Muhabbatsiz hayot yo’q

Muhabbatsiz hayot yo’q

Muhabbatsiz hayot yo’q

Mundarija скрыть
Muhabbatsiz hayot yo’q
DO`STLARGA ULASHING:
Кунлардан бир кун уларнинг мамлакатига чет эллик йигит ташриф буюрибди. Йигит тоғда адашиб қолиб, зўрға шаҳарга етиб келибди. Мулозимлар кутилмаган меҳмонни дарров оёғини ерга теккизмай, подшоҳнинг ёнига олиб боришибди. Йигит подшоҳга ёқибди ва уни саройда олиб қолибди. Орадан кунлар ўтибди. Йигит маликага севги изҳор қилибди. Подшоҳ уларнинг муҳаббатларини қўллаб-қувватлаб қирқ кеча-ю, қирқ кундуз тўй берибди. Орадан маълум бир вақт ўтгач, йигит подшоҳдан ўз юртига қайтиш учун изн сўрабди. Подшоҳ «Эр қаерда бўлса, хотини ҳам шу ерда бўлиши лозим” деб, қизи билан куёвини тантанали равишда кузатибди. Улар йўлга чиқишибди, довондан ўтганда йигит маҳбубасига тошга ўйиб ёзилган, вақт тўфонидан емирилиб, элас-элас кўзга ташланаётган битикни кўрсатибди. Унда «Шу довон ортида жудаям меҳрибон ва самимий инсонлар яшайди, агар улар кўзингизга хунук ва бадбашара кўринса, сираям қўрқманг”, деб ёзилган эди.
Совғангни очмасдан бир чеккага улоқтиришди. Сен унинг миннатдорчилик билдиришини кутганмидинг? Бу совғанг билан сен унга қувонч ҳадя қилмоқчимидинг ёки ўзинггами деган савол туғилади. Аммо совғанг уни қувонтирмади (совғанг унга керакмасди). Агар уни ўзингни хурсанд қилиш учун ҳадя қилган бўлсанг унда нимага қувонмаяпсан? Сен севишни истамаган одамга муҳаббат ҳадя этяпсан, аммо унга сенинг муҳаббатинг керак эмас, лекин шундан хурсандсан. Нимага? Сева олиш қудратига эгалигингданми? Унда сен иззатталаб ва такаббур одамсан. Муҳаббатингга ўзинг кутган жавобни ололмаганингдан эзилиб, ғам-аламга ботасан. Севги изҳор қилган одаминг ҳам сенга ачинади. Ахир у бечора сени севмаса, нима қилсин? У сенга фақат ғам-қайғу ҳадя қилиши мумкин. Бундай муҳаббат икки нарсани – биринчиси, «Мен шундай улкан муҳаббатни ҳадя этяпман-у, у эса қадрига етмаяпти” деган, иккинчиси эса – севиб қолган одамингнинг «Бечора мени деб қийналаяпти” деган ачинишини дунёга келтиради. Бундай муҳаббат кимга керак? Ҳеч кимга…

DO`STLARGA ULASHING:

