Baxtli hayot sari kitob pdf
Манзил: 100185, Тошкент ш. , Сугаллиота кўчаси 5уй
«Тафсири Ҳилол» электрон дастури
«Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти барча юртдошларимиз сиз азизларга фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ҳазратларининг қаламларига мансуб «Тафсири Ҳилол» асарининг электрон дастурини тақдим этади.
Китоб: Бахтли ҳаёт сари
Нархи: 8000 Cўм
Қисқача тавсифи
«Бахтли ҳаёт сари» китоби электрон нашри. Ҳар бир инсон фаровон ҳаёт кечиришни, оиласи тинч, ишлари унумли, соғлиғи мустаҳкам бўлишини истайди. Бироқ бу нарса ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Чунки бахтга эришишнинг ўз мезонлари бор. Қолаверса, бахтни пулга сотиб олишнинг иложи йўқ. Зеро, бахт доим ҳам моддиятга боғлиқ эмас.
Китобнинг мундарижаси
- I-бўлим. Бахтли ҳаёт асослари
- Бахтнинг баҳоси қанча?
- Мукаммал шифо нимада?
- Мустаҳкам эътиқод – саодат манбаи
- Яшашдан мақсад нима?
- Нега вақтдан барака кетди?
- Ҳар онинг бахтдир
- Сиз бахтлисиз!
- Кураш фалсафаси
- Омадли бўлмоқчимисиз, марҳамат!
- Асл бойлик
- Ҳалолнинг томири тоғдай
- Севимли бўлишни хоҳлайсизми? Унда
- Хотиржамлик сири нимада?
- Профессорнинг сабоғи
- Касаллик қаердан пайдо бўлади?
- Руҳий тушкунлик сабаблари
- Чумолидан олинган ибрат
- Руҳий тушкунлик давоси
- Ҳаётбахш ўгитлар
- Асабийлашишнинг соғлиққа зарарлари
- Аждодларимиз асаб касаллиги нималигини билишмаган
- Асабийлашмай, десангиз
- Узун ва ушалмас орзу
- Бошқалар ҳам эплайди
- Инсон ҳаётини барбод қилувчи иллатлар
- Инсонни бахтли қилувчи хислатлар
- Бугун бахтлисан!
- Бойлик яхшими ёки камбағаллик?
- Ўйлаб кўрдингизми?
- Муваффақиятга эришишнинг олтин қоидалари
- Ҳорғинлик сабаблари
- Барвақт туришга одатланинг
- Агар қўлингиздан келса
- Катта муваффақиятга эришганларнинг эрталабки одати
- Қўлингиздан келадиган та фойдали иш
- II-бўлим. Фароғат қасри
- Бахтли ҳаёт сари
- Уйланиш ҳукми
- Никоҳдан кўзланган мақсад нима?
- Куёв бўлиш одоблари
- Келин бўлиш одоблари
- Солиҳа онанинг қизига берган маслаҳатлари
- Тўйдан олдин қизни кўриш
- Келин-куёв қандай бўлиши керак?
- Келин танлаш
- Куёв танлаш
- Яқин қариндошга уйланиш мумкинми?
- Рўзғор тутиш одоблари
- Никоҳ шартномаси билан эр-хотинга қандай мажбуриятлар
- юкланади?
- Маҳр билан қалин пулининг нима фарқи бор?
- Оила бошлиғи ким?
- Хотиннинг эр зиммасидаги ҳақлари
- Эрнинг хотин зиммасидаги ҳақлари
- Турмуш қуриш арафасида турган ёшларга зарур тавсиялар
- Тўйларни ўтказиш тартиби
- Эр-хотинлик муқаддимаси
- Келин янга ўгитлари
- Никоҳнинг биринчи кечасида қилинадиган ишлар
- Биринчи кеча билан боғлиқ айрим тавсиялар
- Куёв болага муҳим эслатма
- Яқинликдан олдин нималар қилинади?
- Жинсий алоқа одоблари
- Ювиниш тартиби
- Илк оқшом изтироблари
- Куёвларга маслаҳат
- Уруғнинг тез тўкилиши
- Шаҳват сустлиги
- Қовушишнинг ҳикмати
- Бошқоронғиликда ўзини қандай тутилади?
- Эр-хотин муносабатлари ҳомила саломатлигига таъсир
- қиладими?
- Соғлом фарзанд кўриш учун нималарга эътибор бериш
- керак?
