5 Sinf Adabiyot Imtihon Javoblari
27 февраль жаҳон саҳнасида нима юз берган. БАЙРАМЛАР: Халқаро нодавлат ташкилотлари куни. Халқаро қутб айиқлари куни. Халқаро оптимистлар куни МИЛЛИЙ БАЙРАМЛАР: Австралия – Гўзал туғилиш фестивали. Грузия – Хачапури куни. Доминикан – Мустақиллик куни. Эрон – Исломий тарбия куни. Россия – Махсус операция қўшинлари куни. Ветнам – Докторлар куни. Муҳим тарихий воқеалар – 380 – Император Феодосий И нинг фармонига кўра христианлик давлат дини деб эълон қилинди. – 425 – Константинопол университети ташкил топди. – 1472 – Ҳозирда ҳам фаолият юритаётган «Минте деи Пасчи ди Сиена» банки ташкил топди. -1598 – Земство Собори Борис Годуновни подшо этиб сайлади. – 1617 – Столбов келишуви. – 1712 – Баҳодир Шоҳ вафот этди. – 1813 – Россия ва Пруссия Наполеонга қарши Калиш Иттифоқи трактатини имзолашди. – 1844 – Доминикан Республикаси мустақилликка эришди. – 1897 – сунъий ширин таъм берувчи сахарин олинди. – 1900 – Бавария футбол клуби ташкил этилди. – 1919 – Россияда биринчи радиоэшиттириш ташкил этилди.
Ўзбекистон Осиё Кубогини ишончли ғалаба билан бошлади
Юртимизда ўтаётган 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги Осиё Кубогининг очилиш ўйинида Ўзбекистон терма жамоаси Сурияга қарши майдонга тушди. Мазкур беллашувда вакилларимиз 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб, 37-дақиқада Аббосбек Файзуллаев жаримадан гол уриб ҳисобни очган бўлса, 68-дақиқада унинг бурчак зарбасидан берган узатмасидан сўнг Закария ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.
- Осиё Кубоги U20
- 1-тур
Ўзбекистон U20
- Аббосбек Файзуллаев 37′
- Закария Алрамадан 68′ (автогол)
Сурия U20
Стадион: “Бунёдкор” стадиони
Фикрлар
- Энг яхшилар
- Сўнгги
- Биринчи
Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Футбол Яҳёхўжа Улуғхўжаев
Нодирбек Абдураззаков : “Бу нарсани биз олдиндан режалаштирган эдик”
“34 та жанг ўтказган бўлса нима қилибди?”, Отабек Ҳолматов жиддий рақибга қарши баҳс олдидан фикрлари ва Жервонта Дэвис билан спарринг қилгани ҳақида барчасини айтиб берди (интервью)
Футбол Шуҳратбек Жўраев
Репетиция тугади, ҳамма катта саҳнага ёхуд янги футбол мавсумини соғиндингизми?
Ўқинг, қизиқ!
- 28 февраль, 14:52
- 1
Тезкор! ПСЖ Мбаппени сотмоқчи. Футболчи ҳам янги жамоа борасида бир қарорга келган
- 28 февраль, 15:08
- 1
Ўзбекистон терма жамоаси Жанубий Америка жамоаларига қарши ўйнайди
- 28 февраль, 02:40
- 0
“The Best”. Йилнинг энг яхши футболчиси аниқ бўлди
- 28 февраль, 11:35
- 0
Сергейнинг бозори “қизиди”
- 28 февраль, 11:30
- 0
“The Best”: Элдор Шомуродов, Сречко Катанец ва Даврон Файзиев кимларга овоз берди?
Лицензия: №1002. Учредитель: “RENDER SYSTEMS” MCHJ. Адрес редакции: 100047, г. Ташкент, улица Истикбол, 15. Электронная почта: info@sports.uz. Телефон: +998 71 233-78-98 Все услуги лицензированы, товары сертифицированы. При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на sports.uz обязательна! Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено! Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
5 sinf adabiyot imtihon javoblari
Salom do’stlar mening ismim Ahror kamchiliklar uchun uzr so’rayman kelasi videoyimda bu kamchilikni yo’qotaman agar siz .
1 – dars | 5-sinf Adabiyot darsiga kirish | Onlayn Adabiyot
Просмотров 35 тыс. 10 месяцев назад
Darslarni Registon Uchtepa filialimizdagi Ona tili va adabiyot fani o’qituvchisi Nazira Rashidova olib bormoqdalar.
Ona tilidan test yechish || Videotest || Ona tili va Adabiyot Saboqlari
Просмотров 55 тыс. 2 года назад
Telegram manzilimiz: @onlaynonatili_uz.
5-SINF / Ona tili / Sifat so`z turkumi #5sinf #onatili
Просмотров 91 14 дней назад
Sharmanda 10 sinf qizi
Просмотров 19 тыс. 3 года назад
Похожие запросы для 5 sinf adabiyot imtihon javoblari
КАК СТЕРЕТЬ ДВОЙКУ ИЗ ДНЕВНИКА. 10 ЛАЙФХАКОВ!
Просмотров 10 млн 6 лет назад
КАК СТЕРЕТЬ ДВОЙКУ ИЗ ДНЕВНИКА. 10 ЛАЙФХАКОВ! Топ лайфхаков. Самое лучшее решение. 10 способов как стереть .
Guess what! 5-sinf Workbook/ Unit5#50-51 betlar
Просмотров 8 тыс. Месяц назад
uyga vazifa bajarish endi qiyin emas!!
Ozbekistonda online dars
Просмотров 1,1 млн 2 года назад
Ozbekistonda online dars.
IMTIHON JAVOBLARI 11 sinflar uchun
Просмотров 8 тыс. Год назад
Telegram manzilimiz @mantiqiy_savolllar_javoblar.
#2 ONA TILI VA ADABIYOTI / 2021 TEST VARIANTI TAHLILI
Просмотров 4,9 тыс. Год назад
ABITURIYENTLARGA YORDAM TARIQASIDA ONA TILI VA ADABIYOTI FANIDAN TEST VARIANTLARI TAHLILI BOʻYICHA .
ona tili 5-sinf 289 mashq javobi
Просмотров 756 14 дней назад
1-qism | DTM – 2022 standartidagi test tahlili | Ona tili va adabiyot
Просмотров 58 тыс. 6 месяцев назад
Oflayn darslarga yozilish uchun: t.me/rgn_qabulbot?start=s34 Biz bilan aloqaga chiqish uchun: .
Ona tili va Adabiyot Saboqlari || Fonetika quiz test 1-qism
Просмотров 8 тыс. 2 года назад
Telegram manzilimiz: htpps://t.me/onatili14 Tuzuvchi: Rustamov Sherzod.
Rus tilini necha foiz bilasiz? Darajangiz qanday?? (A1-10% A2-37% B1-63% B2-75%)
Просмотров 80 тыс. 2 года назад
#rustili #xotira #ilmuz #словарьузбекчарусча #рустилиниурганиш #русскийдляиностранцев #русчакушик .
#1 ONA TILI VA ADABIYOTDA TEST VARIANTI TAHLILI / KOʻRING VA BILIMINGIZNI OSHIRING.
Просмотров 18 тыс. Год назад
1 #ona_tili #adabiyot #variant_2021 #test_tahlili #abituryent Ona tili va adabiyoti fanidan DTM ming 2021 yil tushgan Test .
DTM 2022 da tushgan testlar tahlili | ona tili va adabiyot
Просмотров 34 тыс. 6 месяцев назад
Test tahlilini Registon Uchtepa filiali ona tili fani o’qituvchisi Nazira Rashidova qilib berdi. Siz azizlarga foydali bo’ladi degan .
СИЗ КАЙСИ ЭШИКНИ ТАНЛАЙСИЗ? ТИРИК КОЛИШ УЧУН МАНТИКИЙ САВОЛ // MANTIQIY SAVOLLAR/TOPISHMOQ
Просмотров 266 тыс. 4 года назад
ХАКИКИЙ ХАЙОТДА шундай вазият келса КАЙСИ ЕШИКНИ ТАНЛАРДИНГИЗ. Хаммамиз хам хайотда турли xил Кийин .
Хотирангизни синаб кўрамиз! Тест. Тарих | TEST. TARIX
Просмотров 23 тыс. 2 года назад
Xotirangizni sinab ko’ramiz. O’zbekiston tarixidagi mashxur shaxslarning yashab o’tgan yillari qanchalik yodingizda ekanligini .
16 – bilet (9 – sinf) imtihon savollari
Просмотров 70 9 месяцев назад
1234567 Berk üç dört beş altı beni süper minisi kimin suç mu istiyordum miniş bir minister minisi kimin sözcülüğünü sürmeniz 5 .
1 – qism | DTM 2021-yilda tushgan testlar tahlili | Biologiya
Просмотров 61 тыс. 10 месяцев назад
Ramazon tuhfasi: “Registon” o’quv markazida 1 oy davomida Biologiya fanidan Davlat test markazi tomonidan 2021-yil .
Onlayn Ona tili darslari | Fonetika | 1 – dars
Просмотров 320 тыс. Год назад
Darsni “Registon” o’quv markazining tajribali Ustozi Rashidova Nazira olib bordilar. Darsimiz foydali bo’lgan bo’lsa .
5-SINF / Rus tili / #5sinf #rustili
Просмотров 267 14 дней назад
2 – dars | Imom al-Buxoriy, Ezop | Onlayn adabiyot
Просмотров 20 тыс. 10 месяцев назад
Darslarni Registon Uchtepa filialimizdagi Ona tili va adabiyot fani o’qituvchisi Nazira Rashidova olib bormoqdalar.
DTM TESTLARINI TEZ VA OSSON ISHLASH, YUQORI BALL OLISH, TEST ISHLASH SIRLARI, ALBATTA KO’RING!
Просмотров 175 тыс. Год назад
DTM TESTLARINI TEZ VA OSSON ISHLASH, YUQORI BALL OLISH, TEST ISHLASH TEXNOLOGIYASI, TEST ISHLASH SIRLARI .
ЭНГ КИЗИКАРЛИ МАТИМАТИК МАНТИКИЙ СОВОЛЛАР
Просмотров 1 млн 11 месяцев назад
Энг кизикарли матиматика йу́налишидаги мантикий соволлар. Eng qiziqarli matimatika yo’nalishidagi savol, mantiqiy savollar, .
Javoblar varaqasi qanday to’ldiriladi? / DTM uz sayti / Kirish ballari Uzbek
Просмотров 363 тыс. 3 года назад
Bilasizmi? Imthonga tayyorgarlik yaxshi bo’lishi mumkin ammo agarda javoblar varaqasi namunadagi kabi ma’lumotlar bilan .
1- bilet (9- sinf) imtihon savollari
Просмотров 298 10 месяцев назад
Video yoqqan bo’lsa do’stlaringizga ham ulashib qo’ying.
Наманганда 7-СИНФ ҚИЗ ТУҒДИ, Namanganda 7-SINF QIZ TUG’DI.
Просмотров 1 млн 4 года назад
Манба: sof.uz/news/show/16791 #YANGILIKLAR #Toshkentovozi.
O’Z MIYA FAOLIYATINGIZNI RIVOJLANTIRISHINGIZ UCHUN TARIX FANIDAN TEST SAVOLLAR VA JAVOBLARI N.2
Просмотров 90 тыс. 2 года назад
test savollar va javoblar O’z miya faoliyatingizni rivojlantirishingiz uchun tarix fanidan test savollar va javoblari eng qiyin savollar .
O’Z MIYA FAOLIYATINGIZNI RIVOJLANTIRISHINGIZ UCHUN TARIX FANIDAN TEST SAVOLLAR VA JAVOBLARI N.3
Просмотров 51 тыс. Год назад
Tarixga oid test savollar Amir Temur, Chingizxon, AQSH,Rossiya, Xitoy. Shuler xaqida savolar bilib oling #Tarix узбек, узбек, .
8 ta ajoyib boshqotirma
Просмотров 2,1 млн 3 года назад
Aziz do’stlar agar video sizga yoqgan bo’lsa layk va podpiska tugmasini bosing! SIZLARGA QIZIQARLI KANALNI TAVSIYA .
7 sinf ona tili adabiyot imtihon javoblari
Assalomu Alaykum Geograflar faoliyati Postlar, Xaritalar, Maqolalar sahifasiga xush kelibsiz!
Нега катта йигирматалик давлатлари саммитида G-20 дан кўп давлат қатнашади.
“Катта йигирматалик”, G-20 ҳақида эшитгансиз-а. Юқоридаги харитада улар кўрсатилган. 1. Канада 2. АҚШ 3. Мексика 4. Бразилия 5. Саудия Арабистони 6. Аргентина 7. Австралия 8. Индонезия 9. Жанубий Корея 10. Япония 11. Хитой 12. Ҳиндистон 13. Туркия 14. Россия 15. Жанубий Африка Республикаси 16. Италия 17. Германия 18. Буюк Британия 19. Франция Ана шу жойида 20-давлатни топа олмайсиз. Сабаби Европа иттифоқининг етакчи катта еттиликка кирувчи давлатлари ва иқтисодиёти юксак ривожланган кўплаб давлатлари битта ном- ЕИ (Европа Иттифоқи) номи билпн қатнашади. Катта йигирматалик, G-20 : Дунё аҳолисининг 65% Бутун дунё савдосининг 79% Дунё иқтисодиётининг 84% Ташкил этади.
