Шовқиннинг эшитиш қобилиятига таъсири ҳақида

Шовқиннинг эшитиш қобилиятига таъсири ҳақида

Шовқиннинг эшитиш қобилиятига таъсири ҳақида

Шовқиннинг эшитиш қобилиятига таъсири ҳақида

Эшитиш органи бўлган қулоқ инсоннинг муҳим аъзоларидан бири эканини таъкидлашнинг ҳожати бўлмаса керак. Афсуски, ҳозир кўча-куйда, жамоат жойларида қулоғига қулоқчин (наушник) таққан одамларга, айниқса ёшларга кўп дуч келяпмиз. Улар гўё атрофида ҳеч ким йўқдек гап сотишади ёки баланд овозли мусиқа тинглашади. Шу ўринда ҳақли савол туғилади: мусиқани баланд эшитишнинг, тўғрироғи шовқиннинг қулоққа салбий таъсири йўқмикан?

Қулоқ одамнинг эшитиши ва мувозанатини сақловчи орган ҳисобланади, агар қулоқ орқали эшитиш имконияти бўлмаганида, одамлар бош айланишидан азият чеккан ва нотекис ҳаракатланишдан қийналган бўларди. Маълумотларга кўра, ер юзидаги ҳар ўнта одамдан биттаси кар бўлиб, уларнинг кўпчилиги махсус эшитиш мосламасидан фойдаланади.

d188d0bed0b2d29bd0b8d0bdd0bdd0b8d0bdd0b3 d18dd188d0b8d182d0b8d188 d29bd0bed0b1d0b8d0bbd0b8d18fd182d0b8d0b3d0b0 d182d0b0d18ad181d0b8 660e42a0c0328Ҳар қандай одам учун қулай товуш миқдори 45-50 децибелл атрофида бўлади. Буни ёнингиздаги одам билан ўртача овозда суҳбатлашганингизда чиқадиган овоз баландлигига қиёсласа бўлади.
d188d0bed0b2d29bd0b8d0bdd0bdd0b8d0bdd0b3 d18dd188d0b8d182d0b8d188 d29bd0bed0b1d0b8d0bbd0b8d18fd182d0b8d0b3d0b0 d182d0b0d18ad181d0b8 660e42a0d703aОрганизм паст товушларга у қадар кучли реакция бермайди. Аммо айрим ҳолларда товушлар тушуниб бўлмас безовталик, қулоқ ва умуртқа поғонасидаги оғриқларга сабаб бўлади. Айниқса, кун бўйи шовқин чиқариб ишловчи механизмлар қулоқ учун яширин хавф саналади. Кези келганда такидлаш жоизки, аёллар товушларни эркакларга қараганда яхшироқ илғайдилар. Шу сабабли ҳам аёллар ҳамсухбатининг овозидан унинг кайфиятини тезда англаб оладилар.
d188d0bed0b2d29bd0b8d0bdd0bdd0b8d0bdd0b3 d18dd188d0b8d182d0b8d188 d29bd0bed0b1d0b8d0bbd0b8d18fd182d0b8d0b3d0b0 d182d0b0d18ad181d0b8 660e42a0ed56fУзоқ вақт давом этган ёки жуда баланд шовқин инсон соғлиғига салбий таъсир кўрсатади. Транспорт ва саноатнинг жадал ривожланиши, ишлаб чиқариш ҳамда турмушда янги техникаларнинг кенг қўлланилиши шовқин манбаларининг кўпайишига сабаб бўлмоқда.
d188d0bed0b2d29bd0b8d0bdd0bdd0b8d0bdd0b3 d18dd188d0b8d182d0b8d188 d29bd0bed0b1d0b8d0bbd0b8d18fd182d0b8d0b3d0b0 d182d0b0d18ad181d0b8 660e42a10f884Бугунга келиб шовқин касалликлар сонини кўпайтирувчи омил сифатида эътироф этилмоқда. Олимлар асаб, юрак, қон-томир касалликларининг кўпайиб бораётганини шовқин таъсиридан, дея бахолашмоқда. Одам қулоғининг эшитиш ҳужайралари ва асаб толаларига салбий таъсир этадиган кучли шовқинга қарши ҳозирча ҳеч қандай сунъий ҳимоя воситаси йўқ. Шовқин марказий асаб тизимига салбий таъсир кўрсатиб, бош мия пўстлоғи ҳужайраларини ҳолдан тойдиради. Натижада одам яхши уҳлай олмайди, тез чарчаб қолади, диққати сусаяди, ҳаракат уйғунлиги гавда мувозанати бузилади, умумий иш фаолияти пасаяди. Шовқиннинг инсон организмига узоқ вақт таъсир этиши марказий асаб тизими фаолиятининг бузилиши ва гипертония касаллигини келтириб чиқарувчи омиллардан биридир.
d188d0bed0b2d29bd0b8d0bdd0bdd0b8d0bdd0b3 d18dd188d0b8d182d0b8d188 d29bd0bed0b1d0b8d0bbd0b8d18fd182d0b8d0b3d0b0 d182d0b0d18ad181d0b8 660e42a098799Яна бир гап: шовқин организмда стресс ҳолатини пайдо қилади. Шу боис шовқин кучайганда, қонда стресс гормонларининг миқдори кескин ошиб, юрак уруши тезлашади ва қон қуюқлашиб, томирларда спазм ҳосил бўлади.
d188d0bed0b2d29bd0b8d0bdd0bdd0b8d0bdd0b3 d18dd188d0b8d182d0b8d188 d29bd0bed0b1d0b8d0bbd0b8d18fd182d0b8d0b3d0b0 d182d0b0d18ad181d0b8 660e42a122be9Мутахассисларнинг фикрича, атрофимиздаги ҳар бир дарахт 20 децебеллгача бўлган шовқинни юта олар экан. Демак, теварак-атрофни кўкаламзорлаштириш ва дарахтлар сонини кўпайтириш нафақат шовқиндан ҳимояланишга, балки кислородга тўйинган ҳаводан бахраманд бўлишга ҳам ёрдам беради.
d188d0bed0b2d29bd0b8d0bdd0bdd0b8d0bdd0b3 d18dd188d0b8d182d0b8d188 d29bd0bed0b1d0b8d0bbd0b8d18fd182d0b8d0b3d0b0 d182d0b0d18ad181d0b8 660e42a13835b

Кизикарли маълумотлар
Шовқиннинг эшитиш қобилиятига таъсири ҳақида