- Фарзанд туғилганда қилинадиган ишлар
- Қиз боланинг айби нима?
- Бефарзандлик синовми ёки жазо?
- Эркаклардаги бепуштлик сабаблари
- Бепуштликнинг оила мустаҳкамлигига таъсири
- Бепуштлик давоси
- Гўдакни эмизиш бўйича фойдали маслаҳатлар
- Маънавий тарбия керак
- Фоний дунё қайғуси
- Фарзанд тарбиясининг ўзига хос жиҳатлари
- Фарзандга бериладиган илк сабоқлар
- Меҳрга йўғрилган қаттиққўллик
- Нима гап, фарзандингиз ми?
- Фарзандингизга дўст бўлинг
- Фарзанд тарбиялашдаги хатолар
- Алдагани бола яхшими?
- Иложи бўлсайди
- Бола хулқи нега бузилади?
- Оила мажлиси
- Илк жинсий сабоқлар
- Афифа қизлар жинсий тарбияси
- Рисоладаги эрнинг қоидаси
- Аёл макри
- Суюкли аёл бўлишнинг усули
- Айб кимда?
- Нима сабабдан оилалар бузилади?
- Ҳазрат Умарнинг сабр-тоқати
- Оилалар тинч-тотув бўлиши учун нима қилиш керак?
- Вафо
- Оилавий можароларни ҳал этиш йўллари
- Қаноат
- Аёл кўнглига қандай қилиб йўл топиш мумкин?
- Хотинининг айбини беркитган эр
- Тўшак сирлари эр-хотин орасида қолсин
- Эр омадлими, демак, хотини яхши
- Ташқаридаги хотинлар
- Эрни ўзига жалб қилиш йўллари
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтирувчи та восита
- Бахтли бўлиш сирлари
- Энг мароқли ҳордиқ оила даврасида бўлади
- Нега “севишиб” турмуш қурганлар ҳам кўпинча ажрашиб
- кетишади?
- Ажралишлар қандай оқибатларга олиб келади?
- Оилавий хиёнатга нималар сабаб бўлади?
- Қайнона-келин муносабатлари
- Қайнона-келин ўртасида нега низо чиқади?
- Эр-хотин ўртасидаги тенглик масаласи
- Қайноналар нима қилишлари керак?
- Келинларга мурожаат
- Эркаклар нима қилишлари керак?
- III-бўлим. Соғлом турмуш тарзи
- Соғлом турмуш тарзининг қоидаси
- Инсон қанча умр кўради?
- йилдан ортиқ умр кўриш учун
- Узоқ умр кўриш сири
- Барвақт қаримай десангиз
- ёшни қарши олганлар учун фойдали маслаҳатлар
- Набавий табобатдан тавсиялар
- Жисмоний тарбия фойдалари
- Ҳаракатда гап кўп
- Пиёда юринг
- Илиқ сув – ҳар дардга даво
- Шифокорлар нега кўп сув ичишни тавсия этишади?
- Сув ҳақида диққатга сазовор маълумотлар
- Касаллик қандай келади?
- Бирни кўриб фикр қил
- Инсон учун зарур дармондорилар
- Юрак соғлом бўлиши учун
- Соғлом юрак – узоқ умр гарови
- Энг зарур тиббий ўгитлар
- Беҳоллик, камқувватлилик давоси
- Хушбўй гиёҳлар фойдаси
- Белим оғримасин десангиз
- Иммунитетингизни оширинг
- Қон олдириш фойдалари
- Ёшартирувчи неъмат
- Жинсий қувватни ошириш тадбири
- Аждодлар ибрати
- Простатит касаллиги олдини олиш чоралари
- Зайтун ёғининг шифобахш хусусиятлари
- Тишларингиз соғлом бўлиши учун
- Хотирани кучайтиришнинг та усули
- Маълумотни эслаб қолиш қоидалари
- Хотирадаги нуқсонларни қандай бартараф этиш мумкин?
- Иситмани туширадиган маҳсулотлар
- Нега бош оғрийди?
