Оддий тузнинг ноодатий қўлланилиш усуллари

Оддий тузнинг ноодатий қўлланилиш усуллари

Оддий тузнинг ноодатий қўлланилиш усуллари

Оддий тузнинг ноодатий қўлланилиш усуллари

Ошхонада туздан-да кўпроқ ишлатиладиган маҳсулотни топиш мумкинми? Биз уни баъзида сезмай ҳам қоламиз, борми бор- фойдалангач, унутамиз. Пазандачиликдан ташқари уни яна нималарда ишлатиш мумкин? Аниқланишича, ундан кўпгина нарсаларда фойдаланиш мумкин экан!

Шундай экан, текширишни ошхонадан, аниқроғи совутгичдан бошлаймиз! У ерда туҳумларни кўрябсиз, аммо улар қачондан бери турганини билмайсизми? Тухумларни ўта шўр сувга солинг. Эски тухумлар сув устига сузиб чиқади, янгилари эса сув тубига чўкади.
d0bed0b4d0b4d0b8d0b9 d182d183d0b7d0bdd0b8d0bdd0b3 d0bdd0bed0bed0b4d0b0d182d0b8d0b9 d29bd19ed0bbd0bbd0b0d0bdd0b8d0bbd0b8d188 d183d181 660e4315ba30bПишлоқни совутгичда узоқ муддат, моғор бостирмай сақлашни истайсизми? Шуинчаки пишлоқни тузли сувга чайилган докага ўранг.Ёз кунларида дастурхонда қолиб кетган сариёғ қай ҳолатга келишини биласизми? Тўғри, у эриб, ноҳуш бўтқасимон кўринишга эга бўлади. Агар сариёғни тузли сувда чайилган қоғоз сочиқ билан ўраб қўйсангиз, у эриб кетмайди.

d0bed0b4d0b4d0b8d0b9 d182d183d0b7d0bdd0b8d0bdd0b3 d0bdd0bed0bed0b4d0b0d182d0b8d0b9 d29bd19ed0bbd0bbd0b0d0bdd0b8d0bbd0b8d188 d183d181 660e4315d068dҚувуриш пайтида ёғ сачраши сизга таниш ҳолатми? Бундай ҳолатда қизиб турган ёғга бирор маҳсулотни солишдан аввал унга озгина туз солинг. У ортиқча суюқликни тортиб олади ва масаллиқ солинган пайт ёғ сачрамайди.
d0bed0b4d0b4d0b8d0b9 d182d183d0b7d0bdd0b8d0bdd0b3 d0bdd0bed0bed0b4d0b0d182d0b8d0b9 d29bd19ed0bbd0bbd0b0d0bdd0b8d0bbd0b8d188 d183d181 660e431592813Бирор нима пиширмоқчимисиз? Агар қолип остига озина туз сепилса, печениелар куйиб кетмаслигидан ҳабардормисиз?!
d0bed0b4d0b4d0b8d0b9 d182d183d0b7d0bdd0b8d0bdd0b3 d0bdd0bed0bed0b4d0b0d182d0b8d0b9 d29bd19ed0bbd0bbd0b0d0bdd0b8d0bbd0b8d188 d183d181 660e4315e7a62Бир чимдим ош тузи шоколад, қаҳва ва торт учун тайёрланаётган кремнинг таъмини янада яхшилашини, туҳумлар тезроқ кўпиришига ёрдам беришини ва сутни ачиб қолишидан сақлаб қолишини биласизми? Сут ҳақида айтадиган бўлсак, у бироз куйганда мазасини яхшилайди. Шунчаки сутга озгина туз қошиб, совитинг. Агар сут тошиб кетса, газ плитасига туз сепинг, шунда куйган исдан ҳалос бўласиз.
d0bed0b4d0b4d0b8d0b9 d182d183d0b7d0bdd0b8d0bdd0b3 d0bdd0bed0bed0b4d0b0d182d0b8d0b9 d29bd19ed0bbd0bbd0b0d0bdd0b8d0bbd0b8d188 d183d181 660e4316085f4Бизнинг бу “ёрдамчимиз” балиқ таомларини ҳуш кўрувчиларга ҳам асқотади. Агар балиқдан сув ўтларининг ҳиди келаётган бўлса, уни туз аралаштирилган муздек сувда ювиш керак. Агар балиқ тайёрланишидан аввал 5-10 дақиқа тузлаб қўйилса, туз сингади ва қовурилаётган балиқ уваланиб кетмайди. Силлиқ балиқни тозалаш осон бўлиши учун қўлларни шўр сувга тиқиб олиш кифоя.
d0bed0b4d0b4d0b8d0b9 d182d183d0b7d0bdd0b8d0bdd0b3 d0bdd0bed0bed0b4d0b0d182d0b8d0b9 d29bd19ed0bbd0bbd0b0d0bdd0b8d0bbd0b8d188 d183d181 660e43161db91Қўзиқоринни ҳуш кўрувчиларга кичик сирни очамиз. Агар қуритилган қўзиқоринлар бироз тузланган сувга бўктирилса, улар янгидай кўринишга эга бўлади.

Энди ошхонани тартибга келтирамиз. Агар тайёрлаётган таомингизни газ плитасида унутиб қолдирган бўлсангиз, кастрюлка ёки товага туз сепинг. Бу сизнинг унутувчанлигингиз оқибатларини осонгина тозалайди.
d0bed0b4d0b4d0b8d0b9 d182d183d0b7d0bdd0b8d0bdd0b3 d0bdd0bed0bed0b4d0b0d182d0b8d0b9 d29bd19ed0bbd0bbd0b0d0bdd0b8d0bbd0b8d188 d183d181 660e431633a79Шунингдек, туз стол ва идишларни сувдан қолган оқ доғлардан тозалайди. Бунинг учун 1 ошқошиқ тузни 1 чойқошиқ ўсимлик ёғи билан аралаштиринг.

Ошхона губкаларини бироз тузли сувга бўктириб, янгилаш мумкин.

Ноҳуш ҳидларга келадиган бўлсак, совутгичдаги ушбу ҳидларни кетказиш учун туз ва сода аралашмасидан фойдаланинг. Туз долчин билан аралаштирилса, микроўлқинли ёки газ печидаги ҳидларни кетказиши мумкин.

Уйдаги ҳавони янгиламоқчимисиз? Апелсинни иккига бўлиб, иккала бўлакка ҳам туз сепинг.
d0bed0b4d0b4d0b8d0b9 d182d183d0b7d0bdd0b8d0bdd0b3 d0bdd0bed0bed0b4d0b0d182d0b8d0b9 d29bd19ed0bbd0bbd0b0d0bdd0b8d0bbd0b8d188 d183d181 660e43164c8e7Ошхонани ҳам тозалаб бўлдик, энди уй йиғиштириш, кир ювиш ва тозалашга ўтамиз! Бирор мисдан ясалган буюмни ялтиратиб тозалаш учун туз, ун ва циркадан бир ҳил миқдорда солиб, тайёрланган пастадан фойдаланиш мумкин. Бунинг учун пастани бирор метал буюмга яхшилаб суртиб, сўнг артиб ташланади.
d0bed0b4d0b4d0b8d0b9 d182d183d0b7d0bdd0b8d0bdd0b3 d0bdd0bed0bed0b4d0b0d182d0b8d0b9 d29bd19ed0bbd0bbd0b0d0bdd0b8d0bbd0b8d188 d183d181 660e43167946f

Кизикарли маълумотлар
Оддий тузнинг ноодатий қўлланилиш усуллари