ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

O’zbek milliy matolari tarixi qadim davrlarga borib taqaladi. Usta hunarmandlarning mashaqqatli mehnati, qobiliyati, o’tkir mahorati natijasida yaralgan atlas, adras, beqasam kabi bir-biridan bejirim matolar nihoyatda qadrlidir. Azaliy qadriyatlarimizni o’zida ifoda etgan ushbu go’zal matolar milliy boyligimiz sanaladi. Unda xalqimizning uzoq hamda shonli o’tmishi, qadimiy an’analari, estetik dunyoqarashi, didi va o’ziga xos xususiyatlari mujassam.

Milliy adras kiyimlar

Фото: Президент матбуот хизмати.

Президент видеоселектор йиғилишида 100 мингга яқин талаба ишлашни хоҳлашини, ҳозирги кунда талабалар ишлаши мумкин бўлган 105 мингта вакант иш ўрни борлигини айтди. У талабалар билан ишламагани учун ҳоким ва ректорларни танқид қилди. Энди талабаларни иш билан таъминлаш бўйича бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида Республика комиссияси ташкил этилади.

Lotinchada 4 март 2022, 19:18 Сиёсат

Жума куни президент Шавкат Мирзиёев Покистонга давлат ташрифини якунлаб, Тошкент шаҳрига қайтиши заҳотиёқ — олий таълим муассасалари талабалари бандлигини таъминлашга бағишланган видеоселектор йиғилишини ўтказди. Бу ҳақда унинг матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Унда таъкидланиўича, ҳозирги кунда мамлакатимиз олийгоҳларида 510 минг нафар талаба кундузги шаклда ўқимоқда, умумий ҳисобда 820 минг нафар талаба таҳсил олаяпти.

Давлат раҳбарининг топшириғига мувофиқ ректорлар, талабалар ўртасида суҳбат ва сўровномалар ўтказилди, дейилади хабарда.

Талабаларнинг 100 минг нафарга яқини ишлаш ва қўшимча даромад топиш нияти борлигини билдирган. Айниқса, улар орасида 7,5 минг чин етим ёки ногиронлиги бўлган ҳамда 4,5 минг нафар «дафтарлар»га киритилган талабалар бор.

«Бу рақамлар ҳақиқатда анча юқори. Шунинг учун ректорлар ҳар бир талаба билан ўзлари мулоқот қилиб, ҳақиқий ҳолатни билиш ва уларни банд қилишга шахсан масъул», — деди Шавкат Мирзиёев.

Шу билан бирга, ҳозирги кунда талабалар ишлаши мумкин бўлган 105 мингта вакант иш ўринлари мавжуд.

«Қайси ҳоким ёки ректор бўш иш ўринларини таҳлил қилиб, талабаларни жойлаштириш бўйича ишлаган? Ҳозирча, бу саволга ижобий жавоб йўқ, — дея сўзида давом этди президент. — Ҳоким ва ректорлар, бир нарсани билинглар — ишлашга эҳтиёжи бор талабаларга ёрдам бериб, уларнинг бандлигини таъминлаш шарт».

Бу ишларни тизимли ташкил этиш учун бош вазир (Абдулла Арипов) бошчилигида республика комиссияси тузилиши белгиланди. Ҳокимлар ҳам ректорлар билан бирга ҳудудларда шундай комиссиялар ташкил этади.

Комиссия қуйидагилар билан шуғулланади:

  • вилоят ҳокимлари ва ректорлар билан бирга ҳар бир олийгоҳ кесимида «талабалар баланси»ни аниқлаб олади;
  • вакант ўринларини таҳлил қилиб, ҳар бир вилоят бўйича 1, 2 ва 3-курс талабаларининг камида 30−40 фоизини ишга жойлаш чораларини кўради;
  • битирувчи курслар талабаларини эса ҳоким, ректор ва корхоналар билан биргаликда келгусидаги иш жойини белгилаб олади ва уларни ҳақ тўланадиган 3−4 ойлик стажировкага юборади.

Давлат раҳбари энг аввало, ОТМлардаги бўш хона ва иншоотларни талабаларга бепул ажратиш орқали уларда пуллик курслар, тўгараклар ва бошқа хизматлар ҳамда ишлаб чиқаришлар ташкил этиш кераклиги таъкидланди.

У Фарғона давлат университети ва Андижон қишлоқ хўжалиги институтини мисол қилиб келтирди.

  • умумий овқатланиш ва қурилиш корхоналари ташкил этилиб, уларда 125 нафар;
  • адрас, миллий кийимлар, кулолчилик цехлари, доривор ўсимликлардан шифобахш дамламалар тайёрлашда 18 нафар;
  • «Дўстлик», «Оқбилол» агроучасткалари ва Қувасой шаҳридаги ўқув полигонларида чорвачилик, асаларичилик, гулчилик, анорчилик, боғдорчилик, узумчилик, сабзавотчилик ҳамда биогумус етиштириш йўлга қўйилиб, 36 нафар талабанинг бандлиги таъминланган.

