Кир ювиш сирлари
Қуритиш
КИР ЮВИШДАГИ ХАТОЛАР ВА УЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТУВЧИ ТАВСИЯЛАР
Кир ювиш эртадан кечгача чўзиладиган маросим бўлмасин десангиз, маслаҳатлар дафтарчангизга майда, аммо аҳамияти тавсияларни ёзиб олинг. Шунда кир ювиш машинасидан олган буюмларингиз ҳеч қачон оқарган, чўзилган ёки ранги чаплашган бўлмайди.
Иссиқ сув — тозалик гаровими?
Кир ювиш машиналаридаги 95 даражада кийимлар гигиеник тозаланади, деб ўйлаймиз. Аслида турли бактерия ва касаллик чақирувчи вируслар 40-60 даражада ҳам нобуд бўлади.
Маслаҳат: янглишмай десангиз, совуқроқ сувга (15 даражадан юқори) гигиеник чайувчи кондиционер (уни кўпинча болаларнинг кийимларига ишлатишади) қўшинг.
Ортиқча кир ювиш кукуни
Кир ювиш кукуни кир машинасига сувнинг қаттиқлигига кўра солинади. Совун кўпириши қанча қийин бўлса, кукун шунча кўпроқ солиниши керак.
Маслаҳат: кир ювиш машинасининг кукун солинадиган қутисида сув ювиб кетганидан сўнг ортиқчаси қолганини сезсангиз, кукун миқдорини камайтиринг. Йўқса, у ерда моғор ҳосил бўлиши ҳам мумкин.
Барабан тўлдириб ташланса.
Агар машина барабанини ҳаддан ортиқ тўлдириб, электр ва сувни иқтисод қиламан деб ўйласангиз, хато қиласиз. Биргина шу туфайли сув, ҳарорат ва ювувчи восита ўртасидаги пропорция бузилиб, энг ёмони, кийимлар умуман тоза бўлиб чиқмайди. Энди уни қайта ювишингизга тўғри келади.
Маслаҳат: кир ювиш қоидасига кўра, барабаннинг юқори қисми билан кир ўртасида кафт кенглигича бўш жой қолиши керак.
Фильтрни эсдан чиқарманг!
Кўп ҳолларда люк тагида жойлаштирилган кичкина ойначага эътибор қилмаймиз. Аслида бу жой ҳар икки ойда тозаланиб туриши керак. Йўқса, у ерда соч, бошқа майда чиқиндилар тиқилиб, машина сувни ҳайдай олмай қолади.
Маслаҳат: фильтрни тозалаётганда кукун солинадиган қутини ҳам тозаланг.
Кийимларни тўғри жойлаштиринг!
Нозик мато ва рангли буюмларни тескарисини ўгирган ҳолда ювиш керак. Бу ҳам бўёқни, ҳам мато толасини яхши сақлайди. Машинага солишдан аввал кийимларнинг занжирсимон ёпқичлари тақилган бўлиши керак. Акс ҳолда барабан ёки люк манжети зарарланиши мумкин.
Маслаҳат: бюстгальтерлар махсус қопчаларда ювилади.
Кир ювиш сирлари
“Кир ювгин-у, эгачингникига бор” деган мақолни эшитганмисиз? Бу гап бежизга айтилмаган. Бутун бошли оила аъзоларининг кийимларини ювган аёл буткул ҳолдан тойиб, бир пиёла чой ичишга ҳам ҳоли бўлмай қолганида, опа-сингиллари унинг аҳволини тушуниб, иссиққина овқат-у чой тутқазаркан. Албатта, бугунги кунга келиб бу мақол эскирди. Негаки, аёлларнинг оғирини енгил қиладиган “дастёрлар” — кир ювиш машиналари ҳаётимизга кириб келганига анча бўлди. Кир ювиш машиналари бир зумда кирларни ювиб, тозалаб қўяди. Аммо бунинг ҳам бир “лекин” томони бор. Кир ювишда ҳам амал қилиниши лозим бўлган баъзи жиҳатлар борки, уларга риоя этилмаса, кийимларингиз хунук кўринишга келиб қолиши ҳеч гапмас. Келинг, бугун саришта бека билиши лозим бўлган ана шундай кичик сирлар билан ўртоқлашамиз.