Океания ажойиботлари
ОКEАНИЯ 1. Океаниянинг ташриф қоғози Ороллар сони 10 мингдан ортиқ. Океания оролларининг умумий майдони 1,26 миллион км² ни ташкил қилади. Океаниядаги энг катта орол – Янги Гвинея (790 минг км², дунёда 2-ўрин). Энг фаол ер усти вулқони Килауэа (Гавайи ороли). Энг катта фаол қалқон вулқони Мауна Лоа (Гавайи). Мутлақ максимал ёғингарчилик бўладиган Гавайи ороллари (йилига 24000 мм). Энг баланд вулқон занжири Гавайи ороллари (8000 м сув остида ва 4200 м баландликда). Океаниянинг денгиз сатҳидан энг баланд жойи Жая тоғидир (5030 м, Янги Гвинея). Аҳолиси тахминан 10,7 миллион киши. Аҳолининг зичлиги энг юқори Науру (540 киши/км²) Океания нима билан машҳур? Пасха ороли (Рапануи). Тристан да-Куня архипелаги билан бир қаторда дунёдаги энг чекка аҳоли яшайдиган оролдир. Орол 1722 йил Пасха якшанбасида голландиялик саёҳатчи Якоб Роггевен томонидан кашф этилган. Рапануи асосан ўзининг моаи ёки сиқилган вулқон кулидан ясалган тош ҳайкаллари билан машҳур бўлиб, маҳаллий эътиқодларга кўра, аждодларининг ғайритабиий кучини ўз ичига олади. Ҳайкалларнинг баландлиги 20 метрга этади. Давоми: Гавайи ороллари – Тинч океанининг шимолида жойлашган 24 та орол ва атоллардан иборат архипелаг. Ороллар ўз номини энг катта орол – Гавайи номидан олди. Архипелаг оролларининг аксарияти Гавайи (АҚШ) штати таркибига киради. Архипелаг шимоли-ғарбдан жануби-шарққа чўзилган ва вулқондан келиб чиққан. Давоми: Кирибати – Ернинг 4 ярим шарида жойлашган ягона давлат: Шимолий, Жанубий, Ғарбий ва Шарқий. Гилберт ва Лайн ороллари занжирлари экватор билан иккига бўлинган, Феникс ороллари экватордан жанубда жойлашган. Гилберт ороллари Шарқий яримшарда, қолганлари эса Ғарбий яримшарда жойлашган. Давоми: Атоллар – лагунани ўраб турган узлуксиз ёки цинган ҳалқага ўхшаш маржон ороллари. Атолл – океан тубидаги баландлик бўлиб, у бўғизлар билан ажратилган ороллар гуруҳи билан риф ҳосил қилувчи маржон устки тузилиши билан қопланган. Бу бўғизлар океанни лагуна билан боғлайди. Агар бўғизлар бўлмаса, у ҳолда қуруқлик узлуксиз ҳалқа ҳосил қилади, бу ҳолда лагунанинг суви океанга қараганда камроқ шўр бўлиши мумкин. Океан тубидаги баландлик одатда сўнган вулқондан ҳосил бўлган конусга ўхшайди. Давоми: Бикини Атолли. Бикини – Тинч океанидаги Ралик занжиридаги атолл (Маршалл ороллари). Иккинчи жаҳон уруши тугагандан сўнг, 1945 йил декабрь ойида Бикини атолли денгиз ва ҳаво йўлларидан узоқда жойлашганлиги сабабли ядровий синов майдони сифатида танланган. 1946-1958 йилларда Қўшма Штатлар Бикини атоллида 23 та атом ва водород бомбасини портлатиб юборди. 2. Географик жойлашуви Океания – Тинч океанининг марказий ва ғарбий қисмидаги сочилиб ётган ороллар ва атолларнинг умумий номи. Ороллар 28° шимолий ва 53° жанубий кенгликкача, 130° шарқий ва 105 ° ғарбий узунликкача бўлган кенг ҳудудга тарқалган. Экватор ва халқаро сана чизиғи Океания орқали ўтади. Океания чегаралари шартли ҳисобланади. Ғарбий чегара Янги Гвинея ороли, шарқий чегараси Пасха ороли ҳисобланади. Оролларнинг аксарияти экваториал ва тропик кенгликларда жойлашган. Океания ороллари 3 та этнографик ва географик ҳудудга бўлинади: Полинезия («кўп ороллар»), Меланезия («қора ороллар»), Микронезия («кичик ороллар»), баъзан Янги Зеландия ҳам ажралиб туради. Давоми: Океания оролларини Тинч океанининг кўплаб денгизлари (Маржон денгизи, Тасман денгизи, Фиджи денгизи, Коро денгизи, Сулаймон денгизи, Янги Гвинея денгизи, Филиппин денгизи) ва Ҳинд океанлари (Арафур денгизи) ювиб туради. Бутун ҳудуди дунё қитъаларга бўлинганда, Океания одатда Австралия билан ягона қитъага – Австралия ва Океанияга бирлаштирилади, баъзида у дунёнинг мустақил қисми, 7 қитъа сифатида ажратилади. 3. Океания оролларининг келиб чиқиши ва рельефи Океанияда келиб чиқиши турли хил ороллари мавжуд. Оролларнинг аксарияти вулқон ва маржонлардан иборат. Янги Каледония, Янги Зеландия ва Янги Гвинея ороллари континенталдир. Илгари бу ороллар ягона қуруқлик бўлган, аммо Дунё океани сатҳининг кўтарилиши натижасида ер юзасининг сезиларли қисми сув остида қолган. Бу оролларнинг рельефи тоғли ва кучли парчаланган. Океаниянинг энг баланд тоғлари, жумладан Жая тоғи (5030 м) Янги Гвинея оролида жойлашган. Океания оролларининг аксарияти вулқонлардан келиб чиққан: уларнинг баъзилари йирик сув ости вулқонларининг тепалари бўлиб, уларнинг баъзилари ҳали ҳам юқори вулқон фаоллигини кўрсатмоқда. Тинч океанидаги энг катта ва энг баланд орол Гавайидир. У 5 та ёпиқ фаол вулқондан ҳосил бўлган, улардан Килауэа – сайёрадаги энг фаол вулқон, Мауна Лоа – энг катта қалқон вулқони. Давоми: Кўпгина ороллар маржондан келиб чиққан бўлиб, улар сув ости вулқонлари (масалан, Гилберт ороллари, Туамоту) атрофида маржон тузилмаларининг шаклланиши натижасида ҳосил бўлган атоллардир. Бундай оролларнинг ўзига хос хусусияти катта лагунлар бўлиб, улар кўплаб ороллар билан ўралган бўлиб, уларнинг ўртача баландлиги уч метрдан ошмайди. 4. Иқлим Океания ороллари асосан экваториал, субекваториал ва тропик кенгликларда жойлашган. Гавайи архипелагининг фақат шимолий қисми субтропикларга киради, Янги Зеландиянинг жанубий қисми эса мўътадил минтақада Океанияда иккита иқлим ўлкаси мавжуд: Пассат (нам) ва муссон (фаслий нам). Ўртача ҳарорат бутун йил давомида +24 ° C дан юқори, фақат Янги Зеландия жанубида қишда ҳарорат +10 ° C бўлади. Оролларда океан ҳаво массалари устунлик қилади, бу ҳаво массаси ҳавонинг юқори намлиги ва кичик кунлик ва мавсумий ҳарорат амплитудалари билан ажралиб туради. Муссон циркуляцияси ҳукмрон бўлган ҳудудларда ёғингарчилик йилига 3000-4000 мм бўлади. Гавайи оролларида, шамолга қараган ёнбағирларида йилига 12000 мм дан ортиқ ёғингарчилик бўлади, шу ороллардаги энг қурғоқчил ҳудудларда эса ёғингарчилик 200 мм дан кам. Кауаи оролида Ердаги мутлақ максимал ёғингарчилик қайд этилган – йилига 24 000 мм. Океания оролларининг аксарияти табиий офатларнинг ҳалокатли таъсирига дучор бўлади: вулқон отилиши (Гавай ороллари, Янги Гебридлар), зилзилалар, цунамилар, тайфунлар ва кучли ёмғирлар, қурғоқчилик билан бирга келадиган циклонлар. Уларнинг аксарияти катта моддий ва гуманитар йўқотишларга олиб келади. Каролин ороллари «вилли-вилли» тропик циклонларининг келиб чиқиши нуқтаси ҳисобланади. Циклон ёз ва кузда Ғарбий Океания ва Шимолий Австралияни эгаллаб олади. 5. Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси Океания флора ва фаунаси узоқ вақтдан бери тўлиқ изоляция бўлган ҳолда ривожланган, шунинг учун флора ва фаунанинг хилма-хиллиги оролларнинг ёшига, уларнинг майдонига ва қитъалардан узоқлик даражасига боғлиқ. Органик дунёнинг энг кам хилма-хиллиги маржон оролларига хосдир, бу чучук сувнинг етишмаслиги ва тупроқ унумсизлиги билан боғлиқ. Меланезия ороллари ўзининг дарахтсимон папоротниклари билан машҳур, бу тарихий ўсимликлар баландлиги 15 м га етиши мумкин. Янги Зеландияда ва унга яқин жойларда қарағай ва пальма дарахтлари ўсади. Океания ороллари кўп сонли эндемикларнинг мавжудлиги билан ажралиб туради. Шу билан бирга, қитъаларда мавжуд бўлган организмларнинг бутун гуруҳлари мавжуд эмас. Гулли ўсимликларнинг кўп турларида флора камбағал, лекин кўп споралар мавжуд. Ҳайвонот дунёси унчалик хилма-хил эмас. Европаликлар келишидан олдин оролларда сутэмизувчилар мутлақо йўқ эди. Вақт ўтиши билан бу ерда эчкилар, мушуклар, каламушлар ва сичқонлар пайдо бўлди. Океанияда қадимги даврларда қитъаларда кенг тарқалган ўсимликлар (подокарпус, агатис ва бошқалар) ўсади. 6. Океания мамлакатлари Океаниянинг сиёсий харитасида 25 га яқин давлат ва ҳудудлар мавжуд бўлиб, уларнинг ярми бошқа мамлакатларнинг мустамлакалари ёки бир қисмидир. Кўп ороллар Франция, АҚШ, Австралия ва Янги Зеландияга тегишли. Монархия давлатлар – Тонга ва Самоа. ХХ аср 60 йилларнинг бошларига қадар Океанияда битта мустақил давлат – Янги Зеландия мавжуд эди. 20-аср охирига келиб Океанияда 10 дан ортиқ мустақил давлатлар ташкил топди. Бир қатор ороллар ва архипелаглар дунёнинг ривожланган мамлакатларига сиёсий ва иқтисодий қарамликда қолмоқда. Гавайи ороллари архипелагининг катта қисми 1959 йилдан бери Қўшма Штатларнинг 50-штати ҳисобланади. Давоми: Океания аҳолиси 10 миллионга яқин. Океаниянинг туб аҳолиси полинезияликлар, микронезияликлар, меланезияликлар ва папуаслардир. Океания аҳолисининг катта қисми Европадан келганлар авлодларидир. Осиёдан сайёҳлар оқими ортиб бормоқда. Аҳолининг аксарияти инглиз ва франтсуз тилларида сўзлашади. Океаниядаги кўплаб мамлакатларда маҳаллий тиллар (масалан, Таити, Маршалл, Тувалуан) ҳам расмий тиллар сифатида қабул қилинган. Океания аҳолисининг аксарияти қишлоқ жойларида яшайди. Ҳукмрон дин христианликдир. Давоми: Океаниядаги аксарият мамлакатлар иқтисодиётининг асосини тропик қишлоқ хўжалиги ташкил этади. Бу ерда шакарқамиш, кокос пальмалари, банан, ананас, нон дарахти, какао, кофе етиштирилади. Анъанавий хўжалик балиқчиликдир. Тоғ-кон саноати Папуа-Янги Гвинея (нефть, олтин, мис), Науру (фосфорит), Янги Каледония (никель), Янги Зеландияда (табиий газ, нефть, темир рудаси, кўмир, олтин) энг ривожланган. Океания оролларида жойлашган энг ривожланган давлат Янги Зеландия ҳисобланади. @geograflar_faoliyati
Осиё қитъасининг умумий тавсифи.