Эслатиб ўтамиз, олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов қорақалпоғистонлик талабалар билан учрашувда ОТМларда 2 курсдан бошлаб ишлашга рухсат берувчи янги тизим яратилишини маълум қилганди. «Ишлаганда ҳам ўзининг соҳасида ишласин. Мен буни ҳурмат қиламан», — деди у. Қолаверса, ОТМларда таълим жараёни 70 фоиз амалиётга ўтиш кераклиги таъкидланди.

«Газета.uz» 3 632

  • # республика махсус комиссияси
  • # талабаларни ишга жойлаштириш

Миллий либослар

Шаҳар кўчасида бир қиз кетаяпти. Эгнида атлас кўйлак, узун сочлари майда ўрилган. Кичкина дуррани яраштириб ўраган. Ўтган-кетганнинг кўзи унга тушади. Бири унга ҳавас билан боқса, бошқа бири: “Либосларининг ярашганини қаранг-а”,- дейиши турган гап. Ҳа, мамлакатимиз хотин-қизларининг миллий либослари ўзининг ранг-баранглиги, жилоси, кўзни қувонтириши билан ажралиб туради. Миллий либослар аёллар кўрки эканлиги бежизга таъкидланмайди.

Замон тараққий этгани сайин юртимиз аёлларининг кийиниш тарзида ҳам сезиларли ўзгаришлар юзага келди. Баъзи қизларимиз Европа мамлакатлари кийиниш тарзидан нусха кўчириб, ортиқча очиқ-сочиқ кийинишга ўтишган бўлса, бошқа бирлари бошдан-оёқ қора либосларга бурканиш орқали ҳижоб кийишга ўтиб кетишаяпти. Бу билан уларнинг аксарияти “урф”дан ортда қолмасликка интилишмоқда.

Ўзларини ўта замонавий кўрсатишни истаган қизлар тор шимлару, ҳатто, киндигини яширмайдиган кофталар кийишга ўтишди. Бошдан-оёқ қора кийимга ўранган аёлларимизнинг барчаси ҳам ўзларининг динга қаттиқ турганлари учун шундай кийинишаяпти, деб ўйлайсизми? Йўқ. Улар ҳам бундай кийимларни “урф”дан қолмаслик учун кийишаяпти. Ҳатто, ўша қизларнинг: “Аввал европача услубда кийиниб юрардим. Кейин бир дугонамнинг маслаҳати билан ҳижоб кийишга қарор қилдим. Чунки яхши турмуш ўртоқ топишни истасанг, шундай кийинишинг керак”, – деганларининг кўп бор гувоҳи бўлганмиз.

Мана шундай тамойиллар сабабли юртимизда миллий либосларни кўпроқ тарғиб-ташвиқ қилишга эҳтиёж борган сайин кучайди.

Айни пайтда мамлакатимизда ноанъанавий либослар, яъни ҳижоблар ва ҳаддан ташқари очиқ-сочиқ бўлган европача услубдаги либосларни кийишдан воз кечиш йўлида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бу чора-тадбирлар кўпроқ шаҳар шароитида амалга оширилиши керак. Чунки қишлоқ жойларда истиқомат қилувчи хотин-қизларимиз, асосан, миллий либосларда юришади.

Ноанъанавий либослардан воз кечиш борасида мактаб ўқувчилари ва студентлар орасида мунтазам тушунтириш ишлари олиб борилаяпти.

Шунингдек, мамлакат Маориф ва илм вазирлиги ҳам машғулотларга ҳижоб, узун шарф ва калта юбкаларда келмасликни тавсия қилди. Бунинг ўрнига, атлас, адрас либослар ва чакан кўйлак кийиш тавсия этилмоқда.

Тожикистоннинг замонавий дизайнерлари ҳам аёлларга миллийлигимизга хос бўлган либослар, яъни замонавий услубда тикилган миллий кийимларни таклиф этишмоқда. Бироқ чакан – қўлда тикилган гуллар билан безатилган кўйлак миллий либосларнинг ажралмас қисми бўлиб қолмоқда.

Республика Хотин-қизлар ва оила комитетида ташкил этилган ишчи гуруҳи нафақат ҳижоблар, балки миллий маданиятимиз ва динимизга зид, ҳаддан ташқари очиқ-сочиқ, европача услубдаги тор либосларга ҳам қарши кураш олиб бораяпти.

