Zulfiya hayoti va ijodi (video, stsenariy)

Zulfiya hayoti va ijodi (video, stsenariy)

Zulfiya hayoti va ijodi (video, stsenariy)

Mundarija скрыть
Zulfiya hayoti va ijodi (video, stsenariy)
DO`STLARGA ULASHING:
50-йилларнинг II-ярмида Зулфия Осиё ва Африка ёзувчиларининг тинчлик ва халқаро бирдамлик шиори остида ўтган ҳаракатида фаол қатнашиб, жаҳоннинг кўпгина мамлакатларида бўлди. Ҳиндистон, Миср, Япония ва қўшни республикаларга қилган сафари шоира ижодида чуқур из қолдирди. “Мушоира”, “Ўғлим, сира бўлмайди уруш”, “Қозоғистон ўланлари”, “Мен чизолмаган сурат” сингари шеърлари Зулфияга шуҳрат келтирди. 3улфия шеърларида тасвир этилаётган ҳаёт кўлами кенгайиб, унинг ижодига хорижий халқлар ҳаёти манзаралари ҳам кириб келди. 70-йиллардан бошлаб 3улфия ижодидаги миллий ҳаёт тасвирида янги ранглар камалаги пайдо бўлди, ҳаққонийлик ва ҳис-ҳаяжон кучайди. “Ўйлар” (1965) шеърий гулдастаси билан бошланган воқеликни фалсафий идрок этиш тамойили “Висол” (1972), “Йиллар, йиллар…” (1975) шеърий китобларида давом этиб, Зулфия ижодида чинакам бадиий юксалиш даври бошланганини намойиш этди. У яна достон жанрига қайтиб, устоз Ойбекнинг сўнгги сафарига бағишланган “Қуёшли қалам” (1970) достонини яратди. Айни пайтда шоира болаларга бағишланган туркум шеърлар ҳам ёзди (“Лолақизғал-доқ”, 1975).

DO`STLARGA ULASHING:

Зулфия (тахаллуси; тўлиқ исм шарифи Зулфия Исроилова 01.03.1915 Тошкент –01.08.1996) – таниқли ўзбек шоираси, журналист, таржимон, жамоат арбоби. Ўзбекистон халқ шоираси(1965). Меҳнат Қаҳрамони (1984). Зулфия 1915- йилнинг 1-мартида Тошкент шаҳрида Исроил темирчи оиласида туғилди. 1922-йилдан 1931-йилгача мактабда, сўнг 1931 – 1934-йиллар орасида қизлар билим юртида таҳсил олди.
Меҳнат фаолиятини жуда эрта бошлаган шоира деярли бир умр журналистика ва нашриёт соҳасида ишлади. У 1935 – 1938- йилларда Ўзбекистон Фанлар қўмитаси қошидаги Тил ва адабиёт институти аспиранти, 1938-йилдан Болалар нашриёти муҳаррири, Ўзбекистон давлат нашриётида бўлим мудири (1941-1950), 1953- йилгача «Саодат» журналида бўлим мудири, 1953- йилдан то 1980-йилга қадар, салкам ўттиз йил давомида, шу журналнинг Бош муҳаррири лавозимида ишлаб келди.
zulfiyaМашҳур ўзбек шоири Ҳамид Олимжоннинг турмуш ўртоғи, ўзига хос шеьрияти билан минглаб китобхонлар қалбини ром этган талантли шоира Зулфия 1996-йилнинг 1-августида вафот этди.
Унинг илк шеъри 1931 йилда “Ишчи” газетасида босилган. Дастлаб 1932 йилда “Ҳаёт варақалари” шеърлар тўплами нашр этилган. Шундан кейин унинг “Темирой” (1934), “Шеърлар”, “Қизлар қўшиғи” (1939) шеърий китоблари эълон қилинтан. Шеърий ижодининг нурланиши “Уни Фарҳод дер эдилар” (1943), “Ҳижрон кунларида” (1944) ва “Ҳулкар” (1947) тўпламлари билан боғлиқ. Айниқса, Ҳамид Олимжоннинг бевақт вафотидан кейин (1944) ёзилган, руҳий силсилалар ва қалб изтироблари билан тўла шеърлар Зулфия ижодида жиддий ўзгаришлар содир бўлганидан дарак берди. Зулфия шахсий фожиаси тасвири орқали II-жаҳон урушидан катта талафот ва йўқотишлар билан чиққан халқнинг дард ва аламларини ифодалади.
50-йилларнинг II-ярмида Зулфия Осиё ва Африка ёзувчиларининг тинчлик ва халқаро бирдамлик шиори остида ўтган ҳаракатида фаол қатнашиб, жаҳоннинг кўпгина мамлакатларида бўлди. Ҳиндистон, Миср, Япония ва қўшни республикаларга қилган сафари шоира ижодида чуқур из қолдирди. “Мушоира”, “Ўғлим, сира бўлмайди уруш”, “Қозоғистон ўланлари”, “Мен чизолмаган сурат” сингари шеърлари Зулфияга шуҳрат келтирди. 3улфия шеърларида тасвир этилаётган ҳаёт кўлами кенгайиб, унинг ижодига хорижий халқлар ҳаёти манзаралари ҳам кириб келди. 70-йиллардан бошлаб 3улфия ижодидаги миллий ҳаёт тасвирида янги ранглар камалаги пайдо бўлди, ҳаққонийлик ва ҳис-ҳаяжон кучайди. “Ўйлар” (1965) шеърий гулдастаси билан бошланган воқеликни фалсафий идрок этиш тамойили “Висол” (1972), “Йиллар, йиллар…” (1975) шеърий китобларида давом этиб, Зулфия ижодида чинакам бадиий юксалиш даври бошланганини намойиш этди. У яна достон жанрига қайтиб, устоз Ойбекнинг сўнгги сафарига бағишланган “Қуёшли қалам” (1970) достонини яратди. Айни пайтда шоира болаларга бағишланган туркум шеърлар ҳам ёзди (“Лолақизғал-доқ”, 1975).
Зулфия ҳаётининг муҳим бир қисмини Ҳамид Олимжоннинг адабий меросини ўрганиш ва нашр этиш ишига бағишлади. Ана шу жараённинг узвий қисми сифатида у шоирнинг “Семурғ ёки Паризод ва Бунёд” достони асосида қўғирчоқ театри учун “Семурғ” пьесаси (С. Сомова билан ҳамкорликда) ҳамда “Зайнаб ва Омон” операси либреттосини ёзди.
А. С. Пушкин, М. Ю. Лермонтов. Н. А. Некрасов, М. Воқиф, Л. Украинка, М. Дилбозий, С. Капутикян, Э. Огнецвет, Мустай Карим, Амрита Притам, Е. Багряна ва бошқаларнинг асарларини ўзбек тилига таржима қилган.
Зулфия асарлари кўплаб чет тилларда, шунингдек, қардош туркий халқлар тилларида нашр этилган. Зулфия халқаро Жаваҳарлал Неру (1968), “Нилуфар” (1971) мукофотлари ҳамда Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти (1970) лауреати. Шунингдек, у Болгариянинг “Кирилл ва Мефодий” (1972) орденига сазовор бўлган.

stsenariy), Zulfiya hayoti va ijodi (video