Инсоният дунёга келтирган энг буюк ақл
Инсоният дунёга келтирган энг буюк ақл соҳиби Ғарб даъво қилганидек Эйнштейн эмас, балки, Абу Райҳон Берунийдир.
Абу Райҳон Беруний тиббиёт, фалсафа, химия, физика, математика, геология, астрономия, тарих, доришунослик, география, филология-таржима фанида олим ҳамда геодезия илмининг асосчиси бўлган.
У 1000 йил аввал Ер шари ўз ўқи атрофида айланишини биринчи бўлиб айтган шахсдир. Замонавий ўлчаш ускуналари ҳали кашф қилинмасидан олдин ер атрофини ўлчаб, 99,7 % фоиз тўғри топган.
Барча илмларга оид 120 хил китоб таълиф қилган.
Жорж Сартон «Илм муқаддимаси» номли китобида: «Абу Райҳон Беруний Исломдаги буюк олимларнинг энг каттаси ва дунё олимлари орасидаги энг улуғи бўлган кишидир», деди.
Немис шарқшуноси Эдуард Захау эса: “Албатта у шахс тарих тан олган энг ақлли инсондир. У олимнинг исми Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад Берунийдир” дея таърифлаган.
Изоҳ: Беруний она тилидан ташқари яна бир қанча тилларни: араб, сўғдий, форс, сурёний, юнон ва қадимги яҳудий тилларини, кейинчалик Ҳиндистонда санскрит тилини ўрганган.
“Мен болалик чоғимданоқ ўз ёшим ва шароитимга қараб, имкони борича кўпроқ билим олишга интилдим. Биз турадиган жойга бир юнон кўчиб келган эди. Мен ҳар хил донлар, уруғлар, мевалар ва ҳоказоларни олиб бориб, унга кўрсатар, бу нарсалар унинг тилида қандай аталишини сўраб, номини ёзиб қўяр эдим”, деб ёзган эди Беруний.
Рус олими Бартольд у зот ҳақида: “Беруний шундай серқирра олимки, ўз даврида мавжуд бўлган илм соҳаларидан шуғулланмагани камдир. Унинг ёзган асарлари шунчалик кўп ва серқирраки, бунга бир одамнинг умри кифоя қилганига киши ҳайрон қолади” деб ёзган экан.
Ислом
Инсоният дунёга келтирган энг буюк ақл