Қадим-қадим замонларда кимсасиз бир оролда инсоний ҳис-туйғулар – Қувонч, Қайғу, Ақл, Туйғу, Муҳаббат ва бошқалар дўстона кун кечиришаркан. Кунлардан бир кун Туйғу улар яшаётган оролнинг тез кунда денгиз қаърига чўкишини сезиб қолибди. Муҳаббатдан бошқа барча ҳис-туйғулар жонини қутқариш мақсадида кемага ўтиришибди. Фақат Муҳаббатгина кемага чиқишга шошилмай, охирги дақиқаларгача оролнинг чўкмаслигига умид қилиб, ҳеч қаерга кетмабди. Денгиз оролни аста-секин ўз комига торта бошлабди. Шундан кейингина Муҳаббат ёрдам сўраб, қичқирибди.
Унинг ёнидан Бойликнинг ҳашаматли кемаси сузиб ўта бошлабди. У Бойликдан кемасига чиқаришни илтимос қилибди. Аммо Бойлик кемаси қимматбаҳо тошларга, олтин-кумушларга тўлалигини, бу ерда Муҳаббатга жой йўқлигини айтибди. Муҳаббат денгизда сузиб кетаётган Ғурурга мурожаат қилибди, бироқ Ғурур агар уни кемасига ўтқизса, у ерда тартиб-интизом бузилиши мумкинлигини айтиб, ёрдам беришни истамабди.
Муҳаббат қандай жон сақлаш ҳақида ўйлаб, илинж билан денгизга термилиб ўтирса, Қайғунинг кемаси сузиб ўта бошлабди. Муҳаббат ундан қутқаришни ялиниб-ёлвориб, илтимос қилибди. «О, Муҳаббат, – дебди Қайғу, – минг афсуски, сени кемамга чиқаролмайман, чунки мен ёлғизликка маҳкумман”. Орол ёнидан Қувончнинг кемаси сузиб ўтибди, аммо у кемасида бўлаётган базму-жамшид, хурсандчиликдан Муҳаббатни пайқамабди, унинг илтижоларини эшитмабди ҳам.
Муҳаббат тақдирга тан бериб, ўлимини кута бошлабди. Шу пайт «Кел, Муҳаббат, кемамга чиқ, сени қутқараман”, деган овозни эшитибди.
Денгиз қирғоғида унга қўл узатиб турган Қарияни кўриб, Муҳаббат хурсандлигидан ҳатто унинг кимлигини ҳам сўрамабди. Қария уни қирғоққача элтиб, ўз йўлида давом этибди. Муҳаббатнинг оёғи ерга теккач, бош чангаллаб қолибди. Ахир у Қариянинг исмини, кимлигини сўрамабди, ҳатто миннатдорчилик ҳам билдирмабди. У Ақлга мурожаат қилибди: «Ақлжон, мени қутқарган Қария кимлигини биласанми?”. «Бу Қариянинг исми Вақт”, дебди Ақл.
«Вақт?” – ҳайрон бўлибди Муҳаббат, – у нимага мени қутқарди?”. «Фақатгина Вақт Муҳаббатсиз ҳаёт йўқлигини ҳаммадан кўра яхшироқ тушунади”, деб жавоб берибди Ақл.
Муҳаббат кўз ёшлари
Кунлардан бир кун кампир неварасининг йиғлаётганини кўриб қолибди. Қиз бувисидан ҳеч нимани яширмай, ҳаммасини гапириб берибди. Унинг ҳикоясидан кампир неварасининг севган йигити билан урушиб қолганлигини англабди. Қиз ҳозир бувим мени «шу арзимаган нарсага ҳам йиғлайсанми?”, «у сенинг бир томчи кўз ёшингга ҳам арзимайди” ва шунга ўхшаш гаплар билан овутса керак деб ўйлабди. Аммо бувисининг гапларини эшитиб, у ҳайрон бўлибди:
– Гап бундай, қизим. Сен кўпам сиқилаверма, ҳатто тўйгунингча йиғлаб олишинг ҳам мумкин. Қанча кўп йиғласанг, шунча фойдаси бор. Буни сенга қандай тушунтирсам экан? – деб ўйланибди кампир фикрини қандай тушунтиришни билмай.
У айтмоқчи бўлган гаплар ҳеч қайси китобда ёзилмаган, ҳаммаси ҳаётий тажрибаси билан боғлиқ бўлганидан уни оддийгина қилиб тушунтиришга ҳаракат қилибди.
– Вақтни сув деб тасаввур қил, агар муҳаббатинг ширин, шакари кўп бўлса, вақт синовларига бардош беролмай, сувда қанддай эриб битади, лоқайдлик эса муҳаббатни ўлдиради. Агар муҳаббат ўз йўлида қаршиликларга, жанжал, кўз ёшларга учраса ширин эмас, шўр бўлади. Бодрингни узгандан кейин икки кун қуруқликда сақлайдиган бўлсанг, қуриб, қовжираб қолади, агар тузланган сувга солиб қўйсанг, узоқ туради. Сенинг ҳозирги кўз ёшларинг тузли сувдаги бодринг каби каби муҳаббатингни узоқроқ сақлайди. Менимча, ҳақиқий муҳаббатга кўз ёшларсиз эришиб бўлмайди. Кўз ёшлар муҳаббатнинг ажралмас бир бўлагидир.
