Мултфилмлар ҳақида қизиқарли маълумотлар
Шундай қилиб ушбу мақоламизда, таниқли мултфилмларни томоша қилиш учун сизни илҳомлантирадиган баъзи қизиқарли воқеаларни топдик: ким билади, эҳтимол сиз ҳам яратувчиларнинг яширин сирларини топа оларсиз?
“Товуқ катагидан қочиш” мултфилмининг сири нимада?
Эътибор берган бўлсангиз, «Товуқ катагидан қочиш» мултфилмидаги ҳар бир парранданинг бўйнида албатта қандайдир аксессуар мавжуд: шарф, маржон ёки тақинчоқ. Бунинг сабаби шундай эди: ушбу мултфилмдаги товуқлар, аниқроғи уларнинг моделлари пластилиндан ясалган ва бундан ташқари улар бошларини буришлари керак эди. Пайдо бўлган бурмаларни яшириш учун аниматорлар бўйинга безаклар билан ҳийла-найранг ишлатишган.
Нега жингалак соч маликалар кейинчалик пайдо бўлди?
Дастлаб, «Сув париси» мултфилмини яратувчилар Ариелни жингалак сочли ҳолда кўришни хоҳлашган, аммо, 1989 йилнинг компютер графикаси бунга имкон бермаган. Шундай қилиб, Диснейнинг биринчи жингалаксоч маликаси бу «Браве» анимацион филмидаги Мерида эди. Бу мултфилм 2012 йилда яратилган. Тасаввур қилинг: Мерида қалпоғини бошидан ечганида, жингалак сочлари учадиган саҳна 2 ойдан кўпроқ вақт давомида яратилган!
«Cоcо сири»
Cоcо сири мултфилмида баъзи бир қизиқ маълумот мавжуд. Масалан, қаҳрамон яшайдиган Мексика шаҳарчасининг асосий кўчасида сиз “Ўйинчоқлар дунёси” мултфилмидаги катта қўғирчоқ- Бузз Лайтер ва чавандоз Вудини кўришингиз мумкин.
Муфаса ва Сcар ака-ука эмас эдилар
Маълум бўлишича, «Қирол шер» яратувчилари қизиқ бир тафсилотни яширишган: муаллифларнинг фикрига кўра, Муфаса ва Сcар ака-ука эмас, балки битта маконда яшайдиган икки кучли шер. Директорларнинг таъкидлашича, ёввойи табиатда, етакчи қариганида, янада кучли ва ёш шер пайдо бўлади.Мултфилм яратувчилари эса шунчакиҳайвонлар ҳаётидаги далилларни қўлламоқчи бўлишди. Ўша пайтдан улар Муфаса ва Сcарнинг ака-ука эмаслигини билар эдилар, аммо кўп йиллардан бери буҳақда томошабинларга гапиришмаган.
“Оппоғой” малла сочли бўлиши ҳам мумкин эди.
Дастлаб, мултфилм яратувчилари Оппоғойни малласоч қилишни режалаштиришган, аммо охир-оқибат улар ака-ука Гриммларининг эртакларига (барча қаҳрамонлар қора сочли эканлигига) асосланиб қора сочли қилишга қарор қилишган.
Шрек ўзининг ҳақиқий прототипига эга
«Шрек» сўзи немис тилидан «даҳшат» деб таржима қилинади. Маълум бўлишича, ушбу севимли қаҳрамоннинг прототипи бор — бу француз курашчиси Морис Тие. Унинг кам учрайдиган касаллиги бор эди, бунинг натижасида суяклар ўсган ва қалинлашган, айниқса олд қисмида. Тие спортда катта муваффақиятларга эришди ва йиллар давомида ўзига хос ташқи кўринишини ҳазил билан боғлашга ўрганди.
Кизикарли маълумотлар
Мултфилмлар ҳақида қизиқарли маълумотлар