Ёлгончи онамни согиндим

Ёлгончи онамни согиндим

Ёлгончи онамни согиндим
Ёлгончи онамни согиндим

Саккиз ёшли болажоннинг онаси вафот этиши билан дадаси фарзандини ёлгиз колишидан куркиб, она мехридан айрилиб кийналиб колмасин, деб бошка аёлга уйланишга мажбур булди.
Орадан бир неча кун утгач ота фарзандини багрига босиб, эркалаб:

– Тойчогим, янги онанг билан аввалги онангни орасида кандай фарк бор,-деб сураб колди.
Бола жуда хам бегуборлик билан жавоб берди:

– Хакикий онам менга ёлгон гапирардилар, аммо иккинчи онам алдамайдилар, хамма айтганларини киладилар.
Ота таажжубланиб суради:
– Канакасига, болажоним?
Угил:
– Уйнаб утирганимда онамга ёкмайдиган иш килсам, менга:
«Агарда кулок солмайдиган булсанг, сенга овкат бермай куяман», дердилар, аммо гапларига парво хам килмасдим. Чунки гаплари ёлгонлигини, барибир мени оч колдирмасликларини билардим. Баъзан, кучада куп уйнаб колиб кетсам, чикиб мени кучама-куча излардилар, топганларидан кейин эса юз кузларимдан упиб, мени уйга олиб келиб, мазали таомлар берардилар.

Энди эса янги онам, «агар уйинни бас килмасанг сенга овкат йук», дедилар. Мана икки кундан бери корним оч, жуда кийналиб кетдим, дада….!
Менга ёлгончи онамни кайтариб беринг, илтимос, дада! Ёлгончи онамни жуда-жуда согиндим! — дея йиглаб юборди…

Хикоялар
Ёлгончи онамни согиндим