Bolani isitmasi chiqsa nima qilish kerak — muolajalar, dorilar, tavsiyalar

Bolani isitmasi chiqsa nima qilish kerak — muolajalar, dorilar, tavsiyalar

Нокимиз бор нашвати,

Шеърлар тўплами болалар учун ўзбекча (2023)

Mundarija скрыть

Ушбу мақолада болалар учун шеърлар тўплами келтирилган. Шеърлар турли ёшдаги болажонларга мўлжалланган (ёш болажонлар учун шер, боғча болалари, мактаб болалари, 3 ёшли, 4 ёшли, 5 ёшли, 6 ёшли, 7 ёшли ва унданхам юқори ёшдаги қизлар ва ўгил болаларга шерлар). Фарзандингизга маъқул келадиган шеър топилади деган умиддамиз, марҳамат!

Хозир эса даврага рекламани чақирамиз:

Алифбо ҳақида шеърлар тўплами болалар учун

АЛИФБEДАГИ ҲАРФЛАРГА ҚИСҚА ШEЪРЛАР

Ассалом аввало азиз жонажон,
Алла айтиб катта қилган онажон!

Буюк бобоси бор бошида бу кун,
Бутун эл танийди юртимни бугун!

Дилдан дейман доим жон-таним,
Ўзбекистон – менинг Ватаним!

Элим деб, юртим деб яшайман ҳар вақт,
Эл-юрт бахти — менинг бахтимдир абад.

Фидо бўлсин майли бу жоним,
Фақат омон бўлсин она Ватаним.

Гулла гўзал, гулгин диёрим,
Гул масканим – Ўзбекистоним!

Ҳаётим, ҳур ўлкам бахтимдир фақат
Ҳур ўлкам бахти деб яшайман ҳар вақт

Исмингиздир Ислом бобожон,
Истиқлолни берган ҳар қачон.

Жаранглайди жажжи шўх сўзим,
Жаҳон танир бугун овозим.

Камолингни кулиб куйлайман,
Юртим жамолингга боқиб тўймайман.

Лоламан лов-лов ёнар юрагим.
Халққа меҳнат орзу, тилагим.

Мана мен мардона машхур маконман,
Сиз туғилиб ўсган – Ўзбекистонман.

Нон азиз, нон билан ҳаётдир инсон,
Нон ушоғин кўзга сургин болажон.

Она юрт онажон – Ўзбекистоним
Она каби азиз – жону-жаҳоним.

Йиллар ўтиб, йиллар келибди,
Юртим 27ёшга тўлибди.

Пойтахтим– Тошкентим, порлагин юртим,
Пахтага кон макон– Ўзбекистоним!

Қўлимда қаламим шеър битай сизга,
Онажон достон кам таърифингизда.

Рохатбахш юрт бир жаннатмакон
Рост сўзласам бу – Ўзбекистон

Салом севимлигим, серқуёш диёр
Сенга қўлда, сўзла айтаман алёр

Тўйингга тўёна тилда достоним
2200 ёшинг қутлуғ Тошкентим.

Унутманг, устозим ҳар бир сўзингиз
Умрбод йодимда улкан меҳрингиз.

Ватаним, волидам ватанда жоним
Ватан ишқи билан ўтар ҳар оним.

“Х” ҳарфи
Халқимнинг овози баланд ҳар онда
Хумо қуши шодучар мовий осмонда.

Замоним зўр, зорим йўқ элдан,
Замонамни мен куйлайман дилдан.

Ўзбекман, ўз тамғам, байроғим бор
Ўзбек мадҳияси тилларда алёр.

Гуруҳлар ғолиблик байроғи қўлда,
Ҳар элимнинг мадҳи жаранглар тилда.

Чаманнинг чиройли гули ўзингиз Устозим!
Дуру-гавҳар ҳар бир сўзингиз.

Шодман, шамол каби шошаман ҳар он,
Билимлар маскани мактабим томон.

Куйланг, ўйнанг, қувнанг, шодланинг бу кун,
Бизни қутланг Алифбени тугатдик бугун.

“ ъ “ тутуқ белгиси

Кимнинг келса белгиси,
Менман тутуқ белгиси.

ДОНО АЛИФБО

Алифбо билим кони,

Баҳор тақди жамалак,

Кўкка чиқди камалак.

Дутор чертади Дилдор,

Қизлар айтади алёр.

Эрка булоқ қиқирлар,

Фазо тўла фаришта,

Сариштадир ҳар ишда.

Гилос қизариб пишди,

Гала қушлар ёпишди.

Ҳандалак хушбўй экан,

Қомати хушрўй экан.

Итимиз чиқди чопқир,

Изқувар ҳамда топқир.

Жўжа гўжа ичмайди,

Косаси бор тошдақа.

Лолага тўлди қирлар,

Мошга ловия қоқди қош,

Макка деди бағритош.

Нокимиз бор нашвати,

Новвот экан шарбати.

Одоб мисли офтобдир,

Одобли уй ободдир.

Пиёз кўзни ёшлади,

Ниёз йиғлаб бошлади.

Қуёним жуда қўрқоқ,

Мен билан бўлмас ўртоқ.

Расм чизди Рўзивой,

Раҳмат деди Қўзивой.

Сувда сузар соққа қуш,

Сойда кезар ҳакка қуш.

Тулки тунда йради,

Изғиб ўлжа теради.

Укки иккичи экан,

Жуда уйқучи экан.

Виз-виз қилади ари,

Ниши ўткир, тур нари.

Хўроз донни чўқийди,

Кейин қўшиқ ўқийди.

Ям-яшил бўлди олам,

Чечаклар алвон гилам.

Замин бизнинг онамиз,

Ватан учун ёнамиз.

Ўрдак кўлда қишлайди,

Ғунча чиройли бунча,

Қирмиз лаби тугунча.

Шоди пиширди лағмон,

Паққос туширди Шодмон.

Чинни чойнак чўллапти,

Чойга салом йўллапти.

Янга қайга шошади,

Тўйга танга сочади!

Мана сизга бодринг,

ЗУККО АЛИФБО

Ассалом калом боши,

Боғда булбул сайрайди,

Гулга кўнгил боғлайди.

Даканглар даканг хўроз,

Дон терар аканг хўроз.

Элдор ўқийди эртак,

Элёр тўқийди чўпчак.

Фойда филга керакми,

Фил фойдага шерикми?

Гулга ўхшар капалак,

Ҳумо қуши порлайди,

Бахт йўлига чорлайди.

Ишёқмас ишдан қочар,

Минг бир баҳона топар.

Жийда гули майдадир,

Чўпон кўнгли найдадир.

Кўклам келди ўлкамга,

Пешвоз чиқдик кўкламга.

Лочин кўкни кўзлайди,

Лайлак ёзни излайди.

Маймун қилиб масхара,

Мушукка дер тасқара.

Осмонда ой нур сочар,

Ҳовуч-ҳовуч дур сочар.

Парда пишлоқ пиширди,

Парпи паққос туширди.

Қарға қишни қўмсайди,

Қорни кўриб шумшайди.

Райҳон таратар атир,

Ҳиди оламга татир.

Сичқон сабзи кемирди,

Хўп кемириб семирди.

Тилла тақа топилди,

Узум уздик азонда,

Шинни қилдик қозонда.

Вали варрак учирди,

Али уриб туширди.

Хирмон тўла дон туйдик,

Меҳмонларга нон қўйдик.

Ёмғир ёғар сепалаб,

Шамол каби ғувиллар.

Ўрик тугди довучча,

Тердик икки ҳовучча.

Шерга шира ёқмайди,

Чумчуқ чувалчанг топди,

Читтак ортидан чопди.

Мана сизга бодринг, Ярмин менга қолдиринг.

Табиат ва фасллар ҳақида шеърлар тўплами болалар учун

Баҳор келди (қисқа шеър)

Келди баҳор, гул баҳор
Эриб битди оппоқ қор.
Учиб келди қушларжон,
Дарахтлар тақди маржон.

