Жума ҳақида

Жума ҳақида

Жума ҳақида

Жума ҳақида

✨1. Солиҳлардан бири: «Кимнинг жумаси мақбул бўлса, ҳафтасининг қолган кунлари ҳам мақбул бўлади», деган эканлар.

✨2. Солиҳлардан бири деди: «Жума куни аср билан шом орасида дуо қилганимда Раббим дуоларимни ижобат қилаверганидан, ҳатто (Раббимдан бирон нарса сўрашга) уяладиган бўлиб қолдим».
✨3. Товус ибн Кайсон жума куни аср намозини ўқигач, қиблага юзланиб, то кун ботгунига қадар ҳеч ким билан гаплашмас эди.
(📔»Тариху восит»)

✨4. Фазл ибн Фазола жума куни аср намозини ўқигач, масжиднинг бир чеккасига бориб ўтирар ва то қуёш ботгунича дуо қилишдан тўхтамас эди.
(📔»Ахбарул қудот»)

✨5. Саид ибн Жубайр аср намозини ўқигач, то қуёш ботгунига қадар ҳеч ким билан гаплашмас, яъни дуо билан машғул бўлар эди.
(📔»Зодул маод», 1/382)

✨6. Салт ибн Бистомнинг кўзи ожиз бўлиб, кўрмай қолганида биродарлари жума куни аср намозидан кейин ўтириб унинг ҳаққига дуо қилишди. Қуёш ботишидан олдин у бир аксиргач, кўзи яна кўра бошлади.
(📔»Тариху димашқ»)

✨ 7. Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ дедилар:
«Бу соат асрдан кейинги охирги соат бўлиб, уни умматнинг барча тоифалари улуғлайдилар».
(📔»Зодул маод», 1/384)

Ислом
Жума ҳақида