Yo‘l qoidasini buzganlik uchun jarima miqdorlari

Yo‘l qoidasini buzganlik uchun jarima miqdorlari
yol qoidasini buzganlik uchun jarima miqdorlari 65cb18b68ee5d

736 736 95 3570621986

Yo‘l qoidasini buzganlik uchun jarima miqdorlari

DO`STLARGA ULASHING:

Охирги янгиланиш 25.09.2020 й., базовий ҳисоблаш миқдори (БҲМ): 223 000 сўм

Қоидабузарлик тури МЖтКнинг тегишли моддаси Жарима – БҲМда Жарима – сўмда
1 Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини бошқариш ва йўловчилар ташиш хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларига, худди шунингдек мотоцикл ва мопедлар ҳайдовчиларининг мотошлемлардан фойдаланиш қоидаларига риоя этмаслиги 125-модда, 1-қисм 0.5 111 500 cўм
2 Ҳайдовчиларнинг  белгиланган тартибда  рўйхатдан ўтказилмаган ёки мажбурий техник кўрикдан ўтказилмаган ёхуд фойдаланиш ман этиладиган даражада носозлиги бўлган ёки конун ҳужжатларида белгиланган тартибда фавқулодда вазиятда ойнани синдириш учун фойдаланадиган болғача билан жихозланмаган, ўт ўчиргич, тиббёт қутичаси, аврия ҳолатида тўхтаганлигини билдирувчи белги ва нур қайтаргичли камзул билан бутланмаган, худди шунингдек ишлаётганида ташқарига чиқараётган ифлослантирувчи моддаларнинг миқдори, шунингдек шовқин даражаси белгиланган нормалардан ортиқ бўлган транспорт воситаларини бошқариши 125-модда, 2- қисм 0.5 111 500 cўм
3 Ҳайдовчиларнинг тормоз тизимида, руль бошқарувида ёки уловчи қурилмада носозлиги бўлган ёхуд тегишли рухсатномасиз қайта жиҳозланган транспорт воситаларини бошқариши 125-модда, 3-қисм 1 223 000 cўм
4 Ҳайдовчиларнинг шаҳарлараро ва халқаро йўловчи ташишни амалга оширадиган автобусларни назорат асбобларисиз (тахографларсиз) ёки тахографларни ўчирган ҳолда бошқариши 125-модда, 4-қисм 3 669 000 cўм
5 Фойдаланиш белгиланган тартибда ман этилган транспорт воситаларини, худди шунингдек давлат рақам белгиси ўзбошимчалик билан ечиб олинган транспорт воситаларини бошқариш 125-модда, 5-қисм 5 1 115 000 cўм
6 Давлат рақам белгиси ясама ёки ўзга усулларда ўзгартирилган транспорт воситаларини, худди шунингдек давлат рақам белгиси айни шу транспорт воситасига тегишли бўлмаган транспорт воситасини бошқариш 125-модда, 6-қисм 10 2 230 000 cўм
7 Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга қарашли транспорт воситаларини ишдан ташқари вақтда улардан фойдланиш шартларига мувофиқ келадиган тарзда махсус жиҳозламаган жойда сақлаш 125-1-модда, 1-қисм (фуқаро) 1 223 000 cўм
125-1-модда,
1-қисм (мансабдор шахс)
2 446 000 сўм
8 Тегишли рухсатномасиз оғир вазнли, йирик габаритли, хавфли юкларни ташиш ва юк билан ёки юксиз ҳолдаги габарит ўлчамлари белгиланган нормалардан ортиқ бўлган транспорт воситаларида йўлга чиқиш, худди шунингдек рухсатномада кўрсатилган ҳаракат йўналишидан четга чиқиш 125-1-модда, 1-қисм (фуқаро) 10 2 230 000 cўм
125-1-модда, 1-қисм (мансабдор шахс) 15 3 345 000 cўм
9 Техник регламентга мувофиқ бўлмаган кўзгусимон ва (ёки) туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали транспорт воситаларидан, худди шунингдек ҳайдовчининг ўрнидан теварак-атрофни кўришни чеклайдиган қўшимча нарсалар ўрнатилган ёки қопламалар суртилган транспорт воситаларидан фойдаланиш, бундан ойналар тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун тегишли рухсатнома берилган транспорт воситалари мустасно 126-модда, 1-қисм 25 5 575 000 cўм
10 Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилгандан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса 126-модда, 2-қисм 40 8 920 000 cўм
11 Товуш сигналини сабабсиз бериш, транспорт воситаларига уни ишлаб чиқарган корхона назарда тутмаган товуш чиқарувчи ва ёритувчи қурилмаларни ўрнатиш, худди шунингдек уларни ўзгартириб ўрнатиш 127-модда, 1-қисм 1 223 000 cўм