Баҳор келди (узунроқ шеър)

Қўлларида соз билан,
Гул ғунча парвоз билан,
Силкиниб парвоз билан,
Учиб турна, ғоз билан,
Қадрдон баҳор келди.

Баҳорни кутинг боғда,
Боғ эмас, дала, тоғда,
Майса яшнаган чоғда,
Қушлар сайрар бутоғда,
Севикли баҳор келди.

Ҳар нарсада ўзгариш,
Эриб, оқиб жўнар қиш.
Ҳар ёқда яшнар турмуш,
Ўрик гуллади кумуш,
Меҳнат баҳори келди.

Безанар мактаб боги,
Гулга тўлиб қучоғи.
Тошар ҳаёт ирмоғи,
Мактаб дам олар чоғи,
Ўқувчи, баҳор келди.

Ўтмасин гўзал фурсат,
Қани ғайратинг кўрсат.
Имтиҳон, синовга вақт
Ҳозирми, дарсларинг тахт,
Ҳушёр бўл, баҳор келди.
— Қуддус Муҳаммадий (1907-1997)

БАҲОР

Кучли жануб қуёши

Жилға қилди кир қорни.

Кутиб ётар баҳорни.

Сувга қараб солланди.

Жўшқин сойнинг мавжлари

Кун нурида товланди.

Ҳар бир гиёҳ талпинар,

Қўшиқ айтар ҳар ирмоқ.

Жажжи изларни олиб

Чопқиллайди йўл, сўқмоқ.
— Нуруллоҳ Остон

Баҳор яқин

Ўтиб кетди қишнинг совуқ
Ҳам бўронли кунлари.
Ортда қолди ой, юлдузсиз,
Тим қоронғи тунлари.

Энди қуёш кўпроқ боқар,
Далаларга, боғларга.
Қучоқ-қучоқ ёғду сочар,
Адирларга, тоғларга.

Безанишар дала-қирлар,
Чечак тақар ўтлоқлар.
Баҳор яқин, баҳор яқин,
Баҳор яқин, ўртоқлар.

Кўнглим яна тоғдай ўсар,
Кўркам баҳор келганда.
Қувонгайман даста-даста
Гул-чечаклар терганда…

ҲАМАЛ

Ёнди кўкнинг найзаси,

Унди ернинг майсаси.

Шамол келди, ел келди,

Шовқин билан сел келди.

Қиш қасрига қамал бу,

Соғинтирган ҳамал бу!
— Нуруллоҳ Остон

ДАШТДА

Даштда сабза барқ урди,

Қалдирғочлар чарх урди.

Сой сувлари шовуллар,

Оппоқ тонгнинг нафаси,

Тўрғайнинг нозли саси

Оҳ, нақадар гаштлидир,

Мен қўмсаган дашт шудир!
— Нуруллоҳ Остон

ВАРРАК УЧИРДИК

Гулга кирди нокимиз.

Кўкда қушлар чулдирар,

Ерда майса гуркирар,

Томга тираб харракни

Биз учирдик варракни!
— Нуруллоҳ Остон

СОВҒА

Бир, икки, уч мома,

Бизга топил, чучмома.

Бизга совға қил, баҳор,

Бағри тўла гул баҳор!
— Нуруллоҳ Остон

ТОНГДА

Ҳатто кўзга ташланмас

Ой юзида чандиғи.

Тонгнинг олтин сандиғи.

Сандиғидан нурли тонг

Кун нурида болалар

Тонгни қутлаб қувнашди.
— Нуруллоҳ Остон

ШАФТОЛИ

Шафтолимиз пушти гул,

Дув гувлашиб учди гул.

Келинг лайлак учганда,

ҚУЁШ ТАФТИ

Сокин саҳар паллада,
Тонг уйғонар далада.
Уфқ юзи олланар,
Тонг чеҳраси солланар.
Қуёш очиб кафтини, Бизга сочар тафтини.
— Нуруллоҳ Остон

ОФТОБ ВА ОДОБ

Офтоб яхшими?
Одоб яхшими?
Офтоб берар нур,
Одоб-чи ҳузур.

Лолалар учун
Офтоб яхшидир.
Болалар учун
Одоб яхшидир.

Офтоб бўлмаса,
Қоронғу тушар.
Одоб бўлмаса,
Ғам-қайғу тушар.

Офтоб кўринар
Тоғ-тепаликда.
Одоб кўринар
Салом-аликда.

— Пўлат Мўмин (1922-2004)

ОЙ ЧЎМИЛАР ЧАЙЛАДА

Ойдин кеча паллада,

Ой чўмилар чайлада.

Ўтар сирли шарпалар,

Мўралаймиз унсиз, жим,

Шитир-шитир, келар ким?

Бу қандай меҳмон экан,

Боқсак, Кирпижон экан.
— Нуруллоҳ Остон

ОЙ АЛЛАСИ

Ой она эмиш,
Боласи — юлдуз.
Алла айтармиш:
-Оппоғим қундуз
Кўзим нурини
Сенга тутдим-о,
Отангдай бўл, деб,
Йўлинг кутдим-о.
Отам қайда, деб
Сўрама, болам,
Отанг — Қуёшдан
Баҳраманд олам
— Одил Абдураҳмон

ЁЗ

Ойдин тунлар палласи,

Ёздан дарак бермоқда,

Қаранг, лайлак келмоқда!
— Нуруллоҳ Остон

ЁЗ КЕЛДИ

Ёз келди-ю, ёз келди,

Дойра билан соз келди.

Учиб кетган лайлаклар

Қаноти қоғоз, келди.

Тунни қилиб тонготар,

Шўх болалар донг қотар.

Бир тутам ёз тунида,

Деҳқон тонгни уйғотар.
— Нуруллоҳ Остон

ТОНГ САТРИ

Тонг ҳавоси тозадир,

Сочиб баҳор атрини

Тонг ёзади сатрини!
— Нуруллоҳ Остон

ТОНГ ЮЛДУЗИ

Кўк юзида ёлғизман.

Шунинг учун ёнаман,

Экаман осмона ман!
— Нуруллоҳ Остон

КЕЧ КУЗ

Тилла бандли япроқлар

Баргихазон фасл бу-

Куз қиш билан дучлашар.

Қирмиз юзли болалар.
— Нуруллоҳ Остон

КУЗБОБО

Шамол увла, бўронниг,

Ёмғирни бошлаб келсин

Мен кафтимни очаман,

Ёмғир келар томчилаб.
— Нуруллоҳ Остон

ҚИШ

Дала-даштда тинди иш,
Меҳмон болиб келди қиш.
Қиш эмас, қор бобо,
Совгалари бор бобо.
Уйда безоглик арча,
Тепасида ойпарча.
Худди ёздай, баҳордай,
Илиқ кузги наҳордай.
Қор ёгар кеча-кундуз,
Сув совқотиб кийган муз.
Дала-дашт оппоқ гилам,
Қоқиб болмас сира ҳам.
Ором берар қор ерга,
Дам-бадам тушиб терга.
Кела қолса гул баҳор,
Эриб кетар ердан қор.

ҚОР ҲАВОСИ

Қор ҳавоси уфурар,

Шамоллар ер супурар.

Ўтиб кетмиш мезонлар,

Учар сўнгги хазонлар.

Туссиз боғ-у биёбон,

Бўм-бўш кўча, хиёбон.

Осмон хира ва рангсиз,

Босиб келар қиш жангсиз.
— Нуруллоҳ Остон

ЯНГИ ЙИЛДА

Қорбобо не келтирар?

Тилида ширин калом.

Безаб улкан арчани,

Хушнуд қилди барчани.

Улашди копток, каптар,

Менга қалам ва дафтар.

Бошлайман энди ишни-

Ўрганаман ёзишни!
— Нуруллоҳ Остон

Янги йил арчаси

Бунча ҳам чиройлисан,
Ям-яшилсан ҳар қачон!
Янги йилнинг кўркисан,
Севимлисан, арчажон.

Қиш бобонинг уйида
Азиз меҳмон — кўкламсан.
Бугун унинг тўйида
Айниқса соз — кўркамсан.