Тайёрлаш
Нозик кийимларни ювишда алоҳида эътибор зарур. Имкони борича, нозик либосларни олдиндан ивитиб қўйманг. Агар жуда кирланиб кетган бўлса, совунли сувга 30 дақиқа солиб қўйиш мукин. Кийимда доғ бўлса, ювишдан олдин уларни тозалаш лозим. Шуни ёдда тутинг: тоза ипак ёки шойи либосларни юваётганда таркибида ишқор мавжуд бўлган воситалардан фойдаланманг. Янги мева доғлари тушган кийимни сув остида тутиб турсангиз, улардан халос бўлиш осонлашади. Шунингдек, доғ устига газли сув сепиб қўйсангиз ёки нам губкани бостириб қўйсангиз, ишингиз енгиллашади. Газли сув мева шарбати ёки кока-кола доғини осонгина йўқотади. Кийимларни юваётганда уларни жуда қаттиқ ишқаламанг. Яхшиси, доғ тушган жойларни губка билан тозалаб, енгилгина сиқиб олинг.
Ювиш
Нозик матоларни, яхшиси, совуқ сувда, қўлда ювинг. Ҳозирги кунда конструкторлар бекаларнинг оғирини енгил қилиш учун кир ювиш машиналарига “нозик ювиш” дастурини киритишган. Бунинг учун махсус ювиш воситаларидан фойдаланинг. Сув ҳарорати юқори бўлмаслиги, шунингдек машина барабани тўлиб қолмаслиги лозим. Нозик кийимлар кир ювиш машинасида ҳар қандай мато билан “чиқишавермайди”. Масалан, жун матони пахта мато билан, шойини эса трикотаж билан бирга ювиб бўлмайди.
Қуритиш
Кир ювилган сув ва чайқаладиган сув ҳарорати бир-биридан кескин фарқ қилмаслиги керак. Акс ҳолда, кийим “ўтириб” қолади. Агар кийим ёрлиғида “Қуритиш мумкин” деган ёзув бўлса, машинанинг қуритиш режимидан фойдаланишингиз мумкин. Жун ва шойини чайқагандан сўнг сиқмасдан қуритиш лозим. Шойини енгилгина сиқиб олинг, шундан сўнг шойи либосни ҳам, жун кийимни ҳам патли сочиқ устига бир текисда ёйинг. Сув сочиққа сингигач, кийимни махсус осгичга илиб, қуритинг. Жун кийимни эса бошқа қуруқ сочиқ устига ёйинг, шунда унинг қуриши осон бўлади. Кийимларни ҳеч қачон қуёш нурида қуритманг: шойи мато мўртлашиб, жун кийим эса тортилиб қолади. Иситиш тизимининг иссиқ батареялари ҳам ювилган либосларни қуритиш учун мақбул жой эмас.
Дазмоллаш
Жун, (кашемир, юнгли мато, альпака, ангорий) жуда ҳам иссиқ бўлмаган, ўртача ҳароратда дазмолланади. Кийимда ҳар хил излар қолмаслиги учун либосни нам дока устидан дазмоллаш лозим. Тўқилган кийимларни дазмолламаганингиз маъқул, акс ҳолда улар чўзилиб қолиши мумкин. Тўқилган кийимдаги ғижимларни текислаш учун қуйидаги усулдан фойдаланинг: тўқилган кийимни илгичга илиб, уни иссиқ сув тўлдирилган тоғора устида бир неча соат осиб қўйинг, қарабсизки, кийимдаги ғижимлар ўз-ўзидан текисланади. Шойини тескари тарафидан дазмолланг. Тажрибали бекалар шойи мато устидан сув сепмайдилар, негаки, кийимда турли доғлар қолиши мумкин.
Кир ювиш ҳақида билиш керак бўлган 6 нарса
Замонавий кир ювиш машиналари жуда катта вақт ва кучларни тежаш имконини берди. Ҳар бир янги модель кир ювиш режимларининг катта танловини таклиф этади ҳамда уй шароитида ўта нозик матолар ва устки кийимларни у зарарланишидан хавфсирамай ювиш имконини беради. Бироқ ҳаттоки тажрибали уй бекаларида ҳам қатор саволлар пайдо бўладики, уларга жавобларни топиш осон эмас. Кир ювишнинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида LG Electronics билан бирга билиб оламиз.
5 килограмм – бу қанча
Ишлаб чиқарувчилар кийимларни юклашнинг максимал ҳажмини, албатта, кўрсатади – 3, 5, 7 ва ҳаттоки ундан ҳам кўп килограмм. Биринчи савол – гап кийимни қуруқ ёки ҳўл ювиш ҳақида кетмоқдами? Интернет-форумларга бироз назар ташлаб қўйиш ҳам истеъмолчилар орасида ягона фикр йўқлигини тушуниш имконини беради. Шунинг учун белгилаб оламиз: ишлаб чиқарувчи ҳар доим қуруқ кийим-кечакнинг максимал оғирлигини кўрсатади. Сизга қулайлик туғдириши учун кийим-кечаклар ва ётоқхона чойшабларининг тахминий оғирлиги тасвирланган жадвални тузиб чиқдик. Масалан, TrueSteam функциясига эга LG TurboWash кир ювиш машинасида 8 килограмм оғирлик ҳажми ётоқхона кўрпа-тўшагининг тўла комплектини, 2 та катта ва 2 та кичик сочиқ, эркаклар спорт костюми ва бир неча футболкани бир вақтда ювиш имконини беради.
