Зайтун ёғи ва унинг фойдали жиҳатлари ҳақида

Зайтун ёғи ва унинг фойдали жиҳатлари ҳақида

Зайтун ёғи ва унинг фойдали жиҳатлари ҳақида

Зайтун ёғи ва унинг фойдали жиҳатлари ҳақида

Зайтун ёғи қадим замонлардан бери энг фойдали маҳсулот сифатида тан олинган. Олимларнинг аниқлашича, зайтун дарахтининг ватани қадимги Миср бўлиб, мисрликлар уни цехрли дарахт дея эъзозлашган.
Фойдаси
Зайтун ёғи антиоксидантлар, витаминлар ва минералларга бой бўлганлиги сабаб уни “суюқ олтин” дея аташган. Шунингдек, у суяк ҳамда мушак тўқималарини, ичак деворларини мустахкамлашга ёрдам беради.

Зайтун ёғи Э витаминига бой бўлиб, қандай ҳолатда истеъмол қилинишидан қатъи назар ошқозонда гастрит ва яра пайдо бўлишини олдини олади. Бундан ташқари, ёғ таркибидаги хлор ичак фаолиятини яхшилайди.

d0b7d0b0d0b9d182d183d0bd d191d293d0b8 d0b2d0b0 d183d0bdd0b8d0bdd0b3 d184d0bed0b9d0b4d0b0d0bbd0b8 d0b6d0b8d2b3d0b0d182d0bbd0b0d180d0b8 660e425b7eab5Зайтун ёғи бошқа ўсимлик ёғларига нисбатан инсон организмидан енгил сўрилиб, уни доимий истеъмол қилишлик артериал босимни меъёрлаштиради.

Зайтун ёғи кальцийга бой бўлиб, уни болалар овқатига қўшиб бериш анча фойдали. Маҳсулот таркибида ланолин кислотаси мавжудлиги боис, жарохат ва куйган жойларга суртилса, тез битади.
d0b7d0b0d0b9d182d183d0bd d191d293d0b8 d0b2d0b0 d183d0bdd0b8d0bdd0b3 d184d0bed0b9d0b4d0b0d0bbd0b8 d0b6d0b8d2b3d0b0d182d0bbd0b0d180d0b8 660e425b55013Гўзаллик мақсадида
Зайтун ёғи нафақат тиббиётда балки косметологияда ҳам кенг қўлланилади. Ундан турли крем, суртмалар ҳамда юз, соч ва тери учун турли балзамлар тайёрланади.

Қадимда аёллар зайтун ёғидан юз тозаловчи ва яллиғланишга қарши восита сифатида фойдаланишган. Ёғ таркибидаги фенол моддаси тери қаришини секинлаштириб, уни юмшоқ ва майин қилади.
d0b7d0b0d0b9d182d183d0bd d191d293d0b8 d0b2d0b0 d183d0bdd0b8d0bdd0b3 d184d0bed0b9d0b4d0b0d0bbd0b8 d0b6d0b8d2b3d0b0d182d0bbd0b0d180d0b8 660e425b923e9Зарари
Зайтун ёғини ўт пуфаги яллиғланганда, яъни холесиститда истеъмол қилмаган маъқул, сабаби, ёғ касалликни янада кучайтириб юбориши мумкин.

Аксарият диетологлар зайтун ёғини бир кунда 2 ошқошиқдан кўп истеъмол қилмаслик керак, дея таъкидлайдилар. Чунки у юқори калорияли бўлиб, 100 гр. зайтун ёғида 900 калория мавжуд. Зайтун ёғини ҳеч қандай термик ишловларсиз истеъмол қилиш керак, шунда унинг фойдаси яққол сезилади.
d0b7d0b0d0b9d182d183d0bd d191d293d0b8 d0b2d0b0 d183d0bdd0b8d0bdd0b3 d184d0bed0b9d0b4d0b0d0bbd0b8 d0b6d0b8d2b3d0b0d182d0bbd0b0d180d0b8 660e425baaac8Зайтун ёғи қандай танланади?
Зайтун ёғи икки хил- рафинадланган ва рафинадланмаган турда бўлади. Барча фойдали моддалар озроқ қиздирилган ва рафинадланмаган ёғда мавжуд.

Маҳсулотни сотиб олаётганда унинг ишлаб чиқарилган санансига эътибор беринг, чунки ёғ таркибидаги фойдали моддалар 5 ой давомида сақланади, холос.
d0b7d0b0d0b9d182d183d0bd d191d293d0b8 d0b2d0b0 d183d0bdd0b8d0bdd0b3 d184d0bed0b9d0b4d0b0d0bbd0b8 d0b6d0b8d2b3d0b0d182d0bbd0b0d180d0b8 660e425bbf215

Кизикарли маълумотлар
Зайтун ёғи ва унинг фойдали жиҳатлари ҳақида