Гуллар ҳақида қизиқарли маълумотлар
Бугунги мақоламизда дунёнинг гўзаллик тимсоли саналмиш гуллар ҳақида гапириб ўтамиз. Марҳамат улар билан танишинг!
Дунёдаги энг кичик гулнинг диаметри атиги 1 миллиметрга тенг. Сайёрадаги энг катта гул эса тропик ўсимлик — Арнолднинг раффлесиясидир. Унинг диаметри 91 сантиметр, вазни 11 килограммга тенг.
Оқ гуллар мавжуд эмас — аслида улар рангсиз бўлади, яъни ранг пигментлари йўқ ва шунчаки қуёш нурини акс эттиради. Қора пигмент ҳам ранглар дунёсида мавжуд эмас – гул ранги тўқ қизил ёки тўқ бинафшарангга эга бўлиши мумкин.
Гуллар кечаси ўзининг уруғлари совуқ шудринг билан зарарланишининг олдини олиш учун ёпилади.
Асаларилар ултрабинафша кўриш қобилияти туфайли гулларни нектарли ва нектарсизини ажратиб олишади.
Гулнинг қўнғироқлари гулдаги нектарни ёмғирдан ҳимоя қилиш учун пастга эгилган бўлади.
Австралияда ризантелла орҳидеяси ер юзида эмас ер остида гуллайди. Унинг чангланиши асаларилар томонидан эмас, балки қўнғизлар томонидан амалга оширилади.
Сайёрамиздаги энг қадимги атиргул Германиянинг Хилдсхайм шаҳрини 1000 йилдан буён безатиб туради.
Олимлар инсонларнинг гулга қандай муносабатда бўлишига қараб гулларнинг реакцияси ўзгаришини исботлашган.
Дунёдаги энг қиммат гулни тахминан 5 минг долларга сотиб олиш мумкин. Бу Малайзия тоғларида ўсадиган ва фақат 15 йилда бир гуллайдиган олтин орхидея гулидир.
Ер юзидаги энг баланд гул Индонезиянинг ғурури саналмиш -Аморпҳопҳаллус титанумдир. У ердан 3 метр баландликда кўтарилади. Унинг ер ости оғирлиги- 50 килограммни ташкил этади ва қалинлиги 5 метрга яқин. Ушбу гигант гул ўзидан туҳумнинг ҳидига ўхшаш ифорни таратади.
Бир неча асрлар давомида лолалар ҳукмрон сулола Усмонлилар империясининг рамзи бўлган.
Эронда лолалар ўз ватани учун жонини фидо қилиб, ҳалок бўлган аскарларнинг рамзи сифатида қабул қилинади.
Пионалар тўй маросимларини безатадиган гуллар сифатида машҳурликка эришмоқда, чунки улар омад ва бахтли никоҳни англатади.
Илгари, юнонлар пионаларни ўнлаб касалликларни даволашга қодир деб ҳисоблашган, шу боис бу гуллар учун улар ҳар қандай монастир боғидан жой ажратишган.
Буюк рус ёзувчиси Иван Тургенев наргиз гулини ўзининг энг севимли гули дея атаган.
Хитойда наргиз гули янги йил байрамининг ажралмас қисми бўлиб, келажакдаги бахтнинг гарови ҳисобланади.
Кизикарли маълумотлар
Гуллар ҳақида қизиқарли маълумотлар