Азамат коржовов elektron kitoblar

Азамат коржовов elektron kitoblar

Бу ўттиз йиллар аввалги воқеа. Ўшанда қишлоқ дўконига бир дона сариқ велосипед келди. Гард қўнмаган қоп-қора занжири, клёнка қопланган ўриндиғи, новвотранг мойқоғоз ёпиштирилган рулнинг никель қувури, ғилдиракнинг йўл кўрмаган тукли покришкаси. Онаси Бобошерни бир қути тузга юборган эди, дўкон остонасидаёқ давоми…

www.ziyouz.uz

Азамат Қоржовов 1977 йил 13 январда Самарқанд шаҳрида туғилган. Самарқанд Давлат университетининг Ўзбек филологияси факультетини тамомлаган.«Регистон», «Маърифат нури» газеталарида мухбир, СамДУ қошидаги 1-сонли Академик лицейда она тили ва адабиёти фанларидан ўқитувчи, «Парвона» ва «Бекажон» газеталарида муҳаррир бўлиб ишлаган. Ҳозирда «Суғдиёна» газетаси «Адабий бўлим» муҳаррири.Бугунги кунда ёзувчининг «Дизайн Пресс», «Давр Пресс», «Камалак», «Янги нашр» каби нашриётларда 30 та китоби нашр этилган.

Азамат Қоржовов. У ёзувчи бўлмоқчи (ҳажвия)

Кимнингдир ёзганига офарин, кимнингдир ёзмагани учун раҳмат.Асқад МУХТОР. Ҳеч кутилмаганда, гўё булутсиз осмонда чақмоқ чаққандек, таҳририятга йигирматача ҳикоя қўлёзмасини кўтариб келди.– Кимники? – дедим ҳайрон бўлиб.– Меники, – пинагини бузмади у. – Ҳаммаси сенга. Бошқа ҳикояларимни «Пинак», «Соғиндик», «Ҳафтама-ҳафта» газеталарига, давоми…

Азамат Қоржовов. Ўғирланмаган велосипед (ҳикоя)

Бу ўттиз йиллар аввалги воқеа. Ўшанда қишлоқ дўконига бир дона сариқ велосипед келди. Гард қўнмаган қоп-қора занжири, клёнка қопланган ўриндиғи, новвотранг мойқоғоз ёпиштирилган рулнинг никель қувури, ғилдиракнинг йўл кўрмаган тукли покришкаси. Онаси Бобошерни бир қути тузга юборган эди, дўкон остонасидаёқ давоми…

Азамат Қоржовов. Сандиқда сақланган сир (ҳикоя)

Мамади бованинг кампири йиқилди-ю етмиш йилдан бери биринчи марта ўз кучи билан оёққа турмади. Туғилмаган одамлар биз билан ёнма-ён яшолмаганидек ўлганлар ҳам сафимиздан кетиши кўз устидаги қошдай пешонага битилган эди. Чолнинг бўғзига нимадир тиқилди. Кампир ўлса ҳоли не кечади? Ёлғиз давоми…

Азамат Қоржовов. Фарзандлар (ҳикоя)

Шаҳарга кетаётган куним онам Гулжон момоникига кириб ўтишимни тайинлади. Эҳ, Гулжон момо шўх эди, кампир бўла туриб кампирларга ўхшамасди. Ўғли Аҳмадқул уйидан чиқиб кетмаганида, балки ҳозир ҳам тишсиз оғзини катта очиб кулаётган ва: — Онангнинг елкасига ўт ёқма, барака топгур. давоми…

Мақолалар мундарижаси

  • Азамат Қоржовов. Сандиқда сақланган сир (ҳикоя)
  • Азамат Қоржовов. У ёзувчи бўлмоқчи (ҳажвия)
  • Азамат Қоржовов. Ўғирланмаган велосипед (ҳикоя)
  • Азамат Қоржовов. Фарзандлар (ҳикоя)