“Хотин-қизлар орасида тожикларнинг миллий либосини кийишни тарғиб этувчи ишчи гуруҳимиз аёлларга ҳижоблар халқимизга бегона эканлигини тушунтираяпти. Лекин биз, шунингдек, одоб-ахлоққа тўғри келмайдиган, қарийб ярим яланғоч юрадиган қизларга ҳам эътибор қаратаяпмиз”,- деган эди Хотин-қизлар ва оила комитети раисининг биринчи ўринбосари Марҳабо Олимий.

Энди масаланинг бошқа томонига эътибор қаратсак. Миллий либослар тарғиб этила бошланганидан буён фақат атласу адрас ва чакан кўйлаклар кийилишига кўпроқ диққат жалб этилмоқда. Баъзи хотин-қизлар бу ҳақда ўзларининг норозиликларини ҳам изҳор этишмоқда.

“Миллий либослар кийинглар, дейишганидан кейин кўпгина ҳамкорларимиз атласу адрас кўйлакларга ўтиб кетишди. Миллий либос дейишса, бирданига атласу адрас кийимлар ҳақида ўйлашади. Бошқа матолардан миллий услубда тикилганлари миллий либос эмасми?” – дейди номи сир бўлиб қолишини истаган суҳбатдошим.

Ҳақиқатдан ҳам, юртимизнинг 38-40 даражали жазирама иссиқ ёз мавсуми ёки қишнинг қаҳратон чилласида атласу адрас кийимларда кўчага чиқишни бир тасаввур қилиб кўринг. Улар ҳар куни кийиладиган матолар сирасига кирмайди. Ҳаво ҳарорати юқори бўлган ёз фаслида терлаш натижасида камида 200-300 сомонийга тушган кўйлагингизнинг ранги униқиб қолиши мумкин. Ёғингарчилик мавсуми бўлган қиш фаслида ҳам аҳвол худди шундай. Бу матолардан тикилган кийимларни истаган вақтингизда ювиб кия олмайсиз ҳам. Бир марта тоғорага тушган бундай кийимлар ўзининг оҳорини йўқотади. Бунинг устига, бундай либосларни юртимиз бозорларида сотувга чиқарилаётган қишки кийимлар – палтолар, курткалар билан кийиб бўлмайди. Бир-бирига, умуман, тўғри келмайди.

Бозорларимиз расталарини эгаллаб бораётган чакан кўйлаклар ҳам аёлларимизнинг кўзини қувонтиради. Уларга тикилган гуллар турли-туманлиги билан кишининг ақлини шоширади. Бу кўйлаклар нархи 350 сомонийдан бошланади ва ундан юқорилаб кетаверади. Албатта, бу нарх-навони ҳар кимнинг ҳам чўнтаги кўтаравермайди. Боз устига, чаканни ҳам ҳар кун кийиладиган либослар қаторига киритиб бўлмайди. У кўпроқ байрам кунларига ярашади. Хотин-қизларимиз ҳам мамлакатимизда кенг нишонланадиган байрамларда атласу адрас ва чакан каби миллий либосларда товусдек товланишади.

Мамлакатимизда миллий либослар кийиш борасида тарғибот-ташвиқот ишлари қизғин олиб борилаётган экан, дизайнерлар томонидан оммабоп миллий либослар ҳам яратишнинг фурсати етмадимикин? Миллий либослар тарғиботида уларнинг ҳам роли каттадир. Дизайнерлар томонидан шундай либослар яратилсинки, аёлларимиз ўзларининг хоҳиш-истаклари билан миллий кийимлар кийишни одатга айлантиришсин.

Г. Аюпова ,

“Халқ овози” .

Xorazmning tarixiy matolari qayta tiklandi

Xon atlasu adraslar haqida so’z ketar ekan, albatta, bu borada Marg’ilon maktabini alohida ta’kidlab o’tish joiz.

Usta-hunarmandlar “Milliy tiklanish” demokratik partiyasi elektorati bo’lib, partiyaning 2020-2024 yillarga mo’ljallangan Saylovoldi dasturida yuksak estetik qimmatga ega bo’lib kelgan milliy hunarmandchilik turlarini qayta tiklash va rivojlantirish, qadimgi badiiy-hunarmandchilik maktablari an’analarini saqlab qolish, hunarmandlar maqomini tadbirkorlikdan ajratish kabi ustuvor vazifalar belgilangan. SHundan kelib chiqqan holda partiya mamlakatimizda hunarmandchilikning barcha turlarini qo’llab-quvvatlaydi. Ulardan biri esa hunarmand-to’quvchilar.