Жахоннинг энг йирик қитъаси бўлган Осиёнинг умумий майдони 43,4 млн км кв (Россиянинг осиёдаги қисми 13 млн км кв билан биргаликда) Ахолиси 4,5 млрд яъни жахон ахолисининг 60% и яшайди. Осиё қадимги ассурияликлар тилида осу яъни шарқ- қуёш чиқиши деган маънони беради. Қирғоқларини 4 та океан сувлари ювиб туради. Шимолда Шимолий муз океани, жанубда Хинд океани, шарқда Тинч океани ва ғарбда Атлантика океанига тегишли денгизлар ўраб туради. Ер юзининг энг баланд нуқтаси Хииолай тоғларидаги Эверест чўққиси ва энг паст нуқтаси Ўлик денгиз -405 метр Осиё қитъасида жойлашган. Чегаралари европа қитъаси билан чегара Урал тоғлари орқали, Африка қитъаси билан Сувайш канали ва Боб ал мандев бўғизи орқали, ва Шимолий америка материги билан чегара Беринг бўғизи орқали ўтади. Осиё қитъасининг сиёсий харитасида Россияни хисобга олмаганда 47 та давлат бор. Қитъанинг энг ёш давлатлари 1991- йили мустақилликни қўлга киритган Ўзбекистон харитада 3-:рақамда кўрсатилган, 1-рақамда Қозоғистон,4- рақамда Тожикистон, 5- рақамда Қирғизистон, 2- рақамда Туркманистон, 6-:рақамда Озарбайжон, 7- рақамда Армения, 8- рақамда Грузия ва 2002- йили Индонезия таркидан ажралиб мустақил бўлган Шарқий Тимор 9- рақамда кўрсатилган Осиё қитъасида жойлашган Хитой, Хиндистон ва Қозоғистон жахоннинг майдони энг катта 10 та давлатлари қаторига киради.(Россияни хисобга олмаяпмиз) Осиё қитъасида майдони 1 млн кмкв дан катта давлатлар қуйидаги рақамларда кўрсатилган. 1- рақамда Арабистон яриморолида жойлашган Саудия Арабистони, 2- рақамда энг йирик мусулмон давлати бўлган Индонезия, 3-рақамда Эрон ва 4- рақамда Монголия давлати кўрсатилган. Осиё қитъасида майдони 500 минг кмкв дан катта давлатлар қуйидаги рақамларда кўрсатилган. 1- рақамда Покистон, 2- рақамда Кичик осиё яриморолида жойлашган Туркия 3-рақамда Афғонистон, 4- рақамда Мянма, 5- рақамда Яман ва 6- рақамда 2 та яриморолда (Хинди- хитой ва Малакка) жойлашган Таиланд давлати кўрсатилган. Осиё қитъасида жойлашган 47 та давлатдан 34 таси республика ва 13 таси монархия бошқарув шаклига мансуб. Монархия— давлат бошлиғи (қирол,қиролича ёки султон) сайловлар орқали эмас балки хокимят тепасига тайинлов орқали келади. Яъни хокимият авлоддан авлодга қолади. Монархия 2 турга мутлоқ ва конституцион монархияга бўлинади. 13 та давлатдан 9 та конституцион монархия давлатлари хисобланади. 4 таси — Саудия Арабистони, Уммон, Қатар ва Бруней мутлоқ монархия давлатлари хисобланади.Шу давлатлар ичида Саудия Арабистони жахоннинг 2 та мутлоқ теократик монархия давлатларидан 1 таси хисобланади. Саудия Арабистонида Қирол бир вақтда диний рахбар вазифасини хам бажаради. Саудия Арабистони, Уммон, БАА, Бахрайн, Қувайт, Қатар, Иордания, Таиланд, Бруней, Япония, Бутан, Малайзия монархия давлатлари хисобланади. Осиё қитъасининг жахондаги ўрни.Осиё жахон қуруқлик юзасининг 29,2% ини эгаллайди. Жахон ахолисининг 60% и яшайди. Осиё қитъасида 5 минтақа; Марказий, Жануби-ғарбий, жанубий, жануби-шарқий ва шарқий осиё регионларига бўлинади. Осиё қитъаси 5 та минтақага бўлинади. Булар харитада 1- рақамда жануби-ғарбий осиё, 2- рақамда марказий осиё, 3- рақамда жанубий осиё, 4- рақамда шарқий осиё ва 5- рақамда жануби- шарқий осиё кўрсатилган 1- рақамда кўрсатилган Жануби-ғарбий осиё минтақасида энг кўп 18 та давлат жойлашган.Шундан 11 таси республика бошқарув шаклига эга.Булар; (Армения, Озарбайжон, Грузия, Сурия, Туркия, Кипр, Эрон, Яман, Исроил, Ироқ, Афғонистон,) 7- таси монархия бошқарув шаклига эга. Булар ( Саудия арабистони, Қатар, БАА, Қувайт, Бахрайн, Уммон ва Иордания) жойлашган. Орол давлатлар сони 2 та— булар Форс қўлтиғида жойлашган Бахрайн ва Ўтра денгизда жойлашган Кипр хисобланади. 18 та давлатдан 4 таси Озарбайжон,Армения, Иордания ва Афғонистон денгизга чиқолмайди. 2- рақамда кўрсатилган Марказий осиё минтақасида 5 та давлат жойлашган.Барчаси республика бошқарув шаклига эга. Булар; Қозоғистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон. Бу минтақа давлатларининг барчаси денгизга чиқолмайди. 3- рақамда кўрсатилган Жанубий осиё минтақасида 7 та давлат жойлашган. Шундан 6 таси республика, биргина Бутан монархия бошқарув шаклига эга..(2007-йили Непал монархиядан воз кечиб республика бошқаруви шаклига ўтган). Жанубий осиёда Хиндистон, Покистон,Бангладеш, Шри-Ланка, Непал, Бутан, Малъдив, жойлашган. 7 та давлатдан 2 таси (Непал ва Бутан) денгизга чиқолмайди. Малъдив ва Шри- Ланка орол давлатлар хисобланади. 4- рақамда кўрсатилган Шарқий осиё минтақасида 5 та давлат жойлашган. Булар; Хитой, Монголия, Япония, Жанубий Корея, Шимолий Корея (КХДР) дир. Шундан 1 та Япония монархия қолган 4 та давлат республика бошқарув шаклига эга.Биргина Япония бошқарув шакли монархия хисобланади. Япония шарқий осиёнинг орол давлати хисобланади 5- рақамда кўрсатилган Жануби-шарқий осиё минтақасида 11 та давлат жойлашган. Булар; Мянма, Таиланд, Малайзия, Камбоджа, Въетнам, Лаос, Сингапур, Индонезия, Шарқий Тимор, Бруней ва Филиппин Жануби- шарқий осиёнинг 11 та давлатидан 4 таси Таиланд,Камбоджа,Малайзия ва Бруней монархия бошқарув шаклига эга. Орол давлатлари сони 5 та. Булар — Индонезия, Сингапур, Бруней, Филиппин ва Шарқий Тимор хисобланади
Музлар билан қопланган жанубий қутбда жойлашган материк.
Музлар билан қопланган —Антарктида материги Майдони 14 миллион км², ороллар билан – 15,5 миллион км². Денгиз сатҳидан ўртача баландлиги 2040 м. Муз қатламининг максимал қалинлиги 4776 м. Муз ости рельефининг энг баланд чўққиси Винсон массивидир (5140 м). Энг чуқур муз ости ботиғи Бентли (−2555 м). Энг катта муз шелфи Росс (525 минг км²). Ердаги энг паст ҳаво ҳарорати -89,2 ° C (Восток илмий станцияси). Шамолнинг энг юқори тезлиги 88 м/с. Антарктида Ернинг ноёб қитъаси бўлиб, деярли бутунлай сайёрамизнинг энг катта муз қатлами билан қопланган. Бу барча қитъаларнинг энг баланди. Антарктиданинг иқлими ер юзидаги энг оғир, бу эрда дунёдаги совуқ қутб ҳисобланади. Антарктида доимий аҳолиси бўлмаган ягона қитъадир. Дунё бўйлаб кўплаб тадқиқот станциялари учун у «халқаро илмий лаборатория» деб аталади. @geograflar_faoliyati
Энг коррупсиялашмаган қайси давлатлар?
Коррупция даражаси бўйичи мамлакатимиз 140-ўриндан 126-ўринга пастлади. Transparency International халқаро ташкилотининг “Коррупция индекси”да Ўзбекистон 2022 йил натижаларига кўра, 180 та давлат орасида 126-ўринни эгаллади. 2021 йил якуни бўйича Ўзбекистон 140-ўринда эди. Ҳисоботда Ўзбекистон коррупциянинг олдини олиш мақсадида коррупцияга қарши муассаса тузгани ва шаффофликни ошириш учун давлат харидлари онлайн платформасини ишга туширгани эътироф этилган. Ушбу рейтингда Қозоғистон 101-ўринни, Қирғизистон 140-ўринни, Тожикистон 150-ўринни, Туркманистон 167-ўринни эгаллаган. Рейтингда Дания 1-ўринга, Финландия ва Янги Зеландия 2-ўринга муносиб кўрилган. @geograflar_faoliyati
Жаҳон мамлакатларининг халқаро-ҳуқуқий мақоми
Жаҳон мамлакатларининг халқаро-ҳуқуқий мақоми ҳақида Жаҳон сиёсий харитасида 240 дан ортиқ мамлакат бўлиб, жумладан жаҳон ҳамжамияти томонидан мустақиллиги расман тан олинган 194 та суверен давлат мавжуд. Бу давлатлардан Бирлашган Миллатлар Ташкилотига 193 та аъзо давлат ва 1 таси (Ватикан) кузатувчи давлат ҳисобланади. Ҳозирга вақтга қадар БМТ га аʼъзо давлатлар томонидан айрим давлатларнинг мустақиллигини тан олмаслик ҳолатлари учраб туради. Қуйидаги мақолада шу ҳақида маълумотлар берганмиз. 1. БМТга аъзо давлатлар томонидан мустақиллиги тўлиқ тан олинган давлатлар – 188 та (улардан 187 таси БМТга аъзо давлат ва 1 та БМТ Бош Ассамблеясига аъзо бўлмаган кузатувчи давлат – Ватикан). 2. Мустақил ва БМТга аъзо, лекин БМТга аъзо баъзи давлатлар томонидан мустақиллиги тан олинмаган давлатлар – 6 та: 1. Исроил 19 та 2. Хитой Халқ Республикаси 13 та ва 1 кузатувчи давлат. 3. Корея Халқ Демократик Республикаси 3 та 4. Корея Республикаси 1 та 5. Кипр 1 та 6. Арманистон 1 та 3. Мустақил ва БМТда кузатувчи давлат, Лекин БМТга аъзо баъзи давлатлар томонидан мустақиллиги тан олинмаган давлат – 1 та Фаластин – 138 та БМТга аъзо давлат, шунингдек Ватикан ва САДР тан олган. Фаластин давлати дунёнинг аксарият давлатлари томонидан расман тан олинган, Араб давлатлари лигасининг аъзоси, аммо Европа Иттифоқининг аксарият давлатлари, Япония ва бошқа баъзи давлатлар томонидан тан олинмаган. Фаластин давлати БМТнинг тўлақонли аъзоси мақомига эга эмас, чунки уни БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари бўлган 3 та давлат (АҚШ, Буюк Британия ва Франция) тан олмайди. Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо бўлиш учун мамлакат БМТ Бош Ассамблеясида овоз беришда БМТга аъзо давлатларнинг 2/3 қисми томонидан қўллаб-қувватланиши керак (ҳозирда бу 193 давлатдан 129 таси қўллаб-қувватлаш зарурлигини билдиради) Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзолик, хусусан, Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоси томонидан вето қўйилмаслиги керак. 4. Қисман мустақиллиги (БМТга аъзо баъзи давлатлар томонидан) тан олинган давлатлар: 1.Абхазия 5 та БМТга аъзо давлатлар (Россия, Никарагуа, Венесуэла, Науру, Сурия) ва 5 та мустақил бўлмаган давлатлар (Жанубий Осетия, Тоғли Қорабоғ, Днестрбўйи Молдова Республикаси, Донетск Халқ Республикаси, Луганск Халқ Республикаси) мустақиллигини тан олади. 2 та давлат тан олишдан воз кечган (Тувалу ва Вануату). 2. Жанубий Осетия 5 та БМТга аъзо давлатлар (Россия, Никарагуа, Венесуэла, Науру, Сурия) ва 6 та мустақил бўлмаган давлатлар (Жанубий Осетия, Тоғли Қорабоғ, Днестрбўйи Молдова Республикаси, Саҳрои Кабир Араб Демократик Республикаси, Донетск Халқ Республикаси, Луганск Халқ Республикаси) мустақиллигини тан олади. 2 та давлат тан олишдан воз кечган (Тувалу ва Вануату). 3. Косово БМТга аъзо 98 та давлат ва мустақил бўлмаган 3 та давлат ( Тайван, Кук ороллари ва Ниуэ) тан олган. 16 та давлат тан олишдан воз кечган. Косовони Сербиядан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (БМТ) 193 (51%) аъзосидан 98 таси, Европа Иттифоқининг (ЙИ) 27 та (81%) аъзо давлатларидан 22 таси, НАТОга аъзо давлатлар 30 тадан 26 таси (87%) ва Ислом ҳамкорлик ташкилотига (ИҲТ) аъзо 57 давлатдан 34 таси (60%) томонидан Косовони тан олинди. Шу билан бирга, БМТга аъзо бошқа давлатлар (1/3 дан ортиғи), шу жумладан БМТ Хавфсизлик Кенгашининг икки доимий аъзоси (Хитой Халқ Республикаси ва Россия Федерацияси) Косово мустақиллигини тан олишдан бош тортди ёки бетарафликни эълон қилди. Шу билан бирга, 16 та давлат тан олишдан воз кечди. Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо бўлиш учун мамлакат БМТга аъзо давлатларнинг 2/3 қисми (яъни 193 тадан 129 таси) томонидан қўллаб-қувватланиши ва БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан маъқулланиши, хусусан, вето қўйилмаслиги керак. Хавфсизлик Кенгашининг ҳар қандай доимий аъзоси томонидан. Сербия ҳукумати Косовони суверен давлат сифатида тан олмайди. 2013 йилда Сербия Брюссел келишувига мувофиқ Косово ҳукумати билан муносабатларни нормаллаштириш жараёнини бошлаган, бироқ 2018 йил ноябрида Косово сербия товарларига 100 фоизлик импорт солиғи жорий қилганидан кейин бу жараён тўхтаб қолган эди. 4. Хитой Республикаси (Тайван). БМТга аъзо 13 ва 1 кузатувчи давлат тан олади. 1949 йил Хитойда Коммунистик Партия ҳукмронлиги ўрнатилгач, фақат Тайван ва бир қатор кичик ороллар Хитой Республикаси назорати остида қолди. У аста-секин халқаро эътирофни йўқота бошлади ва 1971 йилда унинг БМТдаги ўрни Хитой Халқ Республикасига ўтказилди. Ҳозирда, Тайван БМТга аъзо 13 та давлат билан расмий дипломатик алоқаларни давом эттирмоқда, аммо ўз ваколатхоналари орқали дунёнинг аксарият давлатлари билан ҳақиқий алоқаларни ўрнатмоқда. 6. Шимолий Кипр Турк Республикаси БМТга аъзо 1 та давлат (Туркия) тан олган. Покистон ва Бангладеш тан олган, аммо БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 541-резолюцияси ва халқаро босимдан сўнг улар тан олишдан воз кечдилар. 7-8. Донетск Халқ Республикаси ва Луганск Халқ Республикаси. БМТга аъзо 3 та давлат (Россия, Сурия ва Шимолий Корея) ва аъзо бўлмаган 2 та давлат тан олган (Абхазия ва Жанубий Осетия). 9. Озод Кашмир БМТга аъзо 1 та давлат (Покистон) тан олган Давоми бор. @geograflar_faoliyati
Осиё қитъасида жойлашган давлатларнинг номларининг келиб чиқиши
Осиё мамлакатлари номи қаердан олинган 1. Озарбайжон – “Олов йиғувчи” 2. Арманистон – арманлар уруғи асосчиси Арманик номидан олинган. 3. Афғонистон – афғонларнинг афсонавий бобокалони Афғон номидан олинган. 4. Бангладеш – бенгалча Бенгаллар мамлакати 5. Баҳрайн – арабча денгиз 6. Бруней – арабча Дунё ҳукмдори 7. Бутан – тибетча Тибет атрофлари 8. Ветнам – шарқий ветлар мамлакати 9. Грузия – Сакартвелло (картвеллар – грузинлар) 10. Индонезия – оролли Ҳиндистон 11. Иордания – Иордан дарёси номидан олинган. 12. Ироқ – арабча қирғоқ ёки қуйи ер 13. Исроил – исроил халқи номидан олинган. 14. Камбоджа – Камбу уруғи асосчиси номидан олинган. 15. Қатар – Қадимги Қадару қишлоғи номидан олинган. 16. Кипр – юнонча кипарис сўзидан олинган. 17. Қирғизистон – қирғиз халқи номидан олинган. 18. Қозоғистон – қозоқ халқи номидан олинган. 19. Корея – Х-ХIV асрларда қўлланган этноним. 20. Қувайт – арабча » шаҳар, қалъа 21. Лаос – лаос халқи номидан олинган. 22. Ливан – Ливан тоғи, яъни семит тилида оқ деган маънони англатади. 23. Малайзия – малайя халқи номидан олинган. 24. Малдив – санскритча «орол 25. Мўғулистон – мўғул халқи номидан олинган. 26. Мянма – бирмача Олтин ибодатхоналар мамлакати 27. Непал – санскритча тоғ этагидаги манзилгоҳ 28. Покистон – урдуча пок мамлакат 29. Саудия Арабистони – саудлар сулоласи номидан олинган. 30. Цингапур – санскртича Шер шаҳар 31. Сурия – Оссурия мамлакати номидан олинган. 32. Таиланд – тан халқи номидан олинган. 33. Тайван – хитойча кўрфаз йўли 34. Тожикистон – тожик халқи номидан олинган. 35. Туркия – турк халқи номидан олинган. 36. Туркманистон – туркман халқи номидан олинган. 37. Ўзбекистон – ўзбек халқи номидан олинган. 38. Уммон – шаҳар асосчиси Уммон бин Иброҳим номидан олинган. 39. Филиппин – Испания қироли Филипп II номига қўйилган. 40. Ҳиндистон – Ҳинд дарёси номидан олинган. 41. Хитой – мўғуллар қабиласи киданлар номидан олинган. 42. Шри-Ланка – санскритча шон-шарафли ер 43. Эрон – орийлар қабиласи номидан олинган. Олийжаноб 44. Яман – арабча ўнгда, Маккадан ўнгда 45. Япония – қадимги япон тилидан тоғ мамлакати одамлари, тўғридан-тўғри таржимаси Қуёшнинг илдизи маъносини билдиради. @geograflar_faoliyati
Нега Австралия материгидаги айрим халтали бўри тури йўқолиб кетди.
