Ню Ёрк чизкейки
Байрам дастурхони учун ажойиб десерт! Америкаликларнинг севимли десерти. Чизкейкнинг классик усули. Тайёрланиши оддий, натижаси эса дастурхон даврасида барчани лол қолдириши турган гап. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!
Керакли масаллиқлар:
- 300 грамм осон ушоқланадиган печеня
- 100 грамм сарёғ
- 0.5 чой қошиқ мускат ёнғоғи
Асосига:
- 600 грамм творогли пишлоқ (алметте, филаделфия)
- 150 грамм шакар
- 200 грамм қаймоқ
- 3 дона тухум
- 1 чой қошиқ лимон шарбати
- Ванилин экстракти (таъбга кўра)
Тайёрлаш усули:
1. Биринчи навбатда десертнинг асосий қисмини тайёрланг. Печеняни блендер ёрдамида майдаланг ва мускат ёнғоғи билан аралаштиринг. Юмшатилган сарёғ ва печеняни бирлаштиринг, аралаштиринг.
2. Натижада қумли масса ҳосил бўлади.
3. Диаметри 24 см ҳажмдаги пишириш қолипини сарёғ билан суртинг. тайёрланган массани пишириш қолипи деворлари бўйлаб ёйиб чиқинг. 200 даражада қиздирилган газ печида 10 дақиқа давомида пиширинг. Сўнг, совутинг.
4. Десерт асосини тайёрланг. Творогли пишлоқга 3 томчи ванилин экстракти, лимон шарбати, шакарни бирлаштиринг ва аралаштиринг.
5. Бирма-бир кетма-кетликда тухумни солинг. Ҳар бир тухумдан сўнг, албатта аралаштиринг.
6. Сўнгги навбатда қаймоқни пишлоқли массага қўшинг ва аралаштиринг.
7. Тайёр массани пиширилган коржга қуйинг ва текисланг.
8. Биринчи десертни 200 даражада қиздирилган газ печида 15 дақиқага, сўнг, 110 даражада қиздирилган газ печида 1 соат 20 дақиқа, 1 соат 30 дақиқа давомида пиширинг. Газ печининг пастки қисмига идишда сув қўйинг.
9. Белгиланган вақт ўтиб десертни бир неча босқичларда совутинг. Газ печини ўчириш билан десертни газ печи бутунлай совугунча газ печида совутинг. Сўнг, бутунлай хона ҳароратида совутинг. Тайёрланган десертни тунги вақт давомида музлатгичга қўйинг.
10. Белгиланган вақт ўтиб нозик десертни мевалар билан безатинг. Мазали десертни дастурхонга тортинг.
Ёқимли иштаха!
Пазандалик, Ширинликлар
Ню Ёрк чизкейки