Орҳидея гули ҳақидаги 19 та қизиқарли маълумотлар
Орҳидея, эҳтимол дунёдаги энг кенг тарқалган гулдир. Улар жуда машҳур бўлиб, кўплаб ҳаваскор гул шайдолари уларни уйда етиштиришади. Аксарият орҳидеялар тувакда ҳам яхши кўкаради. Тўғри улар кўпинча жуда эҳтиёткорлик ва эҳтиром билан ғамхўрлик қилишни талаб қиладилар, чунки ҳарорат шароитларига ёки намлик даражаларига риоя қилмаслик уларни тезда йўқ қилиши мумкин.
Бугунги мақоламиз орқали орҳидеялар ҳақидаги қизиқарли маълумотларни сиз билан бўлишмоқчимиз. Марҳамат!
Орҳидея –сайёрадаги энг қадимги ўсимлик оилаларидан бўлиб, у тахминан 145 миллион йил олдин пайдо бўлган.
Орҳидея ўзининг хилма-хиллиги билан ажралиб туради ва бутун Ер юзида ўсишга муваффақ бўла олади, Антарктида бундан мустасно.
Фақатгина Собиқ Совет Иттифоқи ҳудудида 419 турдаги орҳидея учун жой топилган эди, дунёда бу гулларнинг 25000 дан ортиқ турлари мавжуд.
Битта орҳидея ичида 4 000 000 донагача уруғ ўсиши мумкин, бу эса ўсимликни уруғлар унумдорлиги бўйича гуллар орасида етакчига айлантиради.
Орҳидея майда гуллар ёки дарахтга ўхшаш узум шаклида бўлиши мумкин — уларнинг энг кичиги атиги бир неча миллиметрга етади ва энг улкан орҳидея 35 метргача ўсади.
Орҳидеялар орасида 70 ёки ундан ортиқ йил давомида ўишга қодир бўлган “узоқ яшовчилар”ини ҳам учратиш мумкин.
Машҳур олим Чарлз Дарвин орҳидея чанглатиш усулларига алоҳида илмий иш бағишлаган бўлиб, у қойил қолган гуллар ҳақида кўплаб мисоллар ва тафсилотларни ўз ичига олган.
Лондонда, Қироллик ботаника боғи Кюда орҳидеяларнинг кенг тўплами мавжуд бўлиб, уларнинг баъзилари ўтган асрнинг бошларидан бери сақланиб қолган. Уларнинг ёши 100 йилни ташкил қилса ҳам ажаб эмас.
2000 йилга қадар бутун дунё бўйлаб ихлосмандлар ва биологлар 250 мингга яқин орҳидеянинг сунъий навларини ишлаб чиқаришди.
Барчага таниш ванил мазаси орҳидея оиласидаги лианнинг меваси эканлигини жуда кам одам билади.
Кесилган орҳидея гуллари бошқа гулларга қараганда гулдонда узоқроқ яхши сақланади.
Папҳиопедилум сандерианум илмий ном билан аталувчи дунёдаги энг катта орҳидея барглари 120 сантиметрдан ортиқ бўлиши мумкин.
Дунёдаги энг қиммат орҳидея «Олтин Кинабалу» биринчи марта фақат 15 ёшида гуллайди. Ноёблиги ва ўзига хослиги туфайли ушбу орҳидея куртакларининг нархи 5000 долларга етади. Ушбу гул Малайзияда ўсади.
Орҳидея ҳар қандай шароитга мослаша олади — улар ботқоқ ва қия жарликларда, ер остида, чўлда, тундрада ва қуруқ иқлими билан машҳур бўлган бошқа жойларда ҳам ўсиб кета олади.
Орҳидея турлари ва навларининг ҳидлари уларнинг ташқи қиёфаси каби ҳар хил — улар асал ва ванил аромати билан ажралиб туриши ёки чириган гўштнинг ҳидини тарқатиши ҳам мумкин.
Сингапурда ушбу гуллар учун яратилган боғда дунёдаги энг бой орҳидея коллекцияни кўриш мумкин — у ерда орҳидея оиласининг 60 мингга яқин турли хил навлари ўсади.
Шарқий мамлакатларда орҳидея илдиз меваларидан тайёрланадиган «Салеп» ичимлиги жуда машҳур.
Кизикарли маълумотлар
Орҳидея гули ҳақидаги 19 та қизиқарли маълумотлар