Ўрик мевасининг фойдали ҳусусиятлари
Таркибида қанд миқдори кўп бўлса-да, ўрик кам калорияли мева саналади. Озиш истагида бўлганларга ҳам ўрик истеъмол қилиш тавсия этилади. Кўпчилликка маълумки, юрак қон томир касалликлари билан оғриганларга ўрик тавсия этилади. Ушбу мева таркибидаги микроелементлар юрак фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади.
Ўрик мевасида кўп миқдорда калий мавжуд. Бу эса унинг буйраклар фаолияти учун фойдали озуқа эканлигини билдиради. Яъни ўрик истеъмол қилганда пешоб ажралиши фаоллашади. Бош мия фаолияти учун зарур магний ва фосфор ушбу мевада сероб. Диққатни жамлай олмаслик, нерв импулслари ўтказувчанлигининг бузилши каби холатларда ўрик энг яхши кўмакчи.
Камқонлик, ҳомиладорликдаги токсикозда ўрик ёки мева қоқиси тавсия этилади. Ўрикдаги темир моддаси организмга осон сўрилгани боис у фойдали саналади.
Тери муаммолари, шунингдек, кўз равшанлигини оширишда ҳам ўрик фойдалидир. Ундаги бета- каротин (А витамини) кўзлар ва тери ҳолатига ижобий таъсир кўрсатади.
Ўрик пектин моддасига бой саналади. Пектин организмни тозалаш ҳусусиятига эга. У тиқинларни ҳайдаб чиқариш, шунингдек, холестерин миқдорини камайтиришга ҳизмат қилади.
Ўрик шарбати табиий антибиотик ҳисобланади. Инфекцион касалликлар, грипп, томоқ оғриғида оз-оздан ўрик шарбатини қабул қилиш, бемор аҳволини енгиллаштиради.
Кимларга мумкин эмас?
Ўрик меваси қандли диабет билан оғриган кишилар учун тавсия этилмайди. Айрим манбааларда ушбу мева гипотериоз хасталигида ман этилади дейилган. Шунингдек, жигар касалликларида ҳам ўрик меъёрда истеъмол қилиниши керак, дейди мутаҳассислар.
Ўрик таркибидаги моддаларга юқори сезувчанлик аниқланганда ҳам уни истеъмол қилиш мумкин эмас.
Мағзи фойдалими ёки зарарли?
Бу борада турли фикрлар мавжуд. Айримлар ўрик мағизи (қуритилган ҳолда), ошқозонга тушгач, синил кислотасини ҳосил қилади ва бу организмни зарарлаши мумкин дейди. Бошқалар эса меъёрда истеъмол қилинса, ножўя таъсирлари йўқ деган фикрда.
Косметологияда ўрик мойидан кенг фойдаланилади. Ҳусусан тери парваришида ушбу мой юзни тиниқлаштиради, ҳуснбузарларнинг пайдо бўлиши билан курашади. Тери жарохатлари, кўкариш енгил куйишларда ўрик мойи суртиб қўйилса, бемор аҳволи яхшиланади.
Бир кунда уч маҳал, 1 стакандан ўрик шарбатини қабул қилишга одатлансангиз, қабзият, дисбактериоз, метеоризм даф бўлади.
Шуни унутмангки, ўрик меваси ҳар кимга турлича таъсир кўрсатиши мумкин. Мева шарбатини истеъмол қилгач, қорин дам бўлиши, спазм кузатилса, демак, унинг миқдорини камайтириш лозим.
Кизикарли маълумотлар
Ўрик мевасининг фойдали ҳусусиятлари