Кампир бошқа ҳеч нима демабди. У бир варақ қоғозни ўртасидан буклабди. Кўз ёш томчисига ўхшаш шаклни кесиб, неварасига узатибди ва уни «Очиб кўр”, дебди. Қиз букланган қоғозни очганида унда жуда чиройли юрак шакли тураркан.
Нимага муҳаббатда омадимиз чопмайди?
Бир йигитнинг ҳечам муҳаббатда омади чопмабди. Унга нуқул «ёмон” қизлар учрарди. Йигит уларнинг бирини ўпоқ, бирини сўпоқ деб уйланишни ортга сурарди. У орзусидаги қизни излашдан чарчабди ва маслаҳат сўраб донишманднинг олдига борибди.
Унинг гапларини диққат билан эшитган донишманд шундай дебди:
– Ҳа, ўғлим, дардинг жуда оғир экан, аммо бир саволимга жавоб бер, сен онангга қандай муносабатдасан?
Йигит унинг саволидан ҳайрон бўлибди:
– Муҳаббатимга онамнинг нима алоқаси бор? Аммо… баъзида онам бемаъни саволлари, бўлар-бўлмас шикоятлари, ҳаддан ортиқ куюнчаклиги билан жудаям ғашимга тегади.
Донишманд сукут сақлаб, бош чайқабди ва суҳбатни давом эттирибди:
– Мен сенга Муҳаббатнинг буюк сирини очаман. Бахт бор нарса, у сенинг юрагингга яширинган. Муҳаббатдаги бахт-саодат уруғини қалбингга – ҳаётингдаги энг азиз инсон – онанг қадаган. Сен онангга қандай муносабатда бўлсанг, дунёдаги бошқа аёлларга ҳам худди шундай муносабатда бўласан. Ахир онанг дунёдаги энг катта Муҳаббат соҳибаси эмасми, у ёруғ дунёга келганингдан сени бағрига босиб, юрак тафти билан иситган. У сен учун ҳаётингдаги илк аёл тимсолидир. Онангни севиб, ҳурмат қилмас экансан, бошқа аёлларни ҳам севолмайсан. Аввало онангни сев, шундан кейин қизлар сени севишади, ҳақиқий муҳаббатингни учратасан. Фарзанднинг ота-онага бўлган муносабати унинг бахт мезонини белгилайди.
Йигит донишмандга миннатдорчилик билдириб, энди йўлга отланган экан, қария унга яна бир маслаҳат берибди:
– Ўғлим, мабодо уйланадиган бўлсанг, отасини ҳурмат қиладиган ва севадиган қизга уйлангин!
Энг гўзал малика
Қадим-қадим замонларда, баланд тоғлар ортида бир мамлакат бор экан. Бу мамлакат подшоҳининг яккаю-ягона, хунуккина қизи бор экан. Подшоҳ қизим кўзгуда аксини кўриб қолиб ўксимасин, деб бутун мамлакатда кўзгуларни синдиришга фармон берибди. Мамлакат аҳолисининг ҳам бечора маликага раҳмлари келиб, подшоҳнинг фармонини сўзсиз бажаришибди.
Кунлардан бир кун уларнинг мамлакатига чет эллик йигит ташриф буюрибди. Йигит тоғда адашиб қолиб, зўрға шаҳарга етиб келибди. Мулозимлар кутилмаган меҳмонни дарров оёғини ерга теккизмай, подшоҳнинг ёнига олиб боришибди. Йигит подшоҳга ёқибди ва уни саройда олиб қолибди. Орадан кунлар ўтибди. Йигит маликага севги изҳор қилибди. Подшоҳ уларнинг муҳаббатларини қўллаб-қувватлаб қирқ кеча-ю, қирқ кундуз тўй берибди. Орадан маълум бир вақт ўтгач, йигит подшоҳдан ўз юртига қайтиш учун изн сўрабди. Подшоҳ «Эр қаерда бўлса, хотини ҳам шу ерда бўлиши лозим” деб, қизи билан куёвини тантанали равишда кузатибди. Улар йўлга чиқишибди, довондан ўтганда йигит маҳбубасига тошга ўйиб ёзилган, вақт тўфонидан емирилиб, элас-элас кўзга ташланаётган битикни кўрсатибди. Унда «Шу довон ортида жудаям меҳрибон ва самимий инсонлар яшайди, агар улар кўзингизга хунук ва бадбашара кўринса, сираям қўрқманг”, деб ёзилган эди.
Йигит маликага шундай дебди.
– Ҳақиқатан ҳам ватандошларинг олийжаноб одам бўлишса-да, жудаям бадбашара одамлар экан. Аммо сени учратганимдан жудаям мамнунман, чунки у ерда сендан ортиқ гўзал қиз йўқ экан…
Жавобсиз севги
Муҳаббатнинг жавобсиз қолиши, жуда қайғули ҳолатдир. Бу кимгадир совға бериб, унинг совғани очиб кўрмасдан, бурчакка ирғитиши билан баробардир. Совға ҳадя қиларкансан, уни олган одамнинг қувончга тўлишини орзу қиласан, кайфияти кўтарилганини тасаввур қилиб, беихтиёр жилмайиб қўясан.