Япон-пахта чизкейки
Лол қолдирувчи десерт! Мўжизавий лаззатбахш ва жуда ҳам нозик. байрам дастурхони учун ажойиб танлов. Тайёрланиши жуда ҳам оддий, натижаси дастурхон даврасида барча учун манзур бўлади. Таомнома учун янгилик. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!
Керакли масаллиқлар:
- 6 дона тухум оқи
- 6 дона тухум сариғи
- 200 мл сут
- 60 грамм сарёғ
- 225 грамм творогли пишлоқ (алметте, филаделфия)
- 140 грамм шакар кукуни
- 70 грамм ун
- 20 грамм крахмал
- 6 грамм ванилин шакари
- Бир чимдим туз
- Шакар кукуни, ялпиз барги, ўрмон мевалари (безаш учун)
Тайёрлаш усули:
1. Творогли пишлоқ, сут ва сарёғни бирлаштиринг. Сув хаммомида бир хил масса ҳосил бўлгунча аралаштиринг.
2. Тухум сариғи, ванилин, 1/3 шакар кукунини бирлаштиринг ва кўпиртиринг. Сут-пишлоқли массани бирлаштиринг. Ун ва крахмални солиб, аралаштиринг. Тайёр аралашмани 2 маротаба ситодан ўтказинг.
3. Тухум оқини бир чимдим туз билан енгил массагача кўпиртиринг. Лимон шарбати ва қолган шакар кукуни қисмини оз-оздан солинг. Ҳажмини ушлаб тура оладиган масса ҳолигача кўпиртиринг ва пишлоқли массага қўшиб, аралаштиринг.
4. Пергамент қоғози ёзилган пишириш қолипига тайёр хамирни солинг. Хамир солинган пишириш қолипини каттароқ пишириш қолипи устига қўйинг ва иссиқ сув қуйинг.
5. 150 даражада қиздирилган газ печида 50 дақиқа давомида пиширинг. Бу вақт ўтиб, чизкейк солинган қолип устини пергамент қоғози билан ёпинг. Яна 30 дақиқа давомида пиширинг.
6. Белгиланган вақт ўтиб, газ печини ўчиринг ва 20 дақиқа газ печи ичида қолдиринг. Сўнг, газ печи эшигини очинг ва бутунлай совутинг.
7. Чизкейкни совугандан сўнг, шакар кукуни, ялпиз ва мевалар билан безатинг. Нозик ва мазали десертни дастурхонга тортиқ қилинг.
Ёқимли иштаха!
Пазандалик, Ширинликлар
Япон-пахта чизкейки