Халтали бўри Ҳозирги кунда ҳам халталиларнинг кўп турлари сақланиб қолганига қарамай, яқин ўтмишда уларнинг айрим турлари бутунлай йўқ бўлиб кетгани ҳам аччиқ ҳақиқатдир. Халтали бўрилар ҳақидаги илк илмий маълумот 1808 йилга оид. Тасмания оролидагина сақланиб қолган Халтали бўрини қитъадан сиқиб чиқарилишига сабаб, бу ерларга жанубий-шарқий Осиёдан келиб ўрнашган ёввойи итлар – динго сабаб бўлган деган илмий қараш мавжуд. Тарихан ҳеч қачон халтали бўрининг одамга ҳужум қилгани қайд қилинмаган. Қўй-қўзиларига ҳужум қилиш баҳонаси билан фермерлар ёппасига бу бўрини қиришни бошлаган. Ҳатто ҳар бир ўлдирилган халтали бўри учун мукофотлар ҳам берилар эди. ХХ аср бошларида ҳам ҳали халтали бўрилар Тасманиянинг баланд тоғли ҳудудларида табиий ҳолда яшар эди. Тасмания ҳукумати 1928 йилда табиатни асраш борасида махсус қарор чиқарган. Лекин тушунарсиз сабабга кўра, бу қарорда ҳам халтали бўрини муҳофаза қилиш чоралари кўзда тутилмаган эди. Ёввойи табиат қўйнида охирги халтали бўрини 1930 йилда кўришган, аниқроғи, уни отиб ўлдиришган. Тутқунликда сақланган сўнгги халтали бўри эса 1936 йилнинг 6 сентябрида Хобартдаги зоопаркда қариликдан ўлган. Халтали бўрини овлашга тақиқ фақат 1938 йилда жорий этилди ва кўрганингиздек, бу пайтга келиб, халтали бўрининг ўзи аллақачон йўқ бўлиб кетиб бўлганди. 1966 йилда оролнинг жануби-ғарбида халтали бўриларни ҳимоялаш учун махсус резервация ҳам ташкил қилинган. Лекин бу ҳаракатлар аллақачон кеч бўлгандан кейин қилингани боис, ҳанузгача, халтали бўрини биров қайтиб кўрмаган. Олимлар ва табиатшунос мутахассислар халтали бўрилар Тасманиянинг одам қадами етмаган энг баланд тоғли ҳудудларидаги қалин ўрмонларда яшаб қолганига умид билан ҳар йили қидирув ишларини ташкил қилади. 2005 йилда эса Австралиядаги журналлардан бири халтали бўрини тиригини кўрган ва топган одамга тахминан минг АҚШ доллари миқдорида мукофот ҳам эълон қилган. Қувонарлиси шундаки, сўнгги йилларда халтали бўрига тегишли деб ҳисобланаётган излар ва ҳатто бўрининг ўзини узоқдан кўрганлигини айтаётган гувоҳлар пайдо бўлмоқда. Шунга кўра, балки яқин йилларда бу ноёб жониворнинг қайта топилиши содир бўлса, албатта, катта воқеа бўлган бўлар эди. @geograflar_faoliyati
Ўзбекистон аҳоли сони динамикасининг 100 йилдаги ўзгариш кўрсаткичлари
Ўзбекистон аҳолиси 100 йил ичида 30 миллион кишига ошди Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига республиканинг доимий аҳолиси 36 млн 24 минг 946 нафарни ташкил этган. Йиллар кесимида мамлакатимиз доимий аҳолиси сони: ➖ 1920 йил — 4,4 млн киши ➖ 1930 йил — 4,9 млн киши ➖ 1940 йил — 6,6 млн киши ➖ 1950 йил — 6,2 млн киши ➖ 1960 йил — 8,4 млн киши ➖ 1970 йил — 11,8 млн киши ➖ 1980 йил — 15,8 млн киши ➖ 1990 йил — 20,2 млн киши ➖ 2000 йил — 24,5 млн киши ➖ 2010 йил – 28 млн киши ➖ 2020 йил — 33,9 млн киши Умуман олганда Ўзбекистонда доимий аҳоли сони хар куни ўртача 2,1 мингтага кўпаймоқда
“Оқ қитъа” нинг кашф этилиши
Антарктиданинг кашф этилиши ХVI асрнинг II ярми ва ХVII асрнинг I ярмида бўлиб ўтган буюк географик кашфиётлар даврида барча одам яшайдиган материклар кашф қилиб бўлинди.Жеймс Кукнинг жанубий қутбий доирадан кесиб ўтиб қуруқлик топа олмай ўз кундаликларида “жанубда бўлиши мумкин бўлган ерлар хеч қачон тадқиқ қилинмайди. Бу ўлкани табиат доимий совуққа махкцм этган” деган фикрлари материк анча кеч кашф этилишига сабаб бўлган.Австралия материги кашф этилганидан 214 йил ўтиб жасур рус денгизчилари Фоддей Беллинсгаузен ва Михаил Лазарев инсоният учун ноъмалум бўлган ва музлар билан қопланган янги материкни кашф этишди. 1819-1821 йилларда Фаддей Фаддеэвич Беллингсгаузен ва Михаил Петрович Лазарев Антарктидага экспедиция қилишди. Саёҳатдан мақсад Ернинг жанубий қутби яқинидаги ерларни кашф қилиш тадқиқ қилишдир. Фаддей Фаддеэвич Беллинсгаузен (туғилган Фабиан Готтлиб Тадеус фон Беллинсгаузен, 1778-1852) – рус навигатори, адмирал, Антарктиданинг кашфиётчиси. Келиб чиқиши бўйича – Болтиқбўйи немис, Беллингсгаузеннинг Болтиқбўйи зодагонлар оиласидан. Михаил Петрович Лазарев (1788-1851) – рус денгиз флоти қўмондони ва навигатори, адмирал, узоқ муддатли хизматлари учун ИВ даражали Авлиё Георгий ордени соҳиби, Қора денгиз флоти қўмондони ва Антарктиданинг кашфиётчиси. 1819 йил 16 июлда узоқ ва жуда пухта тайёргарликдан сўнг жанубий қутб экспедицияси Кронштадтдан икки уруш шлюпи (елканли ҳарбий кема)дан – Восток ва Мирнийдан иборат узоқ сафарга йўл олди. Биринчисига Фаддей Фаддеэвич Беллингсгаузен, иккинчисига – Михаил Петрович Лазарев қўмондонлик қилган. Кемалар экипажи тажрибали денгизчилардан иборат эди. 21 кунлик саёҳатдан сўнг, шлюплар Тенерифе оролига яқинлашди. Кемалар экипажлари тоза сув ва озиқ-овқат захираларини йиғишаётганда, офицерлар тоғли гўзал оролни ўрганишди. Кемалар экваторни кесиб ўтди ва кўп ўтмай, қулай жануби-шарқий пассат шамоли билан Бразилияга яқинлашди ва Рио-де-Жанейро шаҳри чўзилган қирғоқларида чиройли, қулай кўрфазга лангар ташлади. Кемалар захираларни йиғиб, хронометрларни текшириб, жанубга, қутб океанининг номаълум ҳудудларига қараб йўл олиб, шаҳарни тарк этди. «Восток» ва «Мирний» шлюплари. 1820 йил 28 январда (эски календарда 16 январь) «Восток» ва «Мирний» кемалари номаълум Жанубий қитъанинг континентал музлигига яқинлашди. Бу сана охирги қитъа – Антарктиданинг кашф этилган куни ҳисобланади.
Қозоғистоннинг маъмурий-худудий тузилиши қандай?
Қозоғистоннинг вилоятлари ва унинг марказлари: 1. СОЛТУСТИК ҚАЗАҚСТАН – Петропавл 2. ПАВЛОДАР – Павлодар 3. АҚМОЛА – Кўкшетау 4. ҚОСТАНАЙ – Қостанай 5. ШИҒИШ ҚАЗАҚСТАН – Ўскемен 6. АБАЙ- Семей 7. ҚАРАҒАНДА – Қарағанда 8. УЛИТАУ – Жезқазған 9. АҚТОБE – Ақтобе 10. БАТИС ҚАЗАҚСТАН – Орал 11.АТИРАУ – Атирау 12. МАНҒИСТАУ – Ақтау 13. ЖEТИСУ – Талдиқўрған 14. АЛМАТИ – Қўнаев 15. ЖАМБИЛ – Тараз 16. ТУРКИСТАН – Туркистан 17. ҚИЗИЛЎРДА – Қизилўрда Вилоят «Облыс» дейилади. Вилоятлар 9-синф дарслигида 14 та дейилган бўлса, 10-синф дарслигида 17 та дейилган. Ўзгаришлар: 1. Қарағанда бўлиниб, Улитау вилояти, Шиғиш Қазақстан бўлиниб, Абай вилояти, Алмати вилояти бўлиниб, Жетису (Еттисув) вилоятлари ташкил топди. 2. Ўнтустик Қазақстан вилояти номи Туркистан деб ўзгартирилиб, Вилоят маркази Шимкентдан Туркистан шаҳрига кўчди. Шимкент Республикага бўйсунадиган шаҳарга айланди. Маъноси Шиғиш Қазақстан, маъноси «Чиқиш», Қуёш чиқиш томон, дегани, яъни Шарқий Қозоғистон Батис Қазақстан, маъноси «Батис», Қуёш ботиш томон дегани, яъни Ғарбий Қозоғистон Ўнтустик Қазақстан, маъноси «Ўнг томондаги» дегани (Шарққа қараганингизда), яъни Шимолий Қозоғистон. Солтустик Қазақстан, маъноси «Сўл томондаги» дегани (Шарққа қараганингизда), яъни Жанубий Қозоғистон. @geograflar_faoliyati
Андижон вилояти туманларининг майдони қанча. Энг катта ва энг кичик туманлар қайси?
