Тарвуз қандай танланади? Унинг организмга фойдаси қанча?

Тарвуз қандай танланади? Унинг организмга фойдаси қанча?

Тарвуз қандай танланади? Унинг организмга фойдаси қанча?

Тарвуз қандай танланади? Унинг организмга фойдаси қанча?

Қадим замонларда тарвузни сабзавот эмас, балки мева деб билишган. Тарвузни ҳатто қадимги Миср эҳромларида ҳам таъсвирлашган. Тарвуз ёввойи ҳолатда Жанубий африкада ўстирилган. Ушбу ҳуш неъматни Хитойда ҳам қадрлашган ва “Тарвузлар куни” байрами кенг нишонланган. Россияда тарвузлар ХВИИ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб ўстирилади. Трарвуз нафақат энг машхур ширавор, у шу билан бирга, кўплаб фойдали ҳусусиятларга эга.

Соғлом одамнинг 150 грамм тарвуз тановул қилиши унинг бир кунлик магнийга бўлган эҳтиёжини қондиради. Бир сўз билан айтганда, тарвузда магний етарли даражада кўп. Шу боис қон босими баланд кишилар уни кундалик таомномаларига киритиши керак.

Бундан ташқари, тарвуз танадан ҳолестеринни чиқариб юборишда қўл келади.

Тарвузда сийдик ҳайдаш ҳусусияти бошқа мева ва сабзавотларга нисбатан жуда кучли. Дарвоқе, бундай ҳусусиятга нафақат тарвузнинг эти, балки унинг пўстлоғи ҳам эга.

d182d0b0d180d0b2d183d0b7 d29bd0b0d0bdd0b4d0b0d0b9 d182d0b0d0bdd0bbd0b0d0bdd0b0d0b4d0b8 d183d0bdd0b8d0bdd0b3 d0bed180d0b3d0b0d0bdd0b8 660e40c561594Тарвуз пўстлоғидан тайёрланган дамлама юрак ва буйрак касалликларидаги шишлардан ҳоли этади. Бундай тарвузли даволашни йил мобайнида амалга ошириш мумкин- газ печида қуритилган пўстлоқни анча муддат сақласа бўлади. Дамлама тайёрлаётганда қуруқ пўстлоқ устига 1:10 нисбатда сув солинади ва тахминан 5дақиқа қайнатилади. Сўнгра дамлама тиндирилиб, сузгичдан ўтгазилади ва ярим стакандан 3-4 маҳал ичилади.

Ушбу дамлама ревматизм ва подаграда ҳам қўл келади.Тарвуз уруғи фойдалилик жиҳатидан қовоқ уруғидан қолишмайди. У гелминтлар, яъни гижжаларга қарши яхшигина кураша олади. Бунинг учун қуритилган тарвуз уруғи гўштқиймалагичдан чиқарилади ва 1:10 нисбатда сут билан аралаштирилади. Бундай табиий дорини 2 стакандан 2 маҳал таомдан алоҳида ҳолда истеъмол қилиш зарур.
d182d0b0d180d0b2d183d0b7 d29bd0b0d0bdd0b4d0b0d0b9 d182d0b0d0bdd0bbd0b0d0bdd0b0d0b4d0b8 d183d0bdd0b8d0bdd0b3 d0bed180d0b3d0b0d0bdd0b8 660e40c58d899Тарвуздан косметологияда ҳам фойдаланиш мумкин. Унинг эти санчқида эзиб олинади ва юзга 20 дақиқа суртилади. Юзингизни ювиб ташлагач уни тиниқлашгани ва ёшарганига гувоҳ бўласиз.
d182d0b0d180d0b2d183d0b7 d29bd0b0d0bdd0b4d0b0d0b9 d182d0b0d0bdd0bbd0b0d0bdd0b0d0b4d0b8 d183d0bdd0b8d0bdd0b3 d0bed180d0b3d0b0d0bdd0b8 660e40c5a4ff3Тарвуз шарбати жигардаги токсинлар, яъни заҳарли моддаларни эритади ва чиқариб юборади. Антибиотиклар билан даволангандан сўнг, кучли таъсир этувчи дориларни тарвуздан тўйиб-тўйиб ейиш лозим.

Ёки узоқ вақт норкоз остида операцияни бошдан ўтказгандан сўнг мазали тарвуз тановул қилиш жигардаги дорилардан организмни тозалашда яхши фойда беради.
d182d0b0d180d0b2d183d0b7 d29bd0b0d0bdd0b4d0b0d0b9 d182d0b0d0bdd0bbd0b0d0bdd0b0d0b4d0b8 d183d0bdd0b8d0bdd0b3 d0bed180d0b3d0b0d0bdd0b8 660e40c5bd66bТарвуз таркибидаги темир моддаси фақат салат барглари ва исмалоқдан кейин туради. Тарвуздаги темир организмда енгил ўзлаштирилади, чунки у органик моддадир. Шу боис тарвуз камқонлик (анемия)ни даволаш ва профилактикасида энг яхши ёрдамчи.

Диабет билан касалланганлар ва ҳомиладорликнинг оҳирги уч ойида тарвуз тановулидан тийилиб турган маъқул.
d182d0b0d180d0b2d183d0b7 d29bd0b0d0bdd0b4d0b0d0b9 d182d0b0d0bdd0bbd0b0d0bdd0b0d0b4d0b8 d183d0bdd0b8d0bdd0b3 d0bed180d0b3d0b0d0bdd0b8 660e40c5d2b9bТарвуз танлаётганда:
Тарвуз сотиб олаётганингизда унинг жуда каттасини ҳам, кичкинасини ҳам танламанг. Катта тарвузларни катталаштириш учун турли дори воситаларидан фойдаланган бўлишлари мумкин, жуда кичиклари эса ҳали тўлиқ етилмаган бўлишини ёдда тутинг.

Ҳеч қачон ерда турган тарвузни олманг, унинг тагида яна бирор нарса тўшалган бўлсин.

Тарвуз пўстидаги чизиқларнинг аниқлигига аҳамият қаратинг, уларнинг тарам-тарам бўлиб туриши ширинлигидан далолатдир.

Тарвузни сотиб олаётганингизда унинг томирига уланадиган жойини кўздан кечиринг, агарда у сўлиб қолган бўлса, бу бир неча кунлик тарвуз эканлигидан далолат беради. Бундай тарвуз бироз эскирган бўлиши ва зарарли оқибатларга олиб келиши ҳам ҳеч гап эмас.

Ёки тарвуз ҳарид қилишдан олдин ҳидлаб кўринг. Пишган тарвуздан доимо ёқимли ҳид келади. Бироқ пишиб ўтиб кетганини зинҳор танламанг, буни унинг пўсти қурий бошлаганлигидан билса бўлади.

Тарвузни танлашдаги энг яхши усуллардан бири- бу уни чертиб, уриб кўришдир. Пишган тарвуздан жарангдор овоз чиқиши барчамизга маълум.
d182d0b0d180d0b2d183d0b7 d29bd0b0d0bdd0b4d0b0d0b9 d182d0b0d0bdd0bbd0b0d0bdd0b0d0b4d0b8 d183d0bdd0b8d0bdd0b3 d0bed180d0b3d0b0d0bdd0b8 660e40c5ebd42

Кизикарли маълумотлар
Тарвуз қандай танланади? Унинг организмга фойдаси қанча?