Ихлос сураси ва оятул-курсийнинг фазли
Кундалик дарслар туркумидан:
Ихлос сураси ва оятул-курсийнинг фазли
عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «لأَصْحَابِهِ أَيَعْجِزُ أَحَدُكُمْ أَنْ يَقْرَأَ ثُلُثَ الْقُرْآنِ فِي لَيْلَةٍ؟» فَشَقَّ ذَلِكَ عَلَيْهِمْ وَقَالُوا أَيُّنَا يُطِيقُ ذَلِكَ يَا رَسُولَ اللَّهِ؟ فَقَالَ: «اللَّهُ الْوَاحِدُ الصَّمَدُ ثُلُثُ الْقُرْآنِ» (رواه البخاري).
Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам асҳобларига айтдилар: «Сизлардан бирингиз бир кечада Қуръоннинг учдан бирини ўқишга ожизлик қиладими?» Бу уларни қийин аҳволга солиб қўйди ва: «Қайси биримизнинг бунга кучи етади ё Расулуллоҳ?», дейишди. Шунда у зот: «Қул ҳуваллоҳу аҳад» Қуръоннинг учдан биридир», дедилар (Имом Бухорий ривояти).
عَنْ أُبَيِّ بْنِ كَعْبٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ: «يَا أَبَا الْمُنْذِرِ أَتَدْرِي أَيُّ آيَةٍ مِنْ كِتَابِ اللَّهِ مَعَكَ أَعْظَمُ» قَالَ قُلْتُ اللَّهُ وَرَسُولُهُ أَعْلَمُ قَالَ: «يَا أَبَا الْمُنْذِرِ أَتَدْرِي أَيُّ آيَةٍ مِنْ كِتَابِ اللَّهِ مَعَكَ أَعْظَمُ؟» قَالَ قُلْتُ {اللَّهُ لا إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ الْقَيُّومُ} قَالَ فَضَرَبَ فِي صَدْرِي وَقَالَ: «وَاللَّهِ لِيَهْنِكَ الْعِلْمُ أَبَا الْمُنْذِرِ» (رواه مسلم).
Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Эй Абу Мунзир, ўзингизда бўлган Аллоҳнинг Китобидаги қайси оят энг улуғ оят эканини биласизми?», дедилар. Мен: «Аллоҳ ва Расули билувчироқ», деб жавоб бердим. У зот яна: «Эй Абу Мунзир, ўзингизда бўлган Аллоҳнинг Китобидаги қайси оят энг улуғ оят эканини биласизми?», дедилар. Мен: «اللَّهُ لا إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ الْقَيُّومُ» (яъни, оятул-курсий), дедим. Шунда у зот менинг кўксимга уриб: «Аллоҳга қасамки, илмингиз фойдали бўлсин, эй Абу Мунзир», дедилар (Имом Муслим ривояти).
عَن أَبي أُمَامَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمْ: «مَنْ قَرَأَ آيَةَ الْكُرْسِيِّ دُبُرَ كُلِّ صَلاةٍ مَكْتُوبَةٍ لَمْ يَمْنَعْهُ مِنْ دُخُولِ الْجَنَّةِ، إِلاَّ أَن يَمُوتَ» (أخرجه النسائي).
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ким ҳар фарз намозидан кейин оятул-курсийни ўқиса, уни жаннатга киришдан фақат ўлимгина тўсиб туради» (Имом Насоий ривояти).
Шарҳ:
Ихлос сураси ва оятул-курсий Қуръони Каримдаги энг улуғ оятлардан саналади, улар Аллоҳнинг тавҳидини, гўзал исмлари ва олий сифатларини, У зот субҳанаҳу ва таолони улуғлаш ва Унга ҳамду-санолар айтишни ўз ичига олган.
Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
1. Ихлос сурасининг фазли, унинг Қуръоннинг учдан бирига тенг экани;
2. Оятул-курсийнинг фазли, унинг Қуръондаги энг улуғ оят экани;
3. Ҳар намоздан кейин оятул-курсийни ўқишнинг фазли, бундай қилиш жаннатга киришга сабаб бўлиши.
Ислом
Ихлос сураси ва оятул-курсийнинг фазли