“Фарзандларингизга ўқиб беринг.” МАСАЛ: “ДАВЛАТМАНД ВА ШОИР”
![“Фарзандларингизга ўқиб беринг.” МАСАЛ: “ДАВЛАТМАНД ВА ШОИР” 2 “Фарзандларингизга ўқиб беринг.” МАСАЛ: “ДАВЛАТМАНД ВА ШОИР”](https://megabaza.net/wp-content/uploads/2024/04/d184d0b0d180d0b7d0b0d0bdd0b4d0bbd0b0d180d0b8d0bdd0b3d0b8d0b7d0b3d0b0-d19ed29bd0b8d0b1-d0b1d0b5d180d0b8d0bdd0b3-d0bcd0b0_660e8e686e925.png)
![“Фарзандларингизга ўқиб беринг.” МАСАЛ: “ДАВЛАТМАНД ВА ШОИР” 3 “Фарзандларингизга ўқиб беринг.” МАСАЛ: “ДАВЛАТМАНД ВА ШОИР”](https://megabaza.net/wp-content/uploads/2024/04/d184d0b0d180d0b7d0b0d0bdd0b4d0bbd0b0d180d0b8d0bdd0b3d0b8d0b7d0b3d0b0-d19ed29bd0b8d0b1-d0b1d0b5d180d0b8d0bdd0b3-d0bcd0b0_660e8e683b0a3.jpeg)
Катта Давлатманд-ла Шоир бир маҳалҚилишди жанжал.Ҳамда ҳукамолар этишсин деб ҳал –Ҳар икков келишди қозихонага.
Шоир турар юпун, ғарибу ночор,На эгни дурусту на чориғи бор.Бой эса ўралиб зар — шоҳонагаТурарди безрайиб, мағрур, димоғдор.
Шоир яратганга қилди илтижо:«Ўзинг раҳм айла, эй қодир худо!Етиб боргай сенга бу ўтли оҳим,Ахир, ўзинг айтгил, надир гуноҳим?
Ёшлигимдан тамом шўрдир пешонам,На емишим тайин, на иссиқ хонам.Бор-йўғим ҳаммаси — хаёлда холос.Ҳолбуки, менинг бу рақибим, паққос –
Меҳнатсиз, идроксиз қийнамасдан жон –Қасрларда сурар бемалол даврон.Ноз-неъматлар ичра йўқ босиб яшар,Шуми адолатинг, халлоқи башар?»
Тангридан Шоирга келди бир нидо:«Наҳотки, сен учун арзимас асло –Лиранг жаранглаши асрлар аро?Уни-чи? Ҳеч кимса олмас ёдига,
Номи қолмас ҳатто зурриётига.Ахир, танлагансан ўзинг қисматни,Олтину зар эмас, ўлмас шуҳратни.Давлатмандга этдим мен дунё ато,
Етса эди унинг идроки, аммо –Сезсайди ўзининг арзимаслигин,Сен яхши билгин:У ўз толеидан бўлиб норози –
Сендан кўра кўпроқ нолирди ҳозир».
Хикоялар
“Фарзандларингизга ўқиб беринг.” МАСАЛ: “ДАВЛАТМАНД ВА ШОИР”