Топишмоклар болалар учун (жавоби билан)

Топишмоклар болалар учун (жавоби билан)

КАПАЛАК: Тушда капалак ям-яшил ўт устига қўниб турганини кўрсангиз, ҳаётингиз гуллаб-яшнайди деяверинг. Кўп капалакларни кўриш ёқимли хабар олишдан дарак. Қизларга яқинда бахтини топишининг белгиси. Оппоқ капалакни кўриш янги хасталикка учрашдан дарак беради.

Тушингиз таъбирини билишни истайсизми?

АБОРТ: Агар аёл тушида ҳомиладор бўлиб, абортга розилик билдирса, буни яқинлашиб келаётган кўнгилсизликдан огоҳлантириш деб билсин. Агар врач тушида ҳомиладор аёлни аборт қилса, масъулиятли касбига масъулият билан ёндашиши учун огоҳлантириш деб билсин.

ЎРИК: Тушда ўрикли боғда сайр қилиш яширин ва арзимас ташвишдан дарак демакдир. Тушда ўрик ейиш майда кўнгилсизликлар яқинлашиб келаётганидан дарак. Бошқалар ўрик еяётганини кўрсангиз, қайсидир ишга қўл уриб ижобий натижага эриша олмаслигингизни англатади.

АВТОМОБИЛ: Тушда автомобил кўриш ҳаётингиз ва ишингизда омад кулиб боқишидан дарак. Автоҳалокатга учрасангиз, сизни реал ҳаётда жиддий кўнгилсизлик кутаётган бўлади. Автоҳалокатдан муваффақиятли тарзда қочиб қола билсангиз, бу яхшиликка. Ҳасадгўйлар ҳасадидан ҳимояланган бўлиб чиқасиз.

Тушда машина сотиб олиш ҳам яхшилик белгиси. Аммо бузуқ машина сотиб олсангиз, омадсизликка юз тутасиз. Тушда кўпгина автомобилларни кўрсангиз, сафарга чиқасиз. Автомобилингизни кимдир ўғирлаб қочса, яқин келажакда муваффақиятлар сиздан юз ўгиради. Автомобилдан тушиб келиш муҳим режаларингиз ҳақиқатга айланишини англатади.

АКУЛА: Тушда акула кўриш сизни қўрқинчли ва хавфли душман пайдо бўлганидан огоҳ этади. Агар акула сизга ҳужум қилса, яқин орада қайсидир жабҳада омадсизликка юз тутасиз. Тоза, зилол сувда сузаётган акулани кўрсангиз, қайсидир ҳасадгўй сизни бир тутамгина бахтдан ҳам маҳрум этиш ниятида эканидан дарак бўлади.

АНАНАС: Тушда ананас кўриш бахт ва омад белгиси. Яқин вақт ичида сиз муваффақиятли лаҳзаларни бошдан кечиришингиз белгиси. Тушда ананас ейиш ҳам омадни билдиради.

АНГИНА: Тушингизда ангинага йўлиқсангиз, ишда муваффақиятсизликка эришасиз. Бошқалар ангинага учраса, қалбингизда хавотирлар сони ортади.

АРАВА: Тушда арава кўриш кимдир сизни ҳаётда қўллаб-қувватлаши мумкинлигидан белгидир. Аравада саёҳатга чиқсангиз, обрўйингиз ва даромадингиз ортади.

КАПАЛАК: Тушда капалак ям-яшил ўт устига қўниб турганини кўрсангиз, ҳаётингиз гуллаб-яшнайди деяверинг. Кўп капалакларни кўриш ёқимли хабар олишдан дарак. Қизларга яқинда бахтини топишининг белгиси. Оппоқ капалакни кўриш янги хасталикка учрашдан дарак беради.

ЮГУРИШ: Агар тушингизда кўпчиликнинг орасида югуриб кетаётган бўлсангиз, қувноқ бир даврага тушиб қолишингиз кутилади. Бундан ташқари, шахсий ҳаётнинг қайсидир жабҳасида омад кулиб боқади. Мабодо югураётиб йиқилиб тушсангиз, одамлар орасидаги ҳурматингизга путур етади. Ёлғиз югурсангиз, дўстлар ва танишларни пул топиш масаласида қувиб ўтасиз, жамиятдаги ўрнингиз мустаҳкамланади.

ЖАРЛИК: Тушда жарликка тикилиб қараш ким биландир жанжаллашиб қолишингиз, шахсий ҳаётда жиддий муаммоларга дуч келишингиз мумкинлигини англатади. Аёл киши тушида жарликка қараб турган бўлса, ўзи истамаган ҳолда кимгадир меҳр, оқибат кўрсатиши мумкин.

