

Ruku’ va sajdani imomdan oldin qilsa.

Savol: Ba’zi namozxonlar ruku’ va sajdada imomdan oldinga ketib qolishadi.

Bu holda ular qanday yo‘l tutishlari kerak?

Javob: Namoz davomida imomdan oldin ruku’ va sajda qilgan kishi qiroat qilmay,

qo‘shimcha bir rakat o‘qishi lozim bo‘ladi. Zero, birinchi rakatda imomdan oldin qilgan

ruku’ va sujudi hisob bo‘lmay, ikkinchi rakatda ruku’ va sujudi birinchi rakat hisobiga

o‘tadi. Shuning uchun u yana bir rakat qo‘shishi kerak.

Namoz davomida imom bilan ruku’ni ado etib, sajdani imomdan oldin qilgan kishi esa

qo‘shimcha yana ikki rakat qiroat qilmay o‘qishi lozimdir. Zero, birinchi rakatdagi sajdasi

(imomdan oldin bo‘lganidan) hisob bo‘lmay, ikkinchi rakatdagi sajdasi birinchi rakat

uchun hisoblanadi. Ikkinchi rakatdagi ruku’-sajdasiz qolganidan ikkinchi rakat o‘rniga

o‘tmaydi. So‘ng to‘rtinchi rakat sajdasi uchinchi rakat uchun hisob qilinadi va to‘rtinchi

rakat ham sajdasiz qolganidan hisoblanmaydi. Demak, yana ikki rakat o‘qishi kerak.

Namoz davomida imomdan oldin ruku’ qilgan, lekin sajdani imom bilan qilgan kishi

esa qiroat qilmay, yana to‘rt rakat o‘qishi lozim. Zero, sajda imom bilan qilingan bo‘lsa-

da, imomdan oldin qilingan ruku’ ham ruku’ga o‘tmaganidan hech bir rakat ado

Kursida namoz o‘qish mumkinmi?

Savol: Yaqinda ish bilan ketayotib, peshinni yo‘ldagi bir masjidda o‘qishga

to‘g‘ri keldi. Bu masjidda o‘ndan ziyod kishi namozni bir chetga qo‘yilgan kursi

(stul)larda o‘qishayotgan ekan. Shu mumkinmi?

Javob: Namoz holatlari xushu’ (qullik) va xuzu’ (zorlik) ta’biridir. Shuning uchun

turishga kuchi yetib sajda qilishga qodir bo‘lmagan kishilar namozni o‘zlariga qulay holda

yerga o‘tirib o‘qiydilar. Ruku’ va sajdani imo bilan ado qiladilar. Chunki yerga o‘tirgan

namozxon sajda joyiga yaqin bo‘ladi. Sajdaga qodir bo‘lmaganliklari uchun ulardan

qiyom farzi soqit bo‘ladi. Ularning kursida o‘tirib o‘qishlari xushu’ va xuzu’ga xilof

bo‘lganidan makruhdir («Raddul muxtor»).

Jamoat qanday yo‘l tutadi?

Savol: Imomga iqtido qilganda ba’zi narsalarni imom unutib qo‘ysa, jamoat

qanday yo‘l tutadi?

Javob: Agar imom ado etmasa, jamoat ham bajarmaydigan besh narsa bor. Bular

1. Agar imom qunut duosini o‘qimasa, jamoat ham o‘qimaydi.

Agar imom ikki iyd namozlarining takbirini aytmasa, qavm ham ularni aytmaydi.

Bordi-yu, imom to‘rt rakatli namozning ikkinchi rakatidan so‘ng o‘tirmasa, jamoat

Agar imom sajda oyatini tilovat qilsa-yu, tilovat sajdasini qilmasa, qavm ham

sajdai tilovatni ado etmaydi.

Agar imom sajdai sahv qilmasa, jamoat ham sahv sajdasini bajarmaydi.

Savol: Ba’zi hollarda jamoat imom qilganini ado etmasligi kerak ekan. Bu

holatlar qaysilar?