- Оёқ хасталикларини даволаш усуллари
- Асалнинг шифобахш хусусияти
- Камқонлик давоси
- Лимоннинг фойдалари
- Қон босими юқори кишиларга маслаҳат
- Табиб берган тавсия
- Анор сувининг шифоси
- Кўп терламаслик чораси
- Қўл терлаши сабаблари ва давоси
- Соч тўкилиши сабаблари ва давоси
- Мия фаолияти учун ниҳоятда зарур маҳсулотлар
- Седананинг шифобахш хусусиятлари
- Ухлашингиз қийин бўлса
- Уйқу ва туш кўриш
- Наматакнинг шифобахш хусусиятлари
- Кийикўтнинг фойдалари
- Ични юмшатувчи ва қотирувчи воситалар
- Сабзининг фойдалари
- Жигар оғриғининг давоси
- Буйрак ва жигарни қандай тозалаш мумкин?
- Буқоқдан сақланинг
- Ҳаддан ташқари семизлик
- Ҳар қандай касаллик сабаби семизликдир
- Семизлик сабаблари ва давоси
- Оз ейиш фойдалари, кўп ейиш зарарлари
- Нафсим менинг балодир
- Таомни яшаш учун енг
- Кўк чойнинг фойдалари
- Телевизорнинг инсон ҳаётига таъсири
- Сериал
- Интернетнинг инсон ҳаётига таъсири
- Китоб ўқиш фойдалари
- Китобхон халқнинг бугунги аҳволи
- Кийинишда нималарга эътибор бериш керак?
- Аёллар безанса бўладими?
- Солиҳа аёлнинг “атир-упа”си
- Бугуннинг “ҳангома”си
- Тўғри овқатланиш – ҳам даво, ҳам шифо
- Ажойиб дори
- Овқатланишда нималарга эътибор бериш керак?
- Овқатланишдаги хатолар
- Овқатланиш пайтида сув ичиш зарари
- Маҳсулотларни нотўғри бириктириш оқибатлари
- Овқатларни тўғри қўшиш афзалликлари
- Овқатларни мослаб қўшишнинг қоидаси
- Овқатни ҳазм қилиш учун қанча вақт керак?
- Овқатланиш одоблари
- Овқатланаётганда ўқиманг
© 2014 – 2023 E-hilolnashr.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Манзил: 100185, Тошкент ш. , Сугаллиота кўчаси 5уй
Тел.: +99871-2175999 (09:00-18:00)
Муаллиф рухсатисиз нусха олишнинг барча турлари қонунан ман этилади
Baxtli hayot sari kitob pdf
#Бахтли_ҳаёт_сари_китобидан_иқтибослар БАХТЛИ БЎЛИШ СИРЛАРИ 1. Бир-бирингизга ёрдам беринг. Юракдан, чин қалбдан суҳбатлашинг. Тиллар эмас, нигоҳлар, қалблар гапирсин. 2. Ҳеч қачон эр-хотин бирданига қизишмасин: эр қизишса, хотин сабр қилсин, хотин қизишса, эр. Тортишув асносида “У бақиряпти-ку!” деб сиз ҳам овозингизни кўтарманг! Шовқин солиш билан ҳеч нарса ҳал бўлиб қолмайди. Нақадар ҳақ бўлсангиз ҳам, жаҳлингиз чиқиб турганида турмуш ўртоғингиз билан гаплашманг. Чунки жаҳл чиққанда ақл кетади, инсон охирини ўйламай бирон ножўя иш қилиб қўйиши мумкин. Агар турмуш ўртоғингиз ғазабланган ҳолда овозини кўтарса, сиз жим туришни ўрганинг. Ғазаб отига минса, сиз пастроқ келинг. Кўтарилган овозга сиз ҳам бор овозингиз билан жавоб қайтарсангиз, оловга мой сепган бўласиз. 3. Ҳеч ким фаришта эмас. Шундай экан, инсон ўйласин: “Мен ҳам бандаман. Ҳамма қатори яхши томоним ҳам, нуқсон-камчиликларим ҳам бор. Турмуш ўртоғим ҳам менга ўхшаган одам. Униям камчиликлари бор”. Турмуш ўртоғини мукаммал кўришни истаганлар ҳар хил хаёлга бериладилар. Инсон, аввало, ўзининг хатоларини тузатишга ҳаракат қилиши керак. Шундагина турмуш ўртоғининг камчиликларини тўғри тушуниб, уни ислоҳ қилишга эришади. Инсон хатони ўзидан қидирса, ўзини тузатишга ҳаракат қилади. Ўзини тузатгач, балки турмуш ўртоғи ҳам бундан таъсирланиб вазиятни яхши томонга ўзгартирар. 