ЭРКАКЛАРГА ЁҚАДИГАН 6 ИБОРА

ЭРКАКЛАРГА ЁҚАДИГАН 6 ИБОРА

ЭРКАКЛАРГА ЁҚАДИГАН 6 ИБОРА
ЭРКАКЛАРГА ЁҚАДИГАН 6 ИБОРА

 ЭРКАКЛАРГА ЁҚАДИГАН 6 ИБОРА

Комплимент-мақтов ва яхши гап аёлларга ҳам, эркакларга ҳам бирдай ёқимли. 
Улар буни бажонидил қабул қиладир ёки бунга бефарқдек  кўринсалар ҳам қалбан ўзларини мамнун ва аҳамиятли ҳис этадилар. Агар умр йўлдошингизнинг  ўзига ишончи янада ошишини ва муносабатларингиз янада яхши бўлишини истасангиз жуфтингизга қуйидаги иборалардан бирини айтинг.

1.  “ Мен сизга ишонаман”.
Инсон кимгадир ишониш мумкинлигини,кимнингдир эса унга ишониши ва қўллаб-қувватлаши мумкинлигини билишга эҳтиёжманд. Бунинг учун эрингизга муаммолар ёзилган рўйхатни эслатиб туришингиз шарт эмас. Шунчаки руҳлантирувчи сўзларни айтсангиз кифоя. “ Нимаики ишга қўл урманг сиз уни албатта эплайсиз”, “ Бу албатта қўлингиздан келади, мен бунга ишонаман” . Бундай оддийгина тасдиқ сўзлари эркак учун катта аҳамият касб этади ва ўзига ишонч туйғусини оширади.  

2.  “ Кўринишингизга гап йўқ”.
Ташқи кўриниш борасидаги илиқ сўзлар ва мақтов кимга ҳам ёқмайди дейсиз. Ҳар қандай эркак умр йўлдошининг наздида ёқимли эканини эшитишни хоҳлайди. Бу эрингизни сиздаги яхши тасаввурни сақланиб қолиши учун ҳам ўзига яхши қарашга ундайди. Бундан ташқари бундай иборалар жуфтингизнинг ўзига бўлган ишончини оширади, бу эса эркак учун жуда-жуда муҳим.

3.  “ Бирам меҳрибонсизки…”
Агар жуфтингиз сизни хурсанд қилиш учун арзимас бўлсада нималарнидир қилса сиз буни албатта қаадрлашингиз шарт.  Сизни хурсанд қилиш учун денгиз бўйида дам олишга чипта ёки қимматбаҳо атир совға қилиши шарт эмаслигини ёдда тутинг.  Арзимас ишларини ҳам қадрланг ва мақтанг: “ Жуда чиройли бозор қилибсиз, бирам меҳрибонсизки ”… 
 “Вазифасида-қиладида” деманг. Арофингизда қанчадан-қанча аёл сиз оддий санаган шу ғамхўрликка муштоқ. Ўзингизга етган неъматга шукр қилинг. Қолаверса, Аллоҳнинг  шукр қилувчи бандаларига янада зиёда қилишини ҳам унутманг.

4.  “ Сиз билан фахрланаман”
Бундай муосабатнинг нархи жуда қиммат туради ва сиз умр йўлдоши сифатида эрингизни ҳурмат қилишингиз шарт. Инсон хато қилиши ёки қандайдир ножоиз ишга қўл уриши мумкин. Аммо бу ҳақида доим эслатиб туриш ва гапириш ярамайди. Бунинг ўрнига айтинг: “ мана бу ишинигизга қойил қоламанда”, “ сиздан кўп нарсани ўрганиш мумкин” ёки шунчаки “ мана бу жиҳатингиз жуда ҳам яхши”. Ҳар қандай одамда ҳам энг камида мақтовга лойиқ битта жиҳат бўлади. Жуфтингизнинг яхши жиҳатларини излаб топинг ва ўзига ҳам кўрсатинг. Бу эрингизнинг ўзини аҳамиятли ва қадрли ҳис этишига ёрдам беради. Қолаверса, уни яхши хислатларини янада кўпайтиришга ундайди. 

5.  “ Сиз ёнимда бўлсангиз ўзимни хотиржам сезаман”.
Ҳар қандай эркак севган аёлининг қаҳрамонига айланишни хоҳлайди.  Бу ундаги туғма қобилият. Ўзи нимадандир чўчиса ҳам, жуфтининг бу ҳақида билишини истамайди. У “супермен” бўлишни ва  жасурлиги ва қўрқмаслиги билан севгилисини яъни сизни ҳимоя қилишни хоҳлайди. У ёнида эканингизда қанчалик хотиржам бўлишингизни ҳис қилишига имкон беринг. Бошқача айтганда ундаги қаҳрамонлик эҳтиёжининг қонишига имкон беринг. Бунинг учун “ Сиз ёнимда бўлсангиз қўрқмайман”, “ Сиз билан бўлсам хотиржам тортаман” деб айтинг.

6.  “ Сиз ёнимда бўлсангиз кайфиятим кўтарилади”.
Эҳтимол жуфтингиз сиз ҳафа бўлмаслигингиз ва кайфиятингизни яхшилаш учун қўлидан келганини қилишга уринар. Сиз унинг шундай ҳаракатларини пайқаганмисиз? Балки у ҳазиллашиб турар ёки қаергадир айлангани олиб борар? Тушкунликка тушиб қолсангиз ёки чарчасангиз сизга ёрдам беришга ҳаракат қилар? Агар шундай бўлса жуфтингизга мана бу сўзларни албатта айтинг: “ Сиз мени кайфиятимни кўтарасиз”, “ Сиз билан бирга бўлсам негадир хотиржам тортаман”.

Кизикарли маълумотлар
ЭРКАКЛАРГА ЁҚАДИГАН 6 ИБОРА