Javob: To‘rt holatda jamoat imom qilganini bajarmaydi. Bular quyidagilar:

Dinda savolim bor. 3-kitob

www.ziyouz.com kutubxonasi

Agar imom ikki martadan ortiq sajda qilib qo‘ysa, jamoat buni qilmaydi.

Iyd namozlarida imom to‘rt takbirdan ko‘proq takbir aytsa, jamoat bunday

Agar imom janoza namozida to‘rttadan ziyod takbir aytsa, qavm bunday qilmaydi.

4. Agar imom to‘rt rakatdan so‘ng tashahhud o‘qib turib ketsa, qavm turmaydi. Agar

beshinchi rakatga sajda qilmay, tashahhudga qaytsa, imom bilan qo‘shilib salom beradi.

Agar imom qaytmasa, jamoatning o‘zi salom berib tugatadi.

Agar imom to‘rtinchi rakatdan so‘ng tashahhud o‘qimay, beshinchi rakatga turib

ketsa, qavm o‘tirib tashahhud o‘qisa, ammo imom qaytmay, beshinchi rakatga sajda

qilsa, hammaning namozi buziladi.

Muqim musofirga iqtido qiladimi?

Savol: Muqim kishi safarda yurgan namozxonga iqtido qilsa bo‘ladimi?

Javob: Ha, bo‘ladi. Xoh namoz vaqti ichida, xoh vaqt chiqqanidan keyin bo‘lsin,

muqim kishining musofirga iqtido qilishi durustdir. Musofirning muqimga namoz vaqtida

iqtido qilishi ham durust. Musofir bunday holatda namozni muqim kabi to‘liq o‘qiydi.

Ammo namoz vaqti chiqqach, musofirning muqimga iqtido qilishi durust emas.

Musofir muqimlarga imom bo‘lsa, namozni boshlamasdan avval yoki salom bergach,

«Namozingizni tamomlang, men musofirman», deyishi mustahabdir. Muqim musofirga

iqtido qilganida musofir namozini tamom qilganidan so‘ng qolgan ikki rakatini qiroat

Masjidda nimalar mumkin emas?

Savol: Masjidda ba’zi ishlarni qilish makruh bo‘larkan. Shu haqda kengroq

ma’lumot berolmaysizlarmi?

Javob: Namozxonlarning masjid ichida quyidagi ishlarni qilishlari makruh

1. Masjid ichidan uzrsiz yo‘l qilib olish.

2. Masjidda uxlash (ammo e’tikof o‘tiruvchi va joyi yo‘q musofirning masjidda uxlashi

3. E’tikof o‘tiruvchilardan boshqalarning masjidda ovqatlanishlari.

Zikr-tasbehlarda ovozni ko‘tarib namozxonlarga halaqit berish yoki cho‘chitib

yuborish. (Agar namoz o‘qiyotgan yoki zikr-tasbeh qilayotgan kishilarga xalal bermasa,

masjidda jahriy Qur’on o‘qib, Allohni zikr qilish afzaldir. Chunki jahriy zikrda zokirning

qalbi uyg‘oq turadi, uyqusi qochib, ibodatni sergaklik bilan ado etadi)

Masjidda dunyo ishlaridan bo‘lgan gap-so‘zlarni gaplashish.

Masjidda oldi-sotdi qilish.

7. Tahoratni ushlab turolmaydigan, masjidni najosat qilib qo‘yish ehtimoli bo‘lgan

go‘daklarning masjidga kirishi

Masjidda tupurish, burun qoqish, balg‘am tashlash.

Yo‘qolgan narsani masjidda e’lon qilish.

10. Masjidda she’r aytish. (Ammo Haqqa da’vat qilish, hikmatli so‘zlar bilan Alloh

ne’matini eslatish, Rasululloh alayhissalom sifatlari zikri, taqvodorlar sifati kabi

mavzularda bo‘lsa, shu she’rdan da’vat asnosida foydalanish yaxshidir).

