Таниқли психолог Михаил Литвакдан ҳаётий масалаларни ҳал этишда асқотадиган 8 та маслахат
Атрофдагилар билан муносабатда бўлиш инсондан муайян кўникма талаб этади. Нима ҳам дердик, баъзида ҳатто ўз кўнглимизга йўл топиш ҳам қийин кечади-ку, бунисини қўяверинг. Таниқли психолог, психотерапевт Михаил Литвакнинг ҳаётий масалаларни ҳал этишда асқотадиган 8 та маслахатни эътиборингизга ҳавола этар эканмиз, атрофдагилар билан мулоқот қилишингизда сизга қўл келади, дея умид билдирамиз.
1. Эркак ва аёл мантиғи мавжуд эмас, ақл билан фикр юритиш қобилияти ёки қобилияцизлиги мавжуд.
2. Дўстлар билан мулоқот қилиш ёқимли, душманлар билан эса — фойдали.
3. Муносабатларга чек қўйиш ёки ишдан кетиш борасидаги ягона узрли сабаб мавжуд- юзага келган вазиятда шахсий ривожланишнинг имконсизлиги.
4. Етук бўлмаган шахс кўпинча билади, аммо амалга ошира олмайди. Етук шахс нафақат билади, балки амалга оширади. Шунинг учун етук бўлмаган шахс танқид қилади, етук шахс эса амалга оширади.
5. Бахт ортидан қувма, унинг асл маконини топ. Бахт эса сени ўзи топиб келади. Бахт макони қаерда эканини айтишим мумкин – бу сени ўзинг. Унга олиб борадиган йўл эса – ўз қобилияларингни максимал даражада ривожлантиришдир.
6. Орзулар – қобилиятларимиз овози. Мисол учун, мен опера куйлашни орзу қилмайман. Овозим ҳам, эшитиш қобилиятим ҳам йўқ. Агар орзу қилганимда қобилиятларим мазкур орзуни ҳаракатлантирарди. Ўз-ўзидан опера куйлашни бошлардим. Бу ерда муҳими – шошмаслик, ана ўшанда барчаси тезкорлик билан амалга ошади. Агар инсон ўзи ҳақида “Мен ўз орзуларимни амалга ошириш билан шуғулланяпман” дея олса бу жуда ҳам яхши.
7. Инсонларнинг сенга бўлган муносабатини билишни истасанг, уларга ўз режаларинг ва орзуларинг ҳақида сўзлаб бер. Сени яширинча ҳушламайдиган инсон уларни танқид қилади. Сенга яхшиликни тилайдиган инсон эса уларни қандай амалга ошириш бўйича маслаҳат беради.
8. Муваффақиятга эришиш, хафагарчиликларни ортда қолдиради.
Кизикарли маълумотлар
Таниқли психолог Михаил Литвакдан ҳаётий масалаларни ҳал этишда асқотадиган 8 та маслахат