Кўйлагингга жуда кўп
Зар тугмалар тақилган.
Шохларингда қизил, кўк…
Лампочкалар ёқилган.

Бўйим етмас шохингга,
Лекин, эй арчажоним!
Табелимда бор сенга
Атаб тизган маржоним!

Сенга деб тизган маржон
Аъло баҳоларимдир.
Кел, тақиб қўяй, арчам,
Шохларингни эгиб тур.
— Эркин Воҳидов

ҚОРБОБО

Келдим кўп юртлар кезиб,
Боғ-у тоғлардан ошдим.
Ўрмон оралаб юрдим,
Арчани хўп танладим.

Энг чиройли, энг кўркам,
Қаранг,улкандир бирам.
Уни сизга йўлладим,
Беҳад у хўп чиройли,

Ўйинчоқлар маржонли,
Қувонди кўриб кўзим,
Офарин ўғил-қизим!

Ватан ҳақида шеърлар тўплами болалар учун

Ватан — бу…

Ватан деганим бу —
Юрак деганим,
Юракка Ватаним
Керак деганим.

Ватан деганим бу —
Юрак деганим,
Биров-бировига
Керак деганим.

Аслида Ватан бу —
Туғилган жойим,
Биринчи қадамим
Етган қўрғоним.
— Пўлат Мўмин (1922-2004)

ВАТАН

Ватан — бизнинг уйимиз,
Ватан — бизнинг кўчамиз,
Сойлардаги сувимиз,
Маза қилиб ичамиз.

Ватан — бизнинг тоғимиз,
Олма-анор боғимиз,
Буғдой, арпа даламиз,
Ўйнаб маза қиламиз.

Олтин тўла конимиз,
Тандир тўла нонимиз.
Ватан — мактаб-онамиз,
Ўқишни ўрганамиз.
— Миразиз Аъзам

МАДҲИЯМ

Сўз мулкининг раъноси,
Тенгсиз мазмун-маъноси.
Шод дилларнинг садоси –
Ифтихорим мадҳиям,

Ҳур диёрим мадҳиям.
Тенглар ичра тенг бўлган,
Бахту иқболи кулган.
Жаннат боғида гулшан –

Ифтихорим мадҳиям,
Ҳур диёрим мадҳиям.
Юрт донғини таратган,
Тилимизни сайратган.

Саройларни янгратган –
Ифтихорим мадҳиям,
Ҳур диёрим мадҳиям.
Халқим асрий орзуси,
Истиқлолим кўзгуси.
Ҳар бир юрак ёғдуси –
Ифтихорим мадҳиям, Ҳур диёрим мадҳиям.

ҲУМО ҚУШИМ

Нигоҳлари журъаткор,
Парвозлари шиддаткор,
Озод элга нажоткор
Ҳумо қушим – ҳур қушим,

Само қушим – нур қушим!
Қанот қоқиб учади,
Уфқларни қучади,
Бахт эшигин очади

Ҳумо қушим – ҳур қушим,
Само қушим – нур қушим!
Қуёш каби зиёси,
Чақмоқ каби қиёси,

Халқим меҳригиёси
Ҳумо қушим – ҳур қушим,
Само қушим – нур қушим!
Эзгу ният жарчиси,

Орзу умид элчиси,
Истиқлол хабарчиси
Ҳумо қушим – ҳур қушим,
Само қушим – нур қушим!

ТИНЧ БЎЛСИН ОСМОНИМИЗ

Сергакмизу ҳушёрмиз,
Юрт ишига тайёрмиз.
Ҳар ишда мададкормиз –
Тинч бўлсин осмонимиз,

Биз Ватан посбонимиз.
Бизни кутар бахт-иқбол,
Порлоқ бўлар истиқбол.
Мангу бўлсин истиқлол –

Тинч бўлсин осмонимиз,
Биз Ватан посбонимиз.
Ватан –кўз қароғимиз,
Муқаддас тупроғимиз.

Ёвга шай яроғимиз –
Тинч бўлсин осмонимиз,
Биз Ватан посбонимиз.
Авлодлари бахтга ёр,

Аждодлари мададкор.
Келажаги улуғвор –
Тинч бўлсин осмонимиз,
Биз Ватан посбонимиз.

ЎЗБEКИСТОН БАЙРОҒИ

Порлаган юрт чароғи,
Эл бахти, кўз қароғи.
Ифтихори, ардоғи –
Ўзбекистон байроғи!
Аждодларнинг орзуси,
Истиқлолнинг қомуси.
Ҳур миллат ор-номуси –
Ўзбекистон байроғи!
Алломалар наслимиз,
Озод юртда бахтлимиз.
ўуруримиз, фахримиз –
Ўзбекистон байроғи!
Қучоғи боғ-у бўстон,
Гиёҳи танга дармон.
Жумла-жаҳонга достон
Ўзбекистон байроғи!

ОНА ДИЁР

Ўйнаб-кулиб, яйраймиз,
Булбул бўлиб сайраймиз.
Қучоғи боғу бўстон,
Бетакрор, жаннатмакон,
Сени тан олди жаҳон,
Мустақил Ўзбекистон!
Алломалар бешиги,
Бағри дунё эшиги,
Мадҳияси, қўшиғи
Мустақил Ўзбекистон!
Спортчимиз, бардаммиз,
ўолибларга ҳамдаммиз.
Соҳибқирон авлоди –
Ҳар ишда пешқадаммиз.
Мусаффо осмонимиз,
Ҳур Ватан посбонимиз.
Доим гуллаб-яшнасин
Шу азиз бўстонимиз.
Огоҳлик шиоримиз,
Ҳушёрлик қароримиз.
Мангу барҳаёт бўлсин
Ҳур она-диёримиз!

ЎЗБEКИСТОН ҚОМУСИ

Ўзбекнинг ор-номуси,
Азалий эрк-орзуси,
Мустақиллик ёғдуси –
Ўзбекистон қомуси.
Озод Ватан зийнати,
Элпарвар юрт нияти,
Башарий қадрияти
–Ўзбекистон қомуси.
Бугун тан олди жаҳон,
БМТ деган қўрғон,
Сафарга чиққан карвон –
Ўзбекистон қомуси.
Жаннатдир дала-тузи,
Чемпион ўғил-қизи,
Тарихда чўнг илдизи –
Ўзбекистон қомуси.
Мадҳияси, байроғи,
Ҳумоси кўз қароғи,
Ҳар хонадон чароғи –
Ўзбекистон қомуси.
Ҳиммати баланд ўзинг,
Бахти баҳраманд ўзинг,
Аҳли аржуманд ўзинг –
Ўзбекистон қомуси.
Томиримда риштамсан,
Ватандек фариштамсан,
Оллоҳ берган ишқдансан,
Ўзбекистон қомуси!

Китоб ҳақида шеърлар тўплами болалар учун

Китоб – ҳаммабоп

Ҳаётимиз ойнаси,
Билимларнинг онаси,
Буюмлар дурдонаси,
Менга ўргатган одоб
Бу китобдир, бу китоб.

Мазмунлари хиИма-хил,
Ақлингга қўшган ақл,
Дўстимдир жуда аҳил,
Фан йўилида нур-офтоб
Бу китобдир, бу китоб.

— Пўлат Мўмин (1922-2004)

Она ҳақида шеърлар тўплами болалар учун

Меҳрибон ойижоним

Жуда ҳам аълосиз, ойижон,
Жуда ҳам доносиз, ойижон.
Сиз мени қўзим, деб севасиз,
Нур тўла кўзим, деб севасиз,
Ойижон, ойижон, ойижон.

Сиз мени барчага яхшилаб,
Қучасиз ўргилиб, эркалаб.
Шу азиз бошимни силайсиз,
Менга бахт, омонлик тилайсиз,
Ойижон, ойижон, ойижон.
— Пўлат Мўмин (1922-2004)

ОНА

Кўкда юлдуз учса ногаҳон,
Битди, дерлар қайси бир тақдир.
Бундай ғамни кўтармак осон,
Бу эҳтимол, бизлар ҳақдадир.