Азамат коржовов elektron kitoblar

Азамат Коржовов 1-китоб МУСОФИР ГУДАК КИСМАТИ (1-кисм) 1 Ушбу кисса реал вокеаларга асосланган булиб, “Сугдиёна” газетаси бош мухаррири Амира Рашидова Туркия сафаридан кайтганида хикоя килиб берган эди. Сюжет учун миннатдорчилик билдираман Муаллиф Йигирма беш ёшга тулибдики, Лайло самалётда учмаган, иллюминатордан поёнсиз осмонга, пастликда сузаётган пага-пага булутларга назар солмаган эди. Темир куш гувиллаб кукка кутарилиб, Туркия кайдасан, деб кун ботиш томонга канотларини кериб, кайрилганида кунгли яна бир орзикди, бирдан бехузур булиб, укчиб юбораёзди, аммо узини куч ила тутди. Ёлгиз эмас, ёнида жигарбанди бор – уч ёшли Жахонгир Гудаккина анчайин зехнли, уткиркуз, туполончи булиб, хаммасидан хам аълоси – онасига хаддан ташкари мехрибон эди. Агар онасини афтодахол курсами, куркканидан йиглаб юбориши тайин. Лайло эри билан ажрашгунча жажаллашган дамлари Жахонгир уйин уйнаётган жойидан туриб, онасининг тиззасидан кучиб оларди-да, ёш халкаланган бегубор кузларини отасига шундай жахл билан тикардики, туккиз ой корнида кутарган, кийналиб дунёга келтирган ва сийнасидан иссик сут берган хилкатни голиб этарди. Бугун она-боланинг бошига мусофирлик кисмати тушди: кариндош-уругларининг норозилигига карамай Туркияга жунаб кетишмокда. Бир жихатдан Лайло бундан бошка чорани курмаётган эди. Банкда тузуккина ишлаб юрган эди. Бир одам туфайли бошига кора булутлар тупланди, хадемай камалиши аник булиб колди. Тушларига дахшатли камокхона, фарзанди билан урталарига тушадиган айрилик, котил ва гиёхфуруш махбуса хотинларнинг тунлари азоблаб чикишлари кирар, алахлаб чикарди. Лайло Самаркандда тугилди, оддий оилада униб-усди. Бухоро ва Тошкентга автобусда саёхатга борганлари, атроф жавонибдаги тогларга дам олишга чикканлари хисобга олинмаса, чорак асрлик хаёти шахарда кечди. Талабалик чоглари хам она шахридаги банк коллежида утгач, укишнинг сунгги кунларида эшигини совчилар кокди. -Холангнинг микрорайондаги дугонасининг угли, – деди онаси булажак куёв хакида, -ичмас, чекмас экан, мактабни тамом килгандан бери савдода эмиш, Сангзордаги курилиш дуконларида сотувчи. Холангнинг айтишича, жуда уддабурро эмиш. Туйни уткази болсам, пул туплаб, дукон очаман, савдонинг хамма сирини ургандим, дебди. Отанг хам уша йигитга бермокчи, уйлаб гаплаш, хупми? -Кунглимга ёкмаса-чи ая? -Кунгилга кимлар ёкиб, кимлар ёкмайди, кизим. Мухими, аклингни ишлатишинг! Икки ёш темирйул шохбекати кучасидаги “Бинафша” ресторанида учрашдилар. Бахорнинг серкуёш куни, душанба эди. Булажак куёвтура дераза олдидаги столни буюртма берган экан, Лайло купрок кучага термулиб утирди. Рупарасидаги йигит ичмайдиган, чекмайдиган, топармон йигит булса бордир, аммо кунглига сигмади, айникса, бир умрлик хамрохи булишини уйлаб, сездирмасдан ух тортди.. -Нима ичасиз? – суради стюардесса. Лайлонинг хаёли пароканда булди. Самалёт хаво уммонида бир текис сузиб борарди. Кимлардир сухбат курмокда, кимлардир ухламокда. Болалар кийкириги, гингшигани эшитилиб турарди. Лайло углига шарбат ичирди, узи хам хуплади. Турт йил деганда оиласи бузилди. Мана энди у хаёт ва дунё магзига тушунмайдиган уч яшар угилчаси билан Европа остонасидаги шахарга – олис Истанбулга учиб бормокда. Хамиша сог-саломат буламан, хамиша углимнинг ёнидаман, деб уйлаяпти. “Агар менга бир кор хол булса, норасида боламнинг холи нима кечади?” деган саволни кунглидан утказмади. У ёкда – Туркияда мактабдош таниши Диля кутиб олмокчи. Бегона юрт, бегона одамлар орасида битта уша жувон, асл исми Дилдора булган хизматкорни танийди, холос. Ха, мактаб давридаги олифта, магрур киз бугун турк хонаданларидан бирида уй ишларини бажарувчи хизматкор. Телефонда айтишича, Истанбулда бир ойда минг доллар ишлаш мумкин экан. Масалан, касалларга, карияларга каровчилар ойига олти юз доллар хак олармиш. Ошпазларга, уйни супуриб-сидирувчиларга хам ушанчадан хизмат хаки тулармиш. Агар хизматкор бирйула икки ёки уч ишни бажарса, яъни хам овкат пиширса, хам уйни тозаласа, бир ойда хаттоки минг доллардан зиёд пул ишлаши мумкин экан. Иш топиш хам муаммо эмасмиш.