Андижон вилоятидаги шаҳар ва туманлар майдони Шаҳарлар Андижон ш. – 70 кв.км Хонобод ш. – 40 кв.км Туманлар Олтинкўл – 210 кв.км Андижон – 370 кв.км Балиқчи – 340 кв.км Бўстон – 200 кв.км Булоқбоши – 180 кв.км Жалақудуқ – 370 кв.км Избоскан – 280 кв.км Улуғнор – 420 кв.км Қўрғонтепа – 460 кв.км Асака – 270 кв.км Марҳамат – 320 кв.км Шаҳрихон – 290 кв.км Пахтаобод – 260 кв.км Хўжаобод – 230 кв.км Демак Андижон вилоятидаги майдони энг катта туман Қўрғонтепа тумани, энг кичиги эса Булоқбоши тумани бўлмоқда. @Geograflar_faoliyati
Тайван ва Хитой халқ республикаси ўртасидаги зиддият сабаблари нимада? Тайван ХХР қарши курашда кимнинг ёрдамига таянади. Осиё йўлбарсла�
Тайван ороли Расмий номи: Хитой Республикаси. Хитой Тайпейи номи билан ҳам маълум. Маркази Тайбей шаҳри. Хитойнинг жануби-шарқидаги орол. Мустақиллиги айрим давлатлар томонида тан олинган, президенти бор. Лекин Хитой уни 23-провинцияси деб ҳисоблайди. Орол 1874 йилда Япония томонидан босиб олинади ва 1945 йилгача унга тегишли бўлади. 1912 йил Хитой империяси Республикага айланади. Гоминдан партияси етакчиси Сун Ят Сен 1-президент бўлади. 1927 – 1949 йиллар фуқаролар урушида Гоминдан ва Коммунистик партия ўртасида кураш кетади. 1937 – 1945 йилларда Япония мамлакатни шарқини босиб олиши сабаб, вақтинча икки партия муросага келади. Уруш тугагач, фуқаролар уруши яна давом этади. СССР ёрдами билан Коммунистик партия ҳокимиятни эгаллаб, 1949 йил 1 октябрда Хитойни Халқ Республикаси деб эълон қилади. Мағлуб бўлган Гоминдан партияси Чан Кайши бошчилигида Япониядан озод бўлган Тайван оролига жойлашиб олади. Узоқ вақт ХХР БМТга киритилмай, унинг ўрнини Хитой Республикаси эгаллаб келган. АҚШ қўллаб-қувватлаши сабаб, Тайван Корея, Цингапур ва Гонгконг қатори «Осиё йўлбарслари»дан бирига айланади. @geograflar_faoliyati
Тайван ва Хитой халқ республикаси ўртасидаги зиддият сабаблари нимада? Тайван ХХР қарши курашда кимнинг ёрдамига таянади. Осиё йўлбарсла�
Тайван ороли Расмий номи: Хитой Республикаси. Хитой Тайпейи номи билан ҳам маълум. Маркази Тайбей шаҳри. Хитойнинг жануби-шарқидаги орол. Мустақиллиги айрим давлатлар томонида тан олинган, президенти бор. Лекин Хитой уни 23-провинцияси деб ҳисоблайди. Орол 1874 йилда Япония томонидан босиб олинади ва 1945 йилгача унга тегишли бўлади. 1912 йил Хитой империяси Республикага айланади. Гоминдан партияси етакчиси Сун Ят Сен 1-президент бўлади. 1927 – 1949 йиллар фуқаролар урушида Гоминдан ва Коммунистик партия ўртасида кураш кетади. 1937 – 1945 йилларда Япония мамлакатни шарқини босиб олиши сабаб, вақтинча икки партия муросага келади. Уруш тугагач, фуқаролар уруши яна давом этади. СССР ёрдами билан Коммунистик партия ҳокимиятни эгаллаб, 1949 йил 1 октябрда Хитойни Халқ Республикаси деб эълон қилади. Мағлуб бўлган Гоминдан партияси Чан Кайши бошчилигида Япониядан озод бўлган Тайван оролига жойлашиб олади. Узоқ вақт ХХР БМТга киритилмай, унинг ўрнини Хитой Республикаси эгаллаб келган. АҚШ қўллаб-қувватлаши сабаб, Тайван Корея, Цингапур ва Гонгконг қатори «Осиё йўлбарслари»дан бирига айланади. @geograflar_faoliyati
Европа мамлакатларининг номлари қандай маъноларни англатади. «Чеккадаги ер» «Римдан келган одамлар» ва «Бургутлар мамлака�
Европа мамлакатлари номлари Сўзма-сўз таржима қилинганда: 1. Исландия – Музли ер 2. Ирландия – Эриу ерлари 3. Шотландия – Скотлар ери 4. Уэлс – Чет элликлар ери 5. Англия – Англлар мамлакати 6. Дания – Текис чегара ҳудуди 7. Норвегия – Шимолий йўл 8. Швеция – Свелар мамлакати 9. Финландия – Ер 10. Эстония – Сув бўйида яшовчилар 11. Латвия- Ўрмон тозаловчи 12. Литва – Қирғоқ ерлари 13. Андорра – Буталар билан қопланган ер 14. Франция – Франклар мамлакати 15. Монако – Ягона уй 16. Нидерландия – Пасттекисликлар 17. Бельгия – Белглар мамлакати 18. Люксембург – Кичик қалъа 19. Германия – Одамлар мамлакати 20. Швейтсария – Свислар мамлакати 21. Лихтенштейн – Ёрқин тош 22. Австрия – Шарқий қироллик 23. Португалия – Кале порти 24. Испания – Кўп қуёнлар ўлкаси 25. Италия – Бузоқлар мамлакати 26. Ватикан – Тепаликдаги папа саройи 27. Сан-Марино – Авлиё Марин ерлари 28. Малта – Бошпана жойи 29. Словения – Бир тилда сўзлашувчи одамлар мамлакати 30. Хорватия – Тоғ тизмасида 31. Босния ва Гертсеговина – Босна дарёси ва Гертсогнинг мулки 32. Сербия – Эркаклар юрти 33. Черногория – Қора тоғлар мамлакати 34. Косово – Қора қушлар даласи 35. Македония – Узун одамлар мамлакати 36. Албания – Бургутлар мамлакати 37. Греция – Эллинлар мамлакати 38. Полша – Дала одамлари 39.Чехия – Чехлар мамлакати 40. Словакия – Словаклар мамлакати 41. Венгрия – Магяр (Венгер)лар мамлакати 42. Руминия – Римдан келганлар одамлар 43. Молдова – Тўқ рангли дарё 44. Болгария – Аралаш қабилалар уйи 45. Беларус – Оқ Руслар 46. Украина – Чеккадаги ер 47. Кипр – Мис ороли
Туркия давлати тўғрисида қизиқарли 100 та факт.
Туркия ҳақида 100 та қизиқарли фактлар. 1. Туркия сайёҳлар энг кўп ташриф буюрадиган мамлакатлардан биридир. 2. Ушбу мамлакат дунёдаги ёнғоқ ва финдиқнинг асосий экспортчиси ҳисобланади. 3. 1934 йилгача туркларда фамилиялар мавжуд эмас эди. 4. Туркия давлати 81 вилоятга бўлинган. 5. Турклар чойни жуда яхши кўрадилар, шунинг учун улар кунига 10 стакан ичишади. 6. Туркия жуда саводли аҳолига эга. 7. Туркия – бу ўзининг ажойиб пляжлари билан машҳур бўлган давлат. 8. Гилос биринчи марта европага Туркиядан келтирилган. 9. Туркияликларнинг 95 фоизга яқини Худонинг мавжудлигига ишонишади. 10. Футбол турклар орасида энг машҳур спорт тури. 11. Туркия тиббиёт соҳасида дунёда этакчи ҳисобланади. 12. Эвропа мамлакатлари орасида энг узоқ таътил даври Туркияда. 13. Туркияда сиз кўчмас мулкни бошқа Эвропа пойтахтларига қараганда 5 баравар арзонроқ сотиб олишингиз мумкин. 14. Туркия дунёдаги энг хавфсиз мамлакатдир. 15. Турк тили лотин алифбосидан фойдаланади. 16. 1509 йилда Туркияда 45 кун давом этган энг узун зилзила содир бўлди. 17. Туркиядаги қўл сиқиш Ғарб мамлакатларига қараганда анча заифроқ. 18. Турклар Ўрта денгизни Оқ денгиз деб аташади. 19. Оддий туркий жанжал бир зумда жанжалга айланиши мумкин. 20.Турклар меҳнатсевар одамлардир. 21. Савдолашиш турк аҳолисининг турмуш тарзи деб ҳисобланади. Улар ҳатто ўзларининг маошлари тўғрисида бошлиқлари билан келишиб олишади. 22 Туркиянинг баъзи ҳудудларида қор 5 ойгача ётиши мумкин. 23. Туркларда янги йил ва туғилган кунлар бўлмайди. Бу байрамлар у эрда нишонланмайди. 24. Туркияни 4 та денгиз ювади: Қора, Мармара, Ўрта эр денгизи ва Эгей. 25. Биринчи марта кофе Туркияга келтирилди. 26. Туркия 10 та чанғи курорти билан машҳур. 27. Энг қиммат ипак гилам Туркиянинг Cаня музейида сақланади. 28. Биринчи христиан кенгаши айнан шу давлатда ташкил этилган. 29. Туркиянинг пляжлари 8000 километр узунликда. 30. Сузишга қодир турк турк мушуки бор. 31 Дунёда 90 миллионга яқин одам турк тилида гаплашади. 32. Архитектура ёдгорликлари сони бўйича Туркия этакчи ўринни эгаллайди. 33. Ҳар бир турк ресторанида бепул нон, чой ва сув берилади. 34. Ушбу штатдаги кўчмас мулк солиғи йилига атиги бир марта тўланади. 35. Ушбу мамлакатда йилига тахминан 2 миллион автомобиль ишлаб чиқарилади. 36. Туркия 3 марта ҳарбий тўнтаришни бошдан кечирди. 37. Фақатгина 2001 йилда ушбу штатда ўлим жазоси бекор қилинди. 38. Туркиялик янги турмуш қурганларга тўй учун олтин берилад 39 23 апрель Туркия булутсиз бахт байрамини нишонламоқда. Шу куни катталар болалар билан кўп вақт ўтказадилар. 40 Туркияда самолёт ишлаб чиқарадиган завод мавжуд. 41. ВИИ асрда замонавий Туркия ҳудудида одамлар сигирларни уюштирган. 42. Туркияда ёнилғи қуйиш учун машинадан чиқиш шарт эмас. Ҳар бир ёқилғи қуйиш шохобчасида ёнилғи қуйиш шохобчалари мавжуд. 43. Туркияда Агаве дарахтлари қишда гуллайди. 44. Туркиянинг жанубий қирғоғи ҳудудида панелли ва ғиштли уйлар қуриш тақиқланади. 45. Туркия, бетараф бўлиб, Иккинчи Жаҳон урушида қатнашмади. 46. Формула-1 пойгалари Туркияда бўлиб ўтади. 47. Туркияда минералларнинг тахминан 100 навлари мавжуд. 48. Озарбайжонлик энг ёш туркиялик миллиардер ҳисобланади. 49. 1983 йилда Туркия барча казиноларни қонунийлаштиришга муваффақ бўлди. 50 Замонавий турк тилида жуда кўп қарз сўзлари мавжуд. 51. Туркияда ҳарбий юришлар отларни тортиб олиш билан бирга келади. 52 Туркиянинг Мардин шаҳрида бугунги кунгача сиз Исо Масиҳнинг она тили бўлган оромий нутқини эшитишингиз мумкин. 53. Афсонавий Троя замонавий Туркия ҳудудида жойлашган. 54. 1950 йилдан бошлаб ҳар 100 аёлга тўғри келадиган эркаклар сони камайиб бормоқда. 1950 йилда ҳар 100 аёлга 101 дан ортиқ эркак тўғри келган. 2015 йилда аллақачон 97 кишидан кам эркак бор. 55. Туркия аҳолиси бир-бирлари билан саломлашганда, ёноқларига тегиб, икки марта қучоқлашади. 56. Туркияда жойлашган Мараш шаҳарчаси узоқ муддатли музқаймоқ билан машҳур. 57 Энг мазали зайтун мевалари Туркияда етиштирилади. 58. Туркия нон маҳсулотлари истеъмол қилиш бўйича иккинчи ўринда туради. 59. Баландлиги 2 метр 45 сантиметр бўлган турк дунёдаги энг узун одамдир. 60. Туркиядаги армия европа давлатлари орасида энг қудратли кучдир. 61. Туркия дорихонасида улар қон босимини ўлчашлари ва гриппга қарши дориларни бепул беришлари мумкин. 62. Туркиянинг Истанбул шаҳрида жойлашган аквариум йвропадаги энг каттаси ҳисобланади. 63 Туркияда уйга кираётганда пойабзалингизни ечиб, оёқ кийимингизни эшик олдида қолдириш одат тусига кирган. 64. Туркия – Олий суднинг аёл судьясига эга бўлган биринчи давлат. 65. Туркия дунёдаги энг йирик тўқимачилик ишлаб чиқарувчиси. 66. 3,5 миллиондан ортиқ туркиялик фуқаро Германияда расман яшайди. 67. Айнан Туркияда дунёдаги биринчи университет ташкил этилган. 68. Учувчисиз ракетани учган биринчи киши туркиялик эркак эди. 69. Владимир Жириновский турк тилини яхши билади. 70. Ушбу мамлакатда финдиқнинг тахминан 70% этиштирилади. 71. Туркия савдо соҳасида ривожланган мамлакат. 72. Дунёнинг еттита мўъжизасидан 2 таси Туркияда жойлашган. 73 Туркияда турли хил кўзларга эга мушуклар мавжуд. 74. Туркияда яшовчи эркаклар эгри аёлларни яхши кўрадилар. 75. Туркияда ҳар бир бурчакда сартарошлар бор, чунки аҳоли гўзаллик учун кўп вақт ажратишади. 76. Туркия аҳолиси тобора кўпроқ чет эллик аёлларга уйланишмоқда. 77. Турк аёллари эпилацияни фақат ойига бир марта амалга оширадилар. Улар жуда юқори сифатли жараёнга эга. 78 Туркияда гладиаторлар қабристони мавжуд. 79 Бу мамлакатда жуда кўп гуллар бор. Уларнинг 9000 га яқин навлари мавжуд. 80. Турк ошхонаси дунёдаги энг яхши учликка киради. 81 Туркияда 17-асрда кофе ичиш тақиқланган. Ушбу қонунни бузганлар қатл этилган. 82. Туркларнинг бир-бирларини исмлари билан чақиришларини камдан-кам учрайди. 83. Туркияда Памуккале бор – машҳур термал булоқлар. 84. Туркияда жойлашган Агри тоғи бу мамлакатнинг энг баланд нуқтасидир. 85. Дунёнинг энг яхши апельсинлари Туркиянинг Финике шаҳрида етиштирилади 86. Турк ҳаммомларида сиз танангизни тўлиқ очиб беролмайсиз. Уни сочиқ билан қоплаш керак. 87. Қадимги даврларда Туркияда амазонкалар бўлган. 88. Агар бирор киши Туркиядан саёҳатга чиқса, анъанавий равишда сув ҳавзасини тўкиш керак. 89 Туркияда мушуклар яшайдиган ноёб Ван кўл мавжуд. 90. Фақат 1923 йилда турклар миллатга айланди. 91. Турк ва рус тилларининг фонетикаси тўлиқ мос келади. 92. Москвадан Туркияга учиш учун тахминан 3 соат вақт кетади. 93. Туркияда расмий дин мавжуд эмас. 94. Туркия халқи барча савдо-сотиқларнинг жекидир, улар ҳамма нарсани сохталаштириши мумкин. 95. Бундай ҳолатда, уяли қўғирчоқларга ўхшаган рақамлар машҳур деб ҳисобланади. 96. Туркиянинг ўзига хос кураш тури бор: нефть учун кураш. 97. Касикчи олмоси Туркиянинг Истанбул шаҳрининг саройига тақдим этилган. 98. Бу мамлакатда тўйларда зиёфатдан кўра кўпроқ рақслар бор. 99. Ёмон кўз ва фездан олинган туморлар Туркияда энг кенг тарқалган ёдгорликдир. 100. Болалигиданоқ туркиялик ота-оналар болаларни футбол томоша қилиш учун ташвиқот қилишни бошлайдилар. @geograflar_faoliyati
