Каҳф сурасининг фазилатлари

Каҳф сурасининг фазилатлари

Каҳф сурасининг фазилатлари

Каҳф сурасининг фазилатлари

«Каҳф» сўзи араб тилида ғор маъносини англатади. Сурадаги асосий қисса қаҳрамонлари Роббиларига иймон келтирган ёш йигитлар ўз замонлари подшоҳи зулмидан қочиб, иймонларини сақлаш мақсадида бир ғорга кириб оладилар ва ўша ерда илоҳий мўъжиза содир бўлади. Суранинг номи ҳам шундан олинган.
«Каҳф» сураси ҳақида Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламдан бир қанча саҳиҳ ҳадислар ривоят қилинган.

Баро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир киши Каҳф сурасини ўқир эди. Унинг олдида иккита арқонга боғланган от бор эди. Отни булут ўраб олди ва булут айланиб унга яқинлаша бошлади. От эса ундан чўчиб қочди. Бу веқеаларни ўз кўзи билан кўрган саҳобий бўлган воқеани Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламга айтиб берди.

Шунда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: «У Қуръон тиловати учун тушган сакийнадир (яъни, фариштадир)», дедилар». (Бухорий ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким «Каҳф» сурасининг охирги ўн оятини ўқиса, Дажжол фитнасидан омонда бўлади», деганлар. (Ибн Ҳиббон ривояти).

Бошқа бир ҳадисда: «Ким «Каҳф» сурасининг аввалидан ўн оятни ёд олса, Дажжол фитнасидан сақланади», дейилган.
(Муслим ривояти.)

«Ким жумъа куни «Каҳф» сурасини ўқиса, Аллоҳ таоло у учун икки жума оралиғида нур беради». (Албоний саҳиҳ деган).

«Ким жумъа куни «Каҳф» сурасини ўқиса, қадами остидан нур чиқиб, осмони фалакка кўтарилади, қиёмат куни шу нур унга ёруғлик бериб туради ва икки жумъа оралиғидаги гуноҳлари мағфират қилинади». (Мунзирий «Тарғиб ва тарҳиб»).

Ислом
Каҳф сурасининг фазилатлари