4. Ғазабингизни ичингизга ютинг. Ҳуда-беҳудага жиғибийрон бўлавериш, нафсига эрк бериш, оғзибўшлик қилиш бахтли оила ҳаловатини бузади. “Талоқсан”, деган ёқимсиз сўз ҳам кўп ҳолларда ғазаб отига минган эр томонидан айтилади. Ўз-ўзидан бу нарса оила тинчлигига раҳна солади. Унутманг: тақдирга имон келтирган одам узоқ яшайди. Қисматига эътироз билдирган кимса эса бошини деворга уради. 5. Манманликдан йироқ бўлинг. Хато қилиб қўйсангиз, турмуш ўртоғингиздан кечирим сўранг. Бир-бирини тушунган, камчиликларини авф этган оилада бахт-саодат, ҳузур-ҳаловат бўлади. Баъзилар, “Турмуш ўртоғимдан, фарзандларимдан узр сўрасам, уларнинг олдида обрўйим тушиб кетади”, деб ўйлайди. Бу фикр нотўғри. Аксинча, эр-хотин ҳам, болалари ҳам хатосини тан олиб, узр сўраган ота-онани кўпроқ яхши кўради. 6. Эр-хотиннинг кўзи, кўнгли доим бир-бирида бўлсин. Зеро, севги ғунчаси суғоришга эҳтиёж сезади. Севги ҳаётимиз лаззатидир. Шундай экан, соф севгига эришиш учун уни асраш керак. Эътиборсиз севги вақт ўтиши билан эскиради, тугайди. Сиз қўлингиздаги гуллардан кўра қалбингиздаги севгига эътибор беринг. Турмуш ўртоғингизни севишингизни, ардоқлашингизни унга айтинг. Тил билан айтмасангиз ҳам хатти-ҳаракатингиз унга бўлган муҳаббатингиз кучли эканини кўрсатиб турсин. 7. Эр-хотин севгида самимий бўлсалар, кўзлари бошқаларга ҳавас билан боқмайди. Ҳақиқий севганнинг қалби бошқа боғдан олма тергиси келмайди, ўз жуфти ҳалоли ила қониқади, ҳаром-хариш йўлларга юрмайди. Бахтга эришишда бунинг ўрни жуда катта. 8. “Қаттиққўл эркак” бўлиш учун хотинингизга, болаларингизга зулм қилиб қўйманг. Ҳар нарса меъёрида бўлсин. “Мени кўрганда тиззалари қалтираса, соямга салом беришса, шунда ҳаммаси яхши бўлади”, деб ўйлаган эркак қаттиқ янглишади. Ҳаммага бирдек адолатли бўлинг. Улар сиздан қўрқишмасин, балки ҳурмат қилишсин. Ҳурмат қилганлари учун гапингизни икки қилишмасин. Зеро, ҳурматга қўқ-пўписа билан эмас, ҳурматга лойиқ бўлиш билан эришилади. 9. Оила сирини, турмуш ўртоғингиз айб-камчиликларини кўча-кўйда гапириб юрманг. Айниқса, тўшак сирларини гапиришдан жуда эҳтиёт бўлинг. Чунки, озғибўшлик оқибатида оилалар пароканда бўлади. Ҳақиқий эркак аёлини ўзгалар хуружидан кўз қорачиғидек сақлайди, ўзи билан бир тан-бир жон инсоннинг хатоларини элга достон қилмайди. 10. Умр йўлдошингизни бошқалар билан таққосламанг. Ҳеч ким ўзини бошқалар билан таққосланишини ёқтирмайди. Бундай ишлар юракни сиқади, орани бузади, ҳатто уруш-жанжал келтириб чиқариши мумкин. 11. Турмуш ўртоғингизнинг яқинларига меҳр-мурувват кўрсатинг, ҳурматларини жойига қўйинг. Айниқса, қайнота-қайнонангизни ардоқланг. Сиз уларни яхши кўрсангиз, улар ҳам сизни фарзандидек кўради. Бу, оила тотувлигининг ажралмас қисмидир. 12. Турмуш ўртоғингиз ҳолатини ҳам ҳисобга олинг. Ҳамма нарсани ўз қаричингиз билан ўлчаманг. Ўзингизни турмуш ўртоғингиз ўрнига қўйиб кўринг. Шунда уни яхшироқ тушунасиз. 13. Зинҳор ёлғон гапира кўрманг. Ёлғоннинг умри – қисқа. Ёлғоннинг охири вой бўлади. Эр-хотин бир-бирини алдаган, бир-биридан сир сақлаган жойда ишончсизлик пайдо бўлади. Ишончсизлик бор ерда севги ришталари мўртлашади, ҳузур-ҳаловат йўқолади. 