Малина-шоколадли торт
Ҳудди орзудагидек десерт тайёр бўлади. Байрам дастурхони учун ажойиб танлов. Тайёрланиши оддий, натижаси дастурхон даврасида барчани лол қолдиради. Таомнома учун янгилик. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!
Керакли масаллиқлар:
- 4 дона тухум
- 100 грамм жигарранг шакар
- 2 ош қошиқ шакар
- 75 грамм ун
- 25 грамм какао кукуни
- 75 мл апелсин шарбати
- 400 грамм малини меваси
- 5 ош қошиқ малинали желе
- 250 мл қизил узум шарбати
- 1 қизил желе торт учун
- Таъбга кўра туз
Тайёрлаш усули:
1. Тухум оқдан сариқларини ажратинг. Тухум оқларини бир чимдим туз билан ҳажмини ушлаб тура олувчи масса шаклида кўпиртиринг.
2. Тухум сариқларини 100 грамм жигарранг шакар ва 2 ош қошиқ иссиқ сув билан бир хил масса ҳосил бўлгунча кўпиртиринг.
3. Ун ва какао кукунини бирлаштиринг. Навбат билан тухум сариғи массасига унли аралашма ва тухум оқини қўшиб, аралаштиринг.
4. 30х40 см ҳажмдаги пишириш қолипига пергамент қоғози ёзинг. Хамирни солинг ва текисланг. 200 даражада қиздирилган газ печида 12 дақиқа давомида пиширинг. Сўнг, совутинг.
5. Бисквит коржини пергамент қоғозидан ажратинг. Апелсин шарбати билан шимдиринг. Бисквит коржини 3 қисмга бўлинг. Малина мевасини тозаланг, ювинг ва суви ажралиши учун ситога қўйинг.
6. Тайёр желени иситинг ва бисквитни желе билан суртиб чиқинг.
7. Бисквитларни бир-бирини устига теринг. Энг устки қисмига малина мевасини теринг. Узум шарбати, шакар ва торт учун желени бирлаштиринг. желе қоғозида кўрсатилган усул бўйича тайёрланг. Тайёр желени малина устидан қуйинг. Тортни 2 соатга музлатгичга қўйинг.
8. Белгиланган вақт ўтиб, мазали ва нозик десертни яқинларингизга тақдим этинг.
Ёқимли иштаха!
Пазандалик, Ширинликлар
Малина-шоколадли торт