Карантин вақтида вазн орттирмасликнинг асосий 7 қоидаси
Тўсатдан пайдо бўлган COVID-19 барчани бироз ташвишга солиб қўйди. Ҳозир барча уйда қолиб касаллик ёйилиб кетишини олдини олмоқда. Карантин муддати қанча пайт давом этишини ҳеч ким аниқ айта олмайди. Шундай экан бу муддат ичида семириб кетишнинг олдини олиш тўғрисида ўйласак ҳам зарар қилмаса керак. Қуйида келтирган 7 та асосий қоида эса сизни бееътибор қолдирмайди деб умид қиламиз.
Соғлом овқатланиш тартибига риоя қилинг
Бу барчага оддийдек туюлади, лекин айнан ушбу қоидага кўпчилик эътибор бермайди.Карантиндан олдинги овқатланиш тартибингизни давом эттиришга ҳаракат қилинг. Одатдаги режимнинг ўзгариши иштахага нўтўғри таъсир этиши мумкин. Лекин бу эрталабдан кечгача бутербродни газли ичимлик билан истеъмол қилиб юрганларга тегишли эмас. Улар аллақачон соғлом овқатланиш режимини тузиб чиқишлари керак.
Калория миқдорини ҳисобланг
Кўп одамлар калорияларни ҳисоблаш усулини керакциз деб ҳисоблайди, аммо бу усул ортиқча вазн йиғилмаслиги учун жуда зарур. “Кунига максимал 1200 ккал” режимини тузинг. Оддий овқатланинг бироқ ўзингизни оч қолдирманг. Бугунги кунда интернет орқали жинсингиз, ёшингиз, вазн ва бўйингизни ҳисобга олиб калория ҳисоблашнинг осон усулларини топишингиз мумкин. Калорияларни ҳисоблаш қатъий диетасиз килограмм йўқотишнинг самарали усулларидан биридир.
Монитор олдида овқат еманг
Монитор қаршисида овқатдан бош тортинг, шунда сиз вазнни куч сарфламасдан йўқотишингиз мумкин. Ҳозирда кўпчилик карантин чоғида телевизорда турли туман филмлар, кўрсатувлар томоша қилмоқда. Шу жараёнда таом истеъмол қилиш ҳолатлари ҳам йўқ эмас. Ажабланарлиси шундаки, монитор қаршисида таом истеъмол қилган одам тўйганини ҳис этмайди. Агар сиз телевизор кўриб овқатланишга одатланган бўлсангиз, у ҳолда кичик косага сузилган таомингизни енгда, тўйганингизни сезмасангиз овқатдан сўнг сабзавотли салатлар истеъмол қилинг.
Жисмоний машқлар билан шуғулланинг
Иш билан елиб югурган пайтларимизда вазн йўқотиб юрар эдик. Карантинда эса деярли кўпчилик диванда ётади, кам ҳаракат бўлиб қолади. Шу боис ҳам жисмоний ҳаракатларни тўхтатманг. Машқлар орқали сиз ортиқча вазн тўплашнинг одини оласиз, саломатлигингиз яхшиланади ва кайфиятингиз ҳам чоғ бўлади. Қоматни яхши сақлаш учун терлаб, оғир жисмоний машқлар билан шуғулланишнинг ҳожати йўқ. Карантин пайтида чунчаки кундалик енгил машқлар билан шуғулланишнинг ўзи кифоя.
Уйингизни тартибга келтиринг
Соғлиқни сақлаш вазирлиги иложи борича тез-тез уйни шамоллатиш ва тозалашни тавсия қилади. Фақат COVID-19 пандемияси пайтида эмас, балки ҳар доим. Бу соғликка фойдали ва кўзларга қувонч бахшлайди. Тозалаш бошқа афзалликларга ҳам эга. У нафақат уйни, балки мияни тозалашга ҳам ёрдам беради. Уйни тозалаш карантин учун жуда яхши фаолиятдир, чунки у қўшимча калорияларни мукаммал даражада йўқотади.
Кизикарли маълумотлар
Карантин вақтида вазн орттирмасликнинг асосий 7 қоидаси