Masjid ichida tilanchilik qilish yoki tilanchiga pul berish.

Dinda savolim bor. 3-kitob

www.ziyouz.com kutubxonasi

Savdoning odoblari qaysilar?

Savol: Savdo-sotiq (bay’)da ham ma’lum odoblar borligini eshitdim. Bular

Javob: Tojirlik – kasblarning eng yaxshisi hisoblanadi. Savdo-sotiqningham alohida

odoblari bor. Ular quyidagilar:

1. Sidqi muomala. Ya’ni, molni navi, jinsi, masdari va xarajatlari haqida yolg‘on

aralashtirmay, haqiqiy sifati bilan tavsiflash. Imom Termiziy Rufo’adan (r.a.) rivoyat

qilgan hadisda Payg‘ambar (s.a.v.)

bunday deydilar: «Albatta tojirlarning Alloh saqlagan, go‘zal muomalali va

rostgo‘ylaridan boshqalari fojirlardan bo‘lib qayta tiriladilar».

Muomalada bag‘rikeng bo‘lish. Ya’ni, sotuvchi narxdan tushib, oluvchi oshiqroq

to‘lab himmat qilish. Imom Buxoriy Jobirdan (r.a.) rivoyat qilgan hadisda Rasululloh

(s.a.v.) shunday marhamat qiladilar: «Sotganda, sotib olganda va qarzini talab qilganda

xushmuomala bo‘lgan kishiga Allohning rahmati bo‘lsin».

Garchi so‘zi rost bo‘lsa-da, qasam ichishdan tiyilish. Bay’da Alloh nomi bilan

qasam ichishdan mutlaqo tiyilgan ma’qul. Alloh taolo: «Yaxshilik qilish, taqvodor bo‘lish

va odamlar orasini isloh qilish (kabi amallardan to‘sadigan) qasamlaringiz uchun Allohni

bahona qilmangiz» (Baqara surasi, 224-oyat), deydi. Imom Buxoriy va Muslim Abu

Hurayradan (r.a.) rivoyat qilishgan hadisda shunday deyiladi: «Qasam molni bozorgir

qilsa-da, barakasini ketkazadi».

Xayr-ehsonni ko‘paytirish. Savdogar savdosi asnosida voqe’ bo‘lib turadigan

kamchiliklariga kafforat bo‘lib turishi uchun sadaqa, xayr-ehsonni ko‘proq qilib turishi

Qarzni yozib qo‘yish va unga shohid qilish. Kelishuv va kechiktirilgan qarzning

miqdorini yozib qo‘yish mustahabdir.

Bu odoblar musulmon kishi bilishi lozim bo‘lgan narsalardandir. Zero, hazrat Umar

(r.a.): «Bizning bozorlarimizda dinda faqih bo‘lgan (xususan, tijoratning shar’iy

ahkomlarini bilgan)largina savdo qilsin», deganlar.

Qay holda savdo durust bo‘lmaydi?

Savol: Shariatimizga ko‘ra nimalarning savdosi durust bo‘lmaydi?

Javob: Quyidagi narsalarning savdosi durust bo‘lmaydi:

harom bo‘lgan va iste’moli taqiqlangan narsalar – qon, harom o‘lgan hayvon

go‘shti, xamr, cho‘chqa va uning go‘shti kabi narsalar savdosi;

savdosi durust molning durust bo‘lmagan molga qo‘shib sotish, masalan, halol

so‘yilgan mol go‘shtini harom o‘lgan mol go‘shtiga qo‘shib sotish (ikkisining ham savdosi

halol molni harom mol evaziga sotish yoki ayrboshlash, masalan, gazmol berib,

aroq olmoq yoki aksincha;

suvdagi baliqni, osmonda uchib yurgan parranda va qushlarni tutib olmay, tog‘dagi

o‘tinni terib-to‘plamasdan ilgari sotish;

savdo qilinganda xaridorga topshirishga qodir bo‘lmagan narsalarni sotish,

masalan, tutib hovuzga tashlab qo‘yilgan baliq kabi;

xaridorga berganda o‘zi zarar ko‘radigan narsalarni sotish, masalan, uyining xari,

