Музқаймоқнинг зарари борми?
Агар музқаймоқ нотўғри сақланган, музлатилган ва муздан туширилган бўлса, унда стафилококк ёки салмонелла ичак таёқчалари бўлиши эхтимоли бор. Унда бундай музқаймоқ тановулидан сўнг, қандай қилиб захарланмаслик мумкин?
Қошиқчадаги микробдан оммавий захарланиш ҳатто музқаймоқ сотиладиган қиммат қаҳвахоналарда ҳам бўлиши мумкин. Кўчада сотиладиган музқаймоқ ҳақида гапирмасак ҳам бўлади. У ерда чироқ кўп ўчади, шунинг учун маҳсулотни сақлаш қоидалари кўп бузилади. Севимли музқаймоғингизни қидирганда яқинроқдаги супермаркетга кириб чиққанингиз маъқул.
Музқаймоқ тайёрлаш жараёнини еб кўриб билса бўлади. Агар бир ҳил бўлса, қумоқлари бўлмаса у кераклича сақланган. Агар тилингизга нимадир “ботса”, у қайта музлатилган. Демак, у кўрсатилган муддатидан олдин айнийди. Муздан тушиш жараёнида унга қандай микроблар юққанини эса гапиришга ҳожат йўқ. Маҳсулотнинг бузилган шакли ҳам уни талаб қилинганидек сақланмаганидан далолат беради. Қуйиб бериладиган музқаймоқнинг ўлчайдиган қошиқчаси ҳар бир портсиядан кейин махсус эритмага чайилмаса, бактериялар манбаи бўлиши мумкин. Сотувчидан уни нимада чайилишини сўраб кўринг. У буни билиши шарт. Агар сотувчи умуман чаймаётганини кўрсангиз, пулингизни музқаймоққа совурмаганингиз маъқул.
Ҳар қандай музқаймоқ ўрамида қатор таркибий қисми берилади. Афсуски, улар орасида фойдалилари кам учрайди. Бугун кўп сут маҳсулотларига ҳайвон ёғлари (фойдали ва табиийки қиммат) ўрнига арзон ўсимлик мойлари – какос, палма, рапс мойлари қўшилмоқда. Кўпчилик пишлоқ, сариёқ ва сирок ишлаб чиқарувчилар шу усулдан фойдаланишмоқда.
Муздек ширинликларнинг энг фойдалилари “пломбир”,“сариёғли музқаймоқ”, ёки “сутли музқаймоқ” саналади, ҳатто уларга ҳам айрим “виждонсиз” ишлаб чиқарувчилар ўсимлик мойларини қўшишади.
Шу боис фақат номига эмас, таркибига ҳам эътибор беринг. Рўйхатда ўсимлик мойини кўрсангиз сатиб олманг. Дарвоқе, таркибий қисмлар рўйхати майда харфда босилган бўлиши ёки ҳатто бирор нарсанинг тагига беркитиб қўйилган бўлиши ҳам мумкин.
Мевали муз аллергияни қўзғатиши мумкин, айниқса, болаларда. Чунки уларда ҳушбўй хид берувчи ва кимёвий моддалар кўп. Агар бундай музқаймоқ таркибида ранг берувчи моддалар учтадан кўп бўлса, болалар тановул қилмагани яхши. Сифатли маҳсулотда биринчи ўринда таркибидаги сув кўрсатилиши керак, иккинчи ўринда эса- мевали шарбат ёки пюре. Агар бу талабларга риоя қилинган бўлса, бундай муз фойдалидир.
Кизикарли маълумотлар
Музқаймоқнинг зарари борми?