Товук пишириш рецепти — тайёрлаш усуллари, мазали чикиши учун тавсиялар

Товук пишириш рецепти — тайёрлаш усуллари, мазали чикиши учун тавсиялар

Товук пишириш рецепти - тайёрлаш усуллари, мазали чикиши учун тавсиялар
Товук пишириш рецепти - тайёрлаш усуллари, мазали чикиши учун тавсиялар

Дуҳовкада мазали қилиб товуқ пишириш учун нима қилиш керак? Бир қарашда хар бир бекада бу саволга ўнлаб жавоб топилиши керакдек туюлади. Аммо аксарият холларда товуқ тайёрлаш кўникмалари юқори бўлмаслиги натижасида гўштнинг қуруқ ва қаттиқ бўлиб пишиши, ичи пишмай қолиши ёки пўсти қирсилламай чиқиши кузатилади. Бу холда нима қилиш керак? Бизнинг тавсияларга амал қилинг ва товуқ пиширишнинг оддий ва мазали рецептини ёзиб олинг.

ТOВУҚ ПИШИРИШ РЕЦЕПТИ
Тайёрлаш вақти: 2 соат | Портсиялар сони: 8
Дуҳовкада пиширилган товуқ байрамона дастурҳонни хам безатади. Ушбу таомнинг афзал томони – унинг тўйимлилиги ва миқдорида. Аҳир, битта товуқ бутун бир жамоага етади. Агар унга бироз сабзавот қўшсангиз, унда гарнир учун хам ажойиб ечим топган бўласиз. Бироқ, товуқ гўштининг таъми хам, кўриниши хам мукаммал бўлиши учун товуқни тўғри танлаш ва тайёрлаш сирларини билиш мухимдир.

МАЗАЛИ ТOВУҚ ПИШИРИШНИНГ 5 ТА СИРЛАРИ
Товуқ гўштини танлашда диққат қилсангиз, таомнинг ажойиб таъми кафолатланади. Фақатгина барра гўшт юмшоқ, сувли ва ажойиб ароматли бўлади. Сотиб олаётганда ўртача оғирлиги 1,5 кг гача бўлган товуқларга эътибор беринг. Уларда қалин ёғ қатлами бўлмайди, гўштнинг озуқавий қиймати эса юқорироқ бўлади. Бу холда, печда пиширилган товуқ калория қиймати минимал бўлади (100 грамм бошига таҳминан 190 Ккал), фойдаси ва мазаси эса жуда юқори.

Қуйидаги тавсияларга мувофиқ тайёрланган товуқнинг таъми ажойиб чиқади:

Товуқнинг териси ранги бир ҳил бўлганини танлаш керак. У оч-сариқ ёки бироз пушти ранг бўлиши лозим. Чиқиб турадиган ёғи оқ бўлиши, тўқималари таранг бўлишига эътибор қаратинг (босиб кўрилганда тезда бошланғич шаклига қайтади). Хиди – бироз ширин, бадбўй бўлмаслиги керак.
Товуқни дуҳовкада маҳсус идишда пишириш керак. Идиш қалин чўяндан ёки чиннидан бўлиши керак, ингичка метал ва шишадан бўлган идишлар тўғри келмайди. Чунки бундай турдаги идишларда гўшт тагига олиб, куйиб кетиши мумкин.
Товуқни пишириш учун қанча вақт кетиши унинг вазнига боғлиқ. Ўртача, хар бир килограмми учун 40 дақиқа етарли бўлади. Печда товуқни пишириш харорати 180-200 °C бўлиши керак. Яъни 1,5 кг оғирликдаги товуқ 1 соат пиширилади. Товуқнинг яримини 30-35 дақиқа мобайнида пиширса хам бўлади.
Товуқнинг пўсти мазали ва қарсилдоқ бўлиб чиқиши учун, пишириш вақтида печнинг хароратини ўзгартириш керак. Аввал 30 дақиқа максимал даражада пишириш даркор, шунда қобиқ «қуриб олади». Шундан сўнг харорат 200 °C гача туширилади ва пишириш якунигача шу даражада қолдирилади.
Товуқ тўши териси остига бир бўлак сариёғ қўйса, у янада мазали чиқади. Гўштнинг бу қисмида ёғ қатлами бўлмайди, шунинг учун у кўпинча қуруқ бўлиб пишади.
Товуқ хар томонидан бир ҳилда пишиши учун, уни мунтазам равишда айлантириб туриш керак. Даставвал уни ён томонга қўйиб, печга қўйинг. 15 дақиқадан сўнг, иккинчи ёнига ўгиринг, яна 15 дақиқадан кейин тўшини юқорига қилиб ётқизинг. Янада осонроғи панажара устида пишириш хисобланади. Бу холда, товуқ гўштини айлантириш шарт эмас, лекин панжара остига ёғини йиғиш учун идиш қўйиш керак.