Истанбулда хориждан келганларни иш билан таъминловчи фирмалар бор экан. Алалхусус, Узбекистондан борган эркак-аёллар узбек фирмаларига учрашади, карабсизки, таклиф этилган бир неча ишдан узига муносибини танлаб олиб, ишни бошлаб юборишади. -Углингни онангга ташлаб кел, – деди Диля кунгироклашганида катъий охангда. – Ёш бола билан чет элда ишлаб буладими?! Харажатларингни, хавотирларингни айтмайсанми! Жуда согинсанг, хар йили уйинга бориб келасан. Укдингми? -Укдим, – дея Лайло гушакни куксига бемажол босди. Углидан айрилишни тасаввур этолмасди. Эрининг онаси уруш-жанжалларнинг бирида: “Неварамни суд оркали узимизда олиб коламиз, кучли юрист топганман”, деганида Лайлонинг кузларидан ут чакнаб кетган эди. Боласидан тириклайин жудо буладими? Ундан кура узини улдиргани маъкул. Яхшиямки, болани онадан айирадиган адвокат аслида йук шахс экан. Диля Туркиядан туриб жажжи Жахонгир хакида тежамкорлик нуктаи назаридан шунчаки оддий буюмни тилга олгандек гапириб утиши Лайлога огир ботди. Эридан ажрашганидан сунг Жахонгир ёлгиз овунчоги булиб колганди. Ота-онадан хам азиз эди гуё. Лайло уни касалманд онасига, кахри каттик янгасига ишониб колдирадими? Колаверса, банкдаги муаммо туфайли тегирмон чархпалаги кайси томонга айланади, аник билмас эди. Балки юртига ташлаб кетган гудагини ун-ун беш йил курмасликка махкум булса-чи! Лайло худди кочок жиноятчи каби угилчасига шошилинч хужжат тахт килди-да, тусатдан жунаворди. Минг доллар маош олса, жондан азиз, яккаю-ягона, фарзандини боколмайдими? Диля ким? Улиб-тирилиб пул йигиб, уйига жунатишни, Самарканддан ховли-жой, дукон олишни, машинали булишни истаган жувон. Лайло хозир уй-жойни, келгусидаги бизнесини уйламаётган эди. Охирга вактларда унга тинчлик керак булиб колди. Ва не тонгки, мазкур халоватни у хориждан ахтариш ташвишига тушди. Бу мисли курилмаган даражада катта хатоси булиб, уни, айникса, бегунох угилчасини куз куриб, кулок эшитмаган, хатто инсон аклига сигмайдиган азоблар кутиб турганини етти ухлаб тушида хам курмаган эди. -Чипта олдингми? – кунгирок килди Диля бошка бир куни. -Олдим. – Хозир дугонаси яна угли хакида суриштиради,, нима деб жавоб беришини билмай, Лайлонинг юраги безиллади. -Нархи канча булибди? Лайло бир кишилик чипта нархини айтди. Агар углини хам бирга олиб бораётганини сездириб куйса, Диля тупоплпн кутариб, болали аёлга Истанбулдан иш топиб беришдан бош тортадигандек, Туркиянинг остонасидан ортига кайтариб юборадигандек эди. Огир хурсиниб, кузини юмди. Хаёли яна эри билан илк учрашган кунига учди. Шахарни бахор кучогига олган кунлар эди. Ташкаридан караганда, Лайло ва Алиаскарни севишган жуфтлик гумон килиш мумкин эди, аслида эса. -Нима ичасан? – суради куёв дабдурустдвн сенсираб. Алиаскар ушанда Лайлога тикилиб, дастурхондаги ичимликлардан бирига кул узатди.