Ўтмоқда умрим узбекча шеър

Ўтмоқда умрим узбекча шеър

Ўтмоқда умрим

Аҳамияти йўқ рост, энди дунёни,
Энди қизиқ эмас, ҳеч бир мавҳумлик.
Табиат не қилар қалби гумроҳни,
Порлаган кўнгилга тушар, ёруғлик..

Қизиқтирмай қолди на баҳор, на куз,
Энди ҳисларимга чўкмай қўйдим тиз..
Кўз ўнгимдан ўтар минг битта кечмиш,
Аммо боролмайди излар, изма-из.

Гуллар ифорини сезмайди дилим..
Табиат рангини илғамас кўзим..
Чақмоқлар товуши баъзан нотаниш,
Ёмғирлар овози ажиб тушнуксиз.

Гавжум давраларда кутишар ҳамон,
Ўтли номаларнинг соҳибаси деб.
Аммо воз кечмоққа ихтиёрим бор,
Керак бўлмай қолди на қарсак, на шеър.

Остин-устун каби гўё ҳамма ёқ,
Гўё ой ҳам қайта бўлмайди тўлин..
Қиёмат эмас-у шунга яқинроқ..
Шунчаки сенсизман.. ўтмоқда умрим.

Шерлар
Ўтмоқда умрим узбекча шеър