Афғонистон иқтисодиётини ривожлантиришда қандай омилларга таяниши мумкин ва улардан унумли фойдаланилиши учун қандай шароитлар яратил�
Афғонистон иқтисодиётини ривожлантиришда қандай омилларга таяниши мумкин ва улардан унумли фойдаланилиши учун қандай шароитлар яратилиши лозим? Мазкур давлатда сиёсий вазиятнинг барқарор бўлиши мамлакатимиз ва бутун Марказий Осиё минтақаси иқтисодий-географик ўрнига қандай таъсир кўрсатади? Афғонистон иқтисодий жиҳатдан суст ривожланган аграр давлат. Иқтисодий ривожланишида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар томонидан кўрсатилаётган молиявий ёрдам катта аҳамиятга эга. Афғонистон иқтисодиёти қандай эди? Сўнгги йилларда Афғонистон иқтисодиёти заифлик ва ёрдамга қарамлик натижасида шаклланиб келди. ЖСТ маълумотлари асосида охирги 20 йиллик бўйича мамлакат ЯИМ ўсиши таҳлил қилиб чиқилганда ҳам, 2003 йилдан кейинги 10 йиллик давр мобайнида мамлакат иқтисодиёти ўртача 9 фоиздан юқори ўсди. Бундан кейинги йилларда эса (халқаро ёрдамлар камайиши таъсирида) ўсиш суръати секинлашди ва 2015–2020 йиллар оралиғида йиллик ўртача кўрсаткич 2,5 фоизга тушиб қолди. 2020 йилда аҳолиси 40 миллионга яқин бўлган Афғонистонда ЯИМ ҳажми 19,8 млрд доллар бўлиб, аҳоли жон бошига бу кўрсаткич 509 долларни ташкил қилади. Мамлакат ташқи савдо айланмасига эътибор қаратилса, 2019 йилда мамлакат экспортининг умумий ҳажми 870 млн долларни, импорт эса 8,6 млрд доллар (салбий ташқи савдо сальдоси деярли 10 баравар юқори) атрофида бўлган. Бундан ташқари, сиёсий низолар сабаб хавфсизлик учун ажратиладиган буджет иқтисодиётининг 29 фоизини ташкил қилган. Қочқинлар инқирози «Толибон»нинг ҳокимиятга келиши фонида Қўшма Штатлар Афғонистон марказий банкининг АҚШда сақланаётган активларини музлатиб қўйди. Маълумотларга кўра, апрель ойи охирида Афғонистон марказий банкининг валута захиралари 9,4 млрд долларни ташкил этган. Шундан сўнг АҚШнинг таъсири кучли бўлган Халқаро валута жамғармаси (ХВФ), Жаҳон банки (ЖБ) каби ташкилотлар томонидан Афғонистон иқтисодиётига кўрсатиб келинаётган ёрдамлар ҳам тўхтатилди. Натижада валута ҳисоблари музлатилиши ортидан Афғонистонда нақд пул етишмаслиги туфайли озиқ-овқат маҳсулотлари ва ёнилғи нархи кескин қимматлашиб кетди. ХВФнинг охирги прогнозларига кўра, жорий йилда Афғонистон иқтисодиёти 30 фоизга қисқариши кутилмоқда. Бу миллионлаб одамлар қашшоқлашиб кетиши ва аянчли гуманитар инқирозга олиб келиши мумкин, бу эса биринчи навбатда қочқинлар сони ортишига сабаб бўлади. Қочқинларнинг катта оқими уларни қабул қиладиган қўшни республикаларда давлат ресурсларига юк бўлиши, меҳнат бозорида босимни кучайтириши ва ижтимоий кескинликка олиб келиши мумкин. Август ойидаги энг ёмон сценарийда минтақада яна 500 минг янги афғон қочқини пайдо бўлиши кутилаётгани айтилган бўлса, айни пайтда бу рақамлар қарийб 1 миллион кишигача етиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. БМТ маълумотларига кўра, ҳаво ҳарорати пасайиб бориши натижасида уйсиз қолган афғонларнинг аҳволи ёмонлашмоқда. Ёрдамга муҳтож афғонистонликлар сони 20 миллионга етган ва уларнинг сони ҳар куни ўсишда давом этмоқда. Қўшни мамлакатлар қочқинларни қабул қилиши мумкинми? Афғон қочқинларини қабул қилиши мумкин бўлган қўшни мамлакатлар сифатида асосан Тожикистон, Покистон ва Эрон кўрилмоқда. ХВФ ҳисоб-китобларига кўра, бу Тожикистон учун 100 миллион доллар, Эронга 300 миллион доллар ва Покистонга 500 миллион долларга тушиши мумкин. Шунингдек, қочқинларни қабул қилишда Марказий Осиё мамлакатлари асосий номзодлар сифатида кўрилаётган бўлсада, уларнинг аксарияти буни мутлақо хоҳламайди. Минтақа мамлакатларидан фақатгина Тожикистонда афғонларни қабул қилиш бўйича қисман хоҳиш бўлсада, мамлакатнинг иқтисодий ҳолати бунга тўла даражада имкон бермайди. Шу сабаб Тожикистон халқаро молиявий ёрдам олмагунча кўп сонли қочқинларни қабул қила олмаслигини маълум қилган. Ўзбекистон ҳукумати айни пайтда афғон қочқинларини қабул қилиш режалари мавжуд эмаслигини билдирган. Бунга асосли сабабларни ҳам келтириш мумкин. Биринчидан, қочқинларни жойлаштириш Ўзбекистон буджети учун катта молиявий харажатларни талаб қилади. Халқаро ҳамжамият томонидан бу борада аниқ дастур ва миқдорларга асосланган амалий ишлар қилинмади, яъни халқаро молиявий ёрдам қайси давлатлар томонидан кўрсатилиши ёки унинг аниқ миқдори мавжуд эмас. 2015 йилдаги оғир миграцион инқироздан кейин Европа Иттифоқи афғон қочқинларини қабул қилмаслигини ва уларни қўшни мамлакатларга жойлаштириш учун ёрдам кўрсатиш бўйича ишлар қилинишини айтишган бўлсада, якуний ва якдил қарор қабул қилинмади. Иккинчидан, афғон қочқинларини қабул қилиш мамлакатдаги ижтимоий кайфиятга жиддий таъсир ўтказади. Аҳолининг кўплиги афғонлардан хавфсирашади ва уларга нисбатан ишончсизлик юқори даражада. Учинчидан, Ўзбекистон олдида ҳеч қандай халқаро мажбурият ҳам мавжуд эмас. Мамлакат БМТнинг қочқинлар тўғрисидаги конвенциясига қўшилмаган. Тўртинчидан, пандемия ҳолатидаги санитария-эпидемиология муаммолари, трансчегаравий жиноятлар ва гиёҳванд моддалар савдоси кенгайиш хавфининг ортиши каби муаммоларни ҳам кўрсатиш мумкин. Афғонистондаги вазиятнинг Марказий Осиё мамлакатлари иқтисодий ҳолатига таъсири Афғонистон қадимдан Марказий Осиё мамлакатлари билан фаол савдо алоқаларида иштирок этиб келган ва ўзига хос кўприк вазифасини ҳам ўтаган. Айни пайтдаги иқтисодий беқарор ҳолат бир қанча салбий оқибатларни юзага келтиради: Биринчидан, Афғонистон илгари катта миқдордаги хорижий ёрдам олган. Биргина Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти давлатлари 2001 йилдан 2019 йилгача Афғонистонга 65 миллиард доллар хайрия қилган. Бу маблағнинг катта қисми савдо алоқалари орқали яқин қўшни мамлакатлар Эрон, Покистон, Туркманистон ва Ўзбекистон бозорига кириб борган. Айни вазиятда эса кўплаб давлатлар ва ташкилотлар Афғонистонга «терроризмни молиялаштириш»дан ўзларини тийиш учун пул ажратишни тўхтатганини маълум қилган. Иккинчидан, беқарор сиёсий ҳолат Афғонистон билан қўшни мамлакатларнинг халқаро имижи ва ички инвестицион муҳитига таъсир ўтказади. Масалан, Афғонистон инқирози натижасида Покистоннинг доллардаги облигациялари нархи тахминан 1 фоизга, Ўзбекистоннинг 2030 йилда тўланадиган долларлик облигациялари эса қарийб чорак фоизга камайиб кетди. Шунингдек, беқарорлик хорижий инвесторлар ва бизнес вакилларига Марказий Осиё давлатларига инвестиция киритишдан ўзларини тийишга мажбур қилади. Учинчидан, Марказий Осиё давлат раҳбарларининг охирги учрашувларида Афғонистон ҳам бевосита минтақадаги савдо алоқаларида тенг ҳуқуқли аъзо давлат сифатида кўрилаётганди. Хусусан, Қозоғистоннинг Афғонистонга экспорти 2017 йилда 560 млн доллар, 2018 йилда 510 млн долларни, 2019 йилда эса қарийб 400 млн долларни ташкил этган. Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги 2020 йилдаги ўзаро ташқи савдо айланмасига эътибор қаратиладиган бўлса, 777 млн долларни ташкил этиб, шундан 774,6 млн доллар экспорт улушига, 2,3 млн доллар эса импорт ҳиссасига (ижобий ТСА сальдоси 337 баробар кўп) тўғри келган. Молиявий ҳолат ёмонлашиши оқибатида эса Афғонистоннинг қўшни республикалардан қарздорлиги ортиб бормоқда. Хусусан, мамлакатдаги ДАБС энергетик корпорацияси маълумотларига кўра, биргина Афғонистоннинг қўшни давлатлар олдида электр энергия учун қарзи 62 млн долларга етган. Таъкидланишича, Тожикистонга 11,2 млн доллар, Ўзбекистонга 9,9 млн доллар ва Туркманистонга 5,1 млн доллар тўлаб керак. Бу каби ҳолатлар ортиб бориши эса молиявий жиҳатдан қудратли бўлмаган қўшни республикалар билан муносабатларга салбий таъсир ўтказа бошлайди. Хавф юқорилиги сабаб маҳаллий тадбиркорлар таваккалчилик асосида савдо-сотиқ учун маблағ жалб қилишда катта рискларга дуч келади (аввал ҳам рисклар юқори бўлган, аммо халқаро ёрдамлар эвазига афғон халқида ҳозиргига қараганда кўпроқ маблағ бор эди). Тўртинчидан, Афғонистон ҳудуди Марказий ва Жанубий Осиёни боғлайдиган ўзига хос йўлак вазифасини бажаради. Биргина «Термиз-Ҳайратон» кўпригидаги назоратўтказиш пункти орқали ҳар йили 5 миллион тоннагача турли юклар ташилган, уларнинг қарийб 70 фоизи Афғонистон орқали Покистон портларига олиб ўтилган. Гуманитар инқирознинг кучайиши ортидан эса таҳдидлар ортиб бораверади. Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, Афғонистоннинг иқтисодий тикланиши ҳақида гапиришга ҳали анча эрта ва бу борада асосли омиллар ҳам мавжуд эмас. Гуманитар инқирознинг кучайиши ортидан қочқинлар сонининг ортиб бориши эса қўшни мамлакатларга нисбатан салбий таъсир ўтказади ва босимни кучайтиради. @geograflar_faoliyati
Марказий осиё минтақаси давлатлари ва Афғонистон учун жиддий хавф туғдириши мумкин бўлган Сарез кўли қандай хосил бўлган. Унинг хавфлилиг
Помир тоғларидаги табиий тўғон кўл— Сарез кўли бугунги кунда Марказий Осиёнинг бир неча республикаларига жиддий хавф туғдириши мумкин. Тахминан 19 млн тонна сувни ушлаб турган табиий тўғоннинг мустаҳкамлигига ҳеч ким кафолат бера олмайди. Экспертларнинг сўзларига кўра, собиқ иттифоқ парчаланмасдан аввал ҳам Сарез кўлини ўрганиш учун илмий экспедициялар ташкил этилган. Тадқиқотчилар, 500 метрлик тўғонни олиб ташлашнинг имкони йўқ деб баҳолашган. 1911 йилда рўй берган кучли зилзила оқибатида пайдо бўлган кўл суви ҳажми тобора ошиб бормоқда. Шу боисдан ҳам, инсон қўли билан қурилмаган ва кўзга кўринмас жойлари қандай аҳволда экани номаълум бўлган тўғоннинг кучлироқ табиий офатга бардош бериш даражаси қандай эканини баҳолаш мушкул. Сейсмик фаол минтақада жойлашган табиий тўғон вайрон бўлса ёки сув билан ювиб кетилса, минтақадаги йирик табиий офат юз бериши ва Тожикистон, Афғонистон, Туркманистон ва Ўзбекистоннинг 6 миллиондан ортиқ инсонлар азият чекиши мумкин. Бугунги кунда Сарез кўлининг узунлиги 75 кмни ташкил этади. Унинг чуқурлиги 500 метрдан ортиқдир. Сарез кўли минтақа мамлакатлари учун хавфли бўлиб бўлиб қолмоқда.
