Ҳаводаги чангни тозлаш мумкинми?

Ҳаводаги чангни тозлаш мумкинми?

Ҳаводаги чангни тозлаш мумкинми?

Ҳаводаги чангни тозлаш мумкинми?

Полдаги чангни тозалаб олиш ҳаводаги майда зарраларни тозалашдан анча осонроқ экани барчага маълум. Фараз қилинг, узоқ сафарга кетиш учун ҳозирлик кўряпсиз. Қайтганингиздан сўнг тоза уйда ҳордиқ чиқариш мақсадида хонадонингизни ёғ тушса ялагудек қилиб тартибга келтирдингиз. Сафардан қайтгач, барча дераза ва эшикларнинг ёпиқ бўлганига қарамай, буюмлар устида чанг қатлами ҳосил бўлганини кўриб ҳафсалангиз пир бўлди. У қаердан келди дейсизми? Албатта, ҳаводан.

Қуёш ёруғлигида миллионлаб майда чанг зарраларини кузатиш мумкин. Улар микроскопик текстил толалари, нобуд бўлган тери зарралари, кўчадаги қоракуя, гул чанглари, моғор, ҳалок бўлган ҳашарот  парчалари ва бошқа минглаб моддалардан ташкил топган. Чанглар мунтазам равишда уйнинг пастки қисмига чўкиб боради.

d2b3d0b0d0b2d0bed0b4d0b0d0b3d0b8 d187d0b0d0bdd0b3d0bdd0b8 d182d0bed0b7d0bbd0b0d188 d0bcd183d0bcd0bad0b8d0bdd0bcd0b8 660e426728174Диван, тўшак ва ёстиқларни микроскоп орқали кузатганингизда, кўзингизга уйқу келмай қоларди, балки. Чойшаб ва юмшоқ мебеллар чириган моддалар билан озиқланувчи жўлакларнинг севимли макони ҳисобланади. Ушбу микроскопик ҳашаротлар ҳар бир уйда истиқомат қилиб, ўлган тўқима зарралари билан озиқланади. Улар иссиқ ва қоронғу ерларни ҳуш кўргани сабаб мебел жилди ва ёстиқлар остида яшашга одатланган. Жўлаклар ёстиқлар ва чойшаблар остида йилллар давомида яшаб, ўша ернинг ўзида ҳалок бўлади. Ўлган ҳашарот парчалари аллергия келтириб чиқаради.
d2b3d0b0d0b2d0bed0b4d0b0d0b3d0b8 d187d0b0d0bdd0b3d0bdd0b8 d182d0bed0b7d0bbd0b0d188 d0bcd183d0bcd0bad0b8d0bdd0bcd0b8 660e426741383Чангга аллергияси бор инсонлар аслида ушбу ҳашаротлардан азият чекадилар. Ушбу майда зараркунандалар билан курашиш учун юмшоқ мебел танлаш борасида теридан ишланган жиҳозлар сотиб олишга ҳаракат қилинг.
d2b3d0b0d0b2d0bed0b4d0b0d0b3d0b8 d187d0b0d0bdd0b3d0bdd0b8 d182d0bed0b7d0bbd0b0d188 d0bcd183d0bcd0bad0b8d0bdd0bcd0b8 660e4267593f1Қуруқ ҳаводаги енгил чанг узоқ вақт давомида уйнинг пастки қисмига тушмайди. Одатда, намлик даражаси юқори бўлган ҳаво қуруқ ҳаводан тозароқ бўлади. Инсон учун мукаммал намлик даражаси 40-60 фоизни ташкил этгани билан уйлардаги намлик даражаси 20-25 фоиздан юқорига кўтарилмайди.
d2b3d0b0d0b2d0bed0b4d0b0d0b3d0b8 d187d0b0d0bdd0b3d0bdd0b8 d182d0bed0b7d0bbd0b0d188 d0bcd183d0bcd0bad0b8d0bdd0bcd0b8 660e42676da2dАквариум ва уй ичига ўрнатилган декоратив фонтанлар чиройли кўриниш берибгина қолмай, намлик даражасини кўтаришга ёрдамберади.

Нам ҳавода чанг ивиб қолади ва тезлик билан полга тушади, чангни полдан тозалаб олиш эса қийинчилик туғдирмайди.
d2b3d0b0d0b2d0bed0b4d0b0d0b3d0b8 d187d0b0d0bdd0b3d0bdd0b8 d182d0bed0b7d0bbd0b0d188 d0bcd183d0bcd0bad0b8d0bdd0bcd0b8 660e4267827f7Уйда чанг йиғувчи буюмлар қанча кўп бўлса, чангни тозалаш шу қадар қийинлашади. Ҳайкалча, рамкага солиб қўйилган расм, ойнасиз шкафларга терилган китоб, юмшоқ ўйинчоқлар, кўп қаватли парда ва пахмоқ гиламлар чангни магнит каби ўзига тортиб олади. Агар майда буюмларсиз уйингиз бефайз бўлиб қолгандек туюлса, уларни ойнаванд шкафларга жойлаб қўйинг. Техника воситалари ишлаётган вақтида жуда кўп чанг тортиб олгани сабаб, телевизор ва компютерни очириш ёддан кўтарилмасин.
d2b3d0b0d0b2d0bed0b4d0b0d0b3d0b8 d187d0b0d0bdd0b3d0bdd0b8 d182d0bed0b7d0bbd0b0d188 d0bcd183d0bcd0bad0b8d0bdd0bcd0b8 660e4266dd2acТурғун ҳаво турли замбуруғ, жўлак ва чанг кўпайиши учун жуда қулай. Бундан ташқари уни жиҳозлашда фойдаланилган баъзи буюмлар йиллар давомида зарарли токсинлар ишлаб чиқаришда давом этади.

Ёпиқ бинода ушбу зарарли моддалар таъсири янада ортади. Шу боис эрталаб ва уйқудан олдин ҳоналарни шамоллатиб юборинг.
d2b3d0b0d0b2d0bed0b4d0b0d0b3d0b8 d187d0b0d0bdd0b3d0bdd0b8 d182d0bed0b7d0bbd0b0d188 d0bcd183d0bcd0bad0b8d0bdd0bcd0b8 660e426796ed8Уйни ҳар бир квадрат метрида йилига 8 граммдан чанг йиғилади. Чангдан бутунлай ҳалос бўлиш усули мавжуд бўлмасада, юқоридаги усуллар ёрдамида уй тозалигини таъминлаш ва саломатлигингиз ҳақида қайғуришдан чарчаманг.
d2b3d0b0d0b2d0bed0b4d0b0d0b3d0b8 d187d0b0d0bdd0b3d0bdd0b8 d182d0bed0b7d0bbd0b0d188 d0bcd183d0bcd0bad0b8d0bdd0bcd0b8 660e4267ab43e

Кизикарли маълумотлар
Ҳаводаги чангни тозлаш мумкинми?