Орият (Фотихаси бузилган киз)

Орият (Фотихаси бузилган киз)

Орият (Фотихаси бузилган киз)
Орият (Фотихаси бузилган киз)

— Бунча узок гаплашдинг, кизим? Телефон хам кизиб кетгандир? Хозир «дод» деб чинкириб юборади, — деди Максуда кизига хазил-чин гапириб. Аммо ич-ичидан жахли чикди. кизининг дугонаси билан гаплашайотган гаплари узук-юлук кулогига кирди.
— Битта учрашувга уч юз долларлик койлак олибдими?! койил! Одамлар кандай яшашни билади. Бу кетишда бирорта магнатга тегса хам, хеч ажабланмайман…

Максуданинг тушунишича, кимдир кизини кимгадир корсатиш учун учрашувга олиб чиккан. кизик замон болди-да. кизлар интернетга расмини кояди, чиройли кийиниб, пардоз-андозни жойига койиб, атайлаб фотосессия килишадими-йей. Кейин йигитлар уларга харидор болади.
— Ха, кизим, ишкилиб, гапларинг чала колиб кетмадими? — дея Максуда, кизи гаплашиб болгач, дилини огритиб коймадиммикин, дегандек, хадик билан каради.
— Ойи, шу Гулининг ойиси зор-да.
— Нимаси зор екан?
— Гапининг пулига уч юз долларлик койлак олиб, Гулига кийдирибди. Аллакайерда бойвачча одам той килайотган екан, бир амаллаб таклифнома топиб, Гулини олиб борибди…
— Гули нима килади бойваччанинг тойида?
— Е, ойи, соддалигингиз колмади-колмади-да. Дурустрок, озига ток оила излашяпти-да. Атайлаб олиб боришган.
— Хош, топибдими оша озига ток, бадавлат оилани.
— Биттасини илинтиришибди, ерта-индин учрашувга чикишаркан…

Максуда бирпас Шахзоданинг огзига караб отирди. кизи бу гапларга худди оддий нарсаларни гапирайотгандек хикоя киларди. Сонг орнидан туриб, озини чалгитишга уринди. Аммо ич-ичидан уни бир нарса азоблар, «Бизга нима боляпти ози?» дея хозиргина ешитганлари хайолида жаранглаб овоз берарди. Шу ойлар гирдобида кечагина кошнидан ешитган гапи лоп етиб, яна хайолида жонланди…
— Ози Самаркандлик киз, Фаргоналик бир йигит билан учрашиб юрар екан, — дея гап топиб келди бир кошниси.
— Анча узок екан ораси, ота-оналари беришармикан?
— Беришса-беришмаса зерикмаслик учун учрашиб юришибди-да…

— Мамадали ортоклари билан гаров ойнашибди. «Шу чиройли киз билан бир марта болсаям юраман», деганмиш…
— Ийе, гап-соз болиб кетмайдими?
— Гап-соз йопишармиди одамга? 

Максуда бундай гап-созларни ешитганида озининг бир огиз созни котара олмай бутун хайотини остун-устин килиб юборганини еслайди. Орадан вакт отиб, одамларнинг «лафз», «орият» деган тушунчаларга муносабатлари шу кадар озгариб кетаркан, нега Максуда оша пайтлари шундай килди екан, а?!

* * *

Хаммаси оддийгина бошланганди. Уч кундан кейин Максуданинг тойи еди. Севганига турмушга чикайотганди у. Бутун хайоли «Ишкилиб, ортокларим йетиб келсин-да», деган истак билан банд еди.
— Хай киз, сарполарни кор! — деди бир пайт онаси. Максуда парво килмади. «Сарпо-сарпо-да, уни корганим билан камайиб йо копайиб колармиди?» деди ичида.
— Максу, сени аммам чакиряпти, — деди тогасининг кизи. Максуда ози учун зарар деб билган нарсаларни тахлаш билан овора еди.
— Нимага екан? — деди шу боис ишидан чалгигиси келмай.
— Жиддий гап бормиш. 

Максуда огриниб орнидан турди. Нариги уйга кирса, ойиси, тогасининг хотини, яна бир-иккита якин кариндош айоллар шивир-шивир килишайотган екан.
— Максуда, кизим, бир неча марта айтдик, куйов тарафдан келган сарполарни кор, деб… — деди тогасининг хотини негадир дастурхон попугини ойнаб.
— Озларинг корган болсаларинг болди-да…
— Биз-ку, кордик. Хафа болмагин-у, Максуда, куда тараф жуда паст кетибди. Анави нариги кочада яшайдиган Бувсора дастурхончининг бир марта ер корган жувон кизига хам сеникидан дурустрок сарпо келганди, — деди холаси.