O’zbek milliy matolari deganda ko’zimiz o’ngida kamalak ranglarda tovlanuvchi atlasu adraslar namoyon bo’ladi. Aslida uztazoda to’quvchilar tomonidan yaratilgan xonatlaslarning yorqinligi kamalak ranglaridan-da serjilo. Bugungi kunda ko’plab hunarmandlarimiz tomonidan qadimiy namunalar asosida ishlab chiqarilayotgan “O’zbekiston go’zali”, “Marg’ilon”, “Bibixonim”, “Begoyim”, “Kelinchak atlas”, “Bargi karam”, “Nomozshomgul”, “Guldasta”, “Navro’z”, “Qo’chqorshox”, deb nomlangan ipak matolari dunyo miqyosida e’tirofga sazovor.

Xon atlasu adraslar haqida so’z ketar ekan, albatta, bu borada Marg’ilon maktabini alohida ta’kidlab o’tish joiz. Xususan, Marg’ilon matolari rang-barang ko’rinishi, jozibador naqshlari bilan ajralib turadi. SHu boisdan ham marg’ilonlik hunarmandlar tomonidan yaratilgan mahsulotlar asrlar davomida e’zozlanib kelinmoqda.

2017 yilda o’zbek ipak matolarining to’qish texnologiyasi YUNESKOning insoniyat nomoddiy madaniy merosi ro’yxatiga kiritilgani milliy matolarimizning jahon miqyosidagi yuksak o’rnini namoyon etadi. Bugungi kunda yo’qolib borayotgan an’analarni asrab-avaylash, jumladan, tarixiy matolarni qayta tiklash tobora muhim ahamiyat kasb etib borayotir.

Xiva xonligi davridagi qadimiy liboslarning matolarini qayta tiklash bo’yicha YUNESKOning maxsus topshirig’iga binoan qariyb o’n besh yildan ziyod vaqt mobaynida navqiron Xivada Ollaqulixon madrasasida marg’ilonlik usta hunarmandlar faoliyat ko’rsatmoqdalar. Bu erda maxsus o’quv markazi tashkil qilingan. SHu bugungacha ayni yo’nalishda ko’plab izlanishlar olib borildi. Jumladan, Xiva xonligi davriga xos “Xorazm alocha”, “Turma belbog’” matosi hamda ayollarning ipakdan to’qilgan gulli adras, avrli beqasam matolari asl holatida qayta tiklandi.

Marg’ilonlik hunarmand Alisher Ahmadalievning ta’kidlashicha, Xiva xonlari va ularning oila a’zolari, haramdagilar, amaldorlar hamda mahalliy aholi uchun tikilgan kiyimlar izlab topilib, dastavval, matolarning eski holati, yaratilish tarixi, o’ziga xos xususiyatlari chuqur o’rganildi. Bir necha yillik izlanishlar natijasida matolar o’sha davr ko’rinishiga xos uslublarda qayta tiklandi. Xorazmning tarixiy matolari, ularning bir qancha turlari yangidan yaratildi. Bu erda ko’plab yoshlar qadimiy matolarni qayta tiklash yo’nalishda bilim va tajriba orttirib, noyob matolar turlarini chuqur o’rganib kelmoqdalar.

– Ko’p yillik izlanishlarim samarasida shunga amin bo’ldimki, Xorazmning tarixiy adraslari asosan ipak hamda ipning hamohangligi asosida yuzaga keladi, – deydi hunarmand Alisher Ahmadaliev. – Bu o’ziga xos uyg’unlashuv noyob go’zallikni, ulug’vorlikni kashf etadi. eskidan saqlanib qolgan adraslarni diqqat bilan kuzatar ekansiz, naqshinkor chiziqlarda uzilish ko’zga tashlanmaydi. YA’ni bir tekislikda ishlangan davomiy chiziqlar gulli bezaklar orasida yaqqol namoyon bo’ladi. SHuningdek, Xiva tarixiy choponlarining qirralaridagi jiyaklar asosan qizil va pushti ranglarda bo’lib, alohida emas, matoning o’ziga to’qilgan. Bu kabi bir qancha noyob, betakror uslublar mavjud.

O’zbek milliy matolari tarixi qadim davrlarga borib taqaladi. Usta hunarmandlarning mashaqqatli mehnati, qobiliyati, o’tkir mahorati natijasida yaralgan atlas, adras, beqasam kabi bir-biridan bejirim matolar nihoyatda qadrlidir. Azaliy qadriyatlarimizni o’zida ifoda etgan ushbu go’zal matolar milliy boyligimiz sanaladi. Unda xalqimizning uzoq hamda shonli o’tmishi, qadimiy an’analari, estetik dunyoqarashi, didi va o’ziga xos xususiyatlari mujassam.

Gulnoza UMIROVA,

O’zbekiston “Milliy tiklanish” demokratik

partiyasi Xorazm viloyat Kengashi matbuot kotibi

Qiziqarli malumotlar
ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