Иммунитет кўтаришнинг 7 хил усули
Иммунитет ажойиб нарса. У ҳаммамизда бор ва уни ҳамиша мустаҳкамлаш ва кучайтириб бориш керак, чунки иммунитет грипп ва шамоллашдан тортиб саратон хасталигигача сақлайди.
Иммунитетни қандай ошириш мумкин
Иммунитетнинг сири шундаки, у ягона аъзо эмас, балки бутун бир тизимдир. Иммунитет юрак-қон томир тизимидан ҳам мураккабдир, у ҳужайра даражасида ишлайди.
Олимларнинг тадқиқотлари шуни кўрсатадики, соғлом турмуш тарзи турли касалликларга қарши курашишда иммунитетга ёрдам берар экан. Келинг, уларни кўриб чиқамиз.
Чекмаслик
Кашанданинг оғиз бўшлиғида ҳақиқий яллиғланиш ўчоғи вужудга келади ва у иммунитетни ўзига жалб қилиб чалғитади. Шунинг учун чекувчилар ҳар хил хасталикларга тез-тез чалинадилар: туберкулёз, юрак-қон томир касалликлари ва хаттоки саратон. Иммунитетингизни кучайтиришни хоҳласангиз, чекишдан воз кечинг.
Алкогол ичимликларни ичмаслик
Тажрибалар шуни кўрсатмоқдаки, алкогол ичимликлар ўсмага қарши иммунитетнинг фаоллигини сусайтирар экан, бу эса йўғон ичак саратони ва жигар хасталикларига олиб келади. Хуллас, касал бўлишни истамасангиз, ичманг, акс ҳолда ўсимтага қарши имммунитетни ишдан чиқариб қўясиз.
Кўпроқ сабзавот ва мевалардан истеъмол қилиш
Сабзавот ва меваларнинг ҳаммаси кони фойда – чеснок ҳам, занжабил (имбир) ҳам, лимон ҳам. Баъзи одамларга қайсидир мева ёки сабзавот мижозига тўғри келмаслиги мумкин, бундай ҳолда ўша маҳсулотни камроқ истеъмол қилиш ёки умуман рациондан чиқариб юбориш мумкин.
Уйқу
Иммунитетни кучайтиришнинг оддий ва ҳаққоний усулларидан бири – тўйиб ухлашдир. Агар сиз тез-тез шамоллаб турсангиз – эҳтимол сиз кам ухлаётгандирсиз. Тўйиб ухлаганда организм кун бўйи сарфляган энергиясини қайта тиклаб олади, шунинг учун инсон кунига 8-9 соат ухлаш тавсия этилади.
Спорт билан шуғулланиш
Спорт бирваракайига бир неча йўналишда ёрдам беради. Биринчидан, спортчилар чиндан ҳам камроқ касалликка чалинадилар. Иккинчидан, спорт уйқу режимини тартибга солади (уйқунинг эса қанчалик муҳимлиги ҳақида айтиб ўтдик). Учинчидан, спорт семизликка қарши курашишда яхши натижа беради. Семизлик эса иммунитетнинг ишдан чиқишига олиб келувчи омиллардан биридир.
Асабийлашмаслик
Асабийлашиш ҳам иммунитетни издан чиқариши мумкин. Интернет саҳифаларида тинчлантирувчи, хотиржамликни сақлаб қолувчи тавсиялар талайгина. Стйресс гормонлари иммун тизимининг ишини ишдан чиқаради ва кўпгина касалликлар келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин, шунинг учун арзимаган нарсаларга жиғибийрон болавермасдан, хотиржамликни сақлаб қолишга ҳаракат қилинг.
Кизикарли маълумотлар
Иммунитет кўтаришнинг 7 хил усули