Хатико: вафодор ит ҳақида қайғули воқеа
Хатико исмини эшитишимиз билан ҳаёлимизга “садоқат”, “вафо” сўзлари келади. Ҳаммамиз Ричард Гир иштирокидаги “Хатико: энг садоқатли дўстъ номли филмни севиб томоша қилганмиз. Филмда ҳаётдан олинган реал воқеа тасвирланган. Хўш, аслида қандай воқеа рўй берган эди?!
Хатико “акита-ину” зотига тааллуқли ит бўлган. Бундай зотдор итлар садоқати ва мардлиги билан ажралиб туради.
Хатико лақабли ит 1923 йилда туғилган. Кучук боласини Токио университетининг профессори Хидесабуро Уенога совға сифатида беришди.
Хатико ёшлигиданоқ хўжайинига жуда бўланиб қолган эди. Озгина катта бўлгач у профессорни Сибуя темир-йўл стантсиясигача кузатиб қўядиган, кечки пайт эса уни кутиб оладиган бўлди.
Одамлар профессор ва унинг итини кўпинча бирга кўришар ва Хатиконинг садоқатидан ҳайратланишар эди. Бироқ кунлардан бир кун итнинг хўжайини қайтиб келмади.
1925 йилда Хидесабуро Уено талабаларга дарс ўтаётган вақтида тўсатдан йиқилиб тушади, унинг миясига қон қуйилган эди (инсулт). Етиб келган шифокорлар профессорни сақлаб қола олмадилар.
Ўша машъум кунда профессорнинг қайтмаганига қарамасдан Хатико ҳар куни стантсияга келишни канда қилмас ва нигоҳи билан таниш чеҳрани қидирар эди.
Кейинчалик итни профессорнинг қариндошлариникига юборишди. Аммо Хатико бегона одамларникида қолишни истамасдан, доимо қочиб кетар эди. У қавта-қайта эски уйига қайтиб борар ва стантсияга чиқиб, профессорни кутишдан чарчамас эди.
Хатико бир неча йиллар давомида шундай тарзда ҳаёт кечирди. Уни аввалига маҳаллий ишчилар пайқаб қолдилар, кейинчалик эса йўловчилар ҳам уни яхши таниб қолишди.
1932 йилда Хирокити Саито исмли талаба бу садоқатли ит ҳақида қизиқа бошлади. У маҳаллий аҳолидан қайғули воқеани эшитиб, унинг асосида мақола ёзди.
Мақола йирик япон газеталаридан бирида чоп этилгандан кейин, Хатико бутун мамлакатга машҳур бўлди. 9 йил мобайнида ўз эгасини кутишдан чарчамаган ва унинг қайтишидан умидвор бўлган садоқатли итни кўриш учун темир-йўл стантсиясига одамлар оқиб кела бошладилар. Садоқат ва вафо тимсоли бўлмиш Хатикога атаб Сибуя стантсиясида ҳайкал ҳам ўрнатилди.
Кўчадаги шафқациз ҳаёт шароити Хатикога ўз таъсирини ўтказмай қолмади. У бошқа итларнинг ҳужумига учраб, уларни қайтаришга уринди. Турли хил касалликлар ва нотўғри овқатланиш ва соғинч ҳисси Хатикони ҳолдан тойдирди. 1935 йилда унинг жонсиз танасини стантсия яқинидан топишди. Унинг танаси ветеринарлар томонидан ёриб кўрилганда хавфли ўсимта ва бошқа турли хил касалликлар борлиги аниқланди.
Бу воқеадан кинемотографиячилар ҳам таъсирландилар. Мазкур қайғули воқеа асосида иккита филм суратга олинди – Япония маҳсулоти бўлмиш “Хатико воқеаси” ҳамда Британия ва Америка ҳамкорлигида суратга олинган “Хатико: энг садоқатли досът” филмлари.
Кизикарли маълумотлар
Хатико: вафодор ит ҳақида қайғули воқеа