14. Сўзингиз доим рост бўлсин. Аммо ҳар қандай рост сўзни ҳам айтавериш тўғри эмас. Баъзан кичикроқ хатоларни кўрмаганга олиш яхшироқ. Инсон хатосини ўзи билиб тузатса, унга ортиқча гапнинг кераги бўлмайди. Қолаверса, ҳақиқатни мулойимлик билан айтилса, ижобий қабул қилинади. Важоҳат билан қошларни чимириб гапириш маъқул эмас. Бу, тескари натижа бериши мумкин. 15. Жуфти ҳалолингизга муҳаббатингизни изҳор қилинг. Бироқ бу, саҳардан шомгача тўтиқушдай бир сўзни такрорлайвериш эмас. Севги баъзан меҳрли нигоҳ, баъзан таъсирли сўз (жумладан, меҳрибонлик қилиш, чин кўнгилдан бир табассум ёки ҳол-аҳвол сўраш) билан ифодаланади. 16. Бахтли бўламан, деган эр-хотин моддий жиҳатдан ўзидан пастдагиларга қарайди. Шунда ўзининг савиясидан қониқиб, ҳолига шукр қилади. Бойларга ҳавас қилиб, шоҳона ҳаёт илинжида бўлганлар ҳузур-ҳаловатини, оромини йўқотади, юраги безовта, хаёли паришон бўлади. Чунки, ҳасад (ичиқоралик, кўролмаслик) ношукрликдан келиб чиқади. “Бахтли ҳаёт сари” китобидан
Комментарии 2
16 янв 2017
ALLOH rozi bo’lsin, “bahtli hayot sari” kitobini muallifidan. Assalamu Alaykum va RAHMATULLOHI va BARAKOTUH.
Поделиться 0
16 янв 2017
Поделиться 0
Новые комментарии
Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
добавлена 2 мая 2020 в 11:21
Телеграм каналимиз | https://t.me/madinauz_kanal
добавлена 29 июня 2019 в 17:50
Вилоят ҳокими Президент тайинлайдиган вазирларни ҳақорат қилиб турса-я. Очиғи вилоят ҳокимларининг оғзи шалоқ экан, дейилса унча ҳайрон бўлмаймиз. Қўл остидагиларни жуда кўп раҳбарлар шунақа сўкади, дея кўникиб ҳам ҳатто минг афсуски. Лекин вилоят ҳокими вазир даражасидаги мансабдорларни ҳақоратлаши биринчи бор жамоатчиликка маълум бўлмоқда. Ким кимни ҳақорат қилди? Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов 9 июнь куни вилоят ҳокимлигида ўтказган йиғилиш аудиофайли ОАВга чиқиб кетди. Унда вилоят ҳокими бир қанча мансабдорларни очиқчасига ҳақорат қилганини кўриш мумкин. Масалан, вилоят ҳокими “Сизга қанча электр керак бўлади?” деб савол берган “электр вазирига” нисбатан “тупойми у?”
Очиғи вилоят ҳокимларининг оғзи шалоқ экан, дейилса унча ҳайрон бўлмаймиз. Қўл остидагиларни жуда кўп раҳбарлар шунақа сўкади, дея кўникиб ҳ
добавлена 5 сентября 2014 в 18:57
Аллоҳнинг борлигига ишонишга қодирмисиз? Иймон ва илмий далиллар Ҳар қандай инсон феълида қандайдир мутлоқ қодир куч борлигига ишонч туйғуси мавжуд. Бy ақлнинг самараларидан биридир. Борлиққа назар солинса ва коинотдаги нарсалар синчиклаб ўрганилса, барча нарсалар ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолмаганининг, балки улар бир яратгувчи томонидан яратилганининг гувоҳи бўламиз. Инсоният тарихи ва тафаккур тараққиёти тарихи диний бўлмаган манбалардан ўрганилса ҳам, яратгувчи кучга бўлган эътиқод ўша яратувчининг борлигига кўрсатиладиган далиллардан олдин вужудга келгани аён бўлади. Умуман, диний билимларга таянмай туриб яратувчига нисбатан ақийданинг пайдо бўлган вақтини аниқлаш қийин. Зеро, ҳаммадан қ
Qiziqarli malumotlar
Baxtli hayot sari kitob pdf