НOРДOН OЛМА БИЛАН ТУРКCХА РЕЦЕПТ
Бу рецептнинг афзаллиги, таомнинг гарни товуқ билан бир вақтнинг ўзида пиширилади. У, албатта, сабзавотлардан иборат, шунинг учун таом мазали, тўйимли ва фойдали бўлиб чиқади.

Керак бўлади:

товуқ – 1 дона;
пиёз – 5 бош;
картошка – 5 дона;
сабзи – 3 дона;
олма – 1 дона;
ҳантал – 2 ош қошиқ;
лимон шарбати – 2 ош қошиқ;
петрушка ва тоғжамбил – 20 граммдан;
саримсоқ – 2 бошча;
шакар – 1 чой қошиқ.
Пишириш

Товуқ гўштини ювинг ва қуритиб олинг, ички ва ташқи томонидан қалампир ва туз суртинг.
Ичига бутун олма жойлаштиринг.
Лимон шарбати ва ҳантални аралаштиринг, сўнг майдаланган саримсоқ ва шакар қўшинг. Товуққа ушбу соусдан суртиб, пишириш учун шаклга қўйинг.
Сабзавотларни ўртача катталикдаги бўлакларга бўлинг, кўкатларни майдалаб, барчасини аралаштиринг.
Гўштнинг атрофига сабзавотларни териб чиқинг, барчасини устини қопқоқ ёки фолга билан ёпинг.
Қопқоқ остида 200 °C хароратда 30 дақиқа пиширинг, сўнг уни очиб, якуний тайёр бўлгунича пиширишда давом этинг.
Агар товуқ ичига қийма қўшмоқчи бўлсангиз, унда фақат тайёр бўлган начинка солинг, акс холда у пишмай қолади. Бу холда пишириш вақти ўзгармайди.

ЛИМOН ВА САРИМСOҚ БИЛАН
Лимон гўштга енгил барралик, саримсоқ эса ажойиб хид ва барчага ёқадиган аччиқликни беради.

Керакли масаллиқлар:

товуқ – 1 дона;
лимон – 1 та;
саримсоқ – 6 бошча;
қалампир, туз;
тоғжамбил – 2 шоҳча.
Пишириш

Саримсоқни “япроқчалар”, лимонни ингичка бўлаклар қилиб кесиб олинг.
Гўштга қалампир, туз суртиб, ичига лимон ва тоғжамбил солинг.
Товуқнинг ташқи томонини лимон ва саримсоқ билан қопланг, фолга билан ўранг.
180 °C да пиширинг.
ПАНИРOВКА БИЛАН
Ушбу ретсептда панировка учун суҳари ва саримсоқ ишлатилади, бу гўштга ҳушбўй аромат ва тилларанг қобиқ бағишлайди. Бу рецептда товуқни олдиндан кичик бўлакларга (оёқлари, қаноти, филе гўшт) бўлиб олиш керак.

Керак бўлади:

товуқ – 1 дона;
панировка учун суҳари – бир стакан;
саримсоқ – 1 чой қошиқ (қуритилган ёки янгиси);
туҳум – 2 дона;
қалампир ва туз;
сариёғ – 200 грамм.

d182d0bed0b2d183d0ba d0bfd0b8d188d0b8d180d0b8d188 d180d0b5d186d0b5d0bfd182d0b8 d182d0b0d0b9d191d180d0bbd0b0d188 d183d181d183d0bb 660ec125daf7b
Пишириш

Майдаланган саримсоқ ва суҳарини аралаштиринг.
Каттароқ идишда иккита туҳумни санчқи ёрдамида уриб олинг.
Бўлакланган товуққа қалампир ва туз суртиб, аввал туҳумга, сўнг панировкага ботириб олинг.
Баланд оловда ўсимлик ёғида тилларанг тусга киргунча қовуринг.
Сўнг гўшт бўлакларини пишириш учун идишга жойланг, устидан бир бўлак сариёғ қўйинг.
200 °C хароратда 40 дақиқа пиширинг.
Энди сиз товуқ пишириш усуллари хақида батафсил билиб олдингиз. Уни янги ёки пиширилган сабзавотлар, баргли кўкат ёки тузламалар билан дастурҳонга тортиш мумкин.

Пазандалик, Таомлар
мазали чикиши учун тавсиялар, Товук пишириш рецепти — тайёрлаш усуллари