Устки кийимни машинада ювиш мумкинми?
Жавоб – ҳа! Бироқ баъзи чекловлар бор: пальто ёки чармли курткани ювишга уринманг. Партўшак ёки паркани қатор қоидаларга риоя этган ҳолда муаммоларсиз ювиш мумкин. Бизнинг тавсиялар:
- Ҳар доим барча тақиладиган жойларни ва тугмаларни тақинг ҳамда курткани тескарига ўгиринг;
- 30 даражали ҳароратда ва сиқишсиз нозик кийимларга мўлжалланган режим ювинг;
- Курткани горизонтал юзага қўйган ҳолда қуритиш керак, бундан аввал сочиқни қўйиш лозим, у барча ортиқча сувни ўзига шимиб олади. Партўшак ва паркаларни эса вақти-вақти билан қоқишни унутманг.
Оёқ кийимни ювиш мумкинми?
Жавоб яна ҳа! Кроссовкалар ёки кедаларни кир ювиш машинасига бемалол солинг, бироқ қоидаларни унутманг:
- Ҳар доим оёқ кийимининг тагини кирдан тозаланг, қум ва кичик тошчаларни олиб ташлаш учун қоқинг, боғичларни чиқариб олинг
- Сиқишсиз нозик режимда ва 30 даражадан юқори бўлмаган ҳароратда ювинг
- Кроссовкаларга қоғоз ёки газеталар солиб қўйса, улар тезроқ қурийди
Кийим-кечак учун кондиционердан фойдаланиш керакми?
Кондиционернинг асосий вазифаси – бу матонинг юмшоқлигини сақлаш, бу нозик тери учун ўта муҳимдир. Бироқ агарда Сизга кондиционернинг кучли ҳиди ёқмаётган бўлса, муқобил вариант бор – кийимга буғ билан ишлов бериш. Масалан, LG кир ювиш машиналарининг Steam буғ билан ювиш функциясига эга моделларида иссиқ ҳаво таъсири остида мато толалари юқорига кўтарилади ҳамда кийим ҳам доим терида қулай туради. Бунинг устига, буғ билан ишлов бериш кўплаб аллергенлар ва ёқимсиз ҳидларни йўқотиш имконини беради.
Кийимни ювишга қандай тайёрлаш лозим?
Албатта, барча кийимларни барабанга солиб қўйиш ҳам мумкин, бироқ бизнинг тавсияларимизга қулоқ тутиб, Сиз кир ювиш сифатини оширасиз:
- Ҳар доим тақиладиган жойлар, тугмаларни тақинг ва боғичларни боғланг;
- Шимлар ва жинсиларни тескарисига ўгириш, кўйлакларнинг енгини эса тўғри ҳолга келтириш лозим;
- Камарларни чиқариб олинг ва чўнтакларни текширинг – пулларни ёки муҳим маълумотга эга флешкани ювиб юбориш аламли бўларди;
- Кийимларни ранг, мато тури ва ифлосланиш даражаси бўйлаб ажратинг. Ҳа, алоҳида ювиш кўп вақтни талаб этади, бироқ нарсаларнинг сифатини сақлаб қолиш имконини беради. Маиший ишлар учун кўп вақтини ажрата олмайдиганлар учун эса бир вақтнинг ўзида икки ҳажмдаги ювиш учун иккита барабанга эга LG TwinWash кир ювиш машиналари яратилган.
Қандай ҳароратдаги сувни танлаш лозим?
Кир ювишнинг тавсия этилган ҳарорати ҳар доим кийим ёрлиғида кўрсатилади. Бироқ бир неча асосий қоидаларни ёдда тутинг:
- 90-95°C – пахта ва ёрқин ранглардаги зиғир толалари учун ишлатилади, ранг тўқималари бундай ҳароратда айниб кетиши мумкин;
- 60°Cда синтетик матолар ювилади;
- 40°C – жунли нарсаларни тозалаш;
- 30°C – эҳтиёткорлик билан ювиш.
LG харидорларини сервис қўллаб-қувватлов хизмати рақами: 0 800 120 2222. Ўзбекистон аҳолиси учун бу рақамга қўнғироқ бепул амалга оширилади! Рақамни тўла териш лозим.
Qiziqarli malumotlar
Кир ювиш сирлари