Йигитнинг калин кошлари, тимкора кузлари, учлари кайрилган кора сочлари булажак келинни узига мафтун этмаган эди. Бунинг устига сенсираб гапиришини-чи? Одатда биринчи учрашувда сизлаб гапириларди. -Бунча деразага карайсан? – савол ёгдиришда давом этди куёвтура. – Самарканд кучаси,одамлар, машиналар. Хамма уз ташвиши билан каерларгадир шошади. Биз эса каёкка хам шошардик? Жамшер А. Б. Умр савдосини пиширишимиз керак, тугрими? -Биринчи марта мурожаат килинганида сизлаб гапирилади, – эътироз билдирди Лайло. -Эртага “Узинг-чи?” деган гапни эшитиш учунми ? – кулди куёвтура. – Хохласанг, “Алиаскар ака” деб чакир, хохламасанг, йук. Бир кушним: “Хотин эрини”ака” деб чакириш шармандалик, уз аканг билан ётиб-турмайсанку!” дейди. Энди-и, унинг гапини роса тугри деёлмайману, хар холда жони бор. -Мен бу фикрингизга хам кушилмайман. -Узр, шунака куполрок гапириб юбораман, лекин кунглим тоза, хазилкашман. “Узинг-чи?” деган гапимга тушунмадинг-а? -Тушундим, – деди Лайло. -Тушунган булсанг, эшитайлик-чи, – керилиб утирди Алиаскар. -Хожибой Тожибоевнинг репертуридан. Эр хар доим хотинини сизлаб гапиради. Бир куни назокатли булиш жонига тегиб, хотинига сенсирашни бошлашини айтади. “Калайсан?” – дейди эри. “Узинг-чи?” – деб жавоб беради хотини. Алиаскар хохолаб кулиб юбордию ресторандагилар ажабланиб караганини куриб, огзини бекитди, бош чайкади. Койил! Койил. -Нимадир ёкмадими? – ранжиди Лайло. -Йук, йук – дастурхон устидаги кулрумолга огзини артди Алиаскар, – факат бир нарсани эслатиб куймокчи эдим. Европада сенсираб гапириш узига якин олишни билдиради. -Сенсираш оркали узига якин олиш бизда хам бор. Якин дустлар, хамшахарлар уртасида. -Гапимиз бир жойдан чикияпти! – Бармокларини шакиллатди Алиаскар. -Лекин. -Лекин, – куёвтура келиннинг гапини кесди, – мен хам уша тоифаданман. Кунглига якин одамига сизлаб гапириш бачканалик, сохталик! Улар икки соатга якин утирдилар. Хар холда уртадаги совуклик тобора совумади, оз-оздан илиб борди. Лайло нима хам дерди, иккилана-иккилана рози булди. Айтишади-ку, “Камчиликсиз дуст ахтарсанг дустсиз, идеал ёр ахтарсанг ёрсиз коласан”, деб. Бунинг устига Самарканд шахрида яшовчи йигитга турмушга чикишни, эри узидан турт-беш ёш катта булишини, буй-басти масаласида бир карич фаркни орзу килган эди, такдир зохирий жихатларини бир зумда тухфа этди- куйди. Илк учрашувда кишининг ички дунёси масаласида тугал хулоса чикариш ножоиз эканини уйлаб эса кунгли янада таскин топди. Кутилмаганда Алиаскарнинг романтик туйгулари жуш уриб кетди. -Лайло, “унинчи” “Дамас” кайси маршрут буйлаб катнайди, биласанми? -Ха вокзалдан аэропортга. -Кел, шартта уша ёкка жунаворамиз. Катта аэропортнинг нариги томонида дала ховлилар бор, ёнгинасидан дарё окиб утади. -Уйга кетишимиз керак. -Бугун бахтли кунимиз! хурсандчиликни давом эттиришимиз керак! Биз танишдик, бир-биримизга ёкдик, бир умр бирга яшашга ахд килдик! Шундай эмасми, Лайло? -Лекин мен хали. – Шу пайт Лайло яна иккиланди, турмушга чикишни хам, дарё буйига боришни хам рад этишни истади, аммо умр савдосида омадини бой бераётгандек хис этди узини. Уша куни Бухоро йули ёкалаб сайр килишди. Зарафшон дарёси буйига тушишди, сувга тош улоктиришди, нариги сохилдаги баликчи кушлар хакида бахслашишди. Аслида дарёнинг сутранг кушлари хакида иккиси худди бир-бири хакида хеч вако билишмаган каби бехабар эдилар. Кайтишда Алиаскар такси ушлаб, Лайлони эшиги тагига ташлаб куйди. Икки томон туй тайёргарлигига киришдилар. Хашаматли ресторандаги гала-говур, мехмонларнинг кийкириклари, айникса, Мардон Мавлонов, Авраам Руссо ва Тимут Темиров кушиклари хозир хам Лайлонинг кулоги тагида жаранглагандек булди. Эри билан ажрашгани хорижга кетиш сабабларидан бири эди. Ёнида суянчик хамдард инсони бор одам боши оккан йуртларга йул оладими? “Йук”, – деди Лайло ичида.Банк мажораси тугул дунё можароси булмайдими! Севганинг ёринг калкон булса, ажалинг етса хам армон нима, билмайсан. -Ая, биз Тулкияга бояяпмизми?- унинчи марта эркаланиб суради Жахонгир. – У ейлайда нималай бой?