12 Тегишли рухсат олмай туриб транспорт воситаларига товуш чиқарувчи ва ёритувчи махсус қурилмаларни ўрнатиш, худди шунингдек давлат рақам белгиларини кўриш имкониятини чеклайдиган, уларни англашга тўсқинлик қиладиган турли ашёлар ўрнатиш ва қоплама суртиш 127-модда, 2-қисм (фуқаро) 1-3 223 000 cўмдан – 669 000 cўмгача
127-модда, 2-қисм (мансабдор шахс) 3-5 669 000 cўмдан – 1 115 000 cўмгача
13 Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини пиёдалар йўлкаларидан юргизиши, йўл белгилари ёки йўлнинг қатнов қисмидаги чизиқлар билан белгилаб қўйилган талабларга риоя этмаслиги, одам ташиш, транспорт воситаларини қувиб ўтиш, йўналишли транспорт воситалари тўхтайдиган бекатлардан ёки пиёдалар ўтиш жойларидан юриш, ташқи ёритиш асбобларидан фойдаланиш қоидаларини бузиши, худди шунингдек йўловчиларга лойқа сачратиши 128-модда, 1-қисм 0.5 111 500 cўм
14 Худди шундай ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо қўлланилгандан кейин бир йил давомида такрор содир этиш 128-модда, 2-қисм 1 223 000 cўм
15 Худди шундай ҳуқуқбузарликни икки марта маъмурий жазо қўлланилгандан кейин бир йил давомида такрор содир этиш 128-модда, 3-қисм 3 669 000 cўм
16 Худди шундай ҳуқуқбузарликни уч марта ва ундан ортиқ маъмурий жазо қўлланилгандан кейин бир йил давомида такрор содир этиш 128-модда, 4-қисм 4 892 000 cўм
17 Транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларнинг телефондан фойдаланиши 128-1-модда, 1-қисм 3 669 000 cўм
18 Худди шундай ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо қўлланилгандан кейин бир йил давомида такрор содир этиш 128-1-модда, 2-қисм 4 892 000 cўм
19 Транспорт воситасини бошқариш пайтида транспорт воситаси салонининг олд қисмига ишлаб чиқарувчи корхона томонидан ўрнатилган монитордан (дисплейдан) теле-, видеодастурларни томоша қилиш учун фойдаланиш 128-2-модда, 1-қисм 1 223 000 cўм
20 Транспорт воситаси салонининг олд қисмига ўзбошимчалик билан монитор (дисплей) ўрнатиш 128-2-модда, 2-қисм 2 446 000 cўм
21 Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо қўлланилгандан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса 128-2-модда, 3-қисм 3-5 669 000 cўмдан – 1 115 000 cўмгача
22 Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан кўп бўлмаган катталикда ошириб юбориши 128-3-модда, 1-қисм 1 223 000 cўм
23 Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан ортиқ, лекин 40 километрдан кўп бўлмаган катталикда ошириб юбориши ёки транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан кўп бўлмаган катталикда худди шундай ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор ошириб юбориши 128-3-модда, 2-қисм 5 1 115 000 cўм
24 Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 40 километрдан ортиқ катталикда ошириб юбориши 128-3-модда, 3-қисм 9 2 007 000 cўм
25 Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан ортиқ, лекин 40 километрдан кўп бўлмаган катталикда худди шундай ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор ошириб юбориши ёхуд транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан кўп бўлмаган катталикда худди шундай ҳуқуқбузарлик учун икки марта маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор ошириб юбориши 128-3-модда, 4-қисм 15 3 345 000 cўм
26 Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 40 километрдан ортиқ катталикда худди шундай ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор ошириб юбориши ёки транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан ортиқ, лекин 40 километрдан кўп бўлмаган катталикда худди шундай ҳуқуқбузарлик учун икки марта маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор ошириб юбориши ёхуд транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан кўп бўлмаган катталикда худди шундай ҳуқуқбузарлик учун уч марта маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор ошириб юбориши 128-3-модда, 5-қисм 25 5 575 000 cўм