– aldanmoq ehtimoli bor narsalarni sotish, masalan, ona qornidagi bolani;

– aniq bo‘lmaganidan janjalga sabab bo‘ladigan narsalarni, qo‘y ustidagi junni

Dinda savolim bor. 3-kitob

www.ziyouz.com kutubxonasi

daraxtdagi mevani undan uzib quritilgan mevaga chamalab sotish;

odam a’zolarini, masalan, sochi, suti kabi;

– harom o‘lgan mol va qo‘ylarning terisini oshlamay (ho‘lini ketkizmay) sotish;

sotgan narsasini pulini to‘lamay, sotgan narxidan arzonga sotib olish;

savdo taqozo qilmagan, ammo sotuvchi yo oluvchidan biriga foydali bo‘lgan shart

bilan sotish mumkin emas.

Mevani tupida sotsa bo‘ladimi?

Savol: Hozir ayrim kishilar xurmo, olma, nok kabi mevalarni tupida turib,

pishmasdan sotib yuborishyapti. Shunga shariatimizda ijozat bormi?

Javob: Foydalanish vaqtiga yetgan bo‘lsa ham, yetmagan bo‘lsa ham, mevali

daraxtning mevasini tepasidaligidayoq sotish mumkin. Xaridorga mevani uzib daraxtni

bo‘shatish vojib bo‘ladi. Savdo vaqtida daraxtdagi mevani uzmay turish shart qilinsa,

savdo buzuq (fosid) bo‘ladi.

Hayvon so‘yishga oid hukmlar qaysilar?

Savol: Hayvonlarni so‘yishning bir necha shar’iy hukmlari bor ekan. Shular

haqida ma’lumot bormi?

Javob: Alloh taolo bizlarga ato etgan va iste’molini halol qilgan hayvonlarning go‘shti

faqat shar’iy yo‘l bilan so‘yilganidagina halol bo‘ladi. Hayvonlarni shar’iy so‘yish usuli

bunday: ular so‘yiladigan joyga olib kelingach, oyoqlari bog‘lanib, kallasi qiblaga qaratib

yotqiziladi (bu amal mustahabdir). Bungacha pichoqlarni o‘tkirlab, oldindan tayyorlab

qo‘yish kerak. Chunki hayvon yotqizilganidan so‘ng pichoqlarni o‘tkirlash makruhdir,

bunda mol ozorlanadi. Bevosita pichoq tortishdan oldin qassob «Bismillahi, Allohu

akbar», deb hayvonning hiqildog‘i yonidan, bo‘yin tarafidan (ya’ni, ko‘krak tomonidan)

pichoq tortadi. Pichoq tortishda to‘rt narsa – qizilo‘ngach, ikki qon tomiri va kekirdak

kesilishi kerak. Hayvonning joni batamom chiqib bo‘lgunicha umurtqa tomiriga pichoq

tekkizilmaydi, terisi shilinmaydi, kalla batamom uzilmaydi.

Hayvonni so‘yishga yotqizishdan oldin boshiga bolg‘a yo o‘tkir nayza urib yoki elektr

toki yordamida yiqitib so‘yish shar’an mumkin emas. Bu usullar bilan so‘yilgan hayvon

go‘shtini yeb bo‘lmaydi. So‘yilgan hayvonning sakkiz a’zosini – bezlari, erkaklik a’zosi,

urg‘ochilik a’zosi, orqa yo‘lining

oxiri, moyaklari, so‘yilganida tomirdan otilib chiqqan qoni, o‘t pufagi, siydik pufagini

yeyish mumkin emas.

So‘yilgan hayvon terisini shilishdan oldin og‘iz bilan puflab shishirish makruhdir.

Bunda dam urgichdan foydalanish mumkin.

Qiziqarli malumotlar
Namoz haqida oyat va hadislar to’plami