Инсон хотираси ҳақида кўпчилик билган ва билмаган маълумотлар
Хотира одам ҳаётида муҳим вазифани ўтайди. Усиз инсон ўзлигини йўқотади. Бугунги мақоламиз орқали инсон хотираси ҳақида бир қанча қизиқарли маълумотларни эътиборингизга ҳавола қиламиз!
Олимлар орасида ёш бола “тоза” хотира билан туғилади, деган фикр мавжуд. Илмий изланишлар шуни кўрсатадики, чақалоқ она қорнида йигирма ҳафталик бўлгандан бошлаб унинг ҳотираси шакллана бошлар экан.
Инсон хотираси ҳақиқатдан ҳам мураккаб жараён. У ҳалигача мукаммал ўрганилмаган. Аммо замонавий илм-фан инсон ҳотираси билан боғлиқ кўплаб қизиқарли маълумотлар келтиради.
Маълум бўлишича, касб хотирага таъсир қиларкан. Ҳаммадан кўпроқ хотираси яхшилар- суҳандон, воиз, ўқитувчилар ва олимлар ҳисобланишади. Чунки бу касблар эгалари доимий машқ қилиш, матнларни овоз чиқариб ўқиш сабабидан бу натижага эришар эканлар. Миянинг барча қисмлари ва тўқималари зўриқиб ишлашга мажбурлиги боис олимларнинг хотираси ҳам жуда яхши эслаб қолишга мойил. Ажабланарлиси, асаларичиларнинг ҳам хотираси яхши бўларкан, агар улар асалдан кўп истеъмол қиладиган бўлса. Сабаби, асалда мияни озуқалантирадиган ва хотирани кучайишига сабаб бўладиган микроунсурлар жудаям кўп. шундай қилиб, хотирасини яхшилайман деган одам, доим миясини “шуғуллантириб”, натижаларни асал ейиш билан мустахкамлаб бориши керак.
Аниқланишича, ҳар куни бир хил таом истеъмол қилиш хотира ишини секинлаштиради.
Инсон хотираси то йигирма беш ёшгача ривожланиб боради деган фикр ҳам мавжуд. Хотира эслаб қолиш бўйича чўққига 19-20 ёшларида эришади. Кейин эса, то эллик ёшгача бир хил -ўзгармас давр давом этади. Ундан кейин эса, хотира заифлаша боради.
Инсон хотираси 1-7 терабайтга тенг ахборотни сақлаб тура олиши мумкин экан.
Инсон ҳам, компютер сингари тезкор (қисқа вақтда) ва узоқ вақт давомида сақлаб турувчи (доимий) хотираларга эга экан. Тезкор хотира тўғрисида гапирадиган бўлсак, бунга имтиҳонга тайёрланувчи талабалар ёрқин мисол бўла олади, чунки улар имтиҳондан кейин бор билганларини эсдан чиқариб юборишади. Узоқ сақланувчи хотирага мисол қилиб қарияларнинг хотирасини олиш мумкин, улар хотираси ёмонлигидан шикоят қилишсада, бундан 60-70 йил олдин бўлиб ўтган, болалигидаги воқеаларни ҳикоя қилиб юришади.
Кизикарли маълумотлар
Инсон хотираси ҳақида кўпчилик билган ва билмаган маълумотлар