Футболнинг инсон саломатлигига таъсири

Футболнинг инсон саломатлигига таъсири

Футболнинг инсон саломатлигига таъсири

Футболнинг инсон саломатлигига таъсири

Дунёда футболчалик оммавий спорт бўлмаса керак. Уни “миллионлар ўйини” дейишлари ҳам бежизга эмас. Дунёнинг исталган нуқтасида футбол муҳлислари топилади.

Албатта, футбол билан шуғулланган одам соғлом бўлади. Ҳаётда семизликдан азият чекаётган футболчини ҳеч кўрганмисиз? Йўқ, албатта. Тинимсиз машғулотлар ўйинчини ҳар томонлама тоблаши шубҳасиз.
d184d183d182d0b1d0bed0bbd0bdd0b8d0bdd0b3 d0b8d0bdd181d0bed0bd d181d0b0d0bbd0bed0bcd0b0d182d0bbd0b8d0b3d0b8d0b3d0b0 d182d0b0d18ad181 660e470b5a40aДаниядаги Копенгаген университети олимлари уч йил давомида футболнинг саломатликка таъсирини ўрганиб чиқишди. Уларнинг айтишича, футбол йиқилишлар туфайли суяклар синиши эҳтимолини анчагина камайтиради. Гап шундаки, спортнинг бу тури билан мунтазам шуғулланиш мушакларни ва суяк тўқималарини мустахкамлашга хизмат қилади.

d184d183d182d0b1d0bed0bbd0bdd0b8d0bdd0b3 d0b8d0bdd181d0bed0bd d181d0b0d0bbd0bed0bcd0b0d182d0bbd0b8d0b3d0b8d0b3d0b0 d182d0b0d18ad181 660e470b83f8aБундан ташқари, шуғулланувчиларда ҳаракатлар координацияси сезиларли даражада яхшиланади.Бу гап нафақат ўсмирлар ва ёшлар балки кексаларга ҳам тегишли.
d184d183d182d0b1d0bed0bbd0bdd0b8d0bdd0b3 d0b8d0bdd181d0bed0bd d181d0b0d0bbd0bed0bcd0b0d182d0bbd0b8d0b3d0b8d0b3d0b0 d182d0b0d18ad181 660e470b9b347Шунингдек, олимлар футбол билан шуғулланишнинг руҳий саломатликка ҳам нафи катталигини таъкидлашмоқда. Югуришнинг фойдаси ҳақида ҳаммамиз эшитганмиз. Лекин бундай машғулотдан кейин ҳам, айниқса, эркакларда руҳий ҳолатнинг яхшиланиши кўпам кузатилавермас экан. Чунки улар югуради-ю, лекин ҳаёли муаммоларда бўлади. Футболда эса бунақаси кузатилмайди: қатнашчиларнинг баъри бор диққат эътиборини ўйинга қаратгани учун бошқа нарсаларни ўйлашга имкон йўқ. Шунинг учун ҳам футболдан кейин ҳаваскор ўйинчиларнинг кайфияти кўтарилганини кўрасиз, мағлуб томон ҳам одатда ҳафа бўлмайди.
d184d183d182d0b1d0bed0bbd0bdd0b8d0bdd0b3 d0b8d0bdd181d0bed0bd d181d0b0d0bbd0bed0bcd0b0d182d0bbd0b8d0b3d0b8d0b3d0b0 d182d0b0d18ad181 660e470baf838Футбол билан қисқа муддат шуғулланишнинг ҳам одам организмига фойдаси бор: уч ой давомида ҳафтасига 2-3 марта 1,5-2 соатдан тўп тепсангиз, танангизда кислород истеъмоли сезиларли даражада ортади. Бу эса организмдаги барча органлар ва тизимларга, биринчи навбатда, юрак-қон томир ва асаб тизимларига ижобий таъсир кўрсатади.

Тўғри футболнинг соғлиққа фойдаси кўп, аммо у билан ҳамма ҳам шуғуллана олмайди. Масалан, астматиклар ва юрак етишмовчилигига чалинганлар учун бу спорт тури тўғри келмайди.
d184d183d182d0b1d0bed0bbd0bdd0b8d0bdd0b3 d0b8d0bdd181d0bed0bd d181d0b0d0bbd0bed0bcd0b0d182d0bbd0b8d0b3d0b8d0b3d0b0 d182d0b0d18ad181 660e470bc5a66

Кизикарли маълумотлар
Футболнинг инсон саломатлигига таъсири