Ғойиб бўлган кутубхоналар
Кутубхоналар қадимда антик давр маданиятининг бутун илмини ўзида мужассам этган манба ҳисобланган. Уни донишмандлик хазинаси, фикрлар макони дея таърифлашар эди. Қадимда кутубхоналар кўп бўлган, бироқ уларнинг кўпчилиги душманлар томонидан йўқ қилинган, баъзаилари эса шунчалик моҳирлик билан беркитиб қўйилган-ки, ҳали-ҳануз топиб бўлмайди.
Нинивея
Ёзма манбаларнинг илк тўпловчиларидан бири эрамиздан аввалги ВИИ асрда яшаб ўтган ассириялик подшоҳ Ашшурбанипал бўлди. У Нинивеяда 20 мингта китоб сақланадиган катта кутубхона қурдирган. Бу китоблар қадимги дунёнинг маданияти ва илмий мероси ҳақида ҳикоя қилар эди. Ўша давр китоблари махсус лойдан тайёрланар эди. Бундай китоблар оловда ёнмас, сувга ҳам бардошли эди. Унга сичқон ва каламушлар ҳам хавф сололмас эди. Аммо китобларнинг бошқа хавфлироқ душманлари бор экан – бу жаҳолат намоёндалари ва маърифатнинг душманлари бўлган одамлар эди. Эрамиздан аввалги 612 йилда Нинивея вавилонликлар томонидан босиб олинганда, биринчи навбатда подшони бир ёқлик қилиб, сўнгра китобларни синдириб, йўқ қилишга киришдилар. ХИХ асрда археологлар қазилмалар давомида аввалги кутубхона ўрнида ўша китобларнинг сақланиб қолинган бўлакларига дуч келдилар. Ҳозирда бу бўлаклар Британия музейида сақланмоқда.
Пергам
Кичик Осиёнинг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган Пергам давлатида эрамиздан аввалги ИИ асрда пергаментни ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Шу сабабли китоблар ҳам бугунги кун китобларининг кўринишини олган эди.
200 минг қўлёзма ва манускриптлар сақланган Пергам кутунхонасининг довруғу бутун оламга ёйилди. Пергам римликлар томонидан босиб олингандан кейин Юлий Сезарнинг тарафдорларидан бири – саркарда Марк Антоний кутубхонанинг деярли барча китобларини Клеопатрага Искандария кутубхонаси учун тортиқ қилиб юборди.
Искандария
Антик даврнинг иккита энг кучли кутубхоналарнинг қўшилиши натижасида Искандария кутубхонасидаги китобларнинг сони 700 мингтага етди. Ушбу кутубхона жавонида ноёб Миср папируслари, Шарқ ёзувлари, Платон қўлёзмалари, шунингдек Аристофан, Гомер ва бошқа буюк адибларнинг асарлари сақланар эди.
Ушбу кутубхона Мисрнинг бош илмий ва ўқув маркази ҳам ҳисобланган. Айнан шу ерда Архимед сув насосони кашф қилган, Эратосфен Ер диаметрини ўлчаган, Эвклид антик давр математикасига оид китоб ёзган, Клавдий Птоломей астрономияга доир энтциклопедиясини тузган.
Бироқ антик даврнинг хазинаси бўлган бу кутубхона ҳам йўқ қилинди.
Аввалига 391 йилда Рим императори Феодосий Олимпия ўйинларини таъқиқлаш билан бирга кутубхонани “саҳайтон ибодатхонаси” дея ҳисоблаб, уни вайрон қилишни буюрган. Пергам кутубхонасини, Афлотун ва бошқа файласуфларнинг шахсий кутубхонасини ўз ичига олган Искандария кутубхонаси бутунлай йўқ бўлиб кетди.
Самарқанд
Ўз даврининг буюк саркардаси Амир Темур Самарқанднинг номини бутун дунёга ёйиб, уни архитектура ва маданият марказига айлантирди. Саркарда юришлардан ўлжалар билан бирга Кичик Осиёдан, Туркия, Ҳиндистондан қимматбаҳо китобларни олиб келар эди.
Амир Темурнинг вафотидан кейин унинг империяси иккига бўлинди: Ҳиротни саркарданинг ўғли Шоҳруҳ бошқарган бўлса, Моварауннахрга Шоҳруҳнинг ўғли Улугбек ҳукмронлик қилди. Улуғбекка бобосидан кутубхона ҳам мерос бўлиб қолди.
Улуғбек ўрта аср даврининг маърифатли ҳукмдорларидан бири эди. У ўз атрофига Қозизода Румий, Али Қушчи каби шарқнинг буюк олимларини йиғган эди. Катта давлатнинг ҳукдори бўлишига қарамасдан Улуғбек умрининг асосий вақтини илмий ишларга бағишлар ва кўп вақтини ўзи қурдирган обсерваторияда ўтказар эди.
Отасининг ўлимидан кейин Улиғбек Тимирийлар сулоласининг ягона ҳукмдори бўлди. Унинг илм билан шуғулланиши кўпчиликка ёқмас эди. Улуғбекка қарши фитна уюштирилди, душманлар ҳатто унинг ўғлини ҳам ўз томонларига оғдириб олдилар.
Яқинлашиб келаётган фитнани сезган Улуғбек ҳукумат тепасига келадиган жаҳолат вакиллари унинг яратган илм масканини вайрон қилишларини билар эди. Обсерватория йўқ қилиниш арафасида эди, аммо кутубхонани қандай бўлмасин
сақлаб қолиш керак эди. Олим ўз фикрини шогирди Али Қушчига билдирди, у эса бунинг йўли борлигини айтди. Али Қушчи Кеш қишлоғидан бўлган, шу қишлоқ яқинида тоғда кўплаб ғорлар борлигини ва ўша ерда китобларнияхшилаб беркитиб қўйиш мумкинлиги ҳам қўшин ўтди. Улуғбек шундай қилди ҳам – бир неча юз томдан иборат китоблар сандиқларга жойланиб, яширин равишда олиб кетилди.
Бунинг орасида 1449 йилда Самарқандда фожиали воқеалар содир бўлди. Улуғбек ҳиёнаткорона ўлдирилди, унинг обсерваторияси вайрон қилинди. Устозининг ўлимидан кейин Али Қушчи ҳам Туркияга ўтиб кетди. Айтишларича, у ўзи билан бирга китобларнинг озгина қисмини олиб кетган, қолгани эса махфий беркитилган жойда қолиб кетди. Али Қушчи Моварауннахрга бошқа қайтиб келолмади, китобларнинг беркитилган жойини эса фақатгина у билар эди. Шу тариқа кутубхонанинг излари ҳам йўқолди, унинг жойлашган жойи ҳозирда ҳам Шарқнинг ечими топилмаган жимбоғи бўлиб қолмоқда.
Кизикарли маълумотлар
Ғойиб бўлган кутубхоналар