Онамга ўхшаган қизлар бормикан? узбекча шеър
Бўйдоқлик ҳам жонга тегди дўстларим,
Ёлғизларга билмам дунё тормикан.
Уйланаман мен ҳам шу йил дўстларим,
Онамга ўхшаган қизлар бормикан?
Ўзи гўзал тенгсиз ибо ҳаёда,
Иродами балки исми Зиёда.
Эҳ дўстларим ўзи ёруғ дунёда,
Онамга ўхшаган қизлар бормикан?
Осмондаги ойни орзу қилмайман,
Базилардек бойни орзу қилмайман,
Дунё кезиб кўрсаммикин билмайман,
Онамга ўхшаган қизлар бормикан?
Ёлғизликда сира кўнглим тўлмайди,
Ҳаёлларим жанонларни ўвлайди,
Онамга ўхшаса ёмон бўлмайди,
Онамга ўхшаган қизлар бормикин.
Тағдир бўлса тўй ҳам бўлар бир куни,
Топар ҳар бир йигит ўзин жуфтини,
Қодир дўстим айтгин менга сен шуни,
Онамга ўхшаган қизлар бормикан?
Шерлар
Онамга ўхшаган қизлар бормикан? узбекча шеър