Қайси сабзавот ва ичимликлар чанқоқбосди саналади?

Қайси сабзавот ва ичимликлар чанқоқбосди саналади?

Қайси сабзавот ва ичимликлар чанқоқбосди саналади?

Қайси сабзавот ва ичимликлар чанқоқбосди саналади?

Яхши кўринишга эга бўлиш ва ўзингизни аъло даражада ҳис қилишингиз учун кўпроқ суюқлик ичинг.

Чанқоқни фақат сув ёрдамида эмас, барча спиртсиз ичимликлар билан қондириш мумкин. Чунки сув уларнинг асосий таркибини ташкил қилади. Аммо танлаш чоғида тозалаш ва тайёрлаш учун юқори сифатли технологик тизимларни қўллавчи ишлаб чиқарувчиларгагина ишониш даркор. Шу билан бирга, кўпроқ сабзавот ва мевалар истеъмол қилиш лозим. Улар ўз таркибида фақат клетчатка ва витаминларнигина эмас, сувни ҳам сақлайди. Ўз таркибида сув (90 фоиздан кўп) сақлаш бўйича сабзавотлар орасида бодринг, редиска, помидор, селдерей устунликка эга.

d29bd0b0d0b9d181d0b8 d181d0b0d0b1d0b7d0b0d0b2d0bed182 d0b2d0b0 d0b8d187d0b8d0bcd0bbd0b8d0bad0bbd0b0d180 d187d0b0d0bdd29bd0bed29bd0b1 660e42c9711f1Ўзингизга ёққан ичимликни танланг
Таомномадаги турли-туман ичимликлар организмга яхши таъсир кўрсатиши аллақачон ўз исботини топган. Машхур брендларнинг газли ичимликлари инсон организми учун мутлақо зарарсиз бўлиб, у соғлом ва балансга туширилган таомноманинг ажралмас қисми бўлиб ҳизмат қилади.
d29bd0b0d0b9d181d0b8 d181d0b0d0b1d0b7d0b0d0b2d0bed182 d0b2d0b0 d0b8d187d0b8d0bcd0bbd0b8d0bad0bbd0b0d180 d187d0b0d0bdd29bd0bed29bd0b1 660e42c985d0bМуҳим: газли ичимликлар таркибидаги карбонад ангидрид гази инсон саломатлиги учун хавф туғдирмайди.
Қанча ичиш керак: формулага кўра ҳисоблаймиз.

Чарчаш ҳисси, терининг эрта қариши, қабзият, бош оғриғи – буларнинг барчаси организмга намлик етишмаслигидан юзага келиши мумкин. Саломатлик билан боғлиқ муаммоларга учрамаслик учун кунни суюқлик ичиш билан бошлаш ва кун давомида ичимликлар ичиш зарур. Организмга қанча суюқлик зарурлигини қай усул билан аниқлаш мумкин? Мутахассислар қуйидаги формулага амал қилишни тавсия этадилар: 20 даражадан юқори бўлган иқлим шароитида вазннинг ҳар бир килограмми учун 20 мл дан суюқлик ичинг. 40 даражадан юқори об-ҳавода ушбу миқдорни 2 баробар кўпайтириш мумкин.
d29bd0b0d0b9d181d0b8 d181d0b0d0b1d0b7d0b0d0b2d0bed182 d0b2d0b0 d0b8d187d0b8d0bcd0bbd0b8d0bad0bbd0b0d180 d187d0b0d0bdd29bd0bed29bd0b1 660e42c99a7fdЖисмоний машқлар вақтида
Йўқотишлардан ҳоли. Спорт билан шуғулланишдан олдин суюқлик ичинг- бу усул билан сиз тер учун мустақил сув захирасини юзага келтирасиз. Шиддатли машқлар чоғида йўқотилган суюқлик миқдорини ҳар 15 дақиқада тўлдириб туриш лозим. Жисмоний машқлар вақтида йўқотилган ҳар 1000 ккал учун 1000мл суюқлик керак бўлади.
d29bd0b0d0b9d181d0b8 d181d0b0d0b1d0b7d0b0d0b2d0bed182 d0b2d0b0 d0b8d187d0b8d0bcd0bbd0b8d0bad0bbd0b0d180 d187d0b0d0bdd29bd0bed29bd0b1 660e42c94aa29Муҳим: чанқоқ ҳиссини кутиб ўтирманг – уни сезгунингизга қадар суюқлик ичаверинг. Биз чанқоқни ҳис қилган чоғимиз организм сувсизликдан азоб чекаётган бўлади. Ўғизда ҳосил бўлган қуруқлик эса сувсизликнинг энг оҳирги белгиларидан биридир.
d29bd0b0d0b9d181d0b8 d181d0b0d0b1d0b7d0b0d0b2d0bed182 d0b2d0b0 d0b8d187d0b8d0bcd0bbd0b8d0bad0bbd0b0d180 d187d0b0d0bdd29bd0bed29bd0b1 660e42c9af67f

Кизикарли маълумотлар
Қайси сабзавот ва ичимликлар чанқоқбосди саналади?