Анор мевасининг шифобахш хусусиятлари
Бугунги мақоламизда витамин ва антиоксидантларга бой бўлган анорнинг фойдали ҳусусиятлари ҳақида гапириб ўтамиз!
Анорда нақд учта турга мансуб антиоксидантлар бор, шунингдек ошловчи моддалар, антосиан ва эллогол кислотаси ҳам мавжуд. Бу мева ўз ҳолича ҳам, шарбат кўринишида ҳам истеъмол қилинганида ҳам фойдали ҳусусиятини йўқотмайди.
Пархезда бўлганлар диққатига: кун давомида бир стакан анор шарбати қабул қилинса, сезиларли вазн ташлаш мумкин. Ҳамма гап мева таркибидаги полифенол моддасида. У қоринни тўқ тутиб, иштахани назорат қилишда ёрдам беради.
Аниқланишича, анор таркибидаги юқори даражали антиоксидантлар юрак қон-томир касалликларидан ҳимоялайди. Юрак касалликлари билан оғриганлар, шунингдек, профилактика чораси сифатида бир кунда 1-2 маҳал ярим стакан анор шарбатини қабул қилиши мумкин.
Ич кетиши ичак инфекцияларига боғлиқ бўлмаганида уни анор шарбати ёрдамида “ҳал” қилса бўлади. Бунинг учун бир стакан мева шарбатини қабул қилиш кифоя. Борди-ю анор топилмаса, ўрнига қуритлиган пўстлоғини қайнатиб ичса ҳам бўлади.
Милк бўшашишида анор пўстлоғини қайнатиб, оғизни чайиш тавсия этилади. Бироқ қайнатмадан мунтазам фойдаланиб бўлмайди. У вақтинчалик чора, ҳолос. Нега деганда, анор таркибидаги ошловчи моддалар милклклар ҳолатига ножўя таъсир кўрсатиши ҳам мумкин.
Кимларга мумкин эмас?
Анор пўстлоғида алкалоид заҳарли моддаси бор. Шу боис мева пўстлоғидан тайёрланган дамламалар меъёрини ошириб бўлмайди. Артериал қон босимининг кўтарилиши, бош айланиши, қайт қилиш истагининг пайдо бўлиши- булар анордан тайёрланган дамлама таъсирида келиб чиқиши мумкин бўлган ўзгаришлардир. Бундан ташқари, анордаги органик кислоталар тиш эмалини емириши мумкин. Шунинг учун анор шарбатига озроқ сув қўшиб қабул қилиш тавсия этилади.
Анор шарбати – ўткир нафрит, гепатит, панкреатит, ошқозон кислоталилигининг юқорилиги билан кечувчи гастрит ва меъда ярасида тавсия қилинмайди.
Ҳуснбузарлар билан курашишда қуйидаги усулни синаб кўриш мумкин: 1 чойқошиқ тузга 2 ошқошиқ анор шарбати ва шунча миқдордаги кир совун кўпиги аралаштирилади. Ҳосил бўлган аралашма тошма устига суртилади ва 5-8 дақиқадан сўнг илиқ сувда чайиб олинади.
Томоқ оғриганида анор шарбати ёки пўстлоғидан тайёрланган қайнатма ёрдамида томоқни ғарғара қилиш мумкин. Мева таркибидаги аскорбин ва лимон кислоталари бактерицид таъсирни пайдо қилиб, шиллиқ қават яллиғланишини камайтиради.
Иштаҳасизлик кузатилганида ҳар овқатланиш олдидан ярим стакан анор шарбати қабул қилинади.
Қўл-оёқ ишишида кунига 1-2 маҳал анор шарбати истеъмол қилиш мумкин.
Анор дони ва шарбати ични қотириш ҳусусиятига ҳам эга. Шу боис у қабзиятга мойиллиги борлар учун тавсия қилинмайди.
Тавсияларни қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг. Зеро, ҳар бир организм ўзига ҳос тузилган.
Кизикарли маълумотлар
Анор мевасининг шифобахш хусусиятлари