Баъзи тунлар кўкка тикиб кўз,
Эслаб дейман онамни шу он:
Она кетса, юлдуз-ку юлдуз
Қулаб тушса арзийди осмон.

ОЙИЖОН

Оқшомлар ухламай айтганда алла,
Овозин тингларкан етти маҳалла.
Овозим борича айтай баралла
Ойижон мен сизни яхши кўраман.

Номи йўқ шерлар

Агар сорасалар жаннатни мендан,
Онажоним оёги остида ана,
Бизни улгайтириб баркамол қилган,
Азиз суянчигим, мехрибон она!

Муборак айёмингиз,
Жаннатим, онажоним.
Доим омон болингиз,
Суянган мехрибоним!

Айёмингиз билан, қутламоқ истаб,
Бугун пойингизда қиламиз тазим.
Елкамда Маккага борсам котариб,
Шунда хам узилмас фарзандлик қарзим!

Бағри жуда ҳам қайноқ
Сўзлари болу қаймоқ
Доим бизга парвона
У дир меҳрибон она

8-март учун шеърлар болалар учун

Сизлар борсиз сўзимизда садо бор,
Сизлар борсиз ишқ аҳлида гадо бор,
Сизлар борсиз минг бир дардга даъво бор,
Мен офтобга алишмаган аёллар.
Офтоб ожиз асли онам олдида,
Бибихоним юрагимнинг йодида,
Сиз яшайсиз Моҳларойим додида,
Мен офтобга алишмаган аёллар.

Қуёш кулиб боққан кун
Бахор танга ёққан кун
8 – март бу кун
Онажонлар байрами.

Эрта баҳор гуллаган бинафша мисол,
Конглингиз доим бегубор болсин.
Янги очилган гул Лола мисол,
Лабларингизда доим табассум болсин.
Дилдан эзгу тилакларим сизгадир танхо,
8-март айёмингиз муборак болсин.

8 — МАРТ БУГУН.
ОНАЖОНЛАР БАЙРАМИ.
ЙЎЛЛАРИГА ПОЙАНДОЗ.
ДАСТА ГУЛЛАР БОЙЛАМИ.

Порлаб турар юзлари
Сурар ширин ҳаёллар
Байрамингиз муборак
Бугун азиз аёллар

Меҳр деган бир ажиб
Ҳис туйғунинг булоғи
Сизлар борки ўчмайди
Хонадонлар чироғи

Дардингиз ичга ютиб
Дойим кулиб турасиз
Меҳри дарё чиройли
Фаришталар бўласиз.

Устоз ва мураббийлар ҳақида шеърлар

МУАЛЛИМ

Улуғ илм илдизи сизда мужассам,
Турли хил соҳадан берасиз таълим.
Уни тинглаганда кичик жуссам ҳам,
Етук инсон каби ўсгай, муаллим.
Қалбингизда доим илм порлайди,
Гўё у нур каби бизни чорлайди.
Сиз менинг тундаги ёруғ юлдузим,
Нурли кундузимсиз, азиз муаллим.

МУАЛЛИМИМ

Кўз ўнгимда
Очди дунё
Муаллимим.
йўлларимга
Сочди зиё
Муаллимим.
Гўдак эдим
Она каби
Парваришлаб,
Улғайтирди
Мени дон
Муаллимим.
Шогирдманки
Тахт тураман
Хизматига,
Қилса агар
Битта имо
Муаллимим.
— Турсунбой Адашбоев

Оддий муаллим-да, оддий муаллим

Лекин бу ҳаёт ниш-санчиқлардан,
Қоқилса кўтарган қўлтиқларидан,
Отадек эзилган ғуссага ботса,
Боладек қувонган ютуқларидан,
Уйқуда шогирдин ўйлаб ётган ким?…
Оддий муаллим-да, оддий муаллим.
Улфат кўп-у аммо бир дўсти ҳамроҳ —
Ҳалим тополмадим ундан ҳалимроқ.
Қанча устоз кўрдим, қанча олийгоҳ,
Олим тополмадим ундан олимроқ.
Бола юрагимда бåбаҳо тилсим —
Оддий муаллим-да, оддий муаллим.
Юзга кираман мåн Худо хоҳласа—
Юз йилдан кейин бир мўмин ўртоғим
Кўзим ёпиб қўйса, жағим боғласа,
Сўнгги сафар сари отланган чоғим,
Фақат бир кимсадан бўлади қарзим,
Оддий муаллим-да, оддий муаллим!

Номи йўқ шеърлар

Кечиргансиз қанча шўхлигимизни,
Сабру-тоқатингизга қойил қолдим.
Кекса устозимнинг сочлари оппоқ,
Кўзлари меҳрибон чақнайди бироқ.

Билим ва маърифат ўргатар ҳамон,
Ҳаёт мактабида чалиб қўнғироқ.
Ўқимасак, такрор ўқитган, толган,
Манглайида қатор ажинлар қолган.
Ўша ажинлари туфайли халқни
Келажакка элтар тўғри йўл солган.

Ширин сўздан, нурли юздан ёруғ йўллар,
Чин меҳрдан, мурувватдан обод чўллар.
Шу зотларни, шогиртларин кўкка йўллар,
Лойиқ улар қанча ҳурмат-эъзозларга,
Бошлар эгиб, таъзим айланг устозларга!

Фан боғининг боғбонисан, муаллим,
Миллион диллар достонисан, муаллим.
Сен ургатдинг маърифатдан зўр китоб,
Бул китобки, нур сочишда зўр офтоб.

Билим олиб чинакам,
Ўрганамиз ҳарф, рақам.
Ҳаммага берар таълим,
Ўқитувчи — муаллим.

Ҳайвонлар ва ҳашоратлар ҳақида шеърлар болалар учун

ЧУМОЛИ

Беллар қилдек, тин билмас,
Бизлар бир жон-бир танмиз.
Интизом ҳеч бузилмас —
Тизилишган маржонмиз.

Топсак ҳамки бир увоқ,
Талашмайин еймиз биз.
Аҳиллик нони ҳар чоғ
Баракали деймиз биз

КАПАЛАК

Ҳой, капалак, капалак,
Қанотларинг ипакдак.
Мунча шошиб учасан,
Тўхта, сўзлайин андак.
Учратаман ҳар куни
Сени ҳар кун боғчамда,
Сўриб гуллар шарбатин
Ўлтирасан олчамда.
Бориб ушлай деганда
Шошиб дарҳол учасан.
Сира тутқич бермасдан
Гулдан гулга кўчасан.
Мендан асло қочмагин,
Дўст биламан ўзимга.
Пилдир-пилдир учишинг,
Оҳ, ёқади кўзимга.
Уcн, учавер, учавер,
Гўзал боғчам — гулшанда.
Сира озор бермайман
Севгим, фикрим бор сенда.
Капалакжон, капалак,
Қанотларинг ипакдак.
Дўст бўлайлик иккимиз,
Тўхта, сўзлайин андак!
— Зафар Диёр (1912-1946)

ТУЛКИ

Мендирман ўша тулки,
Бўлганман жуда кулги.
Товуқ-хўроз ўғриси,
Айёрдирман тўғриси.
Думим бор анча узун,
Дам оламан кундузи.
Бўлса ҳам-ки, кун совуқ,
Овдаман, ўлжам товуқ.
— РЎЗИМУРОД БОЛҚИЕВ

БАЛИҚ

Ҳамиша юраман жим,
Йўқда бошқа иложим.
Сўзлай десам бир зумга,
Сув тиқилар оғзимга.

ЗЕБРА

Таниб олинг — Зебраман,
Чиройлиман, зебоман.
Ола-була баданим,
Африкадир Ватаним.

КЕНГУРУ

Дерлар мени Кенгуру,
Махлуқнинг қизиқ тури.
Болам юрар халтамда,
Бехавфроқда чамамда…

БЕГЕМОТ

Менинг отим Бегемот,
Сув ичида юрар от.
Кўринишим қўполроқ,
Ўзим ювошман бироқ.