27 Светофорнинг тақиқловчи сигналида ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасида йўлнинг қатнов қисмидаги йўл чизиқлари ёки йўл белгилари билан белгиланган тўхташ чизиғини босиб кириш 128-4-модда, 1-қисм 0.5 111 500 cўм
28 Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг светофорнинг тақиқловчи сигналига ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасига бўйсунмасдан ўтиши 128-4-модда, 2-қисм 2 446 000 cўм
29 Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ўша ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилгандан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса 128-4-модда, 3-қисм 5 1 115 000 cўм
30 Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ўша ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо икки марта қўлланилгандан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса 128-4-модда,  4-қисм бошқариш ҳуқуқидан бир йил муддатга маҳрум
31 Тезкор ва махсус хизматларнинг кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ маёқчани ёққан ҳолда ҳамда махсус товушли сигнал билан яқинлашиб келаётган транспорт воситалари тўсиқсиз ўтиб кетиши учун транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан халақит бериш 128-5-модда, 1-қисм 5 1 115 000 cўм
32 Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда чиқиши, худди шунингдек авария ҳолати юзага келишига сабаб бўлган, яъни йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчиларини тезликни, ҳаракат йўналишини кескин ўзгартиришга ёки ўз хавфсизлигини ёхуд бошқа фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун ўзга чораларни кўришга мажбур қилувчи ҳуқуқбузарликни содир этиши 128-5-модда, 2-қисм 10 2 230 000 cўм
33 Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш 128-5-модда, 3-қисм 25 5 575 000 cўм
34 Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши 128-6-модда, 1-қисм 3 669 000 cўм
35 Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилгандан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса 128-6-модда, 2-қисм 5 1 115 000 cўм
36 Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган худди шундай ҳуқуқбузарликни икки марта маъмурий жазо қўлланилгандан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса 128-6-модда, 3-қисм 10 2 230 000 cўм
37 Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган худди шундай ҳуқуқбузарликни уч марта ва ундан ортиқ маъмурий жазо қўлланилгандан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса 128-6-модда, 4-қисм 15 3 345 000 cўм
38 Мотоцикллар ва бошқа транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўлларда йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи ёки авария ҳолатини келтириб чиқарувчи гуруҳ бўлиб ҳаракат қилишда қатнашиши 129-модда, 1-қисм 3 669 000 cўм
39 Худди шундай ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо қўлланилгандан кейин бир йил давомида такрор содир этиш 129-модда, 2-қисм 5 1 115 000 cўм
40 Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг темир йўлнинг ўтиш жойларидан ўтиш қоидаларини бузиши 130-модда, 1-қисм 3 669 000 cўм
41 Худди шундай ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо қўлланилгандан кейин бир йил давомида такрор содир этиш 130-модда, 2-қисм 5 1 115 000 cўм
42 Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини алкоголли ичимликдан, гиёҳванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолда бошқариши 131-модда, 1-қисм 25 5 575 000 cўм
43 Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилган бўлса 131-модда, 2-қисм 40 8 920 000 cўм
44 Алкоголли ичимликдан, гиёҳванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст шахсга транспорт воситасини бошқаришни топшириш 131-модда, 3-қисм 25 5 575 000 cўм
45 Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келса (базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга ёки транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан бир йилдан уч йилгача муддатга маҳрум этиш). Анча миқдордаги моддий зарар деганда, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдоридан ошиб кетган зарар тушунилади. 133-модда 7 1 561 000 cўм
46 Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши транспорт воситалари, йўл ҳаракатини тартибга солувчи воситалар ёки бошқа мол-мулк шикастланишига олиб келса, лекин анча миқдорда моддий зарар етказмаса 134-модда 4 892 000 cўм
47 Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи ни берувчи ҳужжатлари, транспорт воситасини рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги, шунингдек, транспорт воситасига эгалик қилиш, эгаси йўқлигида ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлари, траснпорт воситалари эгаларини фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси (шубу Кодекс 135-1-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳол бундан мустасно), қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса лицензия карточкаси ёки йўл варақаси, юридик шахсларнинг транспорт воситалари ҳайдовчиларининг, шу жумладан йўловчи ёки юк ташиш фаолиятини амалга оширувчи ҳайдовчиларнинг малака ошириш курсларидан ўтганлиги тўғрисидаги сертификати (транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномани алмаштириш ёки йўқолган гувоҳнома ўрнига бошқасини бериш ҳолларини истисно қилган ҳолда, гувоҳнома олган пайтдан эътиборан икки йиллик давр бундан мустасно) ёнида бўлмаган ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини бошқариши, худди шунингдек ишончномаларни, транспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш ва ижарага бериш шартномаларини рўйхатдан ўтмасдан (ҳисобга қўймасдан) траснпорт воситаларини бошқариш 135-модда, 1-қисм 1 223 000 cўм
48 Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсларнинг шу воситаларни бошқариши, худди шунингдек бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсга транспорт воситаларини бошқаришнинг топширилиши 135-модда, 2-қисм 5 1 115 000 cўм
49 Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахсларнинг бундай воситаларни бошқариши 135-модда, 3-қисм 10 2 230 000 cўм
50 Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисларида назарда тутилмаган фойдаланиш даврида транспорт воситаларини бошқариш, худди шунингдек фақат мазкур суғурта полисларида кўрсатилган ҳайдовчилар айни шу транспорт воситаларини бошқариши тўғрисида мазкур суғурта полисларида назарда тутилган шартларни бузган ҳолда транспорт воситаларини бошқариш 135-1-модда, 1-қисм 1 223 000 cўм
51 Фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича қонунда белгиланган мажбуриятнинг транспорт воситалари эгалари томонидан бажарилмаслиги, худди шунингдек, агар бундай мажбурий суғурта қилинмаганлиги олдиндан аён бўлса, транспорт воситаларини бошқариш 135-1-модда,  2-қисм (фуқаро) 1 223 000 cўм
135-1-модда, 2-қисм (мансабдор шахс) 3 669 000 cўм
52 Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг алкоголли ичимликдан, гиёванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда мастлиги ёки маст эмаслигини белгиланган тартибда аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаши 136-модда, 1-қисм 15 3 345 000 cўм
53 Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилган бўлса 136-модда, 2-қисм 30 6 690 000 cўм
54 Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликнинг мопед, велосипед ҳайдовчи, уловли аравани бошқариб борувчи шахс томонидан содир этилиши 136-модда, 3-қисм 3 669 000 cўм
55 Йўл-транспорт ҳодисаси қатнашчиларининг белгиланган қоидаларни бузган ҳолда ҳодиса юз берган жойдан кетиб қолиши 137-модда 30 6 690 000 cўм
56 Пиёдаларнинг йўл ҳаракатини тартибга солувчи сигналларга бўйсунмаслиги, уларнинг йўлнинг ҳаракат қисмини белгиланмаган жойлардан кесиб ўтиши, пиёдалар йўлнинг қатнов қисмида, шу жумладан пиёдалар ўтиш жойида ҳаракатланаётганда телефондан фойдаланиши, китобларни ёки даврий нашрларни ўқиши, видеоматериалларни томоша қилиши ҳамда аудиоматериалларни эшитиши, шунингдек эътиборни чалғитадиган бошқа электрон воситалардан фойдаланиши, шунингдек мопед ва велосипед ҳайдовчиларининг, уловли аравани бошқариб борувчи ва йўлдан фойдаланувчи бошқа шахсларнинг йўл ҳаракатини тартибга солувчи сигналларга бўйсунмаслиги, устунлик берувчи, тақиқловчи ёки кўрсатма берувчи йўл белгилари талабларига риоя этмаслиги 138-модда, 1-қисм 0.3 66 900 сўм
57 Ҳайдовчиларга ҳар хил хизмат кўрсатиш мақсадида йўлнинг қатнов қисмида фуқароларнинг туриши, йўлларга ажратилган минтақа теграсида мол боқиш 138-модда, 2-қисм 0.5 111 500 cўм
58 Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида кўрсатилган шахсларнинг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши, авария ҳолатини вужудга келтирса 138-модда, 3-қисм 1 223 000 cўм
59 Транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда йўловчи томонидан тана қисмларини (қўлдан ташқари) салондан чиқариш 138-модда, 4-қисм 1 223 000 cўм
60 Мопед, велосипед ҳайдовчининг, уловли аравани бошқариб борувчи шахснинг алкоголли ичимликдан, гиёҳванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст бўлган ҳолда йўл ҳаракати қоидаларини бузиши 138-модда, 5-қисм 3 669 000 cўм
61 Белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган ёки мажбурий техник кўрикдан ўтказилмаган транспорт воситаларини йўлга чиқариш, транспорт воситаларининг техник ҳолати ва улардан фойдаланилиши учун масъул бўлган мансабдор шахсларга жарима солиш 139-модда, 1-қисм (мансабдор шахс) 3 669 000 cўм
62 Носозлиги бўлган ёки муайян шартлар туфайли транспорт воситасидан фойдаланиш тақиқланган ёки тегишли рухсатномасиз қайта жиҳозланган транспорт воситаларини йўлга чиқариш 139-модда, 2-қисм (мансабдор шахс) 5 1 115 000 cўм
63 Алкоголли ичимликдан, гиёҳванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст бўлган ҳайдовчиларнинг ёки транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқаришига йўл қўйиш, мансабдор шахсларга жарима 140-модда (мансабдор шахс) 15 3 345 000 cўм
64 Ҳайдовчиларнинг корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга қарашли транспорт воситаларидан шахсий бойлик орттириш мақсадида фойдаланиши 141-модда 2-5 446 000 cўмдан – 1 115 000 cўмгача
65 Йўлларга, темир йўлдан ўтиш жойларига, йўл ҳаракатини тартибга солиб турувчи бошқа иншоотлар ёки техник воситаларга шикаст етказиш, шунингдек йўл ҳаракатига қасддан халал бериш, шу жумладан йўл қопламасини ифлослантириш йўли билан халал бериш, худди шунингдек автомобиль йўлларини ўзбошимчалик билан қазиш, уларда сунъий нотекисликлар ва тўсиқлар яратиш, автомобиль йўлида ишларни амалга ошириш учун берилган рухсатнома талабларини бажармаслик, шунингдек йўлларни сақлаш қоидаларини  бузиш 147-модда, 1-қисм (фуқаро) 10 2 230 000 cўм
66 Йўл белгиларини ўрнатиш, йўлларни, темир йўлдан ўтиш жойлари ва бошқа йўл иншоотларини ҳаракат учун хавфсиз ҳолда сақлаш қоидаларини бузиш ёки йўлнинг айрим қисмларидан фойдаланиш ҳаракат хавфсизлигига таҳдид этадиган пайтда уларда ҳаракатни ўз вақтида таъқиқлаш ёки чеклаш чораларини кўрмаслик 147-модда, 2-қисм (мансабдор шахс) 15 3 345 000 cўм

Yo‘l qoidasini buzganlik uchun jarima miqdorlari