Максуданинг бошидан ойогигача аччик бир олов югургандек болди.
— Нима? — деди овози титраб.
— Хозир урф болган матолардан бирортаям йок. Олди-бердига ишлатиладиган матолар келибди факат…

Максуда бирпас индамай турди. Шуни кутиб тургандай тогасининг хотини гапга кошилди:
— кудангиз сарпо таййорлайотганда, бир айол: «Нимага бунака киляпсиз?» деб сораган екан, у: «Оглим билан севишган. Яхши сарпо берсам-бермасам той отиб кетади. Менинг хали уйлантирадиган болам бор», деганмиш…

Максудани чакмок ургандай болди.
— Шундай дебдими?! Аник шунака гап айтибдими?! — деди аранг. Ранги кокара бошлаганини корган ойиси дарров вазиятни юмшатишга харакат килди:
— Буям бир гап-да, болам. Сенга, аслида, хеч канака сарпонинг кераги йок. Ана, беш жамадон нарса олиб койганмиз, тикилиб йотибди кийимларинг.

Аммо ок аллакачон садокдан чиккан еди.

— Шунака дебдими?! — такрор соради Максуда ва топпа-тогри онасининг олдига бориб, богчани даст котарди. — Мана шуми Шарофат чеварнинг манга юборган нарсалари?! — Хеч кимдан садо чикмади. — Агар шу болса, мен бу латта-путталарни ойогимга пайтава хам килмайман! Олиб бориб беринглар! — Максуда шундай деб богчани деразадан улоктирди.
— Айб болади-я, кизим! Тойга атаб койилган… — холасининг гапи огзида колди.
— Сиз холам болатуриб, шу гапларга чидадингизми? «Севишган екан», деса, «Ха, айби бойнида екан», деб келавердингизми?! Севишган болсаям, жияним у йигитга тирногини хам ушлатмаган, демадингизми?
— Мен кайдан билай? — дея мингиллади холаси.
— Билмайсизми? Хали бошкалар колиб сиз хам «Севишган, енди, барибир, тегади», деб юрибсизми? — Максуданинг овози тобора баландлаб борарди.
— Хой, кизим, айб болади! Ховлида акаларинг, тога-амакиларинг бор! — ойиси уни тинчлантиришга уринди.
— Менга ким болсаям барибир! Мен итга тегсам тегаманки, аммо енди унга тегмайман! 

Максуда шундай деди-ю, шартта оз хонасига кириб, камалиб олди. Хеч кимни киритмади. Биров олдига кирмокчи болса: «Хозир томиримни кесаман! Хеч ким менинг фикримни озгартиролмайди, унга тегмайман!» дея бакирарди.

карори катийлашгани сари кизнинг дилини бир азоб кемириб борарди. Ахир севишган болса, нима болибди?! Шунинг учун кадри пастга урилиши керакми? Илйос институтга кирганидан буйон оркасидан юрарди. Максуда аввалига: «Буям ортимдан юрганларнинг бири-да», дея ётибор бермасди. Кейинчалик Илйоснинг кориклаб юришига органиб колди. Дугоналари билан киногами, сайохатга борганидами, доим корикчиси борлигидан конгли хотиржам еди. Ортоклари: «Анави темирчинг», дея хазил-чин килиб гапиришарди унга. Чунки Илйос кечкида окир, кундузи устахонада ишларди. Агар оша атрофда Максудани кориб колгудек болса, коржомада хам кетидан ергашиб келаверарди. Бора-бора Максуданинг барча ошиклари оша йигитга орнини бошатиб беришди. Чунки у Максудага ортикча суйкалмас, уни кориклаб юрарди, холос.

«Бу канакаси? Илохий севгими?» дея жоралари хазиллашгудек болса: «Мен уни озим учун асрайман», деб коярди жилмайиб.