Фаластин— жануби- ғарбий Осиёдаги тарихий худуд- давлат Ўрта денгизнинг шарқий соҳилида жойлашган. Майдони 26 минг кв. км. Фала
Фаластин— жануби- ғарбий Осиёдаги тарихий худуд- давлат Ўрта денгизнинг шарқий соҳилида жойлашган. Майдони 26 минг кв. км. Фаластин худудининг асосий қисми хозирда Исроил билан Иорданияга қарашли.1948- йилда Фаластин худудида яхудий Исроил давлати ташкил этилди.Кейинги даврларда ғарб давлатлари ва АҚШ кўмагида Исроил Фаластин худудининг катта қисмини эгаллаб олди.Хозирда Ғазо сектори ва бир қанча худудлар Фаластин давлати таркибида қолган холос. Нега Фаластин оғир ижтимоий- иқтисодий танг холатга келиб қолди.Келинг тарихга назар соламиз ва Фаластин тарихини тахлил қиламиз. Яқин ўтмишда яъни Аббосийлар даврида Фаластинда иқто тизими жорий қилинган, аҳолини ислом динига киритиш жараёни авж олган, христианларнинг ҳуқуқий мақоми кучсизланган. Бу бир қатор халқ қўзғолонларига сабаб бўлди. Аббосийлар халифалиги парчаланганидан сўнг Фаластин аста-секин тулунийлар, ихшидийлар сулолалари ҳукмронлиги остига ўтган. IХ – ХI асрларда Фаластинда иқтисодий юксалиш юз берган, катта ер майдонларига ишлов берилган. Иудаизм, христиан ва исломнинг диний маркази Қуддусда ХI асрда 40 минг аҳоли яшаган. Акка, Кесария, Аскалон, Ғазода сақдо ривожланган. 1099- йилда салибчилар Қуддусни эгаллаб, уни Қуддус қироллигининг марказига айлантирганлар. 1187- йилда Хаттин яқинидаги жангда Салоҳиддин салибчиларни енгиб, Қуддусни қўлга киритган. Фаластин айюбийлар, кейинроқ мамлуклар томонидан Мисрга қўшиб олинган. Фаластин 1516 йилгача уларнинг қўлида бўлиб, сўнг турклар тасарруфига ўтган. Усмонли турк империясининг XVII аср охиридан таназзулга юз тутиши билан турк хукмдорларининг ўзбошимчалиги кучайган. Соликлар ошган, аҳолининг турмуш даражаси пасайиб кетган.Натижада Фаластин иқтисодий тушкунликка учраган. ХIX асрнинг 20-.йилларида Фаластинда туркларга қарши халқ ҳаракати кучайган. 1832 йилда Фаластин Миср подшоси Муҳаммадали томонидан забт этилган. Ҳокимиятнинг марказлашуви, зодагонлар зулмининг чекланиши Фаластинни иқтисодий ривожланишига туртки бўлган. Аммо солиқларнинг кўпайиши, ҳарбий мажбуриятнинг жорий қилиниши аҳоли ўртасида қўзғолонга олиб келган. 1834- йили Ливан ва Сурия халқининг Миср ҳукмронлигига қарши 1840 —1841 йиллардаги курашини Фаластин халқи қўллаб- қувватлагани баҳонасида Фаластинда турк ҳукмронлиги тикланган. ХIX асрнинг 40-йилларидан бошлаб Европа давлатлари Фаластинга кириб кела бошладилар. 1869- йилда Сувайш каналининг очилиши билан Фаластиннинг стратегик ва иқтисодий аҳамияти янада кучайди. 1892- йилда француз компанияси Фаластинда биринчи Яффани қурган. ХIX аср охиридан бошлаб Европа мамлакатларидаги яҳудий аҳолининг Фаластинга кўчиши бошланган. Фаластин 1-жаҳон уруши йилларида Франция, Германия, Туркия ҳамда инглиз қўшинлари ўртасидаги кураш майдонига айланган. Бу рақобат Фаластинни инглизлар томонидан забт этилиши билан якунланди. 1916- йилда СайксПико шартномасига биноан, Фаластинда халқаро режим жорий қилиниши лозим бўлган. Фаластинда ўз мавқеини мустаҳкамлаш мақсадида инглизлар Европа мамлакатларида ХIX асрнинг 90-йилларида пайдо бўлган реакцион (тескаричи) — миллатчи ҳаракатнинг кўринишларидан бири бўлган сионизмдан фойдаланганлар.Бу орқали 1948- йилда Фаластин худудида Исроил давлати ташкил этилди. Исроил кейинги йилларда ғарб давлатлари ва АҚШ томонидан қўллаб- қувватланди. Бу орқали Фаластиннинг кўплаб худудлари босиб олинди. Хозирда Фаластинда оғир ижтимоий-иқтисодий вазият кузатилмоқда.Хали- хамон кўплаб давлатлар БМТ да Фаластин мустақиллигини тан олмаган. Бу геосиёсий майдондаги катта “ўйинчи” давлатларнинг сиёсий босимлари туфайли бўлмоқда. Давоми бор. @geograflar_faoliyati
Австралия иттифоқининг рамзи хисобланган Кенгру атамаси нима билан боғлиқ. Нега мамлакат гербида унинг тасвири туширилган?
Кенгуру «Кангуру» сўзи «кангуроо» ёки «гангурру» — сўзларидан келиб чиққан – Жеймс Кук аборигенлардан эшитган Австралия аборигенларининг Кууку-Йимитир тилида (Пама-Нюнг оиласининг тили) бу ҳайвоннинг номи. Кук 1770 йилда Австралиянинг шимоли-шарқий қирғоғига келган. Айтишкарига кўра, Жеймс Кук Австралияга келиб, катта, сакраб юрган, нотаниш ҳайвонни кўриб, маҳаллий аҳолидан бирига «бу нима?» савол берди, лекин у Кукнинг инглизча нутқини тушунмайди ва унга она тилида «Мен тушунмаяпман» деб, жавоб беради. «Кенгуру» каби эшитиладиган бу ибора ҳайвон номига айланган. Замонавий лингвистик тадқиқотларга кўра, бу воқеа фактик асосга эга эмас. Кучли орқа оёқлари бу ҳайвонлар узунлиги 12 м ва баландлиги 3 м гача сакрашлари мумкин. Максимал вазни Катта малла кенгуру 80-90 кг гача, бўйи 2 метр. Тезлиги 70 км/соат га етиши мумкин.Кенгру Австралия иттифоқининг рамзи хисобланади.Мамлакат гербида хам тасвирланган.Сабаби кенгру ортга юролмайди.Австралия иттифоқи хам хеч қачон иқтисодий тараққиётида ортга қадам ташламасин деган маънода унинг тасвири туширилган. @geograflar_faoliyati
27- февраль куни бўлиб ўтган тарихий ва мухим саналар.
27 февраль жаҳон саҳнасида нима юз берган. БАЙРАМЛАР: Халқаро нодавлат ташкилотлари куни. Халқаро қутб айиқлари куни. Халқаро оптимистлар куни МИЛЛИЙ БАЙРАМЛАР: Австралия – Гўзал туғилиш фестивали. Грузия – Хачапури куни. Доминикан – Мустақиллик куни. Эрон – Исломий тарбия куни. Россия – Махсус операция қўшинлари куни. Ветнам – Докторлар куни. Муҳим тарихий воқеалар – 380 – Император Феодосий И нинг фармонига кўра христианлик давлат дини деб эълон қилинди. – 425 – Константинопол университети ташкил топди. – 1472 – Ҳозирда ҳам фаолият юритаётган «Минте деи Пасчи ди Сиена» банки ташкил топди. -1598 – Земство Собори Борис Годуновни подшо этиб сайлади. – 1617 – Столбов келишуви. – 1712 – Баҳодир Шоҳ вафот этди. – 1813 – Россия ва Пруссия Наполеонга қарши Калиш Иттифоқи трактатини имзолашди. – 1844 – Доминикан Республикаси мустақилликка эришди. – 1897 – сунъий ширин таъм берувчи сахарин олинди. – 1900 – Бавария футбол клуби ташкил этилди. – 1919 – Россияда биринчи радиоэшиттириш ташкил этилди.
Нега Австралия материгидаги Португалия, Испания ва Голландия ўзларининг буюк кашфиётларини яширдилар.Кимлар материкни тадқиқ этишди..
Австралия материги қандай кашф этилган ? 1. Австралия ва Океаниянинг кашф этилиши ва тадқиқотлар буюк географик кашфиётлар даврига тўғри келди. Европада яна бир қитъанинг мавжудлиги ҳақидаги баҳслар узоқ вақтдан бери давом этиб келмоқда эди. Унинг мавжудлиги фойдасига асосий далил Шимолий ярим шардаги маълум қуруқлик каби, жанубий яримшарда унга мос катта ер майдони бўлиши мумкинлиги ҳақидаги фикр эди. Номаълум жанубий ер (лотинча, Терра Аустралис Инсогнита) испанлар, инглизлар, голландлар ва португаллар томонидан изланди. 1606 йилда Луис Ваэз де Торрес экспедицияси Австралиянинг шарқий қирғоқларига этиб борди. Бироз вақт ўтгач, улар материкнинг ғарбий қирғоқларига етиб келишди. Кейинчалик бу худудлар Абраҳам Ортелийнинг «Тйпус Орбис Террарум» номли дунё харитасига туширилди. (1589 йил) Жанубий номаълум ер харитаси Луис Ваэз де Торрес (1560–1614) испан навигатори. Торрес Педро Фернандес Кирос экспедициясининг учта кемасидан бири, яъни Сан-Педро қўмондони сифатида Жанубий ерни (Австралия) қидиришга кетди. Кемалар 1605 йил декабрда Перунинг Каяо шаҳридан чиқиб кетишди ва 1606 йил май ойида Кирос Аустриалиа де Эспириту Санто (ҳозирги Янги Гебрид) деб атаган оролларга етиб боришди. Саёҳат пайтида Кирос ва Торрес кемалари ажралиб кетишди. Луис Торрес Кирос кемасининг вайроналарини топишдаги муваффақиятсиз уринишларидан сўнг, экспедициянинг учинчи кемаси қўмондони Диего де Прадо-и-Товар билан биргаликда денгиз сафарини давом эттиришга қарор қилди. Саёҳат давомида Янги Гвинея оролининг жанубий қирғоғи, шунингдек, бу оролни Австралиядан ажратиб турувчи бўғоз топилган. 1606 йил 27-октабрда Торрес Янги Гвинеянинг ғарбий учига етиб борди ва 22 май куни Манилага етиб келди ва у ерда умрининг қолган қисмини ўтказди. Ўша йили (1606) Голландиялик навигатор Виллем Янсзон Австралия қитъасига биринчи бўлиб келган европалик бўлди. Виллем Янсзон (1570-1632) – Голландиялик денгизчи, адмирал, Австралия қирғоқларига биринчи бўлиб етиб келган европалик. 1605 йил 18 ноябрда Янсзон «Дуйфкен» кемасида Бантам (Ява оролидаги шаҳар)дан Янги Гвинея оролининг ғарбий соҳилига қараб сузиб кетди. Кейин саёҳатчи Торрес бўғозини сезмасдан Арафур денгизининг шарқий қисмини кесиб ўтиб, Карпентария кўрфазига сузиб кирди ва 1606 йил 26 февралда Кейп-Йорк ярим оролининг ғарбий қисмидаги Пеннефазер дарёси қирғоғига тушди (замонавий Уэйп шаҳридан бир оз шимолда). Кейинчалик саёҳатчи ўзи кашф этган қирғоқнинг тахминан 320 км харитасини тузди ва у Янги Гвинея оролининг бир қисми деб ҳисоблади. Очиқ ерларни жуда сув босган ва маҳаллий аҳоли душманлигини кўриб, 1606 йил июль ойида Янсон Бантамга қайтиб кетди. 1642 йилда Голландиянинг Абел Тасман экспедицияси Австралиянинг жанубий қирғоғида оролни топди. Орол экспедиция раҳбари номи Тасмания деб аталган. Экспедиция Янги Зеландия оролларини ҳам тадқиқ қилди. 1644 йилда Тасман Австралиянинг шимолий қирғоқлари бўйлаб ўтиб, катта жанубий қитъанинг мавжудлигини исботлади. Абел Тасман (1603—1659) — голландиялик денгизчи, тадқиқотчи ва савдогар. У 1642-1644 йилларда олиб борган денгиз юришлари дунё миқёсида тан олинган. У Янги Зеландия, Тонга ва Фижи қирғоқларига етиб келган биринчи машҳур европалик тадқиқотчи эди. Унинг экспедициялари давомида тўпланган маълумотлар Австралиянинг алоҳида қитъа эканлигини исботлашга ёрдам берди. Навигаторнинг номи Тасмания ороли ва Тасман денгизига қўйилган. Португалия, Испания ва Голландия ўзларининг буюк кашфиётларини яширдилар. Австралияни ўрганиш 100 йилдан ортиқ вақт давомида тўхтатилди. ХVIII аср охирида инглиз саёҳатчиси Жеймс Кукнинг саёҳатлари Австралиянинг мавжудлигини тасдиқлади. Жеймс Кук (1728-1779) инглиз денгизчи, тадқиқотчи, картограф ва кашфиётчи, Қироллик жамияти аъзоси ва Қироллик денгиз флоти капитани. У Жаҳон океанини тадқиқ қилиш учун 3 та экспедицияга раҳбарлик қилди, уларнинг барчаси бутун дунё бўйлаб эди. Бу экспедициялар давомида у бир қанча географик кашфиётлар қилди. Жеймс Кукнинг биринчи саёҳати 1769 йилда Биринчи экспедицияда Индевор кемаси Лондонни тарк этди, унинг вазифаси Венеранинг Қуёш орқали ўтишини кузатиш эди. Капитан Кук унинг раҳбари этиб тайинланди, у астроном Ч. Грин билан биргаликда Таити оролида тадқиқот олиб бориши керак эди. 1769 йил январда улар Горн бурнини айланиб ўтиб, Таити қирғоқларига етиб келишди. Оролга астрономлар тушганидан сўнг, Кук архипелагни ўрганишни бошлади ва йўлда Жамият оролларини кашф этди. 1642 йилда Тасман томонидан кўрилган «Янги ер»ни қидириш учун йўлга чиқиб, октябрь ойида у Янги Зеландиянинг шарқий қирғоқларига яқинлашди. Уч ойдан кўпроқ вақт давомида Кук унинг қирғоқлари бўйлаб сузиб юрди ва бу бўғиз билан ажратилган иккита катта орол эканлигига ишонч ҳосил қилди (бўғиз кейинчалик унинг номи билан аталган). Маҳаллий аҳолининг душманлиги унга оролларга чуқур кириб боришга имкон бермади. Кейин Кук Австралия қирғоқларига йўл олди. 1770 йилда у Австралия материкининг номаълум шарқий қирғоқларига яқинлашди (ўша пайтда Янги Голландия деб аталган). Ўша йилнинг августига келиб Кук шимолий учига етиб келди. У материкнинг бутун шарқий соҳилига Янги Жанубий Уэлс номини берди ва Австралияни Англиянинг мулки деб эълон қилди. @geograflar_faoliyati
География фанидан миллий сертификатдан имтихон олиш тартиби ва бахолаш тизими қандай? Саволлар қайси дарсликлардан тузилади?