ЯНГИ КИЙИМ: Тушда янги кийим сотиб олиш ҳурматингиз ошишидан далолат беради. Янги, ёрқин рангли кийимда бўлсангиз, жамиятда ҳурматга эришасиз. Йиртиқ кийимда бўлсангиз, аксинча ҳурматингиз йўқолиши ва қандайдир кўнгилсизликка дуч келишингиз эҳтимоли бор. Кимгадир янги кийим совға қилсангиз, бу ҳам ҳурмат топишингизнинг белгиси.

МУРДА: Тушда мурдани кўрсангиз, тирик, анчадан бери кўрмаган одам билан учрашасиз. Мурда билан қучоқ очиб кўришиш янги танишлар орттиришдан далолат ҳисобланади. Мурдага егулик бериш кўнгилсизлик олиб келади. Мурда сизга егулик берса, ризқингиз бутлашади.

ГУЛЗОР: Тушда ранг-баранг гуллардан иборат боғда сайр қилиш яхши одамлар даврасида бўлишдан дарак. Гуллардан бирини узиб олсангиз, ҳурматингизга ҳурмат, бахтингизга бахт қўшилиши мумкин.

НОН: Тушда нонни кўриш янги ризқ сизни қаердадир кутиб турганидан дарак беради. Нон ейиш ўша ризқни қидириб топишингиз белгиси. Тандирда пишаётган бўрсилдоқ нонларни кўрсангиз, қўлингизга пул тушади, қўшимча даромадга эга бўласиз.

ХАСТАЛИК: Қизлар тушида касалга чалинса, турмушга чиқишидан дарак. Қариндошлардан бирини хаста ҳолда кўрсангиз, оилангизда катта ё кичик кўнгилсизлик юз бериши мумкин.

Тушда қутуриш хасталигига йўлиқиш ҳасадгўйлар назарига тушишингиздан дарак беради. Сизни қутурган ит тишлаб олса, реал ҳаётда дўстлардан бири сизни боплаб чув тушириши мумкин. Баданга яра тошиб кетган бўлса, кутилмаган кўнгилсизлик пайдо бўлиш эҳтимоли бор.

ЧЎМИЛИШ: Зилол сувда чўмилиш яхшиликка эришишингиз белгисидир. Агар лойқа сувда чўмилаётган бўлсангиз, сизни кўнгилсизликлар кутиб туради. Чўмилаётиб зилол сув оғзингизга кириб кетса ва сувни ютиб юборсангиз, қўрқманг, ҳар соҳада омадингиз келади. Хаста бўлсангиз, тузалиш палласига кирасиз.

Топишмоклар болалар учун (жавоби билан)

Хуш келибсиз! Кичик ёш ва ўрта ёшдаги болажонлар учун ўзбекча ва русча топишмоқлар қидираётган бўлсангиз, бу сахифа айнан сиз учун. Ушбу сахифада болалар учун ўзбек тилида ва рус тилида қизиқарли ва ақлни чархлайдиган топишмоқлар тўплами жойлаштирилган. Болаларга зерикарли бўлмаслиги учун турли-хил мавзуларда топишмоқ жойлаштиришга харакат қилдик, ота-оналарга осонроқ бўлиши учун эса барча топишмоқларни жавоби билан жойладик. Мархамат!

Hozir esa davraga reklamani chaqiramiz:

Китоб хакида топишмоклар

Дарахт эмас, япроқли,
Кўйлак эмас, этакли,
Одам эмас сўзлайди,
Турли куйлар куйлайди.
(Жавоби: Китоб)

Устида қопқоқ,
Тагида қопқоқ,
Ичинда япроқ.
(Жавоби: Китоб)

Тилсиз, ақл ўргатар.
(Жавоби: Китоб)

Бодомча бодомча билан,
Етти калит том билан.
Не кўзи бор, не оғзи бор,
Сўйлашади одам билан.
(Жавоби: Китоб)

Табиат хакида топишмоклар (ой, куёш, ер, юлдуз, сув, хаво, кор, шамол, соя)

Олтин келганда, кумуш кетар,
Кумуш келганда, олтин кетар.
(Қуёш, Ой)

Бир парча патир,
Оламга татир.
(Ой)

Онаси битта.
Боласи мингта.
(Ой ва юлдузлар)

Зар гилам, зар-зар гилам,
Кўтарай десам, оғир гилам.
(Ер)

Кетаверади, кетаверади,
Орқасига қарамайди.
(Сув, ариқ)

Кўзга кўринмас,
Қўлга тутилмас.
(Ҳаво)

Оппоққина дастурхон,
Ер юзини қоплаган.
(Қор)

Оқ товуқ,
Катаги совуқ.
(Қор)

Оққина товуқ хирмон сочар.
(Қор)

Оқ сигир туриб кетди,
Қора сигир ётиб қолди.
(Қор, ер)

Қўлсиз, оёқсиз эшик очар.
(Шамол)

Чопса, чопилмас,
Кесса, кесилмас.
(Соя)

Qiziqarli malumotlar
Топишмоклар болалар учун (жавоби билан)