ЖИРАФА

Менинг отим Жирафа,
Танийсиз кўрган дафъа.
Бўйним узун — дарозман,
Чопонғичман, шоввозман

Боғча ва Мактаб ҳақида шеърлар болалар учун

«Хайр боғча, салом мактаб» маъносидаги шер

Қўғирчоқлар хуш қолинг
Салом азиз мактабим
Шошиляпман бағринга
Қуёшдай равшан табим

Устозим хали мен
Кўрмаганман сизни хеч
Шу кунлар да хаёлнинг
Мехмонисиз эрта кеч

Кўрмасам хам танийман
Сиз дунёда энг доно
Сиз яхшилар яхшиси
Сиз отаю сиз она.

Оромбахш қучоғингда
Ўсиб улғайиб шодон
Бугун бизлар йўл олдик
Жонажон мактаб томон

Хайр боғча тузингни
Оқлаймиз ўқиб ало
Сизни эслаб юрамиз
Боғча Опа доимо

Йироқлашиб боғчажон
Катамиз сендан
Укаларга қолади
Ўйинчоқ биздан

Кўзларида лим ёши
Жуда кучли бардоши
Боғча опам қолади
Узоқ ўйга толади.

Хайр боғчам

Хайр боғчам, гул боғчам,
Бағри тўла нур боғчам.
Хайр ўйинчоқларим,
Челакчаму куракчам.

Хайр ғув-ғув машинам,
Ўртоқ бўлгандинг сен юам,
Мактаб ёшига етдим
Энди ўқиймиз биз ҳам.

Илк ёшимда бағрингда,
Ардоқладинг боғчажон.
Сенинг қайноқ меҳрингдан
Ўйнаб кулдим ҳар қачон

Қучоғингдан кетаман,
Ардоғингдан кетаман.
Сени ўйлайман ҳар дам
Хайр меҳрибон боғчам.

МАКТАБИМ

Жонажоним мактабим,
Қадрдоним мактабим,
Худди уйимдек азиз,
Ошиёним мактабим.
Ҳар кун тонгда шошаман,
Синфдан синфга ошаман
Билимга қўшиб билим,
Дарёлардек тошаман.
Муаллимлар меҳрибон,
Ўргатар олам жаҳон.
Доим фахр этаман,
Мактабим, сен онажон!

Мактаб чироғи

Устозларни кўп улуғлаймиз,
Отага ҳам қиёсдир қадри.
Эй синфдош, ўйлаб кўр-чи бир
Òинглаймизми, устознинг қалбин?!
▫️▫️▫️▫️▫️▫️▫️
Устоз худди мактабга зиё
Олиб кирган ўчмас чироқдир.
Бу оташга тинмай куч берган
Шак-шубҳасиз, билим — маёқдир.
▫️▫️▫️▫️▫️▫️▫️
Эй синфдош, устозлар гарчи
Койиса ҳам хафа бўлма ҳеч.
Билсанг фақат у сени ўйлар,
Òўғри йўлга — билимга йўллар.
▫️▫️▫️▫️▫️▫️▫️
Шу боис — ҳар сониянинг ҳам
Қадрин билиб яшамоқ керак.
Устозлардан кўп билим олиб
Келажакка юз очсин тилак.

Ғайрат қилиб ўқинг, ўғлон!

Мактаб дуру гавҳар сочар,
Мактаб сизга жаннат очар,
Мактаб жаҳолатдан қочар,
Ғайрат қилиб ўқинг, ўғлон!

Мактаб сизни инсон қилур,
Мактаб ҳаё эҳсон қилур,
Мактаб ғами вайрон қилур,
Ғайрат қилиб ўқинг, ўглон!.

Фанлар ҳақида шеърлар болалар учун

ОНА ТИЛИ
Ҳар бир ҳарф , бўғиндан
Тузамиз турли сўзлар.
Озода ва чиройли
Ёзсак қувонар кўзлар.

ЎҚИШ
Шеър , ҳикоя , эртакни
Ҳеч қийналмай ўқиймиз.
Ўқиб бўлгач албатта ,
Ўқиганни уқиймиз.

МАТЕМАТИКА
Математика дарси
Ҳисоб-китоблар баҳси.
Тўрт амал билмоқ учун
Тингламоқ керак яхши.

ТАБИАТШУНОСЛИК
Атрофимиздаги олам ,
Бу— биз уcун табиат.
Тупроқ , сув — бизга она ,
Олдик ундан тарбия.

ТАСВИРИЙ САНЪАТ
Тасвирлаймиз оламни ,
Мусаввирмиз ўғил-қиз .
Сир-асрорин ўрганиб ,
Оламиз чуқур илдиз.

МУСИҚА
Ноталар бор до, ре,ми ,фа…
Қаранг қандай жарангли-я.
Чалсак рубоб ёки доира ,
Ноталар бўлар шоира.

МАТЕМАТИКА
Бўлинувчи, бўлувчи,
Қани, бўлинма топинг.
Ўнни ўнга бўлганда
Бир бўлар, шуни билинг.

Карра жадвални билсанг,
Кўпайтириш осон иш,
Ёдда тутгин, ҳаётда
Ҳисоб керак ёз-у қиш.

Камаювчи, айрилувчи,
Ҳосил бўлар айирма,
Юздан саксонни айир
Жавоб бўлар йигирма.

Учга тўртни қўшамиз
Жавоби бўлар етти.
Шундай осон топилар
Қўшишда ҳар йиғинди.

Арифметик тўрт амал,
Қўшиш ҳамда айириш,
Мулоҳазага чорлар
Бўлиш ва кўпайтириш.

Ҳисоб-китобни билсанг,
Барча йўл сенга очиқ.
Ҳаётда қоқилмайсан
Ғолиблик сенга тортиқ!

Бирлар, ўнлар ва юзлар,
Кўп хонали сонлар бил.
Содда, қийин масала,
Ечишга тўпла ақл.

Кўпайтириш жадвалин
Иккиланмасдан ёдла,
Ўлчов бирликларини
Ёддан айтгин баралла.
➖➖➖➖➖➖
Битта-битта қўшиб чиқ
Мен айтажак сўзларни!
Ота, она, қўшнилар,
Ака, ука, дўстларни.

Опа, сингил, амаки,
Тоға, хола, аммани.
Бир-бир қўшиб боравер
Бобо, буви — ҳаммани.

Мактаб плюс маҳалла,
Қирлар, сойлар, булоқлар,
Яна қўшув бир гала
Сигир, эчки, улоқлар.

Уларга қўш ҳовлини
Қозон, ўчоқ ва тандир.
Барининг йиғиндиси,
Билсанг, она Ватандир.

Конституция ҳақида шеърлар болалар учун

Конституция олий қомусим

Сенинг битик йўлинг курашдир йироқ.
Бир бобинг Тўмарис кўтарган чироқ,
Ёзди бир бобингни қон билан Широқ,
Эй, менинг ўзлигим — ғурур, номусим,
Конститусиям — олий Қомусим.
Сенинг манзилингни кўзлаган карвон,
Ғазнавий, Темурий, Бобурий даврон,
У карвон бошида Навоий сарбон,
Эй, менинг ўзлигим — ғурур, номусим,
Конститусиям — олий Қомусим.

Конституция китоби

— Мен бахтнома китобман,
Ақл ҳамда идрокман.
Кимки мени ўқиса,
Мангуга мен ҳамроҳман.
Йўл кўрсатиб чароғон,
Сизни қилай фаровон!

Конституция муқаддас

Ҳуқуқимиз баён этгувчи,
Ҳар моддасин билиб олсак бас
Бизни доимо ҳимоя этар,
У барчага бирдай муқаддас.

Бизнинг конституция

Энг сара қонунлардан,
Қомусим-офтобрўя,
Ёзилган тилла ҳарфдан,
Бизнинг конституция!

Беринг бир аҳамият,
Жамдир давлат, жамият,
Ҳар модда юксак ният,
Бизнинг конституция!

Саккизинчи декабрь,
Доим қилингай қадр,
Озод Ватан ҳақдадир,
Бизнинг конституция!