География фанлари тизими ҳақида тушунча. География фанининг тарихи ва ҳозирги даврдаги ривожланиши География нимани ўрганади? Географик кашфиётлар ва ҳозирги замон географияси. «Материклар ва океанлар табиий географияси» курсида нималар ўрганилади? Ўрта Осиёнинг географик текширилиш тарихи. Иқтисодий-ижтимоий географияга кириш. География фанлари тизими ҳақида тушунча. География фанининг тарихи ва ҳозирги даврдаги ривожланиши. 2.1 Географик хариталар Азимут ва масофани ўлчаш. Жой баландлиги. Масштаб. Географик хариталар ва уларнинг турлари. Географик координаталар. Атласлар, глобуслар. Харита андазалари, шартли белгилари. Хариталардан фойдаланиш. Топографик хариталар, улардан фойдаланиш. Иқтисодий-ижтимоий хариталар. Вақт ўлчови, соат минтақалари, тақвимлар. 3.1 Географик қобиқ Қуёш, Ой ва юлдузлар. Ернинг шакли ва ўлчамлари. Ернинг ўз ўқи атрофида ва Қуёш атрофида айланиши.Ернинг қобиқли тузилганлиги. Географик қобиқ ва табиат комплекслари. Географик қобиқнинг ривожланиш босқичлари ва умумий қонуниятлари. Материклар ва океанларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши. Ернинг ички тузилиши. Литосфера. Тоғ жинслари. Тупроқлар ҳақида тушунча. Ер пўстининг ҳаракатлари. Ер юзаси рельефининг асосий шакллари. Гидросферанинг таркиби. Дунё океани. Дарёлар. Кўллар ва музликлар. Ерости сувлари. Атмосферанинг тузилиши. Ҳаво ҳарорати ва босими. Шамол. Ҳаво намлиги ва ёғинлар. Об-ҳаво ва иқлим.Ернинг иқлим минтақалари. Табиат зоналари. Геотизимлар ва уларнинг поғонасимонлиги. Табиий географик жараёнлар. 3.2 Океанлар табиати Дунё океани ва унинг қисмлари. Дунё океани тубининг геологик тузилиши ва рельефи. Океан сувининг хусусиятлари. Дунё океанининг атмосфера ва қуруқликка таъсири. Атлантика, Ҳинд, Тинч ва Шимолий Муз океанларининг асосий хусусиятлари, географик ўрни, геологик тузилиши, фойдали қазилмалари, океан туби рельефи, сувининг ҳарорати ва шўрлиги, оқимлари, органик дунёси, иқлим минтақалари. 3.4 Материклар табиати Африка, Австралия ва Океания, Антарктида, Жанубий Америка, Шимолий Америка, Евросиё материкларининг географик ўрни, геологик тузилиши, фойдали қазилмалари, рельефи, иқлими, ички сувлари, иқлим минтақалари ва табиат зоналари, табиий географик ўлкалариЎрта Осиё ўлкасининг умумий табиий географик тавсифи Ўрта Осиё табиий географик ўлкаси ҳақида тушунча. Ўрта Осиёнинг геологик тузилиши, ҳудудининг ривожланиш тарихи, фойдали қазилмалари, рельефи, иқлими, сувлари, тупроқлари, ўсимликлари, ҳайвонот дунёси, табиат зоналари. Ўрта Осиёнинг кичик ўлкалари ва табиий районлари. 3.6 Ўзбекистон табиатининг ва табиат комплексларининг географик тавсифи Ер юзаси, геологик тузилиши ва фойдали қазилмалари, иқлими, ички сувлари, тупроқлари, ўсимликлари, ҳайвонот дунёси. Табиат комплекслари тавсифи. Чирчиқ-Оҳангарон, Фарғона, Мирзачўл, Ўрта Зарафшон, Қашқадарё, Сурхондарё, Қуйи Зарафшон, Қизилқум, Қуйи Амударё, Устюрт, Орол табиий географик округларининг тавсифи (рельефи, геологик тузилиши ва фойдали қазилмалари, иқлими, ички сувлари, тупроқлари, ўсимликлари, ҳайвонот дунёси). 4.1 Ўзбекистон иқтисодиётининг умумий географик ва регионал тавсифи Ўзбекистон миллий иқтисодиётининг тузилиши. Саноат – миллий иқтисодиётнинг таянч тармоғи. Саноат тармоқлари: ёқилғи-энергетика мажмуаси, кимё саноати, қора ва рангли металлургия, машинасозлик, ёғочни қайта ишлаш саноати, қурилиш материаллари саноати, агросаноат мажмуаси. Саноатни ҳудудий ташкил этиш ҳамда жойлаштириш шакллари. Транспорт географияси. Аҳолига хизмат кўрсатиш соҳалари, рекреация ва туризм. Ташқи иқтисодий алоқалар. Ўзбекистон иқтисодиётини ҳудудий ташкил этиш: Тошкент, Мирзачўл, Фарғона, Зарафшон, Жанубий, Қуйи Амударё иқтисодий районларига географик тавсиф. 4.2 Жаҳон хўжалигининг умумий географик ва регионал тавсифи Жаҳон мамлакатларининг иқтисодий-ижтимоий ривожланганлиги бўйича таснифи. Жаҳон хўжалиги ва халқаро меҳнат тақсимоти. Жаҳон иқтисодиёти марказлари ва халқаро интеграция жараёнлари. Фан-техника инқилоби ва ишлаб чиқаришнинг ривожланишига инновацион технологияларнинг таъсири. Жаҳон энергетикаси, металлургия ва кимё саноати, машинасозлиги ва енгил саноати географияси, жаҳон деҳқончилиги, чорвачилиги ва балиқчилиги географияси. Жаҳон транспорти географияси. Халқаро иқтисодий алоқалар географияси. Европа мамлакатларининг иқтисодиёти. Германия, Буюк Британия, Франция, Италия, Россия мамлакатларининг хўжалигига тавсиф. Осиё мамлакатларининг иқтисодий ривожланганлиги. Марказий Осиё мамлакатлари: Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон. Осиё мамлакатлари: Туркия, Эрон, Афғонистон, Покистон, Хитой, Корея Республикаси, Япония, Ҳиндистон, Форс қўлтиғи давлатлари, Индонезия, Малайзия, Цингапур мамлакатларининг хўжалигига тавсиф. Африка, Австралия ва Океания, Америка мамлакатлари хўжалиги: ЖАР, Нигерия, Миср, Австралия Иттифоқи, АҚШ, Канада, Бразилия. Европа субрегионлари. Лотин Америкаси. Кариб ҳавзаси орол мамлакатлари. Африка субрегионлари. Океания давлатлари. Жануби-ғарбий ва Жанубий Осиё давлатлари. Шарқийва Жануби-шарқий Осиё давлатлари. 4.3 Жаҳон минтақалари ва мамлакатларининг табиий шароити ва табиий ресурслар билан таъминланганлиги Табиий бойликлар ва уларнинг инсон учун аҳамияти. Океан бойликлари, улардан фойдаланиш. Ўзбекистоннинг табиий шароити ва табиий бойликлари. Дунёнинг табиий ресурслари. Жаҳон минтақалари ва мамлакатларининг табиий шароити ва ресурслари. 5.1 Табиат ва жамият ўртасидаги муносабатлар (геоэкология) Ернинг ҳаёт қобиғи – биосфера. Океан бойликлари, уларни муҳофаза қилиш, океанларда инсоннинг хўжалик фаолияти. Африка, Австралия, Жанубий Америка, Шимолий Америка, Евросиё материклари аҳолисининг табиатга таъсири ва уларнинг табиатини муҳофаза қилиш. Ўрта Осиёнинг экологик муаммолари ва табиатини муҳофаза қилиш. Ўзбекистоннинг табиий бойликлари ва уларни муҳофаза қилиш. Ўзбекистоннинг геоэкологик муаммолари. Замонавий экологик муаммолар. Саноат ва экологик муаммолар. Жамият ва табиат ўртасидаги муносабатлар. Антропоген ландшафтлар. Табиатни муҳофаза қилишнинг географик асослари. Географик баҳолаш. Географик прогноз. Атроф-муҳит мониторинги ва географик-экологик экспертиза асослари. 6.1 Аҳоли географияси ва демография Ер юзи аҳолиси, ирқлар. Африка, Австралия, Жанубий Америка, Шимолий Америка, Евросиё материкларининг аҳолиси. Ўрта Осиё аҳолиси. Ўзбекистон аҳолиси ва унинг таркиби. Аҳоли пунктлари. Дунё аҳолиси ва замонавий демографик вазият. Жаҳон аҳолисининг сони, ўсиши ва жойлашуви, жинсий, ёш, ирқий, этник, диний таркиби. Жаҳон минтақалари ва мамлакатларининг аҳолиси. Жаҳон мамлакатларининг урбанизацияси. Урбанизация жараёнининг глобал ва регионал жиҳатлари. Халқаро миграция жараёнлари ва муаммолари. 7.1 Жаҳоннинг геосиёсий тавсифи Жаҳоннинг сиёсий харитаси. Ўрта Осиё сиёсий харитаси. Ўзбекистоннинг географик ўрни ва маъмурий-ҳудудий тузилиши. Мамлакатларнинг бошқарув шакли ва давлат тузилиши. Европа, Осиё, Африка, Австралия ва Океания, Америка минтақаларининг географик ўрни, чегаралари ва сиёсий хариталари. Дунёнинг геосиёсий тизими ва унинг шаклланиши. Жаҳондаги замонавий геосиёсий вазият. Давлатларнинг интеграцион уюшмалари. Инсониятнинг глобал муаммолари. Ўзбекистоннинг геосиёсий ўрни ва муносабатлари.8.1 Мустақил фикрлаш ва амалий кўникмаларни шакллантиришга қаратилган амалий топшириқлар Мавзулар кесимида амалиёт (компетентлик) га йўналтирилган ва фанлараро боғлиқликка оид (мантиқий), яъни:- географик координаталар, масштаб ва азимутга оид; – ҳаво ҳарорати, ҳаво босими, мутлақ ва нисбий намлик, океан сувининг хусусиятларига оид; – минтақавий ва маҳаллий вақтлар, соат минтақаларининг орасидаги вақтларнинг фарқига оид; – аҳоли табиий ва миграцион ҳаракати, аҳоли зичлиги ва таркиби, меҳнат унумдорлиги, ҳудудларнинг урбанизациялашув даражасига оид; – иқтисодий географик мазмундаги (иқтисодиёт тармоқларининг салмоғи, ихтисослашув коэффициенти, ташқи савдо айланмаси ва баланси) га оид масалаларни ечиш. Табиат компонентлари, иқтисодиёт тармоқлари ва демография кўрсатгичлари акс эттирилган жадвал, диаграмма, график ва чизмаларни таҳлил қила олиш, энг самарали ечимини топиш, таққослай олиш. Ўзлаштирилган билим ва кўникмалардан фойдаланиб ёзувсиз хариталардан жой номларини, географик объектларни, иқлим минтақаларни ва табиат зоналарни аниқлай олиш
Qiziqarli malumotlar
5 Sinf Adabiyot Imtihon Javoblari