Тарвузли ширин рецептлар

Тарвузли ширин рецептлар

Тарвузли ширин рецептлар
Тарвузли ширин рецептлар

Хозир тарвуз мавсуми жуда кизгин. Мазали полиз экини барча бозор, дукон ва куча расталарини тулдириб ташлади. Тарвуз харид килаётиб барча кандай килиб энг ширин ва пишган тарвуз танласам экан дея бош котиради. 

Аммо деярли хеч ким сотиб олгач нима киламан, деб уйламайди. Шунга хам бош котириш керакми? Шунчаки, суйиб ейсан куясан! Бирок шу оддий ишда хам ижод учун кенг имконият бор экан. Бугун сизни узингиз маза килишингиз ва мехмонларингизни хайратга солишингиз учун  бир неча тарвуздан тайёрланган таомлар рецепти билан таништирмокчимиз. 
 

ТАРВУЗЛИ МОХИТО

d182d0b0d180d0b2d183d0b7d0bbd0b8 d188d0b8d180d0b8d0bd d180d0b5d186d0b5d0bfd182d0bbd0b0d180 660ebc09d4189

Масалликлар:

2 стакан пучоксиз тарвуз;
35-40мл ок ром;
4та шохча ялпиз;
1/2 дона лайм;
2 чой кошик жигарранг шакар;
3 ош кошик майдаланган муз булакчалари.
Тайёрланиши:

Тарвузни яхлатиб, уругидан тозалаб, кичик булакларга булинади. Блендерда майдаланади. Стаканда шакар ва лайм шарбатини яхшилаб аралаштирамиз. Ялпиз баргларини кушиб токи ялпиз ва лайм сви чикмагунча майдалаймиз. Ялпиз-лайм аралашмаси солинган бокалга майдаланган муз соламиз ва устидан ром куямиз. Тарвуз сувини кушиб, натижадан рохаттланамиз!

 

ТЕЗ ТАЙЁРЛАНАДИГАН ТАРВУЗЛИ МУЗКАЙМОК

d182d0b0d180d0b2d183d0b7d0bbd0b8 d188d0b8d180d0b8d0bd d180d0b5d186d0b5d0bfd182d0bbd0b0d180 660ebc09e9d5d
Масалликлар:

6 стакан пучоксиз тарвуз;
2 ош кошик шакар.
Тайёрланиши:

Блендерда тарвуз ва шакар бутка холига келтирилади. Колипларга куйиб таёкча тикилади ва 8 соат музлатилади. Хохишга караб лимон, лайм ёки апельсин шарбати кушиш мумкин.

 

ГРИЛДА ГЛАЗИРЛАНГАН ТАРВУЗ

d182d0b0d180d0b2d183d0b7d0bbd0b8 d188d0b8d180d0b8d0bd d180d0b5d186d0b5d0bfd182d0bbd0b0d180 660ebc0a0a002
Масалликлар:

Уругсиз ва пучоксиз 8 булак тарвуз;
2 ош кошик асал;
денгиз тузи;
янги майдаланган гармдори.
Тайёрланиши:

Тарвузни порцион булакларга булинг. Бироз туз сепиб, суви  чиккунча ярим соат кутиб  туринг. Кейин тарвузни сувда чайиб, ортикча сувини салфеткага шимдиринг. Булакларга асал суринг ва яхшилаб киздирилган грилга жойланг. 5 дакика ковуринг. Тарвузни грилдан олиб бироз денгиз тузидан ва гармдоридан сепинг. 

 

ТАРВУЗ ВА ФЕТАЛИ САЛАТ

d182d0b0d180d0b2d183d0b7d0bbd0b8 d188d0b8d180d0b8d0bd d180d0b5d186d0b5d0bfd182d0bbd0b0d180 660ebc0a1f24e
Масалликлар:

1 кг тарвуз;
200 г фета пишлоги;
20г ялпиз;
1 дона лайм;
Таъбга кура кора муруч.
Тайёрланиши:

Тарвуз доналаридан тозаланади ва катта кубик шаклида булакчаларга булинади. Фета пишлогини хам кубик шаклида туграйсиз. Иккиласини идишга солиб аралаштирасиз. Майдаланган ялпиз ва таъбга кура муруч солиб, зайнут ёги билан аралаштириб оласиз.

 

ШОКОЛАДЛИ МУЗЛАТИЛГАН ТАРВУЗ

d182d0b0d180d0b2d183d0b7d0bbd0b8 d188d0b8d180d0b8d0bd d180d0b5d186d0b5d0bfd182d0bbd0b0d180 660ebc0a371c4
тарвуз;
эритилган шоколад;
устига декоратив  безак.
Тайёрланиши:

Тарвузни катта булмаган учбурчак шаклида кесиб оласиз ва бир неча соатга музлатгичга куясиз. Шоколадни эритиб олиб, тарвузнинг устги кисмига куйиб чикасиз. Безак учун какос урвогларини сепиб юборасиз. Тарвуз ва шоколад тез эриб кетмаслиги учун, дастурхонга тортик килишдан олдин яна музлатгичга куйиб куйишингиз мумкин.

Пазандалик, Таомлар
Тарвузли ширин рецептлар