Дуода қоим бўлмоқнинг фазилати

Дуода қоим бўлмоқнинг фазилати

Дуода қоим бўлмоқнинг фазилати

Дуода қоим бўлмоқнинг фазилати

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон кечаларини ибодат билан бедор ўтказишга тарғиб қилар, аммо қатъий буйруқ бермас эдилар. Шунда у зот: «Ким Рамазонда иймон ва ихлос билан қоим бўлса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади», дер эдилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Рамазон ойидан имкон қадар кўпроқ фойда олиш учун бажариш лозим бўлган 13 амал:

1. Иложи борича кўпроқ Қуръони каримни ўқиш. Бунда унинг маъноларини тушуниш ва оятларнинг мазмуни ҳақида чуқурроқ мулоҳаза юритишга эътибор бериш лозим.

2. Нафл намозларини ўқиш.

3. Қуйидаги саволлар ҳақида чуқур фикр юритиб кўриш: «Мен кимман?», «Қаердан келдим ва қаерга кетмоқдаман?», «Мендан Аллоҳ таоло нимани хоҳлайди ва менинг Унинг олдидаги мажбуриятларим қандай?».

4. Ўтмишга назар солиш, бўлиб ўтганларга баҳо бериш, ҳозирги аҳволига назар солиб, келажак ҳақида ўйлаб кўриш.

5. Илгари қилинган гуноҳларга пушаймон бўлган ҳолда, ҳар кечани охирги имконият санаб, дуо қилиш билан ўтказиш.

6. Имкон қадар кўп зикр қилиш.

7. Кимнидир хафа қилиб қўйган бўлса, ўша инсондан узр сўраш ва у билан ярашиш.

8. Аразлашиб қолганларни муросага келтириш, ғам-андуҳдагиларга таскин бериш.

9. Бева-бечора ва муҳтожларга садақа бериш, етим-есирлар ва хасталарнинг ҳолидан хабар олиш, уларга ғамхўрлик кўрсатиш, қўлган келган ёрдамини аямаслик.

10. Яқинлар ва қавму – қариндошлардан ҳол-аҳвол сўраш, уларни йўқлаш ва керакли масалаларда кўмаклашиш.

11. Диний йиғинларда ва динга оид жамоат тадбирларида иштирок этиш.

12. Фарз намозларни жамоат билан бирга адо қилишга ҳаракат қилиш.

13. Марҳумларнинг қабрини зиёрат қилиш.

Албатта, бу амаллар фақатгина Рамазон ойида бажарилиши керак, деган фикрдан йироқмиз. Лекин улар учун бу ойда жуда кўплаб ажру савобларга эга бўлиш имкони мавжуд.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч тоифа кишининг дуоси рад этилмайди: рўзадорнинг оғзини очгунича қилган дуоси, одил имомнинг дуоси, мазлумнинг дуоси». 

Имом Термизий ва Ибн Можа ривояти.

Ислом
Дуода қоим бўлмоқнинг фазилати