Нахот шундай хокисор йигит хам магрурланиб: «Биз севишдик, у менга, барибир, тегади», деган болса…

Максуда Илйосни кутди, у келса, ехтимол, фикридан кайтармиди? Аммо Илйос келмади. «Тегишни истамаса, тегмасин!» дебди у хам катий. «Агар Максуда истаса, Маргилон бозоридан то уйига кадар атлас тошардим. У шу арзимас мато учун тойни бузибдими, мениям ориятим бор, йигит кишиман», деганмиш Илйос.

Той бузилди. кишлокда дув-дув гап таркалди. «Севишди, деб Шарофат паст кетган екан, Максуданинг ори келибди», деган гаплар ормалай бошлади. Максуда неча кунлаб озининг орият деган устунига суяниб яшади. «Мен тогри килдим. Дунйодаги хеч бир нарса менинг кадримни йерга ура олмайди», деган фикр унга далда болди. Хозирги ери Йигиталидан совчи келгунча «Фотихаси бузилган киз», «Бировнинг дастурхони устига ойок койган», деган миш-мишлар ормалар, аммо биров юрак ютиб, бу хакда Максудага айта олмасди. Онаси нукул йиглар, дадаси еса ел ичига киролмай колганди. Нихоят, Максуда кошни кишлоклик шифокор йигит — Йигиталига унаштирилди.

* * *

— Ха, ойи, халиям Гулининг ойисини ойлаб отирибсизми? — Шахзода ойисининг диванга суянганча хайолга чомиб отирганини озича тахмин килди.
— Йог-е, телевизор кориб отираман-да, — деди Максуда огир хайоллардан кутилиш учун кизига караб жилмаяркан. Шахзода онасининг йонига келиб, йелкасига бош койди.
— Билиб турибман, телевизор сизни томоша киляпти. Бу гапларга коп хам ётибор берманг. Йиллар отади, бази бир тушунчаларга муносабатлар хам озгаради.
— Аммо шундай нарсалар хам борки, кизим, у озгармаслиги керак. Мен, барибир, кизига ялтирок койлак кийдириб, бозорга олиб чиккан оналарни йокламайман…
— Хош, унда мендай уйида отираверсинми? Окиган жойимдагилар озимга охшаш одамлар болса. Битта-яримтаси йоктирсаям озимизга охшаган болади, ундан нари емас. Керакми менга шу хайот? 

Максуда кизини енди корайотгандек, козларини катта-катта очиб, унга каради.
— Ахир одамда орият…
— Е, ойи, сиз ориятли болиб нима топдингиз? Мени билмайди деб ойлайсизми? Хеч качон хайотингиздан конглингиз толмаган. Доим оша, беш йил оркангиздан юрган, озингиз унаштирилган йигитни ойлагансиз…
— Хечам-да! У келмаган уйимизга. «Нима гап?» деб сорамаган!
— Ха-ха, сиз шундай деб ойлайсиз, дедим-ку! Оша одам келган, тогаларим уйга киритишмаган. «Тойдан аввал хам олтита огли бор хонадонга куйов кирадими?» дейишган.

кизининг бу гапини ешитиб, Максуданинг ойок-колидан дармон коча бошлагандек болди.
— Сен… Сен буни кайердан биласан? — деди зорга.
— Мен яна коп нарсаларни биламан. Сизга биров юрак бетлаб совчиликка келмаган. «Нервинний екан», деб гап таркатган оша Илйос аканинг кариндошлари. «Тутканоги бор екан», хам дейишган. Шунда Илйос ака адамнинг олдига келиб: «Тирногидан сочигача покиза. Беш йил итдай корикладим, аммо якинига йолатмадим. Икковимиз хам ахмоклик килиб койдик. Енди мен унга уйланолмайман. Агар уйлансам, ота-онамнинг каддини буккан боламан. Сен уйлан, бахтсиз болмасин», деган. — Максуда Шахзодага тикилиб, жим болиб колди. — Ойи, дилингизни огритмокчи емасдим. Мен… Ози сиз хар доим «орият» дейсиз. Замон озгарганини билмайсиз.
— Сенга бу гапни аданг айтдими?
— Ха, сиз касалхонадалигингизда «Юраги тамом болган ойингнинг, уни авайлаш керак», деган еди.

Максуда индамади. Аммо ичидан нимадир кулаб кетгандай болди. У доим Илйос билан боглик кечмишни ойлаганда: «Мен кадримни йерга урмадим», деб таскин топарди. Енди нима дейди? кайдан, нимадан таскин топади?!

кутлибека Рахимбойева

Хикоялар
Орият (Фотихаси бузилган киз)