Шоколадли кеча

Шоколадли кеча

Шоколадли кеча

Шоколадли кеча

Зиёда саккиз ёшли ёқимтой қиз экан. Қишки таътил кунларида у кўп вақтини хонасида ўйинчоқлар ўйнаб ўтказар экан. Ўша куни Зиёда хонасида копток ўйнаётганида онаси ошхонадаги шкафга катта қутида шоколад қўяётганини кўриб қолибди. Қизалоқ шоколадни жуда яхши кўрар экан. Шунинг учун бутун ҳаёли шоколад қутисида бўлибди. Аввал ўзига-ўзи:» Онам овқатдан кейин берса керак,» деб ўйлабди.

d188d0bed0bad0bed0bbd0b0d0b4d0bbd0b8 d0bad0b5d187d0b0 660e1d48db24c
Овқатланиб бўлишгач, у бироз кутибди. Сўнг онасига балки унутгандир деб эслатмоқчи бўлиб суҳбат орасида шоколаддан гап очибди. Аммо онаси қизининг нима демоқчи эканини тушунмабди.
Шунда қизалоқ:
— Ойижон, озгина шоколад берасизми?- дебди.

Лобар опа шкафдаги қутидан бир нечта шоколад олиб:
— Ол, қизим, ош бўлсин,- деб қизига узатибди.
Кеч бўлгач, қизалоқ ухлашга ётибди. Лекин сира уйқуси келмабди. Фикру ҳаёли ошхонадаги шкафда бўлибди. У онаси ва отаси ухлаб қолишини анча кутибди. Сўнг аста-секин оёқ учида юриб, ошхонага кирибди. Эҳтиёт бўлиб стулга чиқиб, шоколад қутисини олибди. Шкафнинг эшигини ёпиб, пастга тушибди. Стулни ҳам жойига қўйибди ва яна оёқ учида юриб, хонасига қайтибди. Кейин хурсанд бўлиб, қутидан иккита шоколад олиб:
— Ҳмм, қандай мазали! — деб ўзига солибди. Ортидан яна иккитасини еб:
— Энди етар. Энди бориб бу қутини жойига қўйишим керак, — дебди.

d188d0bed0bad0bed0bbd0b0d0b4d0bbd0b8 d0bad0b5d187d0b0 660e1d48f0960
Лекин бундай мазали ширинликдан воз кечиш осон эмас эди. Яна иккитасини қулт этиб ютгач:» Бошқа емаслигим керак. Онам билиб қолади», деб ўйлабди. Аммо қутини ёпаётиб яна учтасини оғзига солибди. Шу пайт ичкаридан аллақандай овозлар эшитилибди. Зиёда қутини беркитиб, тез ўрнига ётибди. Шовқин тингунча қимирламай кутиб ўтирибди. «Қутини бироздан кейин олиб бориб қўяман» деб ҳаёл қилибди. Лекин чидолмай яна ўрнидан турибди ва иккита шоколад еб олибди. Сўнг қутини ёпиб:
— Энди олиб бориб қўяман.

d188d0bed0bad0bed0bbd0b0d0b4d0bbd0b8 d0bad0b5d187d0b0 660e1d491302a
Шу гапни айтиб қутини очиб яна биттасини оғзига солибди. Қисқаси, Зиёда тун ярмигача шоколадларни биттадан, иккитадан ейишдан ўзини тия олмабди. Қутини бўшатиб ўрнига ётибди. Аммо ухлай олмабди. Аввал ошқозони оғрий бошлабди, кейин ҳамма жойи қичий бошлабди. Қичиган жойлари қизариб кетибди. У ўрнидан туриб қичий бошлабди, лекин бу ҳам фойда бермабди. Аҳволи баттар ёмонлашибди. Бечора қизалоқ тонгга яқин озгина ухлай олибди. Эртаси куни тонгда Лобар опа қизининг аҳволини кўриб ҳайрон бўлибди.
— Сен аллергия бўлибсан. Аммо сабабини билолмадим. Тушдан кейин шифокорга бориб, нега бундай бўлганини биламиз. Ҳозир ошхонага кир. Дўстларинг сенга чиройли совға тайёрлаб қўйишибди, — дебди. Зиёда шундагина туғилган куни эканини эслабди. Дарров ўрнидан туриб, юз-қўлини ювибди ва ошхонага кирибди. Дарҳақиқат, ҳамма дўстлари келишган эди. Онаси эса шкафнинг ичидан ниманидир қидирарди.
— Қаерга қўйдим уни? — дебди ўзига-ўзи.
— Нима бўлди, ойижон? — деб сўрабди Зиёда.
— Дўстларингни меҳмон қилиш учун катта қутида шоколад олиб келгандим. Шуни тополмаяпман, — деб жавоб берибди онаси.
Қизча бошини эгиб:
— Ойижон, уларни мен еб қўйдим, — дебди.
— Ҳозир сенга ҳеч нарса демайман, ўйлашимча, сен ўз хатоингни англаб етдинг, — дебди онаси.
Дарҳақиқат, Зиёда жуда хафа эди. Ҳам дўстлари учун олинган шоколадни еб қўйгани, ҳам касал бўлиб қолгани учун ўзидан қаттиқ хафа эди. Ўша ҳафта у тинмай қичиниб юрди. Энди у шоколадни оз-оздан ейиш кераклигини яхши билади. Ҳатто, сал кўпроқ берсангиз, сизни рад ҳам қилади.

d188d0bed0bad0bed0bbd0b0d0b4d0bbd0b8 d0bad0b5d187d0b0 660e1d4929e67

Эртаклар
Шоколадли кеча