Комментарии 27

25 окт 2014
Поделиться 0
26 окт 2014
Давоми борми?
Поделиться 0
26 окт 2014
Давоми бор
Поделиться 0
27 окт 2014
Давомини йозаколинг жудаям кизикияпман
Поделиться 0
27 окт 2014
Тириклай кумилган йигит 2.укиганмисиз
Поделиться 0
27 окт 2014
sekretni slujbada ishlidimi u yigit
Поделиться 0
27 окт 2014
yaaagey aldashibdida a
Поделиться 0
27 окт 2014
mashinaqade qachon qarasa allashadi
Поделиться 0
27 окт 2014
Поделиться 0
27 окт 2014
Rosti holi uqimaganman bitta moder bulmoqchi qiz yozaman dedi
Поделиться 0
27 окт 2014

Манга ана шунака ëзувчилар керак

Гунг киз ëк укимаганман

Поделиться 0
Новые комментарии
Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
Сервисы VK
добавлена 31 января 2018 в 17:31

— БАХТ УЧУН ЎЛМА . (воқеий ҳикоя) — Ҳой миттичам , мени эшитябсанми? Жонлантирувчи апаратнинг ҳирагина яшил тасмасида лип лип этиб бориб келаётган узун юлиқ чизиқдан ҳали унинг тириклигини англадим, — Ха .. Худога шукур тириксан. Жоним ширинчам, мен ахмоқ отангни кечир , сени бу ёругъ оламга келган онингдан на бир илиқ мехр ва на бахтли рушнолик бера олдим. Илтимос миттивойим, мен учун. Йўқ онанг учун, йўқ йўқ Бахт учун ўлма! Сени келажакда жуда катта ширин бахт кутиб турибди наҳотки шуларни ташлаб кетмоқчисан? * * * Мени 23 ёшимда ота онамнинг қистови билан уйлантириб қуйишди ўзим хам севганим мени эмас отасининг бойлик дардида ошнасининг уғлига эрга текиб кетганига қасд қилип онам

Qiziqarli malumotlar
Азамат коржовов elektron kitoblar