ПЛАСТИК ЖАРРОҲ МОНОЛОГИ
Сизга бир нарсани айтиб қўяй. Бизнинг мамлакатда пластик жарроҳлик касби ҳозирги кунда жуда анъанавий бўлиб кетди. Ҳа, хадқ орасида бизни қандай аташади, биласизми? Башара бузувчилар ва тузатувчилар…
Тўғри, биз чиройли башарани хунукка ҳам айлантириб беришимиз мумкин. Пулини тўласа бўлди…
Қулоқлар, кўзлар, лаблар, бурунлар… Ҳаммасини тўғрилаймиз. Агар аёл онасидан мана мундоқ катта бурун билан туғилган бўлса-ю, бизнинг олдимизга келмаса, шундайлигича ўлиб кетаверади.
Шундай воқеалар ҳам бўлган. Аёл бурни катталигидан боласи кимдан туғилганини била олмай қийналган.
Энди бўлса… Икки соатда ҳаммаси тахт…
Ҳа, шундай ҳолатлар ҳам бўлиб қолади. Пластик операциядан кейин аёлларни эри танимай қолади. Касалхонанинг ўзидан хушомад қилишни бошлайди. Шундай аёл учун хотинини ташлаб кетишга ваъда беради…
Бундан билиш мумкинки, тиббиёт бир қадам олдинга қадам ташлабди.
Тишларни ҳам истаган ҳид билан қўйдиришингиз мумкин. Ҳар хил гулларнинг иси келадиган тишлар бор бизда. Яқинда бир аёл коньяк ҳиди келадиган тиш қўйдирганди. Ўшандан бери эркаклар унга тинчлик бермай қўйишибди. Лабларига ёпишишгани-ёпишишган…
Ўтган йили олдимга бир аёл келди. Оёқлари шунчалар қийшиқки…
Оёқ қийшиқ бўлса қийин-да!.. Ҳаш-паш дегунча оёқларини тўғрилаб чиқариб юбордим. Эшитишимча, ҳозир унинг иккита ўйнаши бормиш. Иккаласи ҳам қандайдир вазирлар…
Яна бир аёл келди. Сийнасини 8-размер қилиб беришимни сўради. Эри шуни истаганмиш. Мен аввал 3, кейинроқ 5, охирида бор-э дедим-у, 8- размер қилиб ташладим… Ишонасизми, эри кўрди-ю…
Ўзиям касалхонамизга ётиб олди. Ҳалиги…
Ие, нимани узайтириш деб тушундингиз? Хаёлингиз дарров бошқа ёққа кетмасин-да!.. Қўлини узайтиришга ётди дедим…
Энди энг қимматли нарса ҳақида… Яна бошқа нарсага бураяпсизми? Мен касалхонамиздаги нархлар ҳақида айтаяпман.
Ҳа, аёллар нархларимизни даҳшат деб аташади. Шунда мен айтаман.
— Хоним, аввал кўзгуга яқин бориб башарангизни бир кўринг. Шунда сиз дунёда бизнинг нархлардан ҳам даҳшатлироқ нарсалар борлигини тушуниб етасиз…
АЖАЛ КАМПИР
Нейрожарроҳлик бўлимига бир куни тўқсон яшар кампирни олиб келишди. Бошида шиши бор экан. Сочларини қириб, жарроҳлик столига ётқизишди. Кечқурунга бориб кампир наркоз таъсири кетиб уйғонди. Боши дока билан ўраб ташланган, ўзи қип-яланғоч эди. Шу ҳолда ўрнидан туриб ҳожатхонага кирди. Иши битгач, секин ортига қайтди. Э, кексалик-да, ним қоронғида палатасини адаштириб, эркаклар палатасига кириб қолибди. Қараса, у ётиши керак бўлган каравотда бир эркак ухлаяпти. У икки йилдан бери бел оғриғи туфайли ўрнидан қимирлай олмасди.
Кампир унинг устидан кўрпани олиб ташлади. Эркак уйғониб кетиб қараса, тепасида қип-яланғоч кампир турибди. Бақириб юборди.
— Оғайнилар, ажал!.. Мени олиб кетишга ажал келди!.. Азроил келди!..
Ҳаммаёқ тўполон бўлиб кетди. Нариги каравотда ётган йигитнинг бўйни синиб кетган. Белигача гипслаб ташланганди. У жонҳолатда сакраб полга тушди. Аммо мўлжални аниқ ололмади шекилли, ёниб турган печка устига йиқилди. Гипс ёна бошлади. Шовқин-сурон, тўполон…
— Ёнғин, қутқаринглар! — деб бақирарди беморлар…
Палатадагилар амал-тақал ташқарига чопишди. Кимдир эмаклаб, кимдир ҳассада…
Биттасининг кўзигача дока билан бойлаб ташланган экан. У даҳшат ичида ҳамширалар хонасига кириб қолди. У ерда навбатчи врач ва ҳамшира қиз аллақачон ишқий саргузаштни бошлаб юборишганди. Қўрқиб кетишганидан иккови ҳам столдан йиқилиб…
Ҳа майли, нима бўлса бўлгандир. Қаҳрамонимиз кампир эса…
Секингина эркак туриб қочган каравотга ёнбошлади-да, уйқуга кетди.
Хикоялар
ПЛАСТИК ЖАРРОҲ МОНОЛОГИ