Байроқ нима, герб нима,
Ватан нима, юрт нима,
Сўра ундан тортинма,
Бизнинг конститиция!

Бизнинг конституция!
Ҳар юракка бўлсин жо,
Шундай озод Ватанда,
Тинчлик сўнмасин асло.

Спортми ё санъатми,
Фан ё, маданиятми,
Жамлар маънавиятни,
Бизнинг конституция!

Мустақиллик неъматдир,
Қадрин билган Аҳаддир,
Ўқиб ўргансанг бахтдир,
Бизнинг конституция!

ҚОМУСИМИЗ

Кунлар ичра улуғ кун,
Яна бир байрам бугун.
Улуғ кунлиги шуки,
Қонунлар куни бугун.
Бўлим, бобдан иборат,
Бўлиниб моддаларга.
Ҳамма қилар итоат,
Конституция қонунларга
Халқни этиб шодумон,
Қонунлар кучга кирган.
Ёш-у қари ҳаммани,
Иззат ҳурматин қилган.
Ким қаерда бўлмасин,
Қонунга таянади.
Керакка берар ёрдам,
Қонунга суянади.
Инсон манфаатини
Олиб чиқиб юксакка.
Ҳар не эзгу, барини,
Етказади тилакка.
Шоҳ-у гадо эрур тенг ,
Қонунларнинг олдида.
Чарчаганда дам олинг,
Бу ҳуқуқингиз билинг.
Куч адолатдадир,
Деганди бобом Темур.
Адолат бўлган ерда,
Хавф хатар ҳам чекинур.
Бўлим, боб,моддаларда,
Халқ манфаати ётади.
Ўқиб сақлангиз ёдда,
Билим сизни боқади.
Кимки билса ҳуқуқин,
Ҳаётда топар йўлин.
Қай соҳада бўлмасин,
Қонун ҳар недан устун.
Гар итоат қилмаса,
Ҳақ ҳуқуқин билмаса.
Қолиб кетар уятга,
Қонунларни билмаса.
Ҳар кимга ҳам берилмас,
Юртимдаги бу имкон.
Яхши ёмон танламас,
Тенгдир бунда тирик жон.
Юртбошимга минг раҳмат,
Юртга қилар марҳамат.
Ўздан кечиб бўлса ҳам,
Халқни ўйлайди фақат.
Қонундаги тенгликни,
Сақлаб турган ўзлари.
Бундай бағри кенгликни,
Ўрнак бўлар сўзлари.
Соғ бўлинг дейман ҳар вақт,
Халқим топмасин завол.
Сиз борсиски бугун халқ
Яшар доим фаровон!
— Тошкент вилояти Зангиота тумани 44-сонли умумий ўрта таълим мактабининг Она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси МУРОДОВА Дилнавознинг
Конституция кунига бағишлаб ёзган шеъри.

Амир Темур ҳақида шеърлар болалар учун

Амир Темур бобомиз

Амир Темур бобомиз
Мард-у жасур бобомиз.
Жанг-у жадаллар кезган
Буюк давлат, юрт тузган.
Абадий ўчмас номи,
Тилимизда каломи.
Унутмаймиз ҳеч қачон
Сизни улуғ бобожон!

Касблар ҳақида шеърлар болалар учун

АСКАРЛАР

Қўлда автомат,
Букмайди қомат.
Бирдек қадами,
Чиқмас ҳеч дами,
Сафда аскарлар.
Қўшиқ айтар гоҳ,
Ҳавас қилсанг оҳ.
Бўлмасада соз,
Қаранг бир овоз,
Сафда аскарлар.
Нонушта-ю ҳоҳ ишга,
Баҳордами , ё қишда.
Бузилмайди ҳеч сафи,
Ортиқча йўқдир гапи
Сафда аскарлар.
— РЎЗИМУРОД БОЛҚИЕВ

ШИФОКОР

Дард бор жойда дармон бор
Буни билар шифокор,
Шундан ким бўлса бемор
Тузатишга у тайёр.

ХАЙДОВЧИ

Машинада, поэздда,
Трамвайда — темир изда
Зийрак, моҳир ҳайдовчи,
Ташир юк ва йўловчи.

Деҳқон

Даласига олиб йўл,
Деҳқон кўзлар ҳосил мўл.
Ўз ишига у уста
Хирмон уяди кузда.

Ўқитувчи / Муаллимим

Улуғ илм илдизи сизда мужассам,
Турли хил соҳадан берасиз таълим.
Уни тинглаганда кичик жуссам ҳам,
Етук инсон каби ўсгай, муаллим.
Қалбингизда доим илм порлайди,
Гўё у нур каби бизни чорлайди.
Сиз менинг тундаги ёруғ юлдузим,
Нурли кундузимсиз, азиз муаллим.

Тикувчи / Чевар

Менчи мен катта бўлсам
Моҳир чевар бўламан
Ўзбегимни дўпписини
Қойил қилиб тикаман

СПОРТЧИ

Спорт билан дўстлашиб
Куч – қувватга тўламан
Келажакда мен
Жаҳон чемпиони бўламан

Русча / рус тилида шеърлар болалар учун

Барабанщик

Барабанщик сильно занят,
Барабанщик барабанит:
Та-ра-ра, та-ра-ра,
На прогулку нам пора!
— Елена Благинина

Дневник

В дневнике заданья на дом
И стоят отметки рядом.
До чего же хороши!
Ну-ка, мама, подпиши!
— Валентин Дмитриевич Берестов

Мячик

Наша Таня громко плачет:
Уронила в речку мячик.
— Тише, Танечка, не плачь:
Не утонет в речке мяч.

Слон

Каждый слон из года в год
Всё растёт, растёт, растёт.
Жил бы лет он больше тыщи,
Был горы тогда бы выше.

Инглизча / инглиз тилида шеърлар болалар учун

Twinkle, Twinkle Little Star (Милтилла кичик юлдуз)

Twinkle, twinkle little star,
How I wonder what you are!
Up above the world so high,
Like a diamond in the sky.


#Транскрипция:
ˈтуинкл, ˈтуинкл ˈлитл ста,
хaу ай ˈуандэ уот ю а!
ап эˈбав зэ уёлд соу хай,
лайк э ˈдайэмэнд ин зэ скай.

Rain Rain Go Away By Unknown (Ёмғир тўхта)

Rain, rain, go away.
Come again another day.
Little Johnny wants to play.
Rain, rain, go away.

#Транскрипция:
рейн, рейн, гоу эˈуэй.
кам эˈген эˈназэ дей.
ˈлитл ˈджони уонтс ту плей.
рейн, рейн, гоу эˈуэй.

The Purple Cow by Gelett Burgess (Бинафша сигир)

I never saw a purple cow,
I never hope to see one,
But I can tell you, anyhow,
I’d rather see than be one!

#Транскрипция:
ай ˈневэ со э ˈпёпл кaу,
ай ˈневэ хоуп ту си уан,
бат ай кэн тел ю, ˈенихaу,
айд ˈразэ си зэн би уан!

The Forest by Annette Wynne (ЎРМОН)

The forest is the town of trees
Where they live quite at their ease,
With their neighbors at their side
Just as we in cities wide.

#Транскрипция:
зэ ˈфорист из зэ тaун ов триз
уээ зей лив куайт эт зеэр из,
уиз зеэ ˈнейбэз эт зеэ сайд
джаст эз уи ин ˈситиз уайд.

Bolani isitmasi chiqsa nima qilish kerak — muolajalar, dorilar, tavsiyalar

Bolalarda isitma chiqsa nima qilish kerak, u qachon xavfli bo’ladi, dorixonadan qanday dori-darmonlar sotib olish va qachon shifokorga murojaat qilish kerak, sahifada batafsil.

Tana haroratini o’lchash

Dastlab tana harorati har doim ham 36.6 °C bo’lishi shart emasligini tushunib olish kerak. Bu o’rtacha qilib olingan qiymat sanaladi, sog’lom insonda esa normal temperatura 36.1 dan 37.2 °C gacha oraliqda bo’ladi va hatto kun davomida o’zgarib turadi ham. Masalan, ovqatlanish yoki og’ir jismoniy faollikdan keyin.

«Bolani temperaturasi chiqibdi» deganda ko’pincha isitma — tana harorati 37,2 °C dan yuqori bo’lgan holat tushuniladi.

Agar harorat termometrni rektal (to’g’ri ichak orqali) yoki quloq ichiga kiritish orqali o’lchansa, normal bo’lmagan deb tasniflanadigan ko’rsatkich yuqoriroq bo’ladi — 38 °C va undan ziyod. Og’zaki o’lchovda esa 37,8 °C va undan yuqori.

Nima uchun harorat ko’tariladi

Isitma — organizmning turli xil infektsiyalarga qarshi himoya reaktsiyasidir. Yuqori haroratda bakteriyalar va viruslar omon qolishi qiyinroq bo’ladi, shuning uchun organizm xavfli mikroorganizmlarni yo’qotish jarayonini boshlaydi va ayni paytda immunitet tizimini faollashtiradi.

Ko’pincha bolalarda harorat respirator infektsiyalar yoxud xalq orasida shamollash deb ataladigan holat tufayli ko’tariladi. Ammo bu yagona sababchi emas: isitma ko’plab boshqa kasalliklarda ham o’zini namoyon qiladi. Infektsiyalardan tashqari jarohatlar, qizib ketish, saraton, gormonal va autoimmun kasalliklar, shuningdek, nojo’ya ta’sirga ega bo’lgan ba’zi dorilar haroratning ko’tarilishiga sababchi bo’lishi mumkin.

Bolaning issig’i borligini qanday bilish mumkin

Kattalar o’zlarida isitmani ma’lum bir alomatlar orqali aniqlab olishlari mumkin, jumladan:

  1. Zaiflik
  2. Bosh og’rig’i
  3. Varaja va titroq.
  4. Ishtaha yo’qolishi.
  5. Mushaklarda og’riq.
  6. Terlash

Tili chiqqan bolalar ham yuqoridagi kabi alomatlardan shikoyat qilishlari mumkin. Biroq chaqaloqlarning issig’i chiqqanda ular o’z holatini ifodalab bera olishmaydi. Shu tufayli haroratni o’lchash uchun ko’rsatma bo’lib quyidagi belgilar xizmat qiladi:

  1. Ovqatlanish yoki emishdan bosh tortish.
  2. Yig’lash, bezovtalanish.
  3. Uyquchanlik, charchoq, passivlik.

Peshonani ushlab ko’rish asosida isitma haqida gapirib bo’lmaydi. Faqatgina soz bo’lgan termometr ko’rsatkichiga ishonish mumkin.

Isitmani qachon tushirish kerak

Isitma — infektsiyalarga nisbatan tegishli immunitet javobi mavjudligi belgisi hisoblanadi. Shu sababli, tiklanishni kechiktirmaslik uchun uni tushirishga shoshilmaslik kerak.

Odatda isitma tushiruvchi vositalarni tana harorati rektal o’lchovda 39 °C gacha, qo’ltiq ostida o’lchanganda esa 38,5 °C ga yetganda qo’llash tavsiya etiladi.

Ko’pchilik yuqori harorat miya hujayralariga zarar yetkazishi mumkin deb o’ylab qo’rqishadi. Biroq, JSST ma’lumotlariga ko’ra, harorat 42 °C ga yetmaguncha u bolalar uchun xavfsizdir.

Isitma mustaqil kasallik emas, balki faqatgina uning alomatidir. Tana harorati dorilar bilan tushirilganda kasallikning tashqi ko’rinishi yashiriladi, lekin uning o’zi davolanmaydi.

Kamdan-kam hollarda bolalardagi juda yuqori temperatura febril tortishishlar — mushaklarning beixtiyor qisqarishini keltirib chiqarishi mumkin. Bu holatning tashqi ko’rinishi juda qo’rqinchli va ota-onaning vahima qilishiga sabab bo’ladi, lekin ko’pincha xurujlar o’z-o’zidan to’xtaydi va hech qanday oqibatlarga olib kelmaydi.

Har qanday holatda tibbiy xodimlarni chaqirish va bola o’ziga zarar yetmasligiga ishonch hosil qilish kerak: uni yonboshiga yotqizish, ushlab turish, qalin kiyimlarini yechish. Bolaning og’ziga biron narsa solishga harakat qilmaslik kerak, bu jarohatlar xavfini oshiradi.

Isitmani har bir inson turlicha boshdan o’tkazadi: ba’zi bolalar 39 °C da ham bemalol o’ynab yuraverishsa, ba’zilari 37,5 °C da ham yotoqdan tura olmay qolishadi. Shuning uchun haroratni qulaylik va bolaning ahvolini yaxshilash maqadida tushirish zarur.

Bolani issig’ini qanday tushirish kerak

Eng oson, tezkor va samarali usul — bolaga ibuprofen yoki paratsetamol asosli isitma tushiruvchi dori berishdir. Ular bolalar uchun qulay bo’lgan shakllarda ishlab chiqariladi: shirin siroplar yoki shamchalar. Bolaga sirop berganda ehtiyot bo’lish talab etiladi: ta’m va rang beruvchi moddalar allergiyaga olib kelishi mumkin.

Hech bir holatda dori dozasi oshib ketmasligi zarur. Odatda doza bolaning vaznidan kelib chiqib hisoblanadi. Bolalar, ayniqsa maktabgacha yoshdagilar, hatto bir xil yoshda bo’lganda ham vaznda farq qilishi mumkin, shu sababli asosiy e’tibor yosh guruhiga qaratilmasligi kerak.

Dori vositalari ta’sir qilishi uchun 0,5 dan 1,5 soatgacha vaqt talab etadi. Shu sababli isitma tushiruvchi qabul qilinganidan so’ng 10 daqiqa o’tiboq haroratni o’lchashga shoshilmaslik kerak.

Dori vositasini o’lchashda o’ram bilan birga beriladigan o’lchov uchun chashka, qoshiq va shpritslardan foydalaning. Vositani qorong’u sharoitda yoki ko’z bilan chamalab berib bo’lmaydi. Bolaga qancha miqdorda vosita berilganini aniq bilish talab etiladi.

Dozani oshirib yubormaslik uchun, bolalarga shamollash alomatlariga qarshi ta’sir qiladigan kombinativ dori-darmonlarni bermaslik tavsiya etiladi. Ularning tarkibida parasetamol yoki boshqa isitma tushiruvchi vosita saqlanadi, shu tufayli bolaga bir vaqtning o’zida bir nechta dori-darmon berib qo’yish mumkin, dozaning oshirib yuborilgani esa sezilmay qoladi.

Paratsetamol va ibuprofen bir kunda qo’llanilishi mumkin, lekin me’yorni unutib, barchasini bir vaqtning o’zida bermaslik darkor. Agar paratsetamol berilgan bo’lsa va u sezilarli yordam bermasa, unda preparatning yangi dozasini berish vaqti kelganda ibuprofenga murojaat qilish mumkin (yoki aksincha).

Bolalarga aspirin va analgin bermaslik kerak: ular jiddiy nojo’ya ta’sirlar paydo bo’lishiga olib kelishi mumkin.

Isitmani tushirishga qaratilgan jismoniy usullar ham mavjud, ammo o’ta samarali emas: bolaning kaft va oyoqlarini nam sochiq bilan artish, peshonasiga salqin kompress qo’yish.

Qachon shifokor chaqirish kerak

Tajribali ota-onalar O’RVI`ning yengil shakllarini uy sharoitida yengish mumkinligini bilishadi. Bunday holatlarda shifokor faqatgina ota-onalarga kasallik ta’tili olish yoki bolaning ta’lim muassasasiga taqdim etish uchun ma’lumotnoma berish uchun kerak bo’ladi. Shunga qaramay, quyidagi holatlarda pediatrga ko’rinish zarur:

  1. Holat tibbiy yordam talab etadi deb o’ylansa.
  2. Chaqaloq uch oylikdan kichik bo’lsa.
  3. Bola olti oylikdan kichik, harorat esa 38 °C dan yuqori 1 kundan ortiq davom etsa.
  4. Bola bir yoshdan kichik, harorat 39 °C dan yuqori va 1 kundan ortiq davom etsa.
  5. Bolada toshma kuzatilsa.
  6. Isitma bilan birga og’ir belgilar: nazoratsiz yo’tal, qusish, kuchli og’riqlar, fotofobiya kuzatilsa.

Quyidagi hollarda esa tez tibbiy yordam chaqirish lozim:

  1. Harorat yuqori qiymatlarga ko’tarilsa (39 °C dan yuqori) va isitma tushiruvchi qabulidan so’ng ko’tarilishda davom etsa.
  2. Bolaning o’ngi chalkashasa: u uyquchan, uni tetik holatga keltirish qiyin, atrof-muhit ta’sirlariga reaktsiyasi zaif.
  3. Nafas olish yoki yutinishi qiyinlashsa.
  4. Isitmaga qayt qilish hamrohlik qilsa.
  5. Terining ustiga bosganda yo’qolmaydigan kichik ko’karishlar shaklida toshma toshsa.
  6. Tutqanoq boshlansa.
  7. Suvsizlanish belgilari kuzatilsa: bola hojatga kam chiqadi, tilning qizarishi bilan og’iz quruqligi, ko’z yoshi chiqmasligi. Chaqaloqlarda liqildoq botib qolishi mumkin.

Yordam ko’rsatish usullari

Isitmaga qarshi kurashda yordam berishi mumkin bo’lgan asosiy narsa — uning sababini bartaraf etishdir. Agar u bakterial infektsiya bo’lsa, antibiotiklar talab etiladi (faqat shifokor tomonidan tayinlanadi). Agar boshqa kasalliklar aybdor bo’lsa, ular davolanishi kerak. Faqat virus sabab bo’lgan shamollashlar o’z-o’zidan o’tib ketadi, bu davrda asosan organizmni qo’llab-quvvatlovchi choralar ko’rilishi maqsadga muvofiq bo’ladi.

  • Iliq ichimliklar berish. Tana harorati ko’tarilganda organizmdagi suv tezroq bug’lanib keta boshlaydi. Shu sababli, suvsizlanishni oldini olish uchun bolaga ko’proq sharbatlar, kompot, choy, suv berish kerak. Emizikli bolalarni tez-tez emizib turish zarur, agar u emishdan bosh tortadigan bo’lsa, ko’krakka qaytishini kutishdan ko’ra suv ichirgan afzal.
  • Xona havosini namlash. Nafas orqali namlik yo’qotilishini kamaytirish uchun, xona havosining nisbiy namligini optimal darajada saqlab turish kerak (40-60%). Buning uchun maxsus qurilmalardan foydalanish yoki boshqa chora-tadbirlarni qo’llash mumkin.
  • Xonani tozalash. Har kuni xonani changlardan tozalab turish kerak. Oynani ochishdan qo’rqmasa ham bo’ladi: toza havo kasallik bilan kurashuvchi organizm uchun ayniqsa zarurdir.
  • Parhez. Bola kasal bo’lib qolganligi sababli unga bir dunyo shirinliklar olib bermaslik kerak. Agar uning ishtahasi bo’lmasa, majburlab ovqat qabul qildirish tavsiya etilmaydi. Eng yaxshi yo’l tovuqli bulyon tayyorlab berish: u ham suyuqlik, ham ovqat o’rniga o’tadi, ham kasallikka kurashishda yordam beradi.

Isitma chiqqanda nima qilish mumkin emas

Kasallikning noxush davrini hech qanday muammosiz yengib o’tish uchun eng yaxshi usul — bolani yaxshi parvarishlash. Ba’zi sabablarga ko’ra (an’ana, yoshi kattalarning yoki forumlarda berilgan maslahatlarga ko’ra), haroratni tushirishda ko’plab zararli harakatlar amalga oshiriladi. Shu tufayli quyidagi xatolarga yo’l qo’ymaslik joiz:

  1. Bolani o’rab tashlamang. Harorat yuqori bo’lsa, issiq kiyim va ikkita choyshab harorat ko’tarilishini yanada kuchaytiradi. Yaxshisi bolani yana bir piyola kompot ichishga ko’ndiring.
  2. Bola yoniga isitgichni qo’ymang. Umuman, xonadagi temperatura 22 °C atrofida bo’lsa, uni pasaytirish kerak. Eng optimal harorat 18-20 °C, bunday haroratdagi havodan nafas olish shilliq qavatlarni quritmaydi.
  3. Oyoqlarni «vanna» qilmang, issiq bug’ bilan ingalyatsiya qildirmang, gorchichnik qo’ymang: bu usullarning samaradorligi isbotlanmagan, haroratni yanada oshirib yuborish xavfi esa har qanday foydadan yuqoridir.
  4. Bolani sirka va aroq bilan artmang. Bu usullar biroz yordam beradi, lekin ular bolalar uchun juda zaharlidir.
  5. Bolani majburlab yotqizib qo’ymang. Bemor o’zi yotish-yotmaslik kerakligini yaxshi his qiladi. Agar u uyda o’ynashga qodir bo’lsa, unda o’ynagani yaxshi.

Тушда Яра Курса Нима Булиши Хакида Туш Табири – Скачать mp3 бесплатно

Для вашего поискового запроса Тушда Яра Курса Нима Булиши Хакида Туш Табири мы нашли 50 песен, соответствующие вашему запросу. Теперь мы рекомендуем загрузить первый результат Тушда яра курса нима булиши хакида туш табири который загружен MALUMOT размером 1.14 MB, длительностью 52 сек и битрейтом 192 Kbps.

Обратите внимание:

Перед загрузкой вы можете послушать любую песню, наведите курсор и нажмите «Слушать» или «Скачать» для загрузки mp3-файла высокого качества. Первые результаты поиска – с YouTube, которые будут сначала преобразованы, после чего файлы можно загрузить, но результаты поиска из других источников могут быть сразу же загружены в MP3 без какого-либо преобразования.

Слушают сейчас

Тушда Яра Курса Нима Булиши Хакида Туш Табири

Граф Монте Кристо Герасимов Вячеслав Часть

Ugur Aslan Ay Ay Gulum

Мисрина Ты Для Меня Целый Мир

Somebody That I Used To Know Orfeo Remix Gotye Speed Up

Где Ты Мой Новый Герой Мираж

Ivan Art Разошлись Пути

Син Дип Тибэ Минем Йорэк

Ben Sound Effect

Бухта Бойсмана 2018

Красивые Медляки Русские

Бакара Сураси 1 5 Аят

ラックライフ Luck Life 風が吹く街

Глад Валакас Звонит В Пиццерию Скайп Рофлы

Doniyor Agzamov Love Without Words Mp3

Миллион Алых Роз

Скачивают

Женский Стендап Надя Джабраилова Разочаровалась В Браке

Маленький Принц Мы Встретимся Снова

Егор Крид Будильник Speed Up

Мгк Свечи Музыка Совместно С Dj Nikolaevv Беларусь

Enemy Feat Sam Tinnesz Beacon Light Tommee Profitt

Пирожок Хрум Или Сказочный Детектив Аудио Выпуск 7

Гимн Севастополя Легендарный Севастополь Eng Subs

Вячеслав Бутусов Юбилейный Концерт 2022 02 22

Татьяна Буланова Ясный Мой Свет

Free Кишлак Х Автостопом По Фазе Сна Type Beat Пепел Prod Only1Grave

Бабник Speed Up

Machine Gun Cover Will Stetson Kira

Наталья Онегина Олег Несоленов Годовщина Свадьбы

2001934 Аудиокнига Ливадный Андрей Экспансия История Галактики Эпизод 51 Первый Мир

Майский Сон Майский Сон Music Alexander Pierce

Что За Наркомания Да Что Они Там Курили Мем

Саша Весна Платон Тыквен Женщина И Щи

Qiziqarli malumotlar
Bolani isitmasi chiqsa nima qilish kerak